Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Talimarjonziyo

Description
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти Нишон туман Талимаржон жоме масжидининг расмий телеграм канали
Advertising
We recommend to visit

Бизда кун давомида:👇

🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 11 months ago

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar

Last updated 6 days, 20 hours ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 6 days, 7 hours ago

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

#Аудио
“Нафсни тарбиялаш ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир. Зеро нафс пок бўлсагина нажотга эришади”
```
Имом Ғаззолий

```
Алимардон Кароматов - “Хожа Бухорий” ЎМИБЮ талабаси.
•┈┈•┈┈•⊰✿🌿🌸🌿✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlE
🫥Telegram |🟦Facebook | 🟦Instagram | 🟦Youtube |
📲📲📲📲📲 https://xojabuxoriy.taplink.ws

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

*🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати*

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
*🛰*** https://taplink.cc/nasafziyo.uz

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

​​#Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар

**Шу йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.

Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.**

🌙 Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

Шу ўринда айтиш ўринлики, охирги йилларда Диний идоранинг мусулмон дунёси билан алоқалари ривожланиб, турли йўналишларда муносабатлар йўлга қўйилди. Айниқса, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ўрнатилди, турли давлатлар диний идоралари билан меморандумлар имзоланди, хориждаги илмий конференциялар, Қуръон мусобақалари ва кўргазмаларда вакилларимиз фаол иштирок этмоқда.

Таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар ҳам Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоси сифатида нуфузли тадбирлардаги ташаббуслари мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланмоқда...

Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#safar #muftiy #saudiya_arabiston_podshohligi
•••┈┈•┈•⊰✿🍃*🌸*🍃✿⊱•┈•┈┈•••*📲 Yaqinlaringizga ham ulashing!
Kanalimizga obuna bo‘lishni unutmang!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
https://t.me/joinchat/S8c2omyVIb1MadlETelegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
*🛰** https://taplink.cc/nasafziyo.uz

[​​](https://telegra.ph/file/dc9c67820504ff4c0062a.jpg)[#**Хушхабар**](?q=%23%D0%A5%D1%83%D1%88%D1%85%D0%B0%D0%B1%D0%B0%D1%80)**: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар**
3 months, 1 week ago

Бир ишда бир мазҳабга, иккинчи бир ишда бошқасига эргашувчи кишининг танг аҳволиБир киши айтди, мен ўз мазҳабимни ўзгартирмайман ва мен Шофеий мазҳабидаман. Лекин мен қийин аҳволга тушиб, боши берк кўчага кириб қолдим. Бу оғир ҳолат мени бу масалада фақат имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига тақлид қилишимга мажбур этди. Бир вақтдан кейин иккинчи қийин ҳолга тушиб қолдим. Бу ҳолат эса мени имом Молик раҳматуллоҳи алайҳига тақлид қилишимга мажбур этди. Маълумот учун айтаман мени таянч нуқтам Шофеий...?

Биз унга айтамизки:
Бу иш сизни ушбу масалада имом Абу Ҳанифа мазҳабининг ҳамда ўзингиз тақлид қилган масалада имом Молик мазҳабининг олими бўлишингиз (яъни ижтиҳод даражасига етган бўлишингиз)шарти билан жойиздир. Лекин яна бу бир масалада битта имомдан кўпига тақлид қилмаслигингиз шарти билан жойиздир.

Масалан: Бир киши намоз ўқиди, у шу намозининг ўзидаги айрим қисмида имомлардан бирининг мазҳабига тақлид қилди, қолган айрим қисмида эса иккинчи бир имомга тақлид қилди, шу даражада бўлдики, мана шу намоз ёки ибодатдан имом Шофеий ҳам, имом Аҳмад ва на бошқа имом ҳам бирор нарса демаган бир ҳолат юзага чиқди. Бунинг номини талфиқ (ёлғон, тўқима, истилоҳда эса, бир ишда бир мазҳабга, иккинчи бир ишда бошқасига эргашиш) дейилади.
Иккинчи мисол:Ҳанафий мазҳабида бўлган бир одамнинг қўлидан қон чиқди, энди у шу пайтда имом Шофеий мазҳабига эргашишни хоҳлаб қолди. Чунки қоннинг чиқиши у кишининг наздида таҳоратни синдирмайди. Кейин намоздан олдин унинг қўли бегона аёлнинг қўлига тегиб кетди шунда у; Мен ҳозир имом Абу Ҳанифага эргашаман, деди-да ўша намозни ўқиди... Ваҳолангки у бу ишда имом Шофеийга ҳам ва имом Абу Ҳанифага ҳам ҳилоф иш қилди. Бас бу ерда иккала имомнинг наздида таҳоратнинг синиши учун сабаб бўладиган икки қарама қарши ҳолат жам бўлди. Демак бу намоз имом Шофеий мазҳабида ҳам имом Абу Ҳанифа мазҳабида ҳам дуруст бўлмайди. Бу жойиз эмас чунки сен, бу намозингда имом Шофеийга ҳам Абу Ҳанифага ҳам эргашганинг йўқ.

Талфиқчи (ёлғончи) ҳолатига мисол:
Бир бемор одам табиб кўригидан ўтиш учун унинг олдига борди. Табиб унга керакли дорини берди. Кейин у яна бошқа бир табибнинг кўригига борди. Бу табиб бошқа дорини берди. Ҳалиги бемор бу дорини аввалги табиб берган дори билан қўшиб аралаштирди. Кейин бир-бирига аралаштирилган дориларни истеъмол қилишни бошлади. Бу бемор биринчи табибга ҳам иккинчи табибга ҳам бўйсунгани йўқ. Бу талфиқ ҳам бир ишда - масалан намозда ҳар-ҳил мазҳабга эргашиш ҳолати кабидир.

***📚*** Имом Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг "Шариати ислом тарихининг оммабоп маърузалари моҳияти" китобидан.

*✍️* Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси

Улашинг:** @AhliSunnaValJamoaUz

3 months, 1 week ago

АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?#қисқа_савол_жавоблар

*CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.*💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.🔗 Улашинг: @diniysavollar

3 months, 1 week ago

ЖОЙНАМОЗГА НАЖОСАТ ТЕГСА#қисқа_савол_жавоблар

*CАВОЛ: Жойнамозга бола пешоби тегса ва бу жойнамозни кир машина ёки қўлда ювса тоза бўладими? Уч кун оқар сувга қўйиш керак деб эшитгандим. Бу қанчалик ҳақиқат?*💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жойнамоз ибодат қилиш учун тайёрланган покиза матодир. Лекин унга бирор нажосат тегса, уни поклаш қолган матоларни поклаш билан бир ҳукмга эга бўлади. Шундай экан, агар жайномоз сиқишлик мумкин бўлган мато бўлса ва унга пешоб текса, устидан уч бора сув оқизиб, уч бора сиқиш билан покланади. Агар сиқишни имкони бўлмайдиган гилам ёки полос каби катта нарсалар бўлса уларнинг устидан бир кеча ёки бир кундуз сув оқизиш билан покланади. Уч кун оқизиш шарт эмас. Кир машиналар ҳам сувни уч марта пуркаб, уч марта сиқадиган бўлса уларда ювилган нарсалар ҳам покланган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.🔗 Улашинг: @diniysavollar

3 months, 2 weeks ago

ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?#қисқа_савол_жавоблар

*CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?*💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:

إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى

яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.🔗 Улашинг: @diniysavollar

We recommend to visit

Бизда кун давомида:👇

🧕Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
📚 Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
🔥Оила мундарижаси
💌 Бахт формуласи
🤱 Фарзанд тарбияси
👩‍💻Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 11 months ago

Fatvo.uz веб-саҳифанинг
телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз!

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

https://taplink.cc/diniysavollar

Last updated 6 days, 20 hours ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 6 days, 7 hours ago