Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 2 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 days, 4 hours ago
Излаганда дўст, ҳабиб номардни ҳеч ёр айлама,
Манфаатчун сал майл қилганни ҳамкор айлама.
Қилма суҳбат ҳеч маҳал жоҳил ё нокас олдида,
Анжуман чоғида ширин суҳбатни бозор айлама.
Халқ ишончни қарзга бермас, бермагай, ҳушёр бўл,
Қайта-қайта сўз демакдин элни безор айлама.
Ким билиб кўрсатса сенга гар садоқат ё вафо,
Англа у ҳимматни лек, кўнгилни ғаддор айлама.
Кўп дуоси хўб саодат, бўл муносиб унга сен,
Тавқи лаънатни сира бўйнинга зуннор айлама.
Ҳар гуноҳга юз тазарру айлагин, бу фарзу қарз,
Тавба шул, айбингни, дўст, асло такрор айлама.
Давраи улфат нечоғлик сенга маъқул бўлсада,
Бу каби завқдин жигарларни ҳам зор айлама.
Фармоно, тоқатда бўл, бесабаб бош урма ҳеч,
Бир ҳавас ё нафс сабаб ҳолингни абгор айлама.
@farmontosh
2024 йил 29 ноябр.
Боғ кезар эрдим бу ҳол гул юзли бир жонон билан,
Унга ҳайратдан тикилсам, у ўлдирар мужгон билан.
У такаллум айламас, лек риштасиз боғланди дил,
Дил шитоб этмоққа мойил бешумор туғён билан.
Англадимки, севги асрор, у фақат кўнгилга фарз,
Ёрни кўнглин олса бўлмас турфа хил эҳсон билан.
Ҳой-ҳаваслар, рози диллар бу синов, орзу холос,
Ишқ садоқат кашф этаркан меҳрибон инсон билан.
Ишқиворга боғу роғ ҳам, дашту саҳро ҳам чаман,
Яшнагайдир бул чаманзор чин вафо, иймон билан.
Қўлда гул ва дилда байтим интизорман ҳар маҳал,
Кел, санам, дунёда Фармон ўтмасин армон билан.
@farmontosh
2024 йил 28 ноябрь.
Жоним бўлсин жонона жон-жонинга пайваста,
Жон-жонинга ҳабибман,
ё мен унда қафасда.
Сен муҳаббат аршида,
мен заминда ғарибман,
Сенсан бир сарвиқомат,
мен ошиқи дилхаста.
Қароримда йўқ қарор,
жазм йўқдир измимда,
Юрмак тугул ўйларим
ҳам хаёлинга вобаста.
Қуёш чиқди, ой чиқди,
кавокиб ҳам жилвагар,
Кел,ёр, сатрларимдан
айлайин бир гулдаста.
Гарчи ошиқман, санам,
ишқ йўлида бир хасман,
Мажнуннинг севгисига
ҳамон кўнгил ҳавасда.
Жамолинга тўймайман
ой сайин, о, он сайин,
Кутган каби сой ойни соғингайман бир пасда.
Фармон сени соғинса, яшамоқдан йироқдур,
Нафас дема,о, дилбар,
ишқ уфурар нафасда.
@farmontosh
2024 йил 27 ноябр.
Хиёнатга эмас, кўнглинг, диёнатга майл қилсин,
Зиёфат чоғида нафсинг
қаноатга майл қилсин.
Ҳароратни юрак сезсин,
меҳр, илло, шафоатдир,
Унинг ҳаққи, учун фикрат садоқатга майл қилсин.
Магар йўқ эҳтиёж кимда,
унга асло сухан қилма,
Зарур гарчи, сўзинг аммо, фаросатга майл қилсин.
Фақат ҳою ҳавас истаб, фароғатга етишмайсан,
Илм, ақлинг самар айлаб, шижоатга майл қилсин.
Ўзим бўлай, деса ношуд,
ҳоригай у ярим йўлда,
Асл мақсад кибр эрмас, рақобатга майл қилсин.
Фикр истак ва ё бойлик,
ва ё осон топарданмас,
Ҳалолликдан олиб ором, ҳаловатга майл қилсин.
Юракда не ҳарорат бор,
Ватан, элга фидо айла,
Аё Фармон, сатр, байтинг жамоатга майл қилсин.
@farmontosh
2024 йил 23 ноябрь.
ТЎРТЛИК
Кўзинг дарё бўлса, дарёга келдим,
Муҳаббатномага ~ иншога келдим.
Дунё ғами менинг муродим эмас,
Сени кўрмоқ учун дунёга келдим.
ДУРПОШШО.
ХАЛҚ ЙЎЛИДА
Самарқандни сойига
тушди тилло узугим,
Қачон кўрсатар юзин
ўша кўзи сузугим.
Васлини кўрсатмаса
ўша кўзи сузугим,
Тошча қадр топмагай
нетонг,тилло узугим.
Сойга тушган узукмас, юрагимнинг парчаси.
Соҳилида бўзлагай
ошиқ аҳлин қанчаси.
Битта узук тушса гар
юзта ошиқ йиғлайди.
Бу изтиробни фақат
сева олган билгайдир.
Ишқни қоидаси шул:
чидайсанда тақдирга.
Юрагингни ёпасан
сабр деган тандирга.
Сойга тушган узукмас,
менинг нолаю оҳим,
Наҳот энди севиш айб,
наҳотки ишқ гуноҳим?
Узук йўқолса магар,
югурасан, чопасан.
Бугун йўқса, эртага
бир амаллаб топасан.
Гоҳо орзу, истаклар,
хаёл ичра йитасан,
Кўнгил йўқолса, ошиқ,
айтчи, эвоҳ, нетасан?
Сой бўйида бир ошиқ,
у ҳам узук йўқотган,
Ишқи ҳавасму унинг
ё у ғафлатда қотган?
Тугамайди муҳаббат,
тугамас ишқ маҳали,
Топилсада, қайтадан
узук йўқолар ҳали...
Азал-азал яшайди
сой бўйида бу қўшиқ,
Узук йўқотмоқ учун
келади ошиқ, маъшуқ...
@farmontosh
2024 йил 22 ноябрь.
МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ
* Қайси соҳада бўлмасин, бошқа миллат услубини ўзлаштириш учун шу масалага ўша миллат нуқтаи назари билан қарашни ҳам ўрганиш зарур.
* Баъзан давлат сиёсати турмуш тарзини ўзгартиради, аммо миллий менталитет ҳам давлат сиёсатини ўзгартириши мумкин.
* Ақлнинг бир фоизини ахмоқдан ўрганасан, аммо қолгани ўзингда бўлиши керак. Ақл, бу - ҳаётнинг таълими.
* Аслида "ақлни ахмоқдан" эмас, "ахмоқдан ҳам ўрган" дейиш керак.
* Ҳақиқат томонидаги одам доимо руҳан бақувват бўлади.
@farmontosh
Кимга мискин, хоксору кимга виждондур умр,
Юмгунингча кўз очиб, ўтгунча бир ондир умр.
Кимга боқма, мингта ташвиш ёки озори аро,
Бир ҳузур топмоқ учун масту гирёндир умр.
Муддаосиз кечмагай у, барча орзу эл билан,
Кечмагай ёлғиз ва якка, акси даврондир умр.
Ўлмагай, дерлар умид
ҳатто мушкул онда ҳам,
Бас олиб турсанг нафас, бори имкондир умр.
Чин фароғат бўлмагайдир кин, амал, дунёсида,
Бил, ҳаловатдин фақат шоду комрондир умр.
Фармоно, қадрига ет, ўтмасин ҳеч бесамар,
У келар Ҳақдин, аён, фарз ва фармондир умр.
@farmontosh
2024 йил 16 ноябрь.
МЕН АНГЛАГАН ҲАҚИҚАТ
* Маънавий жасоратнинг энг зарури ичимиздаги "мен"ни тилдаги "мен"га айлантирмасликда керак бўлади.
* Соат фақат рақамларни эмас, вақтнинг меъёри ва қадрини ҳам кўрсатиб туради.
* Биз қўлга соат тақамиз, уяли телефонда, ишхонамиз, уйимиз деворида ҳам бежирим соат ўрнатганмиз, бироқ унинг талабига риоя этмаймиз.
* Болага билим олишида албатта яхши ўқитувчи танлаш керак, бироқ унга тарбия беришда, агар ота-онанинг ўзи ибрат кўрсатмаса, мана ман, деган хусусий болалар бочаси ҳам бу ишни уддалай олмайди.
* Муаллимнинг маошидан ҳам кўра, қадрини ошириш ҳозирги даврда муҳимдир. Бу яхши ўқиган, иқтидорли ўқувчининг рағбат топиши орқали амалга ошиши мумкин.
Дунё экан, ким омад, ким шиддатни ахтарур,
Эл ичида ким шодон, ким хилватни ахтарур.
Ширин сўз билан кимдир
элни шоён айласа,
Ким бировдан ё қусур, ё
иллатни ахтарур.
Оқил умри ҳавасли, меҳр
истагар барчага,
Нобакор, ўжар аҳли обрў,
шуҳрат ахтарур.
Ким юзсизлик касб этар,
оқибат беқадр у,
Армону пушмон ила юзга чиммат ахтарур.
Ақли теран ҳамиша доно суҳбатин истар,
Илм, фаросати йўқ фақат
ғурбат ахтарур.
Бўлишмагин лоқайдга,аё
ундан фойда йўқ,
Ор, ғурури бор инсон ўзи
хизмат ахтарур.
Фармон, текин толе йўқ,
бегонага ишонма,
Фидойи танг чоғида аён,
миллат ахтарур.
@farmontosh
2024 йил 10 ноябрь.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 2 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 3 days, 4 hours ago