Ностальгия

Description
Севмоқ қуруқ ўтин каби сокин ва сассиз ёнмоқдир
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 1 month, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 months ago

2 weeks, 5 days ago

#savol *U dastlab Samarqand va Toshkent orasida edi, keyinroq geografiyasi kengaygan u yaqinda samarqandlik bir necha kishidan jabr ko‘rdi. O'tgan asr 60-yillarida avtomobil yo'li qurish jarayonida buldozer topgan devor ham unga tegishli edi.

Savol: uni yozib bering.*

2 weeks, 5 days ago

Чунки сўнгги йилларда Ҳамида дарё соҳилига доим канизи билан бирга келадиган бўлди.
Ҳамида энди Низомнинг кўзи олдида чўмилишдан уялади. Ёши йигирма бешга кириб, хийла
босиқ ва сипо йигит бўлиб қолган Низом ҳам Ҳамида бонудаги бу ўзгаришларни маъқул кўрган каби бош ирғаб, кулимсирайди, унга салом берганда икки кафтини пешонаси устига жуфтлаб,
енгил бир таъзим бажо келтиради, шу билан киборлар жамиятига мансуб бўлган қизни ўзидан хийла баланд қўйгандек бўлади. Аминат унинг қайиғига биринчи марта чиққанда: «Eшкакчи йигит дурустроқ пешкаш олиш умидида бизни астойдил сайр қилдирмоқчи», деб ўйлади. Йигитнинг тиниқ, қорамтир юзида камтаргина бир жилмайиш бор, ўзи беозор ва ювош кўринади. Фақат тимқора кўзларидан, кучли бир оловнинг тапти уриб туради. Бақувват қўллари эшкаклар орқали бутун қайиқни ўзига бўйсундириб, уч кишини сув юзида қушдай учириб боради. Қайиқ тор бўлгани учун Аминат орқада, Ҳамида эса тумшуқ томонда Низом билан юзма-юз
ўлтирибди. Икковининг кўзи кўзига тушгани сари Ҳамида бонуда нафис бир ҳаяжон кучайиб бораётгани Аминатни таажжубга солди. Қиз гўё мана шу учрашувни кўпдан бери кутиб юрган эди-ю, энди висолга етишганидан қувониб, ҳусн-у жамоли очилиб бормоқда эди. Ҳамиданинг қанчалик кўҳлик қиз бўлиб етилганини, унинг юз-кўзида, қадди-қоматида қанчалик сеҳр-у жозиба борлигини Аминат ҳозир биринчи марта яққол ҳис қилди. Ҳамиданинг қизлик латофати
гўё бир ғунча ҳолида эди-ю, эшкакчи йигитнинг дийдори шу ғунчани бирдан гуллатиб очиб
юбордими? Бу йигитда нима каромат бор ўзи? Дарё сокин оқаётган жойда Низом эшкак эшишдан тўхтаб, паст, майин товуш билан ашула бошлади.
Низом азбаройи Ҳамидага меҳри тушганидан унинг туркий тилини ўрганган, ҳозир шу тилдаги
ўзига ёққан шеърларни ҳиндча куйларга солиб айтар эди. Унинг овози одамни ром эта
оладиган даражада дилбар ва кучли. Оғир қайиқни қушдай енгил учираётган йигитлик куч-
қудрати унинг овозида ҳам сезилиб туради. Ҳамида унинг қўшиғини эшитган сари ғалати бир сеҳр-у жоду таъсирига берилиб, ўз ихтиёрини
йигитнинг қўлига топширадиган ҳолатга тушмоқда эди.
Аминат бирдан Хонзода бегимни эслади. Ҳумоюнга муносиб кўрилган Ҳамидадек қиз келиб-
келиб шу эшкакчига кўнгил берадими? Йигит Аминатнинг совуқ нигоҳини елкаси билан сезган каби унга ўгирилиб қаради. Кўзларида
беғараз, тамасиз бир меҳр нурланиб турганини кўриб, Аминат беихтиёр ўнғайсизланди. Низом олий даргоҳларда юрган Ҳамида бонуга етишаман деб умид қилмайди, фақат бу қизнинг ноёб жозибасини муқаддас билиб, унга сажда қилгиси келади. У ўз дилидаги туйғуни Ҳамидага
тушунтирмоқчи бўлиб:
— Мен бҳақтига* имон келтирганмен, — деди.
— Бҳақти ким ўзи? — сўради Ҳамида.
— Бу бировнинг исми эмас. Бизга ўхшаган фақир кишилар эътиқоди. Мен Маккаю Мадинага ҳажга бориб сиғинмаймен. Қаршимда турган чин инсоннинг дилига сиғинамен. Масжидда
тамагир муллолар одамлардан хайр-у эҳсон ундириб бой бўлурлар. Бойлик бор жойда
муқаддас нарса йўқ. Шунинг учун биз масжидга бормагаймиз. Биз учун муқаддас жой — яхши
одамнинг дили. Оддий бир ҳинд йигитдан бунақа ғалати гаплар чиқишини кутмаган Ҳамида таажжубга тушди:
— Вой, масжиддан юз ўгирсангиз отангиз уришмайдими?
— Менга бҳақтини отам ўзлари ўргатганлар. Отам ҳам, бобом ҳам, — деб Низом овозини
пасайтириб шивирлади, — Кабирга ихлос қўйиб қўл берганлар. Ҳамида бону бу номни эшитиб, беихтиёр ваҳми келди. Чунки унинг билишича, Кабир даҳшатли бир жодугар кофир бўлган, эл-улусни йўлдан оздириб, диндан чиқарган, шунинг учун Искандар
Лоди деган подшо Кабирнинг бўйнига тош боғлатиб, Ганг дарёсига чўктиришни буюрган.
Лекин Кабир сув тагидан тирик чиққан. Подшо уни қутурган филнинг оёғи тагига ташлатиб

https://t.me/rustamxon1986

2 weeks, 5 days ago

беради? Эшкакчи йигит Низомга кўнгли борлиги... Ростми? Буни ҳали ўзи ҳам аниқ билмайди-
ку, қандай айтади? Аросатда қолгандай изтироб чекаётган Ҳамида бону боғнинг нариги
четидан лимиллаб оқиб ўтаётган Жамна дарёсининг соҳилига қараб кетди. Боғнинг узоқ бурчагида дарё ўзани қўлтиққа ўхшаб ичкарига ёриб кирган хилват жой бор. Оқим бу ерда жуда сокин, сув таги майин қумлоқ, унча чуқур ҳам эмас. Ҳамида бу ерга етти яшар қизалоқ пайтларидан бери кўп келади. Соҳилни бир томондан баланд дарахтлар, иккинчи
томондан боғ девори пана қилиб туради. Девор ортида кемачи бир одамнинг кичкина ҳовлиси
ва икки эшкаклик қайиғи бор. Ёмғир фасли тугаб, қуруқ ва иссиқ ойлар бошланганда Жамнада сув камайиб, қирғоқ четлари милкдай очилиб қолади. Шунда боғ девори тугаган жойдан қўшни ҳовлига кириб чиқса бўладиган йўлак пайдо бўлади. Кемачининг болалари Зарафшон боғига ўтишга журъат этолмайдилар. Шунинг учун Ҳамида саккиз яшар қизча эканида ҳалиги йўлакдан ўзи ўтиб борган, кемачининг Низом деган каттагина ўғли уни қайиғига чиқариб дарёда сайр қилдирган эди. Ҳамидани онаси «ҳали бола-ку» деб унча қаттиқ тергамас эди. Ўн етти ёшли Низом подшо боғида турадиган Ҳамидага ўзининг қанчалик чапдаст эканини кўрсатиб қўйгиси келди.
— Бонуча, сизга балиқ тутиб берайми? — деб кўйлагини ечди-ю, қайиқдан сувга шўнғиди. Жамнанинг қорамтил суви шишадек тиниқ эди. Ҳамида Низомнинг сув тагида балиқ қувиб кўзи очиқ ҳолда сузишини кўрди-ю, ҳайрон қолди. Низом соҳил четидаги қўлтиққа қамаб тутган бир балиқ унинг қўлидан сирғалиб чиқиб кетди. Аммо бошқа бир балиқни тутган заҳоти икки қўллаб қайиққа қараб отди. Унинг қўлларидан сачраган сув зарралари Ҳамидага ҳам тегди.
Каттагина балиқ қизчанинг оёғи остига тушиб, патирлаб ўйнай бошлади. Низомнинг сувда бу қадар яхши сузишини кўриб, Ҳамиданинг унга ҳаваси келди. У сузишни билмас эди. Буни эшитган Низом қайиғини уйлари олдидаги қозиққа яқин келтириб боғлади-да, дарё четидан қулай жой танлаб, Ҳамидани сузишга ўргата бошлади. Ҳамида енгил ҳарир кўйлакчаси билан сувга кирди. Низом уни белидан, қўлларидан тутиб, сув
юзига кўндаланг ётқизди-да, оёқ-қўлларини қандай ҳаракатлантиришни тушунтирди. Кейин аста қўйиб юборди. Ҳамида бир-икки қадам сузар-сузмас чокиб кета бошлади. низом энгашиб
уни дарҳол сувдан чиқариб олди. Шунда қизча беихтиёр унинг бўйнига қўлини солиб нафасини
ростлади. Бир вақт хаёлини йиғиштириб қараса, Низомнинг бағрида уни бўйнидан қучоқлаб
турибди. Ийманиб кулди-да, унинг қўлидан сирғалиб чиқди. Низом ҳам кулиб турар, лекин
бўталоқникига ўхшаган ювош кўзлари шундай самимий ва беғараз боқар эдики, Ҳамида то
сузишни ўргангунча ундан бирор марта сесканмади ва бирорта ножўя қилиғини сезмади. Дили
пок бу сувчи йигит унга тобора жозибали кўринадиган бўлди.
Шундан кейин улар уч-тўрт йил кўришолмадилар. Чунки Ҳиндол мирзога аградан уч юз мил*
гарби-жанубдаги Меват вилояти мулк қилиб берилди. Ўша жойда қўрғон ва боғ қилиб,оиласини, ўзига қарашли одамлари қатори Ҳамидаларни ҳам кўчириб кетди. Исёнкор ражпутлар вилояти бўлган Меват жуда нотинч, уруш, юришлар кўп бўлар, Ҳамида ва унинг ота-онаси Аграда осуда ўтказган дамларини соғиниб эслашарди. Айниқса боғ четидаги сокин
қўлтиқ ва қайиқ сайри Ҳамиданинг ёдига кўп тушар, Аграга қайтадиган кунларни у доим орзиқиб кутарди.
Аграда Ҳиндол мирзога отасидан қолган тўрт боғнинг биттаси — мана шу Зарафшон берилган
эди. Орадан бир неча йил ўтиб, Ҳиндол мирзо ва унинг одамлари бу боққа яна қайтиб
келганларида ҳамида бонунинг бўйи етиб қолган, унда балоғат белгилари пайдо бўлгандан
бери онаси кўчага ёпинчиқсиз чиқармас, боғ сайрига ҳам, чавгон ўйинига ҳам ёлғиз юбормас эди. Мана ҳозир ҳам у боғнинг узоқ бурчагидаги хилват соҳилга канизаги Аминат билан бирга келди. Қошлари ингичка, сочлари қизғиш Аминат асли черкас қизи эди. Эрон шоҳининг
навкарлари билан бўлган жангларда асир олинган ва қул бозорида сотилган бу жабрдийда жувон беш йилдан бери Ҳамидага каниз бўлиб хизмат қилади. Уни Низом ҳам таниб қолган.

3 months ago
3 months ago

Нималар кўрмадима пичирлади. Нималар кўрмадим. Нималарга гувоҳ бўлмадима!? Бир зарбадан йиқилиб ўтирибди. Кўзларидан сизган ёшларини кафти билан суртиб олди. Табиат кучли қилиб яратган кучли жинс денб аталгувчилар тақдирнинг арзимас зарбаси олдида эсанкираб қолади. Табиатан эса бир оз ожиз ва нозик қилиб яратилган бизлар эса тақдрнинг хар бир зарбасидан гуёки кучли бўлгандек бўламиз. Навбатдаги зарбани осонгина қабул қила оламиз. Тўғри бу бизнинг табиатимизга характеримизга таъсир қилмай қолмайди. Бир оз эмас анчагина қуполллашамиз. Хатооки овозимиз хам баландлашади. Чунки бу нарсалар бизни оёқ ости қилмоқчи бўлгшанларга нисбатан ҳимоя реакциямиз бўлади. Хаёда ўз бошига тушган ташвишларини, муомолларини ўзи ҳал қила оладиган аёллар табиатан қаттиқ ва бир оз меҳрсизроқдек кўринади. Лекинг айнан шундай аёлларнинг кунгли жуда нозик ва тез йиғлайдиган бўлади. Фақат улар атрофида ҳеч ким қолмаганида хеч кимга кўрсатмай йиғлайдилар! Чунки уларнинг кўзёшлари атрофидаги одамларнинг шавқатсизлик бемеҳрлик оловида қуриб битган бўлади!
-Нималар кўрмадимаа!?- пичирлаб олиб жилмайди.................

3 months ago

-Демак сизнингча мени пешонамга ёзилган қиз ҳам, хилватда, худо билади қайерда ўз бокиралигини аллакимларга улашиб юборган қиз синов бўлиб ёзилганмиди? Мен худонинг синовидан ўта олмадимми шунда!? Ғазабли тарзда берилган саволдан бир оз эсанкираб қолган Назокат Баҳромовна йигитнинг жаҳли бир оз босилишини кутиб ичида ўнгача санаб олди.
-Билмадим синовми танловми лилмасам чунки сиз менга охиригача гапириб бермадингиз.
-Ха. Албатта айтиб бераман! Сиз эшитинг! Ярим кечаси қизни етаклаб борганимни кўрган онаси беихтиёр “докторга бормовдингми?” деб савол бериб юборганини эшитган заҳотим шайтонни урғочиси бўлган қайнонамни оёқлари остига қизини улоқтирдим. Қизингни яхшилаб таъмирлаб бошқатдан узат бу сафар ўхшамади. Нафратимни ерда мук тушиб ўтирган қизнинг устига тупириб юбориб чиқардиму уйга қайтим. Онам...Дадамдан кейин алланечук ўйчан бўлиб қолган онажонимга мени дардим оғирлик қилди. Укамнинг аёлидан барча ҳақиқатни эшитган онам юзимга термулиб туриб тусатдан хушидан кетиб қолди. Синглим сепган сувдан ўзига келган волидам қўлимни юзига босиб йиғлаб юборди. Узуқ юлуқ гапларидан бир нарсани англадим. Онам мени қўлимни ўпиб кечирим сўрарди! Айбситз онам мендан кечирим сўраганлиги ҳаммасидан ҳам алам қилди. Бу ёруғ олам кўзимга қорунғу кўринди. Онамни тонгача тепасида ўтирдим. Саҳарга бориб бу ёруғ оламдан кетсам онамга бир мунча енгил бўлиши ҳақидаги ўй мени хаёлимни эгаллаб олди. Онам мен туфайли шу куйга тушди деган қора хаёлдан қутила олмай қолдим. Шу ниятда қўлимга арқон олиб сиртмоқ ясадим. Аммо ўлгим келмас эди. Шундай қилиб сиз билан телефонда сухбатимиз бошланди. Ха бир гап аслида мени ўлгим келмагани сабаби ортимдан йиғлаб қоладиган онамни ўйлаш бўлди. Мен қароримдан қайтиш учун биргина илинж пойладим. Кўзим тушаган телеқон аппаратига тикилиб қолиб жуда ахмоқона хаёл кунглимдан ўтди. Шу хаёл туртки бўлиб хаёлимга келган рақамни тердим.
-Ва мен сизни тингладим. Йигитнинг сўзларини давом эттирган Назокат Баҳромовна кулиб олди. Хаёт хақида ўлим хақида фикрингизни узгаришига озгина бўлса ҳам сабабчи бўлганимдан жуда жуда шодман! Айтмоқчи исмингизни билсам бўладими?
-Ҳа бўлади. Исмим Ҳожиакбар. Онамнинг айтишларича мен туғулган йилим бобом рахматли хаж зиёратидан қайтган ва мен жума куни туғулган эканман. Шу муносабат билан бобомнинг ўзлари Ҳожиакбар деб исм берган эканлар. Айтишларича яқин уруғидан кимдир хожи бўлса ва жума куни туғулса исми Хожиакбар қўйилар экан. Бу ирим бўлса керакда
-Жуда яхши. Танишганимдан хурсандман. Менинг исмим Назокат.
-Сиз чиндан ҳамшира бўлиб ишлайсизми?
-Йўқ. Хазиллашгандим. Бу хазилим билан сизнинг оқ хзалатлиларга нисбатан ҳисларингизни билиб олмоқчи эдим. Хайрият сизда ижобий фикрлаш устун экан. Мен педагогман. Сухбатдошим руҳияти билан қизиқишим бу касбий урганишим.
-Ҳмм. Тушунарли.
-Сизни Ҳожиакбар деб атасам бўлар. Билиб турибман ёшингиз мендан ёш.
-Балким...
-Сизга хайрли тун Хожиакбар! Хаёт йўлингизда пайдо бўлган қийинчиликдан заҳматсиз чиқиб олганингиздан хурсандман.
-Сизга хам хайрли тун. Яна бир бора рахмат. Сабр билан тинглаганингиз учун.
-Халиги фикрингизга барибир қаршилик қиламан. Аллоҳимнинг хар бир ишидан хикмат изланг. Шунда яшашаингиз осонлашади.
-Балким сиз хақдирсиз. Исьамайгина берилган фикрдан кулгуси келган Наокат Баҳромовна кулиб олди. Кўз олдига қошлари тим қора ужар қаншарли ёшгина йигитча келиб сал қолса овоз чиқариб хохолаб кулиб юборгиси келган Назокат Бахромовна йигит билан тезгина хайрлашиб телефонни жойига қўйиб шифтга термулди. Шифтдаги митти доғни узоқ кузатиб ётган Назокат чуқур хўрсинди.

3 months, 1 week ago

**"Тутинган" ўғил

Амал курсисида ўтирганингда ким энг кўп товонингни яласа, курсидан тушганингда ўша биринчи бўлиб сендан юз ўгиради, деганлари қанчалик тўғри эканига ўзим ишонч ҳосил қилдим.

Бир қадрдоним бор эди. Кунора қўнғироқ қилиб, ҳафтада келиб турар, шифохонага тушиб қолсам, "овора бўлманг", дейишимга қарамай ҳаммадан аввал етиб борар, таътил пайтида Ўзбекистоннинг қайси бурчагига дам олмай, топиб борар, "бир чўқимгина" ош қилмаса, кўнгли жойига тушмас эди… Буниси ҳам майли, икки гапнинг бирида "мен сизни отам деганман, сиз менинг отамсиз", деб, Худони ўртага солиб қасам ичарди…

Мансабим жиндай ўзгарган эди, "болам"ни йўқотиб қўйдим. Суриштирсам бошқа ота излаб юрган экан…

© Ўткир Ҳошимов**https://t.me/rustamxon1986

3 months, 1 week ago

***-Yaxshi hayotni, oʻzingni yomon his qilgan joydan ketish bilan boshla.

(Ho'p deb yana kanaldan chiqib ketib qomelar...?? )*

Xayrli tun qadrdon obunachilarimiz ???‍♀️**

3 months, 1 week ago

**Ундай бўлса, тўғрисини айт. Мени алдаганинг билан Аллоҳни алдаёлмайсан. Шуни билиб, тўгри гапир. Сендан нега тамаки ҳиди келяпти? Нечун гул юзли боламдан бу ирганч ҳидни сезяпман? Жавоб бер менга, шу зақкумни чекдингми? — Йўқ... йўқ, чекмадим она. — Унда нега уст-бошинг бунчалик сасийди? — Кеча дўстларим чекишди. Шунинг ҳиди синггандир. — Нега чекманглар демадинг? — Менга нима, она. Менга кулоқ солишармиди?! — Унда тўғри сўзингга қулоқ солмайдиганлар билан нега дўст бўласан? Тозароқ, туғрироқлар билан дўстлашолмайсанми? Сенга тўғри йўлни кўрсатадиган, сен тўғрисини айтганингда қабул қиладиган дўстларинг нега йўқ? Ҳақли сўзингта эътироз этсалар, нечун тарк этмайсан уларни? Бу сўзлар Ҳусайиннинг бардошини нуратди, ҳиссиётини ранжитди. — Тарк этиб бўладими, она?! Тарк этсам хафа бўлмайдиларми? Дўстларни хафа қлиш тўғрими?
— Яхши, онани хафа қилиш тўғрнлигани қайси китобда ўқидинг? Она сени эзгуликка даъват этаркан дўстларимни ранжитмай деб онани хафа қилсанг, Аллоҳ рози бўлармикан? Сенга сигарет чектириб ёки сенинг ёнингда чекишдан бошқа ҳунари йўқ, сенга инсонликни унутдирадиган, онага бош кўтартирадиган ошнани лўлиларнинг орасидан ҳам топа оласан. Аммо сен учун кеча-кундуз дуолар қилган, сендан зиёда тушунишга, ўйлашга ҳаракат қиладиган онани, тахминимча, топишинг мушкул. Фотамахон Ҳусайинга кўзларини яхшироқ тикиб, сўзлари таъсирига тортмоқни истагандай бўлиб, давом этди:
— Сени ҳақ йўлга йўллайдиган дўст топ, мен унинг кўлларини ўпаман. Оёқларининг чангини силайман. Фақат чекадиган, эртага бошингга бало бошлаб келадиганларни оғайним, жўрам деб менга гапирма, ўғлим. Бу мавзу шу ерда yopildi.Husayin онасига жавоб бермади. Мактабга кетди.

Ҳусайиннинг тенгкурлари ҳақиқатан ёмон болалармиди? Бир замонлар бу болаларнинг шу аҳволга тушишларини айтган одамни жиннига чиқарадиганлар топилар ёки унинг сўзларидан кулишар, бу покиза гўдаклар ҳақида бундай ўйлагани учун масхара қилишарди. Аммо орадан ўтган бир-икки йилда улар жуда ўзгарди, кеча фариштадай қўринган гўдаклар бугун ўзларини фаришталарга ўхшатган сифатларидан жудо қилдилар. Ҳар кун мактабга одоб билан бориб-келадиган болаларга нимадир бўлди. Ўзларини ўзга оламда кўргандай. Тунги кўнгнлхушликлар уларни қаноатлантирмай қолди. Тунги лаззатлар тўйдирмас, энди янада қониқмоқ учун бугунгача хаёлларига келмаган йўлларни ахтариб топишарди. Бир кун кўрилган муқовасида қиличидан қон томган қароқчиларнинг расми бўлган китоб бу болалардан бирини кира билан ижарага китоб ўқитадиган бир дўкон олдигача судради. У ердан бир китобни ижарага олиб қайтди. Ўша кундан кейин икки кунда бир, уч кунда бир ижара китоб дўкони олдида кўрадиган бўлишди. Ҳар гал янги китоб билан қайтар, уйда дам олиш баҳонасида алоҳида бир хонага кириб, дарс китоблари остига қўйиб, саргузашт романни ўқирди. Агар биров кириб келадиган бўлса, тезда дарс китобини романнинг устига қўйиб ўқийверарди. Ўғли дарс тайёрлаб чарчаганини ўйлаган она, чой дамлаб келтирганида, уни дарс китобларини ўқиб ўтирган ҳолда кўрар ва севинарди.**

3 months, 2 weeks ago

онакелишини тузукроқ ўйлаб ҳам кўрмаган экан. Ёхуд болалари билан овора бўлиш, уларнинг ҳолига ачиниб, яхши ният билан ҳаракат қиляш бундай ўй суришлардан чалғитгандир. Энди бу кун тартибидаги кўндаланг масала кун сайин улканлашар, барча йўллар болаларга ўгай она топиш маъносида бирлашарди. Ўгай она... Бу номни бугунгичалик ҳақикий маънода тушунмаган эди. Бошга тушмагунча билмас деидилар. Пешонадаги яра билан девордаги ковакнинг қандай фарқи бор? Одилбек неча бор хотини ўлиб уйланганларни eshitgan.Ammo
ўша уйланганларнинг ўз болаларига бугун
англаганидек, ўгай она олиб келтшни tushunmagandi.Hozir ўгай онани бир олов сифатида қабул қиларди:этимларнинг овқатини пишириш ёки иситиш ўрнига ёқиб юборадиган olov.Yohud у бир шамол-гўдакларга ором бериш ўрнига а уларни жунжиктириб, юзкузларини чанг-тўзон билан тўлдиргучи шамол... Болалар бошига шундай она келиши эҳтимоли бор. Бундай эҳтимол катта. Бутун ихтиёр кўлдан кетиши мумкин. Шу ўй Одилбекни эговларди. Она ҳасратида юраклари доғланган гўдакларга қараши билан ўзини уларга зулм фармонини имзолаган ҳаким ўрнида кўрарди. Ҳамма ўгай инсонлар ҳам болаларга зулм қилишдан завқ олмаса керак деб ўзини овутишни истайди. Мингтадан битта бўлса ҳам яхшиси учраб, болаларнинг чеҳраси очилиб қолар дея умид qiladi.Oxiri:”Nega бекорчи ҳаёл,беҳуда ўй сураман. Яхши ўгай она менинг болаларимни кутиб турибдими?» — деб яна ғуссаси ортади. Тўйга бир ҳафта қолди. Чигал ўйлар қуршовида кун сайин Одилбекнингумидиузилиб борди. Уйланишни истаганига пушаймон бўлди. Тўйга тайёргарлик кўрилмаган, сўз бермаган бўлсайди, шу кўйи бўйдоқ ўтишга рози эди. Оҳ, қарши тарафдан қайтиш таклифи келсайди, тўй зарарини тўлаб, барча алоқани тўхтатган бўлурди. Аксига олиб, утарафдан бундай садо йўқ эди.
Кунлар шундай ў лар билан ўтди. Хотинининг бир йил аввал вафот этгани сабаби билан чолғули-солғули тўй қилмоқчи эмас. Фақат келин келган оқшом дўстлари билан бир таом еб, ўтириш қилмоқчи — мавлуд, маснавий ўқитмоқчи. Қиз тарафга ҳам бу таклиф маъқул бўлди.
Бир кеча аввал... Эртасига келин келиши kerak.To‘g‘rirog‘i, балки очиқроғини айтиш керак бўлса, болаларнинг ҳаётида онасизлик даври тугаб, ўгай она даври бошланади. Бу кеча тўйиб-тўйиб яхши кўриб қоладиган кечасидир. Бозордан келтирган бир халтачани узатаркан. — Нима олиб келдингиз менга, ота? — деган болаларига ичи зирқираб қаради. Энди бундай нарсаларни фақат ўгай она розилиги билан келтиришини ўйлаб кўнгли бузилди. Гўё айрилмоқ учун хайрлашаётгандай уларнинг гул юзларидан ҳидлаб-ҳидлаб ўпди. Халтачаларни очди. Писта, қандлар, ўйинчоқлар... қандларни едирди. Ўйинчоқларни берди. — Қани, болаларим булар билан ўйнанг, мен намозимни ўқийин! —деди. Намоздан сўнг сув иситди, ювинтирди, сочларини таради, уст-бошини кийдирди. Кечгача уларни ўйнатди, Уйқулари келиши билаи ухлатдк. Ўзи ҳам ёнларига аузалди. Етимларини ҳидлаб-ҳидлаб кўзларини юмди. Ухлади... Тун ярмида даҳшат ичра уйғондн. Қаради. Болалари пишпиш ухлашмоқда. Кўргани туш эканига шукр этди. Тушида Ҳусайин очқоганмиш, ўгай онасидан овқат сўраганмиш, у эса: — Ҳозир овқатланадиган вақт эмас!.. — дермиш ва овқат бермаганмиш. Бироздан кейин болатакрор сўраса: — Заққум ye.Hammamiz очмиз. Кутсанг, ўласанми?! —деб озор берармиш. Бу сўз Ҳусайиндан зиёд Одилбекка ёмон таъсир қилиб: — Хоним, болаку бу, бироз овқат берсангиз бўлмайдими деса: — Унинг тарбияси менга оид экан, ишимни қийинлаштириш не ҳожат? Оғзига икки уриш ўрнига овқат тутиш керакми? Бугун индамасанг, эртага бошимга chiqadi.Nimasi бола бунинг? Кўрмайсанми, ҳар нарсага ақли етади деб Ҳусайинга шундай бир ғазабли

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 1 month, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 months ago