Инста: https://www.instagram.com/xdanyl_/
TWITCH: https://www.twitch.tv/xdanyl_
Реклама: @chocoboy711 и @lxxnyash
АРТЫ/ЭДИТЫ И ПРОЧЕЕ КИДАТЬ СЮДА: https://t.me/XdanylOfficialBot
Last updated 2 months, 1 week ago
🔥Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
📝Кунлик мотивациялар
💝БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
📍 instagram.com/qizilpomada
Last updated 1 month, 2 weeks ago
...га
Кабинетга қамалиб олмай,
Бирпас чиққин тоза ҳавога.
Халойиқдан асло уялмай,
Эл қатори тушгин метрога.
Ойда, йилда бир бор ақалли,
Кўчаларни кезгин пиёда.
Унутмагин сендан ақлли,
Одамлар ҳам бисёр дунёда.
Ошга чиққин эрта наҳорда,
Бунча ўзинг олмагин катта..
Эл қатори отлан бозорга,
Дўконларда тургин навбатга.
Турар ана, қаршингда бекат,
Етиб келар автобус тиқин.
Эл қатори кўрсат жасорат,
Автобусга осилиб чиққин!
Сенга ёлғон, мен учун чиндир,
Ур-йиқитда бўлмагин майиб.
Туртиб кетса елкангдан кимдир,
Қараб қўйгин унга жилмайиб.
Олтин бўлса ҳамки тувагинг,
Ишонмагин йиққан соққангга.
Элбурутдан бўкиб ўлмагин,
Жинлар базми авжга чиққанда.
Ташқарида ёмғир қуймоқда,
Ёмғирларда ялангбош чопгин..
Хабар олгин уруғ-аймоқдан,
Волидангни пойини ўпгин.
Сени шу эл бошга кўтарган,
Элим деб, тик оёғингга қалқ.
Якка дарахт қайда кўкарган,
Болам деган сени ҳам шу халқ!
Ҳамма сенга талпиниб турса,
Қучоғида яйраб куларсан.
Аммо сендан юзин ўгирса,
Қаторлардан тушиб қоларсан.
Абдумажид АЗИМ
•••
Намозшом палласи... дарё бўйида
Сув билан сирлашиб ўтирар эдим.
Бир хаёл кўйида, бир шеър ўйида
Сарғайган япроқдай титрар эдим...
Олисдан бобомнинг овози келди,
Момомнинг шарпаси ўтди бир ёндан.
Ногоҳ томоғимга оташ тиқилди,
Бир хўрсиниқ келди уфқ томондан.
“Салом, ҳасрат...”, дедим, “Салом, изтироб...”
Сўнг оқа бошладим ўзим ҳам сувдай.
Олис ва яқиндан келган бир жавоб
Бир хўрсиниқ бўлди мангу қайғудай.
“Салом, ҳасрат...” дедим, “Салом, изтироб...”
Шафақдаги кундай кўнглим ҳам синиқ.
Пурғам уфқлардан келган бир жавоб:
Зўр хўрсиниқ бўлди... оғир хўрсиниқ...
Эшқобил Шукур
Ҳеч қачон тушунтиришга вақт сарфламанг. Одамлар эшитишни хоҳлаган нарсаларини эшитишади.
Энтони Хопкинс
Kitoblarni qanday haroratda saqlash kerak?
(Shaxsiy kutubxonasi borlarga maslahatlar)
📚1. Kitoblarni saqlash uchun optimal harorat 18-22°C atrofida bo'lishi kerak. Harorat haddan tashqari yuqori bo'lsa, kitoblar tezroq eskiradi va ranglari so'nishi mumkin, sovuq esa qog'ozni qotirib, sinuvchan qiladi. Shuningdek, namlik darajasi ham muhim – uni 30-50% oralig'ida ushlab turish kerak, chunki yuqori namlik mog'orlarning paydo bo'lishiga olib kelishi mumkin.
Namlik ortib ketmasligi uchun yaxshi shamollatiladigan xona tanlang va qishda isitish vositalaridan uzoqda joylashtiring.
📚2. Kitoblarni tik quyosh nuridan himoyalang, chunki ultrabinafsha nurlari qog'oz va muqovani sarg'aytiradi va bo'yoqlarni so'ndiradi.
📚3. Kitoblarni vertikal holda, tik turadigan qilib joylashtiring. Juda qattiq siqib qo'ymang, kitoblarni oson olish uchun joy qoldiring.
📚4. Kitoblar joylashgan tokchalarni muntazam changdan tozalab turing. Kitoblarni qattiq latta yoki yumshoq cho'tka bilan tozalash qog'ozlarga zarar bermaydi.
📚5. Agar xona nam bo'lsa, mog'orga qarshi vositalardan foydalaning va kitoblarni yaxshi shamollanadigan joyda saqlang. Shuningdek, kitob tokchalari yonida naftalin yoki hasharotlarga qarshi vositalarni qo'yish mumkin.
📚6. Kitoblarni plastik qoplarga joylash tavsiya etilmaydi, chunki ular havoni o‘tkazmaydi va namlik yig‘ilishiga olib kelishi mumkin.
📚7. Noyob kitoblarni kislorod o'tkazmaydigan maxsus qutilarga joylashtirish ularni uzoq muddat saqlashga yordam beradi.
ИҒВОГАРНИНГ УЙИ ОРТИДА
Қаранг табиатнинг саховатига,
Беғараз ҳимматга яна офарин.
Шундоқ иғвогарнинг уйи ортида
Гуркираб гуллади бир туп настарин.
Фисқ-фужурлар бижғиб, қуртлаган уйга
Настарин сочарди ғаройиб ифор.
Пашшага нима наф муаттар бўйдан
Агар гўнг ҳидига бўлса харидор.
Мўъжизани сезмас уйнинг хўжаси,
Тийнати гулгамас, асли гўнгга мос.
Шунчаки, қуртхалта унинг мияси,
Кўзлари – терининг тешиги холос.
Эшқобил Шукур
Сукут сақлашим одобимдандир. Ҳар сўзга берадиган жавобим бор. Лекин бир сўзга қарайман, сўзми дея? Яна бир сўзлаётганга қарайман, одамми дея?
Жалолиддин Румий
Бугун Узбекистон халк шоири Сирожиддин Саййид тугилган кун. Муборакбод этамиз. "Бутун халқ қолмабди, қолмиш таналар,
Яхлит миллат қани, бари чалалар,
Қайга кўз тикмоқда бу говкаллалар?
Галалар, халқ эмас, булар галалар!
Қоринлар, бўйинлар қолмишдир бу кун,
Сиёсий ўйинлар қолмишдир бу кун!.."
Сирожиддин Саййид.
28-октябрь – япон шоири Такубоку Ишикава таваллуд топган кун
Ишикава Такубоку 1886-йил Япониянинг Хансю оролидаги Сибутами қишлоғида туғилган. Қашшоқ қишлоқ роҳибининг оиласида туғилган гўдакка Хадзиме исмини беришган. Такубоку — шоирнинг тахаллуси бўлиб, “какку” маʼносини англатади.
Шоирнинг “Интилиш” деб аталган илк китоби япон шеʼриятига янги овоз, кучли шахс кириб келганидан дарак берди. Иккинчи тўплами “Бир кафт қум” эса япон шеʼриятининг гултожи бўлди. Анʼанавий танканинг мавзу доирасини кенгайтирган Такубоку ўз шеʼрий битикларида инсон ҳаётининг буюк манзараларини яратди. Оғир хасталик шоир умрини эрта хазон қилди. У йигирма етти ёшга тўлмай вафот этди.
Японияда Такубокуни жуда севишади. Мамлакатда шоирга қўйилган юзлаб ҳайкалларгина эмас, унинг шеʼрларига қўйилган минглаб ёдгорликлар мавжуд.
Ноқобил ўқитувчи ҳақиқатни шунчаки айтади-қўяди, яхшиси эса, уни топишни ўргатади.
В. О. Дистервиг
Инста: https://www.instagram.com/xdanyl_/
TWITCH: https://www.twitch.tv/xdanyl_
Реклама: @chocoboy711 и @lxxnyash
АРТЫ/ЭДИТЫ И ПРОЧЕЕ КИДАТЬ СЮДА: https://t.me/XdanylOfficialBot
Last updated 2 months, 1 week ago
🔥Телеграмдаги энг зўр аёллар канали
⚡️Психологик пост/тест/контентлар
📝Кунлик мотивациялар
💝БЕПУЛ дарслар
Бизнинг сайт www.qizilpomada.uz
📍 instagram.com/qizilpomada
Last updated 1 month, 2 weeks ago