СИЗ УЧУН...

Description
Сиз учун ҳикматли хикоялар ва фойдали маълумотлар тўплами.
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 3 days, 18 hours ago

5 years, 5 months ago

https://t.me/joinchat/AAAAAE8VgusaYdV5VxG7oQ

Telegram

U24.uz

U24.uz ахборот порталининг расмий телеграм канали Админга мурожаат @u24\_admin

СИЗ УЧУН...
5 years, 11 months ago

#Ибратвақти Ўғлинг еб ўрга кетар. Қизинг еб қирга жудда тасирли екан эшитиб барча барчага юборинг❗️

«Каналимизга объуна бўлиш учун босинг»?
https://t.me/joinchat/AAAAAE95Fr3GlbvQFGMJGQ

6 years ago

УВОЛ...

#Ибратли хикоя

Аёли кетма кет қиз туғаверди. Биринчиси қиз
туғилганида эри унча парво қилмаган эди. Аммо
кейингилари ҳам қиз бўлавергач унинг авзойи ўзгара
бошлади. Ҳеч кимга ҳеч нима демасада “Наҳотки мен
дунёдан ўғилсиз ўтаман ?” деган савол унинг ич- ичини кемирарди. Кексайиб қолган онаси ҳам ярасига
туз сепаверади: “Дунёдан шундай ўтиб
кетаверасанми? Пешананг шўр бўлмаса хотинингнинг
пушти қизга тўла бўлармиди?!”
Бу дийдиёга опа-сингиллари ҳам қўшилди: “Битта-ю
битта акамиз ўғилсиз ўтиб кетадими энди дунёдан? Одамларнинг тўйини еб юрибсиз. Сиз ҳам тўй
беришингиз керак. Сизга келганда авлодимиз
тугайдими?”
Ошналари билан бўкиб ичиб аламини ичкиликдан
олмоқчи бўлди. Уларнинг гаплари ҳам ярасини баттар
ловуллатади: “Ошна, эркак киши ўғил туғдиради. Юрибсанда сен ҳам бир хотину бир уй қизларингнинг
юзига қараб...”
Тутаб ётган ўтинга пуф берилса гуриллаб ёнаркан.
Унда ҳам шундай бўлди. Онасининг, опа-сингилларин
инг, ошналарининг гапига кириб иккинчи марта
уйланди. Келин бўлмиш ҳам ёш эмас, нари борса хотинидан тўрт-беш ёш кичик. У билан поездда
танишиб қолди-ю, иккиси бир умрга бир-бирига
содиқ бўлишга сўз беришди. Икки-уч ой уни хуштор
қилиб юрди-ю, кейин шартта уйланиб олди.
Уйидан кетаётганида хотини аламини ичига ютди,
аммо бир сўз деди: - Болаларимнинг уволи тутишидан қўрқмайсизми?!
Хуштордан хотинга айланган аёл унга тўққиз ойдан
кейин ўғил туғиб беришга ваъда бериб турган пайтда
бу гаплар унинг қулоғига кирармиди. Чиндан ҳам
кўчада топишгани унинг қулоғига ҳар кун
шивирларди: “Сизга қўчқордек эгизак ўғил туғиб бераман, мана кўрасиз! Ҳасан-Ҳусан!” Ойлар ўтаверди.
Негадир янги хотини ҳадеганда
бошқоронғи бўлавермади. Онаси, опа-сингилларин
инг “Янгилик борми?” деган саволидан ерга кириб
кетгудай бўлаверади. Янги хотинидан бир-икки марта
ўзи ҳам сўради. Ниҳоят, янги хотини суянчи олди: “Яқинда дадажон бўласиз! Дўхтирлар эгизак
дейишди. Ҳисоблатиб кўрдим — ўғил экан!”
Қувончидан дўпписини осмонга отгудай бўлди.
Ниҳоят, у ҳам ўғил кўради. Элга ош беради, устидан
кулганларга кўрсатиб қўяди ҳали. Унинг авлоди
тугамайди! Хушхабарнинг суюнчисига янги хотинига тилла узук-
сирға олиб берди, бошдан – оёқ кийинтирди. Биринчи
хотини кетма кет туққанида ақалли рўмол ҳам олиб
бермаганди. Кун сайин янги хотинининг эркаликлари,
инжиқликлари ортиб борарди: “Кўнглим мазали
таомлар тусаяпти... Анави қўшни келиннинг устидаги кўйлакдан менга ҳам олиб беринг...Тиллачи аёл бир
чиройли занжир опкелибди...” У эса хотинининг
кўнглига қарайди. Етмишдан ошган кекса онанинг
ҳам оғзи қулоғида:
- Хотинингни кўнгли нимани тусаса олиб бер, ўғлим.
Бошқоронғи аёлнинг кўнгли нозик бўлади. Тағин ўғилларинг кўзи кўк туғилмасин. Қариганда
суюнтирганинг рост бўлсин, илойим!
Опа-сингиллари ҳам хурсанд: “Акам ўғлига тўй берса
бир маза қилиб ўйнайлик! ”
Бир гал хотини гинекологга бораётганида у ҳам
қўшилиб олди. Хотинининг қовоқ-тумшуғи осилиб кетди: “Сизга нима бор аёлларни орасида?” Аммо у
парво қилмади. Врач хонасига бир соатча кириб
кетган хотини ниҳоят чиқди. Қўлида аллақандай
қоғоз.
- Қон таҳлили топширишим керак экан...- деди
хўмрайиб. Хотини таҳлилхонага кетиши билан эркак врач хонасига кирди. - Дўхтир, ҳозиргина чиқиб кетган
аёл менинг
хотиниим бўлади. Айтингчи, ҳомиланинг аҳволи
яхшими? Соғлом туғилишадими, ишқилиб?
Врач аёл унга ғалати қаради, сўнг гап нимада
эканлигини англади шекилли, сўз бошлади: - Аёлингиз фарзанд кўра олмайди. Аввалги
турмушидан ҳомиладор бўлганида бачадони олиб
ташланган. Бир соатдан буён менга сунъий ҳомила
қўйиб беринг, қанча пул керак бўлса бераман деб
бошимни қотирди. Бунинг сир иложи йўқ, ука,
тушунинг! Энди тақдирларингизда борини кўрасизлар. Эркакнинг бошига биров гурзи билан ургандай бўлди,
кўз олди қоронғилашиб, қалқиб кетди.
- Нима, билмасмидингиз?- гинеколог аёлнинг сўзи
узоқлардан эшитилаётгандай бўлди.
Унинг кўзлари ҳеч нарсани кўрмас, аммо қулоғида
биринчи хотинининг сўзлари жарангларди: “Болаларимнинг уволидан қўрқмайсизми?”!!

@ipaknews

6 years ago
СИЗ УЧУН...
6 years, 1 month ago

ка олиб келади”, - деб юпатганлар ва Самад укам дунёга келган. Лекин онам кейин ҳам ҳар гал туғруқ олдидан мени чақириб: “Мен ўтсам ҳам укаларингга қара”, - деб айтардилар. Бугун англадимки, оналар ҳар гал туққанда ўлимнинг эшигига бориб келарканлар.
Менинг умримнинг тўртдан учи бошқа шаҳарларда ўтди, ўтяпти. Бу она учун жуда оғир... Буни бугун тушунаман. Айниқса ўша пайтлар ҳамма қишлоқда эди, ўқиган кам эди. (Бугун ҳамма шаҳарда ё хорижда мардикорликда). Қўшни хотинлар: “Нима шу ерда нон йўқми, шаҳарда ўқиб профессор бўлармиди?!” – деб онамга кўп кесатгандир. Ўқишни тугатиб ҳам яна шаҳарда уйланиб, қолиб кетдим. Онамнинг умрлари йўл қараб ўтди. Қайсидир чет элдан совғага бир жемпер олиб келган эканман. Шуни кийиб йўл қараб ўтирарканлар дарвоза олдида. Гарчанд бошқа кўйлак-кийимлари кўп бўлса-да... Ўтган ҳар аёлга сўраса-сўрамаса: “Буни Каримжон олиб келган фалон давлатдан...” – дерканлар. Бу билан, қаранглар, мен ҳам бахтлиман, ўқиган ёмон нарсамас, рўшнолик кўрдим, демоқчи бўлар, шукрона изҳор этарканлар.
Онамни доим йўл қараб турган ҳолда тасаввур қиламан.
Тошкентга келганларида уч кундан зиёд қололмасдилар. Бир кундаёқ Ургутдаги болаларини ва уйни соғинардилар. Келган куниёқ мен ишга жўнаётган бўлсам: “Болам, Ургут қайси томонда?” – деб сўрардилар. У пайтди қаватли уйда турардик, тўрт томон бетон уйлар, Ургут тугул, ҳатто уфқ кўринмайди. Тусмоллаб Самарқандга автобуслар қатнайдиган Собир Раҳимов метроси томонни имлаб: “Шу томонда!” – дердим. Кечгача балконга чиқиб, ўша томоннинг осмонига қараб ўтирарканлар. Мен келгач: “Болам, укангнинг ўғилчаси Ҳамза менга жуда ўрганиб қолган, катта онам қани, деб йиғлаётгандир. Ўзи мени ёнимда ухларди, ухламай чиқади... Мени жўнатиб юбор, Ургутга кетаман, сани ҳам кўрдим, мана”, - дердилар. Хаётлари шу тахлит кутиб ўтарди. Тошкентга келсалар Ургут томонни йўлини қараб, Ургутда бўлсалар Тошкент томонга йўл қараб...
Холаларим: “Онанг йўлингга қарай-қарай оламдан ўтиб кетди”, - деган дашномларини ич-ичдан тушунаман. Айбдорман. Энди, мана, ўзим болаларимнинг йўлига қарайман. Шу тахлит кун ўтади. Бир кун англаймизки, ўтган фурсат кун эмас, умр экан. Умр ўтиб кетибди...
Беморликда ёзган шеъримда ҳам: “Ўлгим келмаяпти, онажон!” деб ёзганман. “Ўлгим келмаяпти, Аллоҳим” – десам бўларди ва тўғрироқ бўларди. Оғир кунда она эсга тушаркан. Энди эса Аллоҳдан онамизга жаннат боғларини сўраймиз.

Карим БАҲРИЕВ
2018 йил, 30 июль
ОНАМ ХОТИРАСИГА

Йўлларга мунғайиб боқдингиз нотинч:
Эшик ғичирласа: “Болам келдими?!”
Болангиз очмаган эшикдан бир кеч
Ногоҳон мунғайиб Ўлим келдими?!

Хоксорга ёпишар бор барча дардки,
Куйдингиз, бизларга қўнмай бир гардки –
Мана, сиз совумай мен едим турки,
Юрак – қон, кўзимга жолам келдими?!

Дердингиз гоҳида қувониб дилдан:
“Биз кетмондан – нонли, сен эса – тилдан!”
Сайраб юрган эдим ҳар бир манзилда,
Сиз кетиб бир сўзга тилим келдими?!

Бир куни айтибди Ҳақ Пайғамбари:
“Аёлнинг паноҳи – эри ё қабри!”
Кетганга – раҳмати, қолганга – сабри,
Паноҳингиз – ердир, нолам келдими?!

Сизни Аллоҳ олди бир қиш оқшоми,
Шу кунда қиз берди менга иболи,
“Она қизим!” – дейман энди Раънони,
Онам кетган жойдан болам келдими!?

Дамлар ўтиб борар бир дам кетидан,
Одам кетаверар одам кетидан.
Аввал момом кетди, онам – кетидан,
Секин-секин менинг галим келдими...

1994

6 years, 1 month ago

Карим БАХРИЕВ: ОНАМ, ОНАГИНАМ...

ОНАМ

Она, онажон, онагинам...
Менинг онамнинг исмлари Қумри эди. Бу бир мусича монанд бир қушнинг исми эканини вояга етганимдан кейин билганман. Онам ростдан ҳам мусичадай беозор, хокисор инсон эдилар.
Албатта, ҳаммага ўзининг онаси ҳаммадан яхши кўринса керак. Аммо, бугун эсимни таниган кунларимдан бери ўтган тарихимизни ёдлар эканман, онамнинг бирор марта бақирганларини ёки қўни-қўшни билан жанжаллашганларини, овозларини баланд кўтарганларини эслай олмайман.
Дейлик, биз ўйинқароқ болалар кўчадан бери келмасдик. Қоронғу тушиб кетса ҳам, чанг кўчада ўйнардик. Болаларнинг оналари бир-бир чақиргани чиқарди. Қишлоқ аёлларининг шунақа болохонадор “қарғиш”лари бўлади. Бирови: “Кир уйга, оғзингдан қонинг келгур, кира қол!” – деса, бошқаси: “Уйга кир энди, етар бало теккур!” дерди. Онам: “Болам, уйга кира қол!” – деб чақирардилар. Жуда гапга кирмасак, тергаб кўрардилар, ҳатто йиғлашлари мумкин эди, аммо қарғамас эдилар.
Бу одатлари менга бир қадар юққандай. Мен гоҳида жуда қаҳрли, кескин ёзишим мумкин, лекин одамлар билан юзма-юз муносабатда жанжал қилолмайман, биров билан муштлашганимни эслай олмайман. Албатта, болаликда ҳаммани дағ-дағ титратадиган, “кўзир” болаларга ҳавас қилгандирман. Ўзим эса кўпроқ хаёл суриб юрадиган бола эдим, одамлардан кўра кўпроқ китоблар билан суҳбатлашардим. Бир куни ҳеч ким кўрмасин деб дарахт шохига чиқиб, новдалар орасига беркиниб китоб ўқиб ўтирганимда, амаким кўриб қолган эканлар: “Туш, боғда кетмон чоп, ҳамма токларни тагини юмшатяпти. Китоб ўқийверсанг, сочинг тўкилиб, тепакал бўласан. Ишламасанг, қўлларинг, мускулларинг чайир бўлмайди, нимжон бола бўласан, эртага сени ким боқади?” – дебдилар. Мен: “Сизларнинг билакларинг боқса, мени миям боқади!” – деб жавоб берибман. Буни амаким Тожимурод Баҳриев вояга етганимда айтиб бергандилар. Ростдан ҳам, рўзғорни мия билан тебратдим бир умр.
Онамнинг хоксорлиги менга юққанини оилавий ҳаётимда ҳам сезаман. Ҳали хотинимни бир марта “сан”ламадим. Сизлаб гапираман. Кескин вазиятлар бўлади эл қатори. Энг катта жазойим – ярим кун, бир кун гапирмай юраман. Ўзи хадисларда ҳам “хотинни тарк этиш” билан жазолаш ҳақида айтилган.
Онамнинг оталари – она тарафдан бобомизни Мулло Азиммурод дейишарди. Онамнинг оналари – Мунаввар она эдилар. Отамнинг оналари – Зульфия момо Ибодулло қўрбошининг қизи бўлганлар, бир умр доялик қилганлар. Қишлоғимиздаги қирқ йил ичида бир неча минг болани ҳаммаси момомизнинг қўлларида дунёга келган. Ибодулло қўрбоши бобомиз советларга қарши курашиб тоққа чиқиб кетганлар. Зулфия онамиз: “Ёш қиз бола эдик, қизил аскарлар келса, катта хумларнинг ичига беркинар эдик”, деб ҳикоя қилардилар. Бобомиз кечалари келиб оилаларидан, болаларидан хабар олар эканлар. Буни билиб қолган қишлоқ совети фаоллари бобомни тутиб берадилар ва у зот Испанза йўлида отиб ташланади. Шаҳид бобмизнинг ўн уч еридан ўқ тешган кўйлаклари оиламизда сақланади. Нимагадир авлодимизда бирор киши дардга чалинса, шу кўйлакни бошидан айлантириб, тиловат қилинса, тузалади, деган инонч ҳалигача сақланади... Бу хурофотми ёки анъана – билмадим... Тузалишимиз эса – рост, Аллоҳ шифо бергувчидир. Отамнинг оталари ҳам тўғри сўз учун шаҳид бўлганлар. Катта бобомиз Саидқул махсум Ургут муфтийси бўлганлар. У кишининг дадалари Мулло Рустам охун ҳам шайх бўлганлар. Ургутдан илк ҳажга пиёда борган ва бир йилда қайтган инсон бўлганлар. Бу муҳитда яшаган онам – Қумри онамнинг хокисорлиги, сабри тақводорлигида бўлса керак.
Онамни жуда эрта эрга берганлар. Отамдан ўн ёшга кичик эдилар. Еттинчи синфдан кейин эрга беришган. Отам: “Вой-вўй, бунча кичкина бу десалар, ҳамроҳликка келган холалари: “Энди буёғи ўзинг катта қиласан, Ҳакимбой”, - деган эканлар.
Оналикнинг энг катта мўъжизаси, бахти ва азоби она бўлишдир. Ўзим туғилганимни, албатта, эслай олмайман. Аммо укаларим ва синглимнинг таваллудини эслайман. Онам ҳар гал туғиш олдидан секин олдимга келиб: “Менинг мазам бўлмаяпти... Агар ўлиб қолсам, ўзингни авайла, отангга қараб юр, яхши йигит бўл!” – дердилар. Биринчи галда роса йиғлаганман. Зульфия момом: “Онангнинг гапини шамол учирсан, болам, онанг сенга у

6 years, 5 months ago

Энг сара хикоя, хикматлар ва фойдали маълумотлар @sizuchun_news

6 years, 5 months ago

Channel photo removed

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 3 days, 18 hours ago