Advokat Qosimov

Description
Ушбу каналда адвокат Хайрулло Қосимовнинг мулохазалари ва ҳуқуқий маслаҳатлари бериб борилади

Мурожаат учун: @qosimovgamurojaat_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

1 month, 2 weeks ago

👮‍♂ Қўпол процессуал қонунбузилишларга йўл қўйилиб тузилган баённомага асосланган суд қарори бекор қилинди!

Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомага асосан Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг қарори билан фуқаро "С" МЖтК нинг 136-моддаси 1-қисми (мастликни аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш) билан жавобгарликка тортилган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов хайъати тафтиш инстанцияси қуйидаги асосларга кўра юқоридаги суд қарорини бекор қилибди:
Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходими: 
📌 хизмат вақтида бош кийимсиз ва махсус мобил видеокамера
қурилмасисиз мулоқотга киришган;

📌 маъмурий баённомани холислар иштирокида қоғоз шаклида тузмасдан,
электрон тартибда расмийлаштирган;

📌 маъмурий баённома расмийлаштиришдан олдин ҳайдовчини Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари билан таништирмаган;

📌 ҳайдовчини тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортганлиги тўғрисидаги
далолатнома тўлдириб, мазмунини ўқиб эшиттирмасдан туриб, холислар
иштирокисиз далолатнома расмийлаштирган;

📌С.га ўзини таништирмаган ҳолда, алкотестер махсус мосламаси
ёрдамида текширувдан ўтишни таклиф қилмасдан, унга 3 сутка олдин
ичилган вино спиртли ичимлиги ҳам тиббий экспертизада мастлик ҳолатини
келтириб чиқаришини айтиб, уни чалғитиб, ўзининг сўзлари билан
тушунтириш хати ёздириб олган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

1 month, 2 weeks ago

Ариза кўрмасдан қолдирилганда, давлат божи масаласи қандай бўлади?

Ўзбекистон Республикаси "Давлат божи тўғрисидаги" қонуннинг 18-моддасига кўра ариза қуйидаги асосларга кўра кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилади:

Ариза кўрмасдан қолдирилганда, агар у муомалага лаёқатсиз шахс томонидан берилган бўлса;

Суднинг ёки ҳакамлик судининг иш юритувида айни бир тарафлар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

Агар тарафлар ўртасида низони ҳал қилиш учун ҳакамлик судига топшириш тўғрисида ҳакамлик битими тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;

Агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда.

‼️Бошқа холларда ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилмайди

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

1 month, 2 weeks ago

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатининг ажрими билан ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини рад қилиш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Иш мазмуни қуйидагича : Даъвогар шаҳар ИИББ жавобгар "З" профилактика инспектори лавозимидан пенсияга чиққанлиги муносабати билан унга хизмат турар жойи сифатида ажратилган уйдан бошқа турар жой бермасдан кўчириш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган.

ФИБ Шайхонтохур туманлараро суди ВМҚ 354-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 72-бандига кўра, профилактика инспекторларига ажратилган хизмат уйлари, профилактика инспектори лавозимидан озод этилганда, бошқа ҳудудга ўтказилганда, пенсияга чиққанда, ходим вафот этганда қайтарилиши ҳақидаги қоидага асосланиб, даъво талабини қаноатлантирган.

Олий Суд судлов хайъати Уй-жой кодексининг 80-моддаси талаби бўйича “З” ИИБ тизимида 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ходим ҳисобланиши билан бир қаторда айнан шу органдан пенсияга ҳам чиққанлиги сабабли уни фақатгина бошқа турар жой берган ҳолда хизмат турар жойидан кўчириш мумкинлиги ҳақидаги қонун талабини инобатга олиб, фуқаро манфаатига янги хал қилув қарори чиқарган.

Манба: Олий Суд амалиёти обзорлари

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

1 month, 3 weeks ago

Прокуратура жамғарма эмас
Конституциямизнинг 143-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.

Прокуратура ўз вазифаларини объектив бажариши учун кўриб чиқилаётган масалаларда прокуратуранинг қандайдир манфаатдорлиги бўлмаслиги керак. Агар кўрилаётган масалада прокуратура органларининг манфаатдорлиги бўлса, ҳохлайсизми йўқми, прокурорлар ҳам масалани ўз манфаатларига мос тарзда ҳал қилишга ҳаракат қилишади.

Ҳозирда прокуратура органларининг манфаатдорлиги бор масалалардан бири айбланувчилардан ундирилаётган зарар суммаларини прокуратуранинг махсус ҳисоб рақамларига тўланиши ва бу пул маблағларини банкка депозитга қўйиб, улар ҳисобидан прокуратура органларининг фоиз олишидир.

Шунинг учунми, кўп ҳолларда суд ҳукми билан прокуратура ҳисоб рақамига тўланган зарар суммаси нотўғри ундирилгани аниқланиб, тўловчиларга қайтарилиши белгиланганда, пуллар ўз вақтида қайтарилмайди, прокуратуранинг битта ходими давлат ижрочисига суд ҳукми ноқонуний дейди, бўлди. МИБ ҳеч нарса қилолмайди, қонуний кучга кирган суд ҳукми прокурорнинг оғзаки гапи билан ижросиз тураверади. Чунки бу пулларнинг кўпроқ вақт прокуратура ҳисобида туришидан прокуратуранинг ўзи манфаатдор.

Қонуний кучга кирган суд ҳукми ўз вақтида ижро қилинишини эса шу прокуратуранинг ўзи назорат қилади. Бундай ҳолларда қонуний кучга кирган суд ҳукми ижро қилинишига тўсқинлик қилган прокурорга ҳеч ким чора кўрмайди, чунки манфаатдор ҳуқуқбузар ва манфаатдор назоратчи битта орган.

Аслида қонунчиликда суд ҳукми билан прокуратура депозитидаги пул маблағлари кимгадир тўланишида ёки қайтарилишида прокуратуранинг розилиги олиниши ҳам шарт эмас.

Бундай ҳолатларга барҳам бериш учун айбланувчилардан ундириладиган зарар суммаларидан прокуратура органларининг фойдаланиши, яъни манфаатдор бўлишига чек қўйилиши керак. Чунки прокуратура пул маблағларини депозитга қўйиб фойда оладиган жамғарма ёки тижорат ташкилоти эмас.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

1 month, 3 weeks ago

21.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонун билан процессуал қонунчиликка электрон маълумотлар ва рақамли далиллар тушунчаси киритилмоқда.

Киритилган ўзгартиришга кўра электрон маълумотлар электрон курилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек ахборот технологияларидан фойдаланган холда яратиладиган, ишлов бериладиган хамда сақланадиган маълумотлардир.

Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон тарздаги файллар, аудио-, видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган маълумотлар, шунингдек бошқа электрон маълумотлар рақамли далиллардир.

Киритилган ўзгартиришларни илгари бундай далиллар бўлмаган, деб тушунмаслик керак. Илгари ҳам бундай далиллар бўлган, фақат ашёвий ёки ёзма далил сифатида бахоланган. Рақамли далилларни далилларнинг алоҳида тури сифатида киритилиши ва улар учун алоҳида қоидалар белгиланиши одил судловни амалга оширишда жуда муҳим рол ўйнайди.

Қонун 2024 йил 21 ноябрдан кучга кирди.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

1 month, 3 weeks ago

#shokdaman
Биргина вергул ҳаммасини ўзгартириб ташлаши мумкин.
Кеча сиз яхши билган Мухаммадамин Каримжонов билан янги - 758-сонли қарордаги жуда ғалати нарсани муҳокама қилдик.

Яъни, гап Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 758-сонли қарори ҳақида кетяпти.

Шу қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган “Алоҳида хусусиятга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати”да айрим тоифадаги ходимлар учун қисқартирилган иш вақти меъёрлари белгиланди.

Бунгача Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган “Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйҳати” ишлар эди.
Тушунган бўлсангиз, 758-сонли қарор билан тасдиқлангани янгиси, 133-сонли қарор билан тасдиқлангани эса, 15 ноябрдан ўз кучини йўқотди.

Аввалги 133-сонли қарор билан тасдиқланган “Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйҳати”нинг 16-бандида “Олий ўқув юртлари ходимларининг ўқитувчи-профессорлар таркиби” учун хафтасига 36 соатлик қисқартирилган иш вақти белгиланган эди.

❗️Энди, янги 758-сонли қарор билан тасдиқланган “Алоҳида хусусиятга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати”нинг худди шу жойига қараймиз ва ҳайратдан ёқа ушлаймиз: “Олий таълим ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи-профессорлар таркиби – хафтасига 36 соат”.

Яъни, аввалги 133-сонли қарордагисида хафтасига 36 соатлик қисқартирилган иш вақти фақат ОТМ ўқитувчи-профессорлари учун белгиланган бўлса, янги 758-сонли қарордагисида, ўртага вергул қўйиш орқали нафақат ўқитувчи-профессорларга, балки ОТМларнинг бошқа ходимларига ҳам ҳафтасига 36 соатлик иш вақти белгилаб қўйилган.

☝️Аслида Меҳнат кодексининг 184-моддасига асосан 36 соатлик қисқартирилган иш вақти бегиланади деганда педагоглар ходимлар тоифаси назарда тутилган.

Лекин, қуриб кетгур 758-сонли қарорни ёзганлар “...нинг” қаратқич келишигини ва вергулни нотўғри жойлаштириб, катта “иш” қилиб қўйганини ўзи билмайди шекилли😳.

Энди нима бўлади? Энди ОТМлардаги педагог булмаган бошқа ходимлар ҳам “мен ҳам хафтасига 36 соат ишлайман, ана Вергул ака шунақа деяпти” деб дўпписини осмонга отади😉

👉@yuristkadr

2 months ago
**Савол: Бугун бир роликда “Уй ва …

Савол: Бугун бир роликда “Уй ва машина олди-сотдиси вақтида ёздириб олинган тилхат ёки видеолар юридик мақомга эга эмас, улардан ҳеч қандай фойда йўқ” деб тушунтиришди, ҳақиқатан ҳам шундайми?
Жавоб: Агар мулкка нисбатан ҳуқуқ юзага келтириши масаласида қаралса, тилхат ёки видеолар автомашина ёки уйга нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқни келтириб чиқармайди. Бироқ тилхат ва видеолар судда ёки дастлабки тергов органларида тарафлар оғзаки тарзда олди-сотдига келишганлигини ва шу мулк учун пул берилганлигини тасдиқловчи далил сифатида инобатга олиниши мумкин. Шу жиҳатдан улардан ҳеч қандай фойда йўқ, дейиш нотўғри.

Нима бўлганда ҳам, уй ёки автомашина олди сотдисини белгиланган тартибда нотариуслар орқали амалга оширган яхши. Лекин буни имкони бўлмайдиган ҳолатларда, албатта, тилхат ёздириш ва видеога олиш керак.

Масалан, сиз олмоқчи бўлаётган уй ёки автомашинани кредити бор. Банк кредит тўланмагунча уй олди-сотдисига рухсат бермайди. Ўзаро келишувга кўра қолган кредитни сиз тўлаб кетишга розисиз. Шундай ҳолатда мулк эгаси (агар умумий мулк бўлса турмуш ўртоғи билан бирга) ёзиб берган тилхат кейинчалик фуқаролик суди томонидан олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топишга асос бўлади. Суд қарори асосида сизнинг мулкка бўлган ҳуқуқингизни давлат рўйхатидан ўтказилади. Бу ҳақда мана бу постда алоҳида тўхталганмиз.

Бироқ тилхат ёздирилмасдан фақат видеога олинганда, суд видеодаги ҳолатдан келиб чиқиб шартномани ҳақиқий деб топмайди, суд фақатгина тилхат расмийлаштирилгандагина олди сотдини ҳақиқий деб топиши мумкин.

Уй ёки автомашина учун пул олган шахс кейинчалик буни тан олмаганда, пул олинганлиги ҳақидаги видеолар дастлабки тергов ёки жиноят судида далил сифатида қўлланилиши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

2 months ago
Олий суд расмий сайтининг [ёзишича](https://t.me/oliysuduz/39765), айни …

Олий суд расмий сайтининг ёзишича, айни пайтда Олий суднинг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказининг сервер қурилмаларида такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Олий суднинг Интерактив хизматлар портали ва ахборот тизимлари фаолиятида бир неча кун мобайнида узилишлар кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

2 months ago

#савол

Ассалому алайкум, биз дўстим билан шаҳар кўчасида битта электросамокатда харакатланиб кетаётганимизда,ЙПХ ходими бизга бу турдаги харакатланиш воситасида одам ташиш мумкин эмаслигини айтиб, жарима жазоси қўллади.Айтингчи бизнинг ҳатти-харакатимиз хақиқатдан хуқуқбузарлик хисобланадими?

#жавоб

📚 Ўзбекистон Республикаси "Йўл харакати қоидалари"нинг 6-бандига кўра электросамокатлар индивидуал харакатланиш воситаси хисобланади.Ушбу қоидаларнинг 168%3B-,%D0%BE%D0%B4%D0%B0%D0%BC%20%D1%82%D0%B0%D1%88%D0%B8%D1%88,-(%D0%B8%D1%88%D0%BE%D0%BD%D1%87%D0%BB%D0%B8%20%D0%BE%D1%91%D2%9B%20%D2%9B%D1%9E%D0%B9%D0%B3%D0%B8%D1%87)-бандида индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга одам ташиш тақиқланиши белгиланган.

‼️ МЖТКнинг 138-моддаси 5-қисмида индивидуал харакатланиш воситалари хайдовчилари томонидан одам ташиганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Каналга уланиш👇
👉@advokatqosimov👈

2 months ago

“Изоляторлар тўлиб кетган”
Дарвоқе, қамоқ эҳтиёт чораси оммавий (97 фоиз ҳолларда) қўлланаётгани ҳақида гап кетганида Олий суд раиси “изоляторлар тўлиб кетган”ини айтди. Бахтиёр Исломовга кўра, бунақа ҳолат илк бор 2001 йилда кузатилган.

“Ўшанда вақтинча сақлаш жойларидаги шарт-шароитни ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилган эди. Ҳозир ҳам ўшанга ўхшаш вазият бўляпти. Лекин муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги керак”, деди Олий суд раиси.

Адвокат Баҳром Саломов қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик учун айблов органи зиммасига гумонланувчи терговдан қочиши ёки гувоҳларга босим ўтказиши мумкинлигини исботлаб бериш каби аниқ мажбуриятлар юклашни таклиф қилди.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago