Баҳодир Обид ижоди

Description
Валиев Баҳодиржон Обидович – 1978 йил 4 апрелда Наманган вилояти Поп шаҳрида туғилган. Низомий номидаги ТДПУнинг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. “Дилимдаги дунёларим”, “Келгин гулим, эркалагин, боғ бўлайин!” шеърий тўпламлари муаллифи.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 weeks ago
2 weeks ago

"Сиз билан ҳамиша ғурурда бизлар...".

Мусахон Нурматов (Оллоҳ раҳматига олсин!) ғояси;
Абзал Ҳусанов мусиқаси;
Солихўжа Жиянов ва ҳарбий ансамбль хонандалари ижросида.
Шеър муаллифи: Баҳодир Обид.

1 month, 1 week ago

- гарчилик...

Низомий номидаги ТДПУнинг ўзбек филологияси факультетида ўқиётган кезларимиз... Машғулотлардан бирида
"- гарчилик" мураккаб қўшимчасини ўргандик.
Танаффусга чиққанда курсдош дўстимиз, ҳозирда ўзбек теле-радио-журналистикасида мактаб яратган Норбек Ниёзов иттифоқо "Шу қўшимча, ўйлаб қарасам, нуқул ёмон сўзлар ясаркан, масалан, лойгарчилик, расвогарчилик", -деди аскияни бошларкан. Бундан курсдошлар кулишди. Кейин менга ҳам илҳом келиб, дўстимнинг аскиясини сўз ўйини шаклида давом эттирдим: "Эҳ, дўстим, одамгарчиликни унутдингиз!".
Бундан курсдошлар ҳаммамиз кулиб юбордик...
Орадан неча йиллар ўтди. Қўшимчалар ўз йўлига. Аммо бугун ўзим одамгарчилик, ошнагарчилик, жўрачиликни унутдим, тўғриси... Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб, яқинлардан йироқлаб кетдим. Бу каби мураккаб ўй ва турфа саволлар қаршисида мураккаб қўшимчалар нима бўлибди?!
Нима бўлганда ҳам, одамгарчиликни унутмайлик. Хафагарчиликлар асло бўлмасин. Хурсандчиликлар қалбларимизни мудом мунаввар этиб турсин...

Баҳодир ОБИД.

3 months, 1 week ago

Абдулла Орипов

БАХШИЁНА

Шоир Усмон Азимга

Усмон шоир, ёш бўлсанг ҳам
Қўллаб юбор,
Бахшиёна шеърга мени
Йўллаб юбор.
Бу дунёда нима кўпдир –
Ташбеҳ кўпдир,
Ажабтовур образларни
Мўллаб юбор.
Баъзи биров, сену менга
Қумсан дейди,
Мен гапирай, ўтирабер,
Жимсан дейди.
Устозни-ку назар-писанд
Қилмас улар,
Ўрни келса, отасига
Кимсан, дейди.
Йўлда ногоҳ учраб қолса
Бирор раҳбар,
Содиқ итдай эргашади
Балхга қадар.
Керак бўлса, кузатади
Ҳаммомгача,
Тиз чўкади, буйруғини
Берса агар.
Бой зотини кўрганда–ку
Учар ҳуши,
Қолиб кетар қариндошу
Тенгу тўши.
Дунё топган тентак каби
Қувонади,
Сарқитидан кўз узолмас
Кўнгил қуши.
Шоирман, деб чиққанларнинг
Ярми пўкдир,
Хўрозчадай қичқиради,
Қорни тўқдир.
Рамазонда равган айтган
Болалардан,
Ўлай агар, тирноқча ҳам
Фарқи йўқдир.
Бир мактабда ҳаммамиз ҳам
Сабоқ олдик,
Ёлғон-яшиқ  мақтовларни
Ишга солдик.
Во ажабо, илжайишиб,
Тиржайишиб,
Ўзимиз ҳам ўшаларга
Ўхшаб қолдик.
Усмон шоир, умрим ўтди,
Энди нетай,
Пайти келди, пушаймоним
Баён этай.
Энг яхшиси, Бойсун тоғдан
Бирор ғор топ,
Чориғимни судраб унга
Кириб кетай.

АҚШ. Техас. 2015 йил 30 август

Абдулла Орипов

@abdullaorifijodi

3 months, 2 weeks ago

Шу видеоролик бизни жуда таъсирлантирди. Сизларга ҳам илиндик...

3 months, 3 weeks ago

Шу тариқа минг бир азобу бақир-чақирлар билан Штаб фаолияти йўлга қўйилди...
Энди бу аъзо деганлари ўз ишини билиб қилса-да... Икки-уч масъулиятли вакилнинг компьютерда ишлаётганини айтмаса, қолган ҳаммаси чойхонага келгандай аския айтишиб, телефон титишиб, ноутбукида кино кўриб ўтирибди-да. Яна бири “Кеча кўпайиб кетибди”,-деб юзини тириштириб, оғзини тандирдай очиб, эснаб ўтирибди... Етмагандай, иккитасининг писта чақиб ўтиргани жазавангни қўзитади... Ҳой, барака топкур, пистангни йиғиштир, ишингни қил десанг, нима иш қилай, деб гап қайтариб, безрайиб туришини кўрсанг, баттар тепа сочинг тик бўлади...
Ҳаммадан ҳам раҳбарга қийин. У жуда безовта. Ҳадеб залнинг нариги бошидан бу бошига бориб келяпти. Фалончиев келиб қолса, пешвоз чиқишга кечикиб қолмай деб, идоранинг иккала дарвозасига, чорраҳанинг бошига, кириш йўлагига икки нафардан масъул ходим жойлаштирган. Орада котибдан “Штаб қандай ишлаяпти?”-деб сўраб турибди. Котиб эса “Ҳаммаси жойида. Штаб ҳар кунгидек жўшқин кайфиятда ишини давом эттиряпти!”-дея жавоб бермоқда...
Ишчи гуруҳ узоқ кутилди. Аъзолар тушликка ҳам, алвон чойга ҳам чиқмади ҳатто...
Ниҳоят, Штаб раҳбари мамнун қиёфада кириб келди:
– Худога шукур! Фалончиевнинг ишчи гуруҳлари бизга кирмайдиган бўлишибди. Чунки олиб бораётган ишларимиз уларга маъқул экан... Ҳаммангиз бориб, дам олинг. Катта раҳмат сизларга...
Штаб бир зумда бўшади. Унда зоғ ҳам қолмади. Хона эса полапонлари учирма қилинган қуш инидай мунғайиб қолди...
Орадан икки-уч соат ўтди...
Бу пайтда раҳбар, котиб ва яна бир гуруҳ ёрдамчилар “Ишчи гуруҳнинг муваффақиятли кутиб олингани шарафига” ёзилган қуюқ зиёфат дастурхони артофида жамул-жам, кайфиятлар чоғ ўтиришган эди. Кўзлар аллақачон май таъсиридан сузилиб қолганди...
Сўз навбати раҳбарга келганда, у шароб тўлдирилган қадаҳни қўлга олди. Энди тилак айтишга чоғланган ҳам эдики, кутилмаганда унинг телефонига қўнғироқ бўлди. Гўшак ортидан салобатли овоз янгради:
– Штабингиз тайёр турсин! Ишчи гуруҳ сиз тарафга қараб йўлга чиқди. Йигирма дақиқада идорангизда бўлади...
– А-а-а!-раҳбарнинг сузилган кўзлари катта очилиб, қўлидаги қадаҳ столга тушди ва жаранглаб синди.

Баҳодир ОБИД.

3 months, 3 weeks ago

“ШТАБ”

(ҳажвия)

Идорага бомба тушгандай бўлди. Тинчгина ором олаётган макон бирданига қовоқари инидай тўзиб кетди. Саҳар тонгдан ҳамма оёғи куйган товуқдай типирчилаб қолди. Ким у залнинг бу ёғига, ким эса у ёқдан бу тарафига қараб, товони ерга тегмай зириллаб чопяпти. Шунақа пайтда қўлидан иш келмайдиган, ҳеч вақога ярамайдиган ходимларнинг куни туғади-да... Худди ўзини ишлаётгандай кўрсатиб, у ёқдан бу ёққа чопқиллаб ўтаверади. Четдан қарасангиз, жуда-жуда банддай кўринади, аммо бирор ишни қойил қилмайди...
Бу безовталикнинг сабаби бор, албатта. Чунки юқоридан Фалончиевнинг ишчи гуруҳи келяпти. Айтишларича, ишчи гуруҳ тўппа-тўғри Штабга келиб, унинг аъзолари билан бирма-бир гаплашар экан... Қаттиқ сўров бўларкан. Бир-иккита раҳбарнинг ишдан кетиши аниқ...
Штаб раҳбари тупук сачратиб котибини койимоқда:
– Шунақаям анқов бўласанми? Штаб аъзоларини йиғиб қўймайсанми, қани сен айтган қирқ нафар аъзо? Нега келмади? Бу ерда ўтирган еттита кални бошимга ураманми? Ўзи сен бир тийинга қиммат одамсан? Сендан на раҳбар, на тузук бир ходим чиқади...
Котиб эрталабдан бир арава дакки-дашномни нонушта ўрнига ҳазм қилишига тўғри келди. Тавба, раҳбарга ҳам ҳайронсан, ўйлади ичида у. Кеча кечқурун зиёфат пайтида сен тилло кадрсан, ўсадиган йигитсан, озгинадан кейин сени лавозимга кўтараман, деганди-ку...
Котиб барибир ўз ишининг устаси. Тезда ёнига ёрдамчиларни олди. Бири Штаб аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни чорлашга тушди:
– Ака, яхшимисиз? Ҳа, тезда Штабга етиб келинг. Ўзингиз билан компьютер, қоғоз, ручка, қалам олволинг. Компьютерингизда ҳисоботу маълумотларингиз, аввалги, ҳозирги ва янги ишлаб чиқилган жадвалларингиз, ҳаммаси бўлсин. Рақамларни ёддан билишингиз керак... Нима, компьютерни ўзингиз олиб бермайсизми, дейсизми, катта холамникидан оламанми сизга компьютерни? Нима, Штабда нима иш қиламан дейсизми? Чой ичиб, валақлаб ўтирасиз, тушундингизми? Ҳамма нима қилса, ўшани қиласиз сиз ҳам... Бўлди, кўп гапирманг, тамом, вассалом, соат тўққизу нол-нолга етиб келинг...
Яна бир ёрдамчи машинага ўтириб, фаррош аёлни уйидан олгани кетди. Ахир Штаб хонасининг чангларини кимдир артиб, тозалаши керак-ку. Бу хонага одам кирмаганига ҳам анча бўлди. Яна бир ёрдамчи Штабни безатиш учун тувакдаги сара гуллардан олгани жўнади...
Дунёда Штаб аъзоларини йиғволишдан оғир юмуш йўқ, дейди ўзига ўзи раҳбар. Бунинг устига, ўрнига бошқасини жўнатишини-чи буларни...
Кейин котибига қаттиқ тайинлади:
– Қирқ нафар Штаб аъзоси тўла йиғилгандан кейин менга айт. Уларнинг барчасига инструкция беришим керак. Тағин комиссия олдида қовун тушириб ўтирмасин...
Котиб шўрликка оғир бўлди. Қирқ нафар аъзони йиғдим деганда, бирида компьютер йўқ, бири ҳисоботини олиб келмаган. Бирининг жадвали ўлда-жўлда. Яна бири йиғилишга кетгани учун ўрнига тамом бошқа ходимини жўнатган. Бечора ходим оғзинг қани деса, қулоғини кўрсатиб ўтирибди... Қаерга келиб қолдим дегандай, қирқ чоғли одамга қараб, атрофга аланглайди... Сен ўзи кимсан деса, мен кўчада юриб, одамлардан пул йиғадиган назоратчиман, дейди. Бундан котибнинг баттар фиғони фалакка ўрлайди: “Намунча шалвирайсан, аҳмоқ, одамларга бунча анграясан, сен тўйхонага эмас, Штабга келгансан! Мен эса сенга маймун ўйнатадиган масхарабоз эмас, Штаб котибиман”...
– Бунақа билан ишлаб бўладими, такасалтанглар?! – етмагандай Штаб раҳбари столга муштлайди... – Ҳамманг кўзингчи очвол. Фалончиевнинг олдида биронтанг мени шарманда қилсанг, нақ думингни тугиб юбораман. Ҳозир ҳамманг билиб-билиб ишингни қил. Савол-жавобга тайёр тур!
Бироздан сўнг Штаб раҳбарининг йиғилганларга “жиддий” инструкцияси янгради:
– Ишчи гуруҳ аъзолари билан юзма-юз бўлганингда, довдирама, улар ҳам сенга ўхшаган одам. Иккита кўзи, иккита қулоғи бор. Қовоғингни солма, даволний қиёфада тур. Гап қайтарма. Айбингни айтса, ўзингни оқлашга уринма. Хўп бўлади. Бу менинг хатойим. Албатта, тузатаман, ўз устимда ишлайман, тушунарли, деб жавоб бергин. Ўзингни ҳар куни Штабда ишлаётгандай қилиб кўрсат. Биронтангнинг бугун унинг ўрнига мен келдим, хабарим йўқ, деган гапингни эшитсам, комиссиянинг ортидан ўзинг ҳам жуфтакни ростлайсан, билиб қўй...

5 months, 4 weeks ago

Ҳаёт – қизиқ. Турфа ҳангомаларга бой. Яқин дўстим айтади: “Барака топсин, поччам жуда яхши одам. Бола-чақани деб, салкам икки йилдан бери уйига келмай, чет элда ишлаб юрибди. Шу десанг, бир куни поччамнинг дўстини кўчада кўриб қолдим. Ўзи майда-чуйда муаммоларни ўйлаб, хаёл суриб кетаётгандим йўлда. Ҳол-аҳвол сўрашгач, бирдан поччамни сўраб қолди. Нима дебман, дегин: “Польша – поччада!”. “Нима?”-деди ҳол сўраган одам анграйиб. Мен эса хаёлларимни йиғиштириб олдим-да, “Ҳа узр, адашиб кетдим, почча – Польшада”,-дедим. Бир зум ўтиб, иккаламиз ҳам кулиб юбордик”.
Дўстимнинг бу гапига мен ҳам ҳазил билан жавоб қайтардим: “Тўғри айтибсан, Польша поччангда аслида. Поччанг аллақачон Польшани ўзиники қилиб бўлган...”.

Баҳодир ОБИД оққа кўчирди.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago