PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Дарё!
Эй тунлари шовуллаган,
Кўксида ой ловуллаган,
Тупроқларга кўмилиб гоҳ,
Ой нурида чўмилган Дарё!..
Кимнинг дардин тоширдинг?!
Саҳро.
Қуш учганда қанот бўлган,
Мажнун суйса, сабот бўлган,
Қаро ерни этиб соя,
Ошиқларга ҳаёт бўлган-
Соғинчларни яширдинг!..
Само.
Ҳув чўққилар бош урган само,
Ёш бошимга тош урган само,
Офтоб истаб юкуниб боқсам,
Юзларимга ёш урган Само!
Азиз бошим хор этдинг...
Дунё...
Эй отамдан чопон қарз дунё,
Девонатарз, девонтарз дунё...
Эй умримга ғавғолар солган,
Ярми араз, ярми арз Дунё!
Кимга мани ёр этдинг,
Белбоғимни дор этдинг?!
Самариддин Саййидзод
Кўнгил, қандай қолдинг омон?
Ишқталабмас дўсту- ёрон.
Ишратталаб тўртта томон,
Тўрт ён бунда гуноҳ
билсанг...
Гуллай десанг кўклам боғ бор,
Ўссанг агар ўктам тоғ бор,
Худо суйган неки зоғ бор,
Ошиқларга паноҳ билсанг.
Йўл бошига етмоғинг не,
Жонга аза тутмоғинг не,
Бу дунёдан кетмоғинг не?
Кутиб олар Аллоҳ билсанг!
Самариддин Саййидзод
22.12.2024.
@Sayyidzod
**
Деразамни қоқди тун бўйи шамол,
Ногоҳ томга урди қари тут шохин.
Сукунатга ҳуриб тинмади итлар…
Сайхонда адашган кимнинг арвоҳи?!
Куз экан!
Ойдин куз, тонг чоғи билдим,
Айвонимга келмиш барги хазонлиқ.
Минг йил кураш тушдим —
Минг йил енгилдим.
Етим юрагимдай япроқлар қонлиқ.
Куз!
Буткул ёшликни кузатдик бирга,
Бу йил бошга экдинг биттагина оқ.
Толейи тўкислик — хоксор Онага,
Эрка ўғил бўлиб ўттизга кирмоқ.
Майли сочларимда кўпайсин оқлар,
Баҳорлар елкалаб йиқитай ғамни.
Менинг ҳам ҳовлимда гулласин боғлар,
Ҳажларга юборай кекса Отамни.
Кўрай фарзандларим бўю-бастини,
Менинг ҳам уйимга келсин меҳмонлар.
Мен ҳам тўйлар қилиб қизлар узатай,
Элнинг елкасига ташлай чопонлар.
Сезиб улгурмадим
Устоз тафтини,
Хор кунда синалди сабру саботлар.
Елкамда ҳис қилай
Дўстлар кафтини,
Мен ҳам набирамга қўяйин отлар.
Олиб кетаяпсан…
Унутолмайман.
Менга ўғил туҳфа этган баҳорни.
Сен яхши бор,
юз йил хуш қолай!
Аждодлар ёнига бормас зот борми?!
… Мен суврати ғариб, кўнгли подшоҳман.
Асил тахтим босиб турганим тўпроқ.
Ер остидан кўра, ернинг устида
Ҳали қиладиган ишларим кўпроқ.
Сен яхши бор…
Юз йил хуш қолай!!!
Самариддин Саййидзод
1-октябр- Устоз мураббийлар куни билан барча устозларни қутлаймиз!
Дарсдан сўнг.
Кимнидир койиди чеккани учун.
Тортиб олиб қўйди гугуртини ҳам.
Машқ дафтарларини йиғди-да, сўнгра
Бир-бир санаб кўрди. Етти дафтар кам.
«Ҳар гал шундай аҳвол. Уялмайсизми?
Келасиз ўқишмас, қилиш учун сайр.
Бу сафар ҳам икки қўймай тураман,
Эртага қолганлар топширсинлар. Хайр».
Қиш куни — бир тутам. Қорайганди қош.
Иккиланди. Ўтмак керак, ахир, қирдан.
Эри ҳам келмади олиб кетишга
«Кўнгли совидими...» — ваҳм этди бирдан.
Ҳамкасб дугонаси қистовга тутиб,
«Тунаб кетинг, — деди . — Кеч бўлиб қолди»
Кўнмади. Қўлтиқлаб машқ дафтарларни
Уйга ёлғиз ўзи яёв йўл олди.
Овул тугаб, энди қирга чиққанда
Оқшом қуюқ эди, атроф сим-сиёҳ.
Йўлдан қайтмоқчи ҳам бўлди бир ўйи.
«Ўғлим хасталаниб қолдимикан ё...»
Юрагини баттар ваҳима босди,
Қамради тундан ҳам баттар бир қўрқув.
Ўнқирми, чўнқирми, ўрми, қир демай
Яна кетаверди, кетаверди у.
Мудҳиш бир шарпани илғади ногоҳ,
Разм солса қашқир. Қиларди таъқиб,
Эслади йиртқичнинг қўрқишин ўтдан,
Изига бир дафтар ташлади ёқиб.
Қашқир тўхтаб қолди. Сўнг — яна, яна,
Муаллима омон топган бу олов
Йиртқичга берарди иложсиз сабр.
Йўловчи — ёқарди, қашқир — тўхтарди,
Тин оларди икков ҳар дафтарда бир.
Йўл узоқ, тун қаро, қашқир эса оч,
Оч йиртқич биларми надир садоқат.
Уйга яқин қолган вақтда тугади
Муаллимда дафтар, қашқирда — тоқат.
Уввос фиғон тутди қишлоқни тонгда,
Замин аза очди, замон йиғлади.
Дафтар топширмаган етти ўқувчи
Ҳаммадан ҳам ёмон йиғлади.
Нўноқ назмим учун афв эт, халқим,
На олим, на фозил, на сўз пириман.
Ўз вақтида дафтар топшира олмай
Қолган болаларнинг бириман.
Мен яхши биламан, тумор қилмайди
Ёзган шеърларимни ошиқлар.
Мен яхши биламан, қўшиқларим жўн,
Биламан, булар бир оддий машқлар.
Лекин... кетмакдасан келажак сари
Тап тортмай қисматнинг дашт, қирларидан.
Ўзимча асрагим келади сени
Ёвузлик, хиёнат қашқирларидан.
Мен машқ бажараман, ёзаман ҳар кун
Дараклар, сўроқлар, хитобларимни.
... Сен йўл бўйи ёқиб ташлаб кетавер
Қашқирлар қўрққувчи китобларимни...
Матназар Абдулҳаким
@Sayyidzod
*✍Матн: Эркин Воҳидов.*
*?Ўқиди: Самариддин Саййидзод.*
Кел юлдузлар тўшалган йўлдан,
Етакласин бизни муҳаббат.
Ғамларингни чиқар кўнгилдан,
Шод кунларни эслайлик фақат.
Сайр этайлик, кел, бирга эркам,
Рози кетсин, биздан умрбод.
Шодлик учун яралган олам,
Севмоқ учун берилган ҳаёт.
@Sayyidzod
~~???~~каналга уланиш!
ИЛТИЖО
«Неча йиллар ўтиб ҳам борсак
уйда бизни онам кутиб олармикан?»
Опамнинг саволи.
Muallif: Guljamol Asqarova
Ijroda: Sakiyna Nur
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago