Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago
💌
-Шундай инсон булгинки! Сени учратган хар ким Аллоҳга хар куни шукр, хар он ҳамд айтсин.
Ота-онанг сендай фарзанди борлигидан, фарзандинг сендай ота-онаси борлигидан. Жуфтинг сендай жуфти борлигидан фахрлансин.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Бир куни бозарга тушдим. Юким оғир бўлгани сабабли ҳаммол ёнладим. Бозордан то уйга еткунимизга қадар унинг тилидан икки сўз тушмади: «Алҳамдулиллаҳ», «Астағфируллоҳ». Қизиқиб сўрадим: «Ҳой сен! Тўтиқуш каби икки сўзни қайтаряпсан. Нима бундан бошқа нарсани билмайсанми?
«15 пора Қуръон ёдлаганман. Қарасам кунимиз икки ҳолатдан ташқари бўлмас экан. Бир ҳолат: осмондан ерга неъмат тушар экан. Яна бир ҳолатда ердан осмонга гуноҳ кўтарилар экан. Тушганига ҳамд, кўтарилганига истиғфор айтаман», деди ҳаммол.
«Сендан ҳам фақиҳроқ экан, эй Ҳасан!!!», дедилар Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ.
Фузайл ибн Иёз айтарди: Умрининг қолган қисмини ўнглаган инсоннинг ўтган хатолари мағфират этилади. Ким ҳаётининг қолган қисмини ҳам ёмонлик билан кечирса, аввалу охир қилмишларига жавоб беради.
Сўнг Фузайл йиғлаб туриб илтижо қилди: Аллоҳ таоло барчамизни қолган умримизни ислоҳ этишга муваффақ этсин!
©mehrob_uz
https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy
“ҲАВЗ ОЛДИДА УЧРАШГУНЧА...”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар.
Шунда ансорлардан бири туриб деди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Фалончини амалга қўйганингиз каби мени ҳам бирор амалга қўйинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Сизлар мен ўтгандан кейин “фақат ўзини ўйлаш”га йўлиқасиз. Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! – дедилар.
– Олдинроқ ўқиган эдим, Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди:
– Кел, мана шу қудуқдан сув ичайлик.
Бишр айтди:
– Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз.
Нариги қудуққа боришганда Бишр яна аввалги гапини айтди. Шундай қилиб, токи кўзлаган манзилларига етиб боришгунча Бишр уни сабрга ундаб борди. Сўнг унга қараб: “Дунёни мана шундай қилиб сабр билан босиб ўтасан”, деди.
“Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! деган жумла эҳтимол башарият тарихида кишиларни саботга ундаган энг балоғатли жумла бўлса ажаб эмас. Буни доимо кўз ўнгимизда тутмоғимиз лозим.
Маъсиятга юз бурганимизда уни тааммул қилайлик. Дунёни сабр билан босиб ўтишимиз ҳақида фикрлайлик. Кунлар ўзининг ширини ва аччиғи билан ўтаверади. Дунёда эса савобнинг ажри, гуноҳнинг касофати қолади.
Иқтисодий аҳволингиз танг бўлса, атрофингиздаги кишилар порахўрлик қилишса, сиз динингизни маҳкам тутинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!” деган насиҳатларини эсланг!
Бошингизга беморлик тушса, беморларнинг ризо мақомида туриб тортган ҳар бир оҳи зокирлар зикридан қолишмаслигини эсланг. Бу кунлар ўтиб кетади. Гўё Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини ўйланг!
Яқинларингиз зулм қилса, севганларингиз ташлаб кетса, бўҳтонлар ёғдиришса, суюкли Набиййимизга қилинган зулмларни эсланг. Биз ким бўлибмизки, инсонлардан саломат бўлсак?! Майли, бўҳтонларга қолинг, лекин бўҳтон қилманг. Дунё танг бўлганда Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини эсланг!
“Набавий тарбия” китобидан.
«Субҳоналлоҳ!» дегандаги ҳайрат маъноси Аллоҳнинг нуқсонсиз эканини билмоқдан келиб чиқади. Араб тилида муҳаббатдан, ҳайронликдан, ҳайратдан ҳосил бўлган туйғуни ифодалайдиган сўз бу. Мен ўйлайманки, «Субҳоналлоҳ» – Аллоҳ ишқи ва муҳаббатини ифодаловчи сўздир... Ҳа, муҳаббатни ифода қилган сўз бу! «Ё Раббий! Мен Сени севаман, Сенга ошиқман!» деган ифоданинг арабчаси бу.
Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон
Саййидул истиғфорاللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ
Ўқилиши: Аллоҳумма анта Роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика ъалаййа ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу лаа йағфируз зунуба илла анта.
Маъноси: Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.
(Имом Бухорий ривояти).
https://t.me/+GmW9USiSdNdjYjAy
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ
Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика
Суратда кўриб турганингиз Усмонлилар даврида улар фойдаланган соат.
1 - Тавҳид
2 - илм
3 - ирфон
4 - ақл
5 - ҳикмат
6 - инсон
7 - амал
8 - адолат
9 - ахлоқ
10 - имрон
11 - ислом
12 - Ҳақ
- Соат неччи? - Адолат соати,
- Соат неччи? - Ирфон соати,
- Соат неччи? - Ҳикмат соати
- деб жавоб беришаркан. Ажойиб-а?!
🌙 Тунингиз осуда ўтсин....
Хайрли тун қадрдоним...✨
Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин...
Сизларни Аллоҳ учун яхши кўрамиз!
Тунингиз осуда ўтсин, яхши дам олинг азизларим..🤲
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago