Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон файласуфлари ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Alfraganus университети ҳамкорликда 2024 йил 21 ноябрда соат 10.00 да "Жаҳон фалсафа куни"га бағишланган «Фалсафа ва Инсоният: ўтмиш, ҳозирги замон, келажак» мавзусида илмий-назарий семинар ўтказишни ва унинг материаллари асосида илмий тўплам нашр қилишни режалаштирмоқда. Илмий-назарий семинар офлайн ва онлайн шаклда ўтказилади.
Анжуман йўналишлари:
1) Инсониятнинг глобал муаммолари ва замонавий фалсафий тадқиқотлар.
2) Инсон муаммоси ва унинг фалсафа тарихидаги тадқиқи.
3) Инсоният ва онтология, гносеология, мантиқ муаммолари.
4) Инсоният ва ижтимоий фалсафа, социология муаммолари.
5) Фалсафада гендер масаласи.
6) Инсоният ва ҳуқуқ фалсафаси, ҳуқуқшунослик муаммолари.
7) Инсоният ва иқтисод фалсафаси, иқтисод муаммолари.
8) Инсоният ва маданиятшунослик, диншунослик, шарқшунослик муаммолари.
9) Фалсафа, фан, сиёсат ва дин инсониятнинг келажагини сақлаш учун курашда;
10) Инсоният ва миллат фалсафаси, этнология, миллий ғоя муаммолари.
11) Инсон муаммоси бугунги ахборотлашган цивилизация контекстида. Сунъий интеллект масаласи.
12) Инсоният ва табиат фалсафаси, экология муаммолари.
13) Инсоният ва таълим фалсафаси, педагогика, психология, маънавият муаммолари.
14) Инсоният замонавий фалсафий методологиялар контекстида.
Инсониятнинг бугунги мураккаб муаммоларини ечишда синергетик методологиянинг ўрни.
15) Ўзбекистон Республикаси тараққиёт стратегиясининг фалсафий асослари;
16) Шарқ ва Ғарб Ренессанслари ва Ўзбекистонда учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш муаммолари.
Тақдим этиладиган мақолаларга қўйиладиган талаблар:
Мақола ва тезислар ҳажми 3-6 бет, компьютерда терилган шаклда қабул қилинади (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервалда, барча ҳошиялар 2 см., ҳаволалар ҳар бетда пастда алоҳида номерланиб 12 шрифтда келтирилади). Матнлар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида 2024 йилнинг 30 ноябрга қадар қуйида кўрсатилган электрон адрес орқали қабул қилинади. Мавзунинг номи катта ҳарфлар билан қорайтириб, қаторнинг ўртасида автоматик тарзда ёзилади, кейинги қаторга ўнг томондан текислаб, маърузачининг фамилияси ва инициаллари, ундан кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан ҳам кейинги қаторга унинг иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса, кейинги муаллифлар ҳақида маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги қатордан берилади. Маъруза матнидан сўнг янги саҳифадан бошлаб муаллиф ҳақидаги маълумотнома (Фамилияси, исми, отасининг исми, илмий даражаси, илмий унвони, иш жойи ва лавозими, уй адреси, уй ва уяли телефон рақамлари, электрон адреси кўрсатилган ҳолда) илова қилиниши шарт ва у тезислар ҳажми ҳисобига киритилмайди. Мақола ва тезислар юқори илмий даражада ёзилиши керак ва шакл жиҳатидан кўрсатилган талабларга мос бўлиши лозим. Тақдим этилган мақолаларда йўл қўйилган камчиликлар учун муаллифнинг ўзи масъул ҳисобланади.
Семинарнинг ZOOM адреси маълумотномасини жўнатганларнинг электрон адресларига ва телеграмм рақамларига юборилади.
Семинарда иштирок этиш масалалари бўйича профессор Саифназаров Исмоил Саифназарович (+99890-186-20-05, [email protected]), Каримов Бахтиёр Рахманович (+99893-565-57-51, [email protected]), Тураев Бахтиёр Оманович (+99893-403-11-04, [email protected]), ва Муҳамедов Асрор Асадович (+99890-167-86-14, [email protected]) билан мулоқот қилиш мумкин.
Анжуман дастурида маърузаси қўрсатилишини истаганлар тўла маърузасини ёки маърузаси номини ва бир бетлик аннотациясини 2024 йил 16 ноябргача қуйидаги электрон манзилга ва телеграмм рақамларига жўнатишлари керак: [email protected] ва (+99890-167-86-14 Асрор Мухамедов. Анжуман тўпламига маъруза матнини ушбу манзилларга 2024 йилнинг 30 ноябрь кунига қадар жўнатиш керак.
Семинар линки:
https://us06web.zoom.us/j/9367365800?pwd=kfxPmk1WJicaHTwblyICplWG0KZvQu.1&omn=83043047514
Семинар рақами: 843 2738 0586
Кириш коди: 12345
Мусулмонлар оламининг улуғ олимларидан, сўз санъатининг султонларидан бўлган Али Тантовий "Эй қизим" деган рисоласида шундай ёзадилар:
"Мен 50 йил умр кўрдим, дунёдаги жуда кўп мамлакатларни кезиб чиққанман, жуда кўп яхши-ёмонларни кўрганман. Тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтаманки, одамларни ислоҳ қиламиз деб, одамларни тузатамиз деб маърузалар қилдик, китоблар ёздик, гапиравериб тилларимиз чарчади, ёзавериб қаламларимиз зерикиб кетди. Биз одамларни тузатамиз десак, уларнинг бузилиши кўпайиб кетяпти, фасоднинг доираси кенгайяпти, фасод бир шаҳардан иккинчи шаҳарга қараб чўзиляпти. Аллоҳ мункар деган иш бутун дунёга ёйилиб кетяпти. Жаннатнинг эшиги турганда одамлар ўзларини дўзахнинг эшигига уряпти. Шунча гапириб биз нажот тополмадик, муваффақиятга эришолмадик. Муваффақиятга эришамиз деб гумон ҳам қилмаймиз. Нимага биласизми? Сабаби шуки, биз одамларни тузатадиган эшикни билмаган эканмиз, эшик қолиб деразадан кириб-чиқиб юраверган эканмиз.
Одамларни тузатадиган эшик, бу – АЁЛ экан! Одамларни тузатадиган эшикнинг калити АЁЛЛАРнинг қўлида экан! Лекин афсус, бу ҳақиқатни мен умримнинг ниҳоясида билдим!"
Энг мақбул эҳсон, муҳтож қалб, эҳтиёжманд инсонга қилинган ҳаражат, қийин аҳволда турган ожизага қилинган эҳсондир.
Буни ҳамма ҳам англайвермайди.
Афсуски...
Суқротнинг машҳур гапларидан:
- Ғазабнинг давоси сукутдир.
- Гапим мақбул бўлиши шарт эмас, муҳими рост бўлсин.
- Инсон ўз фикри орқали оламини гулзорга айлантиради ёки тиканзорга.
- Бизларга икки қулоқ, икки кўз ва битта тил ато этилган. Бу эса, камроқ гапириб, кўпроқ кўришимиз ва эшитишимиз зарур эканлигидан далолатдир.
- Дунёдаги энг яхши нарса бу маърифат, ва энг ёмон нарса бу жаҳолатдир. Розилик ва қаноат табиий бойликдир, маишатпаратстлик эса, сунъий фақирликдир.
- Доимо эсингизда тутинг, башариятнинг ҳолати доим ҳам бирдек бўлмайди. Бас шундай экан, насибангиз келиб турганда ўзингизни бахтиёр сезишда ҳаддингиздан ошманг. Шунингдек, насибангиз озайганда бундан ўта куйиниб, ношукрлик қилиб қўйманг.
- Кучли ақллар мафкуралар устида баҳс юритади, ўртача ақллар воқеалар устида мулоҳаза юритади. Заиф ақллар эса, шахслар устида баҳс қилади.
- Гапир, токи мен сени кўрай. Овозинг сенинг мавжудлигингдан дарак беради. Мавжудлик қуруқ гапиришга қодир бўлишдан кўра аҳамиятлироқдир. Зеро, сенинг сўзинг, сенинг ўзинг демакдир.
Абдулла Орипов
ҲАЁТ АЖОЙИБОТЛАРИ
Бир умр яшадинг кўзингни ёшлаб,
Ўзи йўқ омаддан нолидинг секин.
Атай келтирдилар дарёни бошлаб,
Сув сенинг ҳовлингга чиқмасди лекин.
Ахир пўлат эмас бу жону бу тан,
Аёз ва изғирин ялайверади.
Ҳимоя қилишар нуқул бомбадан,
Қумурсқалар эса талайверади.
✍🏻2015 йил 2 август, Хьюстон.
Яхши қўшиқ
ХДП: “Ижтимоий ҳимоя учун бел боғлаганмиз!”
Халқ демократик партияси Наманган вилоятида сайловолди тарғиботларини фаол олиб бормоқда. Унда аҳолининг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб:
- Бюджет маблағлари ҳисобига қимматбаҳо совғалар харид қилишга чек қўйиш;
- Парламент ва маҳаллий кенгашларга сайловларда ҳамда давлат фуқаролик хизматида ногиронлиги бўлган шахслар учун квоталар жорий қилиш каби кўплаб таклифлар илгари сурилмоқда.
Реклама
МЕҲР
*Ким баланд тоғ, ким баланд қоя,
Орзуларга йўқдир ниҳоя.
Одамзотга не керак асли?
Чимдимгина меҳр кифоя...
Дунё берманг, бир-бирингизга,
Ғавғо берманг, бир-бирингизга.
Тилло берманг, бир-бирингизга,
Чимдимгина меҳр кифоя...
Гуллар сочиб турманг, керакмас,
Кўксингизга урманг, керакмас.
Тожмаҳаллар қурманг, керакмас,
Чимдимгина меҳр кифоя..
Шукур, оёқ, қўлим бор дўстим,
Сўқмоғим бор, йўлим бор дўстим.
Оз бўлса ҳам, пулим бор дўстим,
Чимдимгина меҳр кифоя...
Чала-чулпа бўлса ҳам мана,
Бошимизда бордир, бошпана.
Сиздан бизга, бир қиё, яна,
Чимдимгина меҳр кифоя...
Одамзодга Яратган Эгам,
Меҳр бермиш, ишқ бермиш бекам.
Бир-биридан не истар Одам?
Чимдимгина меҳр кифоя...
Киприкларга териладиган,
Кўкслар ғоздек кериладиган.
Сув текинга бериладиган,
Чимдимгина меҳр кифоя!
Муаллифга раҳмат!*
САБРДАНДИР
Ҳаёт боғин обод этмоқ, чидам, бардош, сабрдандир,
Бу боғнинг бошига етмоқ, бетоқат, бесабрдандир.
Дегайлар, юз балоларга, қилур ошно сабрсизлик,
Аларнинг сув ичар сойи, лойу лойқа — жабрдандир.
Фалакни тўлдирур гулга, сабр — олтин, демиш ҳикмат,
Сабрсизнинг борар жойи, захи сандон — қабрдандир.
Шамолдек шошқалоқларда, ҳаловат йўқ шамол мисли,
Шамолдек топмагай ором, на ўрдандир, на қирдандир.
Бешик — тобут аросинда синовсиз бир нафас йўқдир,
Синовлардин омон ўтмоқ, саҳиҳ сабру кабирдандир.
Сабр гоҳо оёғимга кишан бўлди, демишлар бор,
Аё, ул кишиким, бахтин, сомон янглиғ совургандир.
Ҳабибдир ул, табибдир ул, жаҳолат зарбига қалқон,
Қаноат қилмаганларни, қозонларда қовургандир.
Ҳамиша саждалар қилгин, сабр-бардошга, эй кўнгил,
Ўшанда муҳташам иқбол, санга дўсту қадрдондир.
Абдусаид КЎЧИМОВ
O‘zbekiston Xalq demokratik partiyasining Namangan viloyat kengashi tomonidan tuman-shaharlar bo‘ylab saylovoldi targ‘ibot uchrashuvlari davom etmoqda.
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago