PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago
Расул ҲАМЗАТОВ
...Парижда мен тасодифан бир доғистонлик мусаввирни учратиб қолдим. Инқилоб йиллари у Францияга кетган ва ўша ерда бир италиялик аёлга уйланиб қолиб кетган экан. Мен ундан сўрадим:
— Нима учун ватанга қайтишни истамайсиз?
У жавоб берди:
— Энди жуда кеч, ёшликда у ердан ўтли қалб билан чиққандим, энди қуруқ суякнинг ўзини ватанга қандай қайтараман?
Уйга қайтгач, мен ўша парижлик ватандошимнинг қариндош-уруғларини излай бошладим. Буни қарангки, мени ажаблантириб, ўша одамнинг жудаям кексайиб қолган онаси ҳалиям ҳаёт экан.
— Сизлар авар тилида гаплашдингларми? — деб қўқисдан сўради кампир мендан.
— "Йўқ, биз таржимон орқали гаплашдик, мен рус тилида, у эса француз тилида" — деб жавоб бердим мен.
Онаизор ўйчан, анча муддат жим сукут сақлади. У қора рўмоли билан юзини ёпди, аёллар фарзандлари ўлса шунақа қиладилар. Яна бироз жим торга, у кескин тарзда деди:
— Расул, сен адашибсан, ўша одам менинг ўғлим эмас, у аллақачон ўлиб кетган. Менинг ўғлим ўзим ўргатган она тилини, авар тилини унутиши мумкин эмас!..
"Менинг Доғистоним"
асаридан
Бутун бўлса бўлди
Рўзғорлик бергани бир хонадонга кирдик, кичик қизалоқ бизга сездирмай онасини енгидан тортқилаб ниманидир бизга айтишига ундар эди. Онаси эса ўзини билмагандай тутиб бизларга ташаккур айтарди.
Қизчани оёғидаги шиппагига кўзим тушганини билиб уялганидан онасини ортига яширинди:
- хўўш, эртага болаларингиз мактабдан келишганидан сўнг "Чорсу" бозори ёнидаги сариқ бинони олдига олиб боринг, имкон даражасида баҳорга кийимлар олиб берамиз.
Она хижолатдан ерга қараганича:
- рахматсизларга, шунчалик рўзғоримизга қараяпсизлар, светимизга ҳам пул ўтказиб бердинглар деб кўзларидаги ёшини арта бошлади.
- бўпти хайр, эртага бозорга бориб қўнғироқ қилинг, ўша ерда кўришамиз.
Бугун кўришдик, қизчани крассовкаси ҳам абгор ахволда экан:
- қизим, оёғинга қанақа шиппак ва туфли олиб берай?
- тешиги йўқ бутун бўлса бўлди оподда
Э воҳ,! Биз кийимни брендини қидириб топиб кияётган паллада кимлардир кийим бутун бўлса хурсанд бўлишини ўйлаб кўзларим ёшланди.
Кемтик қалбларни "ямаб" бутун қилишга ҳисса қўшганлардан Аллоҳ рози бўлсин !
©️hayotiy_saboqlaar
Фикрларингизни гўзал қилинг🌺❤
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 3 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago