Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

SINMAQALAM 🇺 🇿Дилбар Аралова

Description
Жуналист Дилбар Аралованинг шахсий телеграм канали. Ҳаммаси шунчаки эркин фикрлар, мақолалар, қўлдан келганча хайриялар ва албатта озгина ҳажвия.

https://facebook.com/dilbararalova
https://t.me/dilbararalova

Алоқа учун: @sinmaqalambot
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago

6 days, 19 hours ago

-- Майиб қиласану э. Ман қолдимку бу ерда! Э ҳазиллашма э! Эй жиннимисан! Ўй ахмақ!
Бақирганча лаҳадни ичида қолдим. Бирпасда юзимни олдигинасидан девғиштларни қалаштириб ташлади номард. Ҳозир очадику. Мани ўғилларим қўядими буни, чиқволай паччағини чиқараман...
  Охирги девғиш қўйилганида лаҳадни ичи қоп-қоронғи бўлиб қолди. Жиғибийроним чиқиб кетди, кўрми булар, карми булар. Мани нега қўшиб кўмворишяпти.
Гуп - гуп гўрга ташланаётган тупроқ саси кела бошлади. Ғиштларнинг орасидан қуруқ тупроқнинг чанги кирди. Чангга аллергиям бор. Йўталим тутди лекин йўталолмадим, шундагина ақлим ишлаб қолди. Э ҳаа, ман туш кўряпманкуу. Туш кўряпман. Энди хаёлим жойига келди. Нафасим тобора бўғилиб, сиқилиб кетаётган бўлсам ҳам хотиржам тортдим. Ҳозир уйғонаман. Лаҳадни ичи тор, эгилиб ўтириб олганман, туриб бўлмайди, ёнбошлашга ҳам жой йўқ. Ҳам зах, ҳам чарчоқдан суякларим зирқиррай бошлади. Тезроқ уйғониш керак. Баданимдан совуқ тер оқа бошлади. Уйғониш керак э. Наҳотки уйғониш шунча қийин бўлса. Ҳар гал шунақа торда қолганимда уйғонардимку. Ичим сиқилиб, жоним чиқай деяпти, нафас олишга ҳаво қолмади, ҳансирай бошладим. Девғиштларни суриб ўзим чиқсаммикин. Туш бўлсаям, оғир туш бўляпти, ташқарига чиқиш кераг-е. Ёки тезроқ уйғониш керак. Уйғониб аввало тушимни сувга айтаман бунақанги жонни сиқадиган туш кўрганим йўғиди. Лекин ҳар ёмонни бир яхшиси бор экан-да. Комил ака ўлмабдику. Тушимда ўлибди, демак умри узоқ бўлади... Нафас сиқяпти, ҳаво йўқ, ўтирган жойим тор, зах... Уйғониш кераг-е...
   Шу пайт гумбирлаган бир овоз эшитилди, баданим музлаб қотиб қолди. Бошимга гурзи тушгандай бўлди. Туш кўраётганим,  мени кўмиб кетишгани, жойимнинг торлиги, нафас ололмаётганим ҳамма-ҳаммаси бу овознинг таъсирида йўқ бўлди. Ўрнини қўрқув, ҳаяжон, ваҳима, даҳшат эгаллади. Бўшашиб, шалпайиб қолдим. Зўўррға ўзимда куч топиб тишларим таккиллаб овозга жавоб бердим:
-- М-менга гапирдингизми?! Кимсиз?! Н-нима дедиз?!
-- РОББИНГ КИМ?!........

©️Муҳаммад Собир

@dilbararalova

6 days, 19 hours ago

ҚЎЛИМДАН ТОРТ-Э !

Кўчадаги ғала-ғовурдан уйғониб кетдим. Қарасам ташқари тўла одам. Одамларнинг юзида ҳузун айримларининг кўзида ёш. Таъзия бўпти. Шошиб туриб таҳорат қилдим, ташқари чиқдим. Ғассоллар маййитни кафанлаб бўлишибди. Лаган-паган, тақир-туқурини кўтариб кетишди. Таниш нотаниш қўшнилар, тумонат. Биридан ким вафот қилибди деб сўрадим. Олдимдан ўтиб кетаётган бошқа бир киши Комил ака, дедию йўлида давом этди.
  Комил ака ён қўшнимиз, жон қўшнимиз. Эҳ эссиз-а. Зўр инсон эди. Ўтган йили дўхтирлар юрагини аперация қилишган эди. Киндикдан қарийб хекирдаккача узуунн қилиб ёришган. Болдирдан томир олиб юрак томирларини ўрнига улашган эди. Фойда қилмабдида, бир йилгина умри узайибди беъчора.
Бу орада одамлар жаназа ўқиш учун сафга тизила бошлашди. Олдинги қаторга турволдим. Орқамдагиларнинг гапи қулоққа чалинди. 
   -- Қандай ўлибди?
   -- Уйқусида ўлиб қолибди шўрлик...
  Имом озгина насиҳат маъруза қилганидан кейин:
  -- Маййитни яқини ким -- деб сўради.
  -- Мен.
  -- Бирон киши қўлида ҳужжат билан ёки иккита гувоҳ билан қарз даъво қилиб  келса, қарзларини тўлашни бўйнингизга оласизми?
  -- Оламан.
Қарасам маййитга эга чиқаётган одам ўзимни укам. Э раҳмат укажоним-е. Аллоҳ бу йигитни молу дунёдан қисмади, бой бўлди. Лекин сахий бой бўлди машааллоҳ. Маҳалла, ошна - оғайнисини орасида ёрдами тегмаган одами камроқ. Комил акани фарзанди йўқ эди. Эр хотин икковгиналари яшашарди. Мана бир мард йигит қарзларини бўйнига олди. Жаназа ўқилди. Тобут кўтарилди. Маросим машинасига элтиб юклаганча уч-тўрт марта тобутни елкамга олдим. Фотиҳа, Фалақ, Нас сураларини ўқиб бордим. Тобут юкланганидан кейин бир сакраб машинага  миндим. Бечора акамизни лаҳадгача кузатиб қўяман. Ҳамма жим, менам ўз хаёлларим билан кетяпман.
  Комил ака ёшлигида роса спорт билан шуғулланган чайир одам бўлган. Бир мартасида Оқ уйлик Салимбой мафияни одамлари билан гуруҳма гуруҳ уруш қилишганини айтиб берганди. 90 - йилларда Салимбой деса ҳамма қўрқарди, қўрқмагани орқасидан ҳам ҳурматини қилиб гапирарди. Комил ака оғайнилари билан бирга тарафма - тараф бўлиб уруш қилишган. Кейин Салимбойни ўзи ишга аралашиб масалани тинчитиб юборган экан. Комил акани ёши олтмишга яқинлашиб, юраги ҳалигиндай бўлиб қолган бўлса ҳам кўзларида қўрқув йўқ эди. Шу хаёллар билан тобутни гўрнинг бошигача олиб келдик. Қарасам бошига рўпокча боғлаб катта ўғлим лаҳадга тушмоқчи.
  --Э яша ота ўғил.-- дедим ғурурланиб. -- акамизни бефарзандлигини билдирма.
Яна ичимда ўғлим ёш, ёнида турай, юраги ҳарис тортмасин  деб орқасидан гўрнинг ичига тушдим. Ўғлим лип этиб лаҳадга кирди. Қарасам ичкарида жой катта, гўрков қаршилик қилмаяпти, менам кирдим.
-- Ўғлим қўрқиш йўқми, юракни бой бермагин яна?
  Тепадан яна бир киши шу саволни берди.
-- Ўвв, қўрқсанг ман ўзим кирай.
  -- Э йўғе, ўзим қўяман.
Майитни оёғидан узатишди.
  --Торт -- деди гўрков -- белбоғидан тут. Маҳкам тутдингми?
  -- Ҳа
   --Энди оёғини ўша ичкари тор  томонга торт.
  Икковлашиб бир тортгандик маййит лаҳадни ичига кириб кетди.
  -- Э кўп кетди. Сал берироққа ол.
  Мен маййитнинг бош томонида тургандим. Ўзимга қараб тортдим.
  -- Белидаги белбоғни еч, бўйнидагиниям.
Ечдик.
  -- Юзларини очайми?
  -- Йўқ, очма, юз ёпиқ туради. Чап елка, бошни чап томонига қум тўпла, юзи қиблага қарасин.
Раҳматлик комил ака намозхон одам эди. Юзи шундоғам хиёл қиблага қараб қолибди.
  -- Бўлдими?
  -- Мана бу иккита кесакни икки тиззани устига қўй, қўйдингми
  -- Ҳа
  -- Чиқ энди, қўлингни бер.
Ўғлим чиқиб кетди. Бирпасда кичкинагина темир норвончадан ўзини юқорига ҳам олди. Орқасидан мен  қўлимни узатдим. Лекин гўрков қўлимдан тортиш ўрнига лаҳадни оғзига девғишт қалай бошлади.
  -- Нима қиляпсиз-э! Мен чиқмадимку қўлимдан тортинг.
  Гўрков жим, ишини қиляпти, эътибор қилмайди.
  -- Э қўлимдан торт-е! Ҳазилни жойими шу!
  Узатилган қўлимни устига девғиш бостиришига оз қолди.

1 week, 5 days ago

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ...

Бир куни Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига:
- Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим, аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим, деди.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
- Афв этасиз ҳукмдорим, айбим нимада? - деб сўради.
- Бир мартаям камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
- Ҳукмдорим, сизда бирорта ҳам камчилик йўқ!
- Янглишяпсан, менда камчилик борлиги аниқ. Чунки бирор инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар мендаги қандайдир хато-камчиликни кўрмаётган бўлсанг, ғирт аҳмоқсан! Мабодо кўратуриб айтмаётган бўлсанг, аниқ мунофиқсан! - деди Искандар.

©️Карим Баҳриев саҳифасидан

@dilbararalova

2 months, 1 week ago
Нодирбек Абдусатторов. Зўр!!!!

Нодирбек Абдусатторов. Зўр!!!!

https://t.me/dilbararalova

2 months, 1 week ago
Хайрли келдинг, Рамазон билан етаклашган баҳор!

Хайрли келдинг, Рамазон билан етаклашган баҳор!
Жума муборак!

https://t.me/dilbararalova

2 months, 2 weeks ago

Инсон дарддан ақлдан озганида, бошқалар унинг дардини эмас, телбалигини кўради.

https://t.me/dilbararalova

2 months, 2 weeks ago
Дўкондор Ҳожи Ҳасан шарафига Эроннинг Занжон …

Дўкондор Ҳожи Ҳасан шарафига Эроннинг Занжон шаҳрида ёдгорлик ўрнатилган. Унинг тарихи эса ғоятда ибратли.
Бир куни унинг дўконига кимдир киради ва велосипедини Ҳожи Ҳасанга омонат сифатида қолдириб, негадир қайтиб келмайди.
Ҳожи Ҳасан велосипедни ҳар куни эрталаб дўкон ташқарисига олиб чиқар, эгаси келмагач кечки пайт ичкарига олиб кириб қўяр эди.
Бу ҳолат 45 йил давом этди, Ҳожи Ҳасан шунча пайт омонатнинг эгасини кутди.
Ҳожи Ҳасан оламдан ўтгунча ҳам велосипед эгаси топилмади.
Унинг вафотидан кейин ҳукумат шаҳар марказида дўкондор ва велосипедга монумент ўрнатди. Одамлар уни Ваъдага вафо ёдгорлиги дейишади.

https://t.me/dilbararalova

2 months, 2 weeks ago
Инсоннинг имтиҳони даъвосининг катта-кичиклигига қараб. Даъвоси …

Инсоннинг имтиҳони даъвосининг катта-кичиклигига қараб. Даъвоси қанча катта бўлса, синови шунча оғир бўлади. Ҳудди рингдаги рақиблардай: оғир вазнлига оғир, енгилга енгил. Ҳа, айтганча, мукофоти ҳам, жазоси ҳам шунга яраша бўлади.

Шундай экан, бошингизга нима тушса ҳам, вазнимга, даъвойимга, ихлосимга ярашаси шу экан, деб қабул қилинг, рози бўлинг. Лекин энг муҳими имтиҳонлардан шараф билан ўтиш. Ҳар қандай қўрқоқлик, ҳийла-найранг, пасткашлик натижага таъсир қилмайди. Лекин "жангдан" кейин ҳамма тарк этганда ҳам энг камида виждонингиз сиз томонда бўлади...

©️Санжар Саид

https://t.me/dilbararalova

2 months, 3 weeks ago
SINMAQALAM 🇺 🇿Дилбар Аралова
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago