Фармон Тошев

Description
Кўнглимдан кечган барча фикрларимни Сизлар билан баҳам кўришни истайман
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago

1 year, 7 months ago

АЛОММАЛАР БИЛИБ АЙТАДИ

  • Бошқалардан афзал бўлишни эмас, аввалги(кечаги) ҳолингдан афзалроқ бўлишни хоҳла!

  • Aқл ҳажми - бошқалар билан машғул бўлганда кичрайиб, ўз соҳиби билан машғул бўлганда катталашади.

Вилям ШЕКСПИР.
@Mehrulashing сайтидан олинди.

1 year, 7 months ago

Ҳар юракки, ишқдан мабодо маст бўлар,
Кўнгли доим ёр кўнглига пайваст бўлар.

Маҳоратдан келгай, аён асл комиллик,
Кўз агар қўрқоқ эса, ботири у- даст бўлар.

Кутманг худбиндан асло ҳиммат ё вафо,
Бундай нокас назари ҳам кўп паст бўлар.

Эзма, ланжлар чайналгай иш қилса ҳам,
Мард кишилар гапда ҳам чапдаст бўлар.

Ким беҳуда кучанса, гар бел синдиргай,
Нафси уни охири жонга суииқасд бўлар.

Қанча иззат қилма, шуҳрат истар экан,
Ўжар кўнгли ҳасад сари чин қасд бўлар

Фармон, илҳом келганида услуб нетонг,
Бармоқ, аруз қовушмаса, сарбаст бўлар,

@farmontosh
2025 йил 10 февраль.

1 year, 7 months ago

Фасли кўнгилни, санам, навбаҳор айлаб келинг,
Маст бўлиб ишқ завқидан, ихтиёр айлаб келинг.

Андалиб, гуллар каби кўп соғиниб кутсам, пари,
Майли, гулшан ичра сиз  интизор айлаб келинг.

Менга сиз осмон қадар, мен эса туфроқ қадар,
Боғда мен гарчи ғариб, майли, ор айлаб келинг.

Ўй-хаёлим сиз билан, садқа жоним сиз билан,
Сиз эса, нақди садоқатни  шиор айлаб келинг.

Бу муҳаббат боғи ичра ҳой-ҳавас йўқдир сира,
Сиз эса, кўнгил қўйиб,чин қарор айлаб келинг.

Васлингиз толе менга, ҳамда иқболим менга,
Сиз меҳр дарёсидан ишқ шарор айлаб келинг.

Фармоно мустар ҳамон, тинчида йўқдир омон,
Кўзларимга бу гўзал дунёни бор айлаб келинг. 
@farmontosh
2025 йил 10 февраль.

1 year, 9 months ago

Излаганда дўст, ҳабиб номардни ҳеч ёр айлама,
Манфаатчун сал майл қилганни ҳамкор айлама.

Қилма суҳбат ҳеч маҳал жоҳил ё нокас олдида,
Анжуман чоғида ширин суҳбатни бозор айлама.

Халқ ишончни қарзга бермас, бермагай, ҳушёр бўл,
Қайта-қайта сўз демакдин элни безор айлама.

Ким билиб кўрсатса сенга гар садоқат ё вафо,
Англа у ҳимматни лек, кўнгилни ғаддор айлама.

Кўп дуоси хўб саодат, бўл муносиб унга сен,
Тавқи лаънатни сира бўйнинга зуннор айлама.

Ҳар гуноҳга юз тазарру айлагин, бу фарзу қарз,
Тавба шул, айбингни, дўст, асло такрор айлама.

Давраи улфат нечоғлик сенга маъқул бўлсада,
Бу каби завқдин жигарларни ҳам зор айлама.

Фармоно, тоқатда бўл, бесабаб бош урма ҳеч,
Бир ҳавас ё нафс сабаб ҳолингни абгор айлама.

@farmontosh
2024 йил 29 ноябр.

1 year, 9 months ago

Боғ кезар эрдим бу ҳол гул юзли бир жонон билан,
Унга ҳайратдан тикилсам, у ўлдирар мужгон билан.

У такаллум айламас, лек риштасиз боғланди дил,
Дил шитоб этмоққа мойил бешумор туғён билан.

Англадимки, севги асрор, у фақат кўнгилга фарз,
Ёрни кўнглин олса бўлмас турфа хил эҳсон билан.

Ҳой-ҳаваслар, рози диллар бу синов, орзу холос,
Ишқ садоқат кашф этаркан меҳрибон инсон билан.

Ишқиворга боғу роғ ҳам, дашту саҳро ҳам чаман,
Яшнагайдир бул чаманзор чин вафо, иймон билан.

Қўлда гул ва дилда байтим интизорман ҳар маҳал,
Кел, санам, дунёда Фармон ўтмасин армон билан.
@farmontosh
2024 йил 28 ноябрь.

1 year, 9 months ago

Жоним бўлсин жонона жон-жонинга пайваста,
Жон-жонинга ҳабибман,
ё мен унда қафасда.

Сен муҳаббат аршида,
мен заминда ғарибман,
Сенсан бир сарвиқомат,
мен ошиқи дилхаста.

Қароримда йўқ қарор,
жазм йўқдир измимда,
Юрмак тугул ўйларим
ҳам хаёлинга вобаста.

Қуёш чиқди, ой чиқди,
кавокиб ҳам жилвагар,
Кел,ёр, сатрларимдан
айлайин бир гулдаста.

Гарчи ошиқман, санам,
ишқ йўлида бир хасман,
Мажнуннинг севгисига
ҳамон кўнгил ҳавасда.

Жамолинга тўймайман
ой сайин, о, он сайин,
Кутган каби сой ойни соғингайман бир пасда.

Фармон сени соғинса, яшамоқдан йироқдур,
Нафас дема,о, дилбар,
ишқ уфурар нафасда.

@farmontosh
2024 йил 27 ноябр.

1 year, 9 months ago

Хиёнатга эмас, кўнглинг, диёнатга майл қилсин,
Зиёфат чоғида нафсинг
қаноатга майл қилсин. 

Ҳароратни юрак сезсин,
меҳр, илло, шафоатдир,
Унинг ҳаққи, учун фикрат садоқатга майл қилсин.

Магар йўқ эҳтиёж кимда,
унга асло сухан қилма,
Зарур гарчи, сўзинг аммо, фаросатга майл қилсин.

Фақат ҳою ҳавас истаб, фароғатга етишмайсан,
Илм, ақлинг самар айлаб, шижоатга майл қилсин.

Ўзим бўлай, деса ношуд,
ҳоригай у ярим йўлда,
Асл мақсад кибр эрмас, рақобатга майл қилсин.

Фикр истак ва ё бойлик, 
ва ё осон топарданмас,
Ҳалолликдан олиб ором, ҳаловатга майл қилсин.

Юракда не ҳарорат бор,
Ватан, элга фидо айла,
Аё Фармон, сатр, байтинг жамоатга майл қилсин.

@farmontosh
2024 йил 23 ноябрь.

1 year, 10 months ago

ТЎРТЛИК

Кўзинг дарё бўлса,  дарёга келдим,
Муҳаббатномага ~ иншога келдим.
Дунё ғами менинг муродим эмас,
Сени кўрмоқ учун дунёга келдим.

ДУРПОШШО.

1 year, 10 months ago

ХАЛҚ ЙЎЛИДА

Самарқандни сойига
тушди тилло узугим,
Қачон кўрсатар юзин
ўша кўзи сузугим.

Васлини кўрсатмаса
ўша кўзи сузугим,
Тошча қадр топмагай
нетонг,тилло узугим.

Сойга тушган узукмас, юрагимнинг парчаси.
Соҳилида бўзлагай
ошиқ аҳлин қанчаси.

Битта узук тушса гар
юзта ошиқ йиғлайди.
Бу изтиробни фақат
сева олган билгайдир.

Ишқни қоидаси шул:
чидайсанда тақдирга.
Юрагингни ёпасан
сабр деган тандирга.

Сойга тушган узукмас,
менинг нолаю оҳим,
Наҳот энди севиш айб,
наҳотки ишқ гуноҳим?

Узук йўқолса магар,
югурасан, чопасан.
Бугун йўқса, эртага
бир амаллаб топасан.

Гоҳо орзу, истаклар,
хаёл ичра йитасан,
Кўнгил йўқолса, ошиқ,
айтчи, эвоҳ, нетасан?

Сой бўйида бир ошиқ,
у ҳам узук йўқотган,
Ишқи ҳавасму унинг
ё у ғафлатда қотган?

Тугамайди муҳаббат,
тугамас ишқ маҳали,
Топилсада, қайтадан
узук йўқолар ҳали...

Азал-азал  яшайди
сой бўйида бу қўшиқ,
Узук йўқотмоқ учун 
келади ошиқ, маъшуқ...

@farmontosh
2024 йил 22 ноябрь.

1 year, 10 months ago

МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ

*  Қайси соҳада бўлмасин, бошқа миллат услубини ўзлаштириш учун шу масалага ўша миллат нуқтаи назари билан қарашни ҳам ўрганиш зарур.

*  Баъзан давлат сиёсати турмуш тарзини ўзгартиради,  аммо миллий менталитет ҳам давлат сиёсатини ўзгартириши мумкин.

*  Ақлнинг бир фоизини ахмоқдан ўрганасан,  аммо қолгани ўзингда бўлиши керак. Ақл, бу  -  ҳаётнинг таълими.

*  Аслида "ақлни ахмоқдан"  эмас,  "ахмоқдан ҳам ўрган"  дейиш керак.

*  Ҳақиқат томонидаги одам доимо руҳан бақувват бўлади.
@farmontosh

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago