Qon quyish markazi ??

Description
Xorazm viloyat Qon quyish markazi

?Manzil: Urganch shaxar J.Manguberdi ko'chasi 12A

☎️TEL: 62 225-69-08
⏰Ish vaqti: Dushanba - Juma 08:30 - 15:00,
Shanba 08:30 - 12:00

?Geolakatsiya https://yandex.uz/maps/-/CCUwETaLLA
We recommend to visit

Реклама?: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
???
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


?Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 2 months, 1 week ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз ? @Murojaatbor_bot

? Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун ? @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 2 months, 1 week ago

1 month, 1 week ago
**Ҳар куни лимон ейиш саломатлик учун …

Ҳар куни лимон ейиш саломатлик учун кони фойда
Буйрак тошларининг хавфи камаяди. Таркибидаги цитрат кальций билан боғланади ва тошларнинг шаклланишига тўсқинлик қилади. Сув билан аралаштирилган 0,5 стакан янги лимон шарбатидан ҳар куни ичиш сийдикда цитрат миқдорини оширади, шунинг учун тош ҳосил бўлиш хавфини камайтиради.

Қон босими нормаллашади. Уларда қон томирларининг яхшироқ ишлашига ёрдам берадиган моддалар мавжуд. Яллиғланишни камайтиришга ва нормал қон босимини сақлашга ёрдам беради.

Иммунитет мустаҳкамланади. С витаминига бой, бу нафақат қаришни секинлаштиради, балки иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.

Терининг ҳолати яхшиланади. Доимий фойдаланиш билан тери силлиқ, эластик ва ёрқин бўлади. Тери салқиши аста-секин йўқолади, чунки лимон шарбати танадан токсинларни олиб ташлайди.

@XVQQM

1 month, 1 week ago
**Гречка - оилангиз шифокори**

Гречка - оилангиз шифокори

✔️ Гречка таркибидаги ўзгартирилмайдиган аминокислоталар оқсилга бой бўлиб, озуқавийлик даражаси гўштга тенг ҳисобланади ва анча яхши сўрилади.

✔️ Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Овқатдан кейин қанд миқдори бошқа углеводларни ўз ичига олган маҳсулотлар каби тезликда эмас, секинлик билан кўтарилади.

✔️ Фолий кислотасига бой. Ноқулай атроф-муҳит омилларига тананинг умумий барқарорлигини оширишга ёрдам беради.

✔️ Саратон касаллигидан ҳимоя қилади. Унинг таркибидаги флавоноидлар туфайли ўсмалар ўсишининг олдини олиш мумкин.

✔️ Тромбоз хавфини камайтиради. «Ёмон» холестеринлардан томирларни тозалашни рағбатлантиради ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига тўсқинлик қилади.

@XVQQM

1 month, 3 weeks ago

Қон донорлиги  олийҳимматликнинг энг ёрқин намуналаридан биридир.  Донор  кимнингдир ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшади.  Вилоятимизда тез-тез давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида донорлик акциялари ўтказиш анъанага айланмоқда.

3 months, 3 weeks ago
**Юрак зарблари (пульс) меъёрида қанча бўлиши …

Юрак зарблари (пульс) меъёрида қанча бўлиши кераклигини биласизми?
• Янги туғилган чақалоқ  110-170 та
• 1 ёшгача бўлган болалар учун  102-162 та
• 1-2 ёш — 94-155 та
• 4-6 ёш —86-126 та
• 6-8 ёш —78-118 та
• 8-10 ёш — 68-108 та
• 10-12 ёш — 60-100 та
• 12-15 ёш — 55-95 та
• 50 ёшгача бўлган катталар — 60-80 та
• 50-60 ёш — 65-85 та
• 60-80 ёш — 70-90 та

@XVQQM

3 months, 3 weeks ago
**Аспириннинг яна бир мўъжизавий таъсири**

Аспириннинг яна бир мўъжизавий таъсири

Оёқларда қадоқлар пайдо бўлганда- Аспирин сизга ёрдам беради.

Бунинг учун: 7 дона Аспирин таблеткасини майдалаб ярим чой қошиқ лимон суви билан аралаштиринг. Тайёр аралашмани зарарланган жойга қўйиб целлофан пакет билан оёқни ўраб қўйинг. 10 дақиқадан кейин илиқ сув билан ювинг. Лекин қаттиқ ишқалаш тавсия этилмайди. Бир неча марта қўлласангиз қадоқлардан халос бўласиз

@XVQQM

3 months, 3 weeks ago
**Инсон ёшига қараб қон босими нормаси**

Инсон ёшига қараб қон босими нормаси
@XVQQM

6 months, 2 weeks ago

БЕҒАРАЗ ДОНОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА
ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛМОҚДА

        Бугунги кунда мамлакатимизда беғараз донорлик ва уни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ўтган йиллар давомида қон хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида беғараз донорликни оммалаштириш борасида қатор дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бинобарин, меҳнат жамоалари, олий ўқув юртларида қон ва қон маҳсулотларининг қандай хасталикларда қўлланилиши, донорликнинг организм учун фойдали жиҳатлари, ўз навбатида донорнинг саломатлиги билан боғлиқ маълумотлар билан таништирилмоқда.
        Биламизки, қон ўз хоҳиш-иродаси билан келган донордангина олинади. Бундай саховатпеша кишилар ўзининг саломатлиги ҳамда турмуш тарзи ҳақида аниқ маълумот бера олади. Бу эса қоннинг хавфсизлигини таъминлашда ғоятда муҳимдир. Негаки, донор бўлишга аҳд қилган инсон маъсулиятни ўз бўйнига олади. Кечагина у фақат ўз соғлиғи учун жавоб берган бўлса, бугун у бошқаларнинг саломатлиги учун ҳам масъулдир. Донорлар асосан, 18 дан 60 ёшгача бўлган соғлом инсонлар бўлиб, улар махсус тиббий текширувдан ўтказилиб, шифокор тавсиясига биноан донорлик қилиши мумкин. Соғлом киши учун қон топшириш, албатта, хавфсиз ҳисобланади. Чунки одам организмида 4,5, 5 литр қон бўлиб, ундан 200 ёки 400 мл олинади ва организм 36 соат ичида топширилган қон миқдорини тиклаб олиш хусусиятига эга. Асосийси, артериал гипертония хасталигининг олдини олиш ва бартараф этиш, моддалар алмашинувини яхшилаш, шунингдек, иммун тизимини мустаҳкамлашда қон топширишнинг аҳамияти беқиёсдир.
        Аҳамиятлиси, айни кунларда бир қатор тегишли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бу йўналишда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Донорлар билан ишловчи тиббий муассасалар фаолиятини янада такомиллаштириш, қон ва унинг таркибий қисмлари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кенг жамоатчилик орасида беғараз донорликни ривожлантиришга қаратилган қатор дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётганлиги бунинг ёрқин тасдиғидир. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-348-сонли қарори асосида кенг жамоатчилик орасида тиббий тарғибот тадбирларини кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилиб, маҳаллалар, олий ўқув юртлари, корхона ва ташкилотларда беғараз донорликнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ирода МУСАЕВА
Хоразм вилоят қон қуйиш маркази бош шифокори.

@XVQQM

We recommend to visit

Реклама?: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
???
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


?Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 2 months, 1 week ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз ? @Murojaatbor_bot

? Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 1 month, 3 weeks ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун ? @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 2 months, 1 week ago