BatafsilUZB

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

3 weeks, 4 days ago
[​](https://telegra.ph/file/6190cc77aedcda3787a7b.jpg)[Пропан](https://telegra.ph/file/6190cc77aedcda3787a7b.jpg) **нархини сунъий ошириш билан боғлиқ …

Пропан нархини сунъий ошириш билан боғлиқ ўйинлар давом этмоқда

Антимонополия органи эса ҳеч нарса бўлмагандай, ўзбекистонликларни талаш бўйича бу жирканч ҳаракатлар уларга алоқадор эмасдек, сукут сақлашни маъқул деб билмоқда.

Нархлар сунъий равишда, келишилган ва тил бириктирилган ҳолда оширилаётганини кўришингиз учун, ўтган ҳафтада қанақа манипуляциялар амалга оширилганини қисқа тушунтирамиз.

22 октябрь куни биржага 892 тонна, яъни аввалги кундан 561 тонна кам пропан чиқарилган. Натижада ўртача нархлар 430.3 минг сўмга ирғиган.

Эртаси ва индинига биржага чиқарилган пропан ҳажми бироз оширилган ва нархлар гўёки барқарорлашгандек бўлган.

Лекин жума куни яна биржага чиқарилган ҳажм 145 тоннага қисқартирилган ва нархлар яна сакраган ва тоннасига 9 362,8 минг сўмга чиққан. Бу шонли энергетиклар қаноти остидаги бир тўп олигархлар томонидан пропан ўйинлари бошлангандан бери янги абсолют рекорд нарх.
Сиз ўйлашингиз мумкин, фақат ўтган ҳафта шундай бўлгандир деб. Ҳар ҳафта шундай методичка қўлланилади. Ҳажм кескин қисқартирилади, нарх оширилади. Бир икки кун ҳажм оширилади ва нарх туширилиб. барқарорлаштирилгандек алдамчи картина ҳосил қилинади. Лекин нарх оширилиши бўйича умумий мақсадли тенденция ўзгармайди. Масалан, ўтган ҳафта тушиш ва чиқишлар билан пропан нархи 7%га ёки 610,5 минг сўмга қимматлаган.

Бу шохобчаларда яқин кунларда пропан яна 400-500 сўмга, 8 000 сўмгача қимматлайди дегани. Советча ОБХСС ролига кирганлар, аслида олигархларнинг шериклари тепадаги қароқчи муттаҳамлар қолиб, яна шохобчаларда тадбирлар бошлаб қолишса, ҳайрон бўлмайсиз.

@BATAFSILUZB

4 weeks ago

*⚡️*⚡️ҲУШХАБАР**

Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда (қарз) ажратиладиПрезидентнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра:*▪️ўн кун муддатда ҳар бир туман ва шаҳарнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида тадбиркорликнинг ривожланишига туртки берувчи 5 тадан «драйвер» лойиҳалар рўйхатини тасдиқланади ва уларга зарур инфратузилмани яратиш учун Давлат бюджетидан 2024-2025 йилларда 1 триллион сўм маблағ ажратилади*;

▪️оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилади;

▪️10 кун муддатда субсидиялар турларини мақбуллаштириш ва мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳажмини камайтирмаган ҳолда камбағал оилаларга фоизсиз ссуда ажратиш тартиби бўйича таклифлар киритилади;

▪️маҳаллаларда камбағал оилани аниқлаш, уни Камбағал оилалар реестрига киритиш, камбағалликдан чиқаришга қаратилган чораларни кўриш, реестрдан чиқариш жараёнлари «маҳалла еттилиги» томонидан ҳамкорлик асосида амалга оширилади;

▪️камбағал оилаларга — даромадли меҳнат фаолияти билан банд қилиш ва тадбиркорликка жалб қилиш йўналишида ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларида — ижтимоий ходим ҳамроҳлик қилади;

▪️50 минг гектар ер майдонини камбағал оилаларга 30 йилгача ижарага берилади. Ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдоларини «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан камбағал оилалар ўртасида ўтказилади ва ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

▪️АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ бириктирилган раҳбарларнинг хулосаси асосида:

камбағал оилаларга ноутбук сотиб олиш учун **5 йил муддатга 2 йил имтиёзли давр билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратади;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қиймати 30 млн сўмгача бўлган кичик ишлаб чиқариш ускуналари, кўчма дўконлар (food truck), мотороллер, скутер ва шу каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан гаровсиз ва фоизсиз қарз ажратилади.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади**.

улар ҳар ойда икки марта ўзига бириктирилган оилалар билан учрашиб, камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада белгиланган чоралар амалга оширилишини таҳлил қилади, юзага келган муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни жойида бартараф этиш чораларини кўриб боради.

улар ҳар ойда бир марта ўзига бириктирилган маҳаллаларга бориб, чора-тадбирларда белгиланган вазифалар амалга оширилишини таҳлил қилиб, юзага келган муаммоларни аниқлайди ва уларни жойида бартараф этиш чораларини кўради.

▪️2024-2025 йилларда республика даражасидаги давлат идоралари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари энг оғир аҳволдаги 1 000 та маҳаллага бириктирилади.

▪️Камбағал оилалар ва маҳаллаларга бириктирилган раҳбарларга зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида тегишли ташкилотнинг фойдаси ва бюджетдан ташқари маблағларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда кўмак кўрсатиш фақат камбағал оилалар ўз даромадини ошириши, фарзандларининг таълим олиши ва оила аъзоларининг соғлиғини тиклаши ва яшаш шароитини яхшилаши билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни бажарган тақдирда амалга оширилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан камбағал оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.@BATAFSILUZB

1 month, 3 weeks ago
5 months, 1 week ago

Қорақалпоғистонда ИИБ бошлиғи ўринбосари қўлга олинди
ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилган фуқаро Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосарини жавобгарликка тортишни сўраган. Мурожаатчининг билдиришича, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, майор унвонига эга мансабдор унинг шахсий сирини билишини, агар унга iPhone 15 Pro Мах олиб келмаса, ўша сирни фош қилиб, ўзини жавобгар қилмоқчилигини айтган.

Бундан қўрқиб кетган фуқаро ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган. ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Қўнғирот туман ИИБ бошлиғи ўринбосари фуқародан талаб қилинган iPhone 15 Pro Мах’ни олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинган.

@BATAFSILUZB

6 months, 1 week ago

?В Мирзо-Улугбекском районе:
В микрорайонах «Чингельди», «Иктидор», «Ижодкор», «Алишерабад», «Геологлар», «Темурилар», «Сарбон», «Гулзоробод», «Кухна Мевазор», Институт гражданской защиты, Центр судебно-медицинской экспертизы Ташкентской области, Академия труда и социальных отношений и МЧС.

?В Яшнабадском районе:
«Амир Темур», «Тузель», «Ватандош», «Тонг», «Аль-Бухари», «Яшнабад», «Наврузабад», «Дилбог», «Парвоз», «Биразган», «Гузал», «Алимкент». , «Донишманд», «Шахимардон», «Хосиятли», «Шохсанам», «Ойдынкул», «Янгидавр», «Катта Янгиабад», «Янгинур», «Махмур», «Жаркурган», «Асалабад», «Бешбола», «Баркамол», «Бешарик», «Фазогир», Мухтар Ашрафий, «Ахмед Яссави», «Тырновбоши», «Янги Курган», «Надира», «Коксарой», «Достабад», «Илтифот», «Чинар», Кварталы «Чолпон», «Ширинабад», тепловая котельная №7 и отдел пожарной безопасности №21.

?В Сергелийском районе:
В микрорайонах «Учувчилар», «Кумарик», «Чоштепа», «Джунарик», «Авиашахарча», «Ногойкурган», Ташкентский международный аэропорт, Автопредприятие №4, Предприятие «Спецтранс», Цех по производству хлеба на улице Саадий, Больница № 2 и на складе СГБ.

?В Мирабадском районе:
«Корасув», «Фитрат», «Янгизамон», «Саракол», «Тонг Юлдузи», «Инокабад», «Темирёлчилар», «Навруз», «Олтынкол», «Банокатий», «Заминабад», «Истиклалабад». , микрорайоны «Братство», «Фуркат», городские родильные комплексы № 4 и 5.

?Янгихаятский район:
В микрорайонах «Новая Чоштепа» и «Чоштепа».

?В Яккасарайском районе:
ул. Бабура 46/1, 46/2, 46/3, 55, 57, 59, 61, 63, 65, 67/1, 67/2, 67/3, 67/4, 67/5, 67/6, 67/7, 67/8, 67/9, 67/10, 67/11, 67/12, 69/13, 67/14, 67/15, 67/16, 67/17, 69/1, 69/ 2, 69/3, 69/4, 69/5, 69/6, 69/7, 69/8, 69/9, 81/1, 81/4, 72, 74, 74б - в многоэтажных домах, Улица Нукус 2, 4, 6, 9, 57, 59 – многоэтажный дом, улица Абдуллы Каххора, 2г – многоэтажный дом, предприятие «Ташшахаргазтаъминот», Ташкентский теплоэнергетический узел и райотдел внутренних дел.
@BATAFSILUZB

6 months, 1 week ago

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 май куни соат 11:00 ларда "Фарҳод" деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. Унда бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришган.
Улар қаторида қулупнай сотаётган ва ушбу бозорда мунтазам  жанжал келтириб чиқаришда ном таратган фуқаро Г.С. ва Б.М.лар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, атрофдагилар эътиборини ўзларига қаратган ҳолда жанжал кўтаришган.
Миллий гвардия ва профилактика инспекторининг огоҳлантиришига қарамасдан, жамоат жойидаги юриш-туриш қоидаларини менсимаган ушбу фуқаролар эса ўрнатилган тартибда ҳудудий профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан МЖтКнинг 183-“Майда безорилик” ва 194-1-“Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимининг қонуний талабларини бажармаслик” моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилганликлари юзасидан, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилди.
@BATAFSILUZB

6 months, 3 weeks ago

Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш учун 2023 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган "долзарб 40 кунлик" рейд тадбирида қўлга олинган жиноят олами вакилларидан бири "Зики эски шаҳар" лақабли Л.У.га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Тошкент шаҳар судлари Матбуот котиби хабар берди.
Жорий йилнинг 19 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбланиб судланаётган Л.У.га оид суд иши кўриб чиқилди.
Аниқланишича, 2023 йил май ойининг охирларида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Катта Оқтепа маҳалласи ҳудудидаги жарлик ёқасидан 12 дона кўкнори бошоқларини топиб, уларни келгусида ўтказиш мақсадида таниши Н.Н.га сақлаб туриш учун берган. 2023 йил 7 декабрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан Н.Н.нинг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги яшаш хонадонида тинтув ўтказилди.
Ўтказилган тинтув давомида, унинг хонадонидан гиёҳвандлик воситалари топилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. Судга оид кимёвий экспертизасининг 2023 йил 8 декабрдаги 3154-сонли хулосасига кўра, таркибида опий гуруҳига мансуб бўлган алколоидлар (кодеин, тебаин) мавжуд бўлган, умумий вазни 9,64 граммни ташкил қилувчи "кўкнори бошоғи" эканлиги маълум бўлган.
Суд ҳукмига кўра, Л.У. ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилди ва унга 6 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
@BATAFSILUZB

7 months ago

*☎️Зўравонликка учраган аёл-қизлар қаерга мурожаат қилиши керак – муҳим контактлар*

Республикада зўравонликка учраган аёлларга ёрдам кўрсатувчи 10 дан ортиқ ташкилотлар бор.

?ИИВ Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш ишонч рақами : 1259
?Республика зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази : 1146
?ИИВ ишонч телефони: 1102
?ИИВ Хотин-қизлар билан ишлаш бошқармаси: +998 (71) 256-14-18

?“Nihol” ННО ишонч рақами
Ишонч рақами соат 8.00 дан 20.00 гача ишлайди
Психолог: +998 (97) 102-33-73
Шифокор-консультант: +998 (90) 188-43-88
Оператор: +998 (97) 102-33-43
Юрист: +998 (97) 102-33-13

?Фуқаролар ташаббусини қўллаб-қувватлаш маркази ННО
Оператор: +998 (97) 187- 87-13; +998 (97) 187-87-12
Юрист: +998 97 137 24 24; +998 97 137 26 26
Психолог: +998 97 137 27 27; +998 97 187 87 15
?“Ойдин Нур” оилани ижтимоий ҳимоя қилиш Бухоро вилояти маркази
Туну-кун ишлайдиган шаҳар рақами: +998 (65) 224-65-11

?Самарқанддаги “Раҳмдиллик” маркази
Ижтимоий ходим: +998 (91) 534-24-81
Шифокор-гинеколог: +998 (97) 383-98-99
Умумий шифокор ва УЗИ шифокор: +998 (91) 522-68-12
Психолог: +998 (93) 355-69-70
Адвокат: +998 (90) 505-27-26
Адвокат: +998 (93) 721-43-46

?Республика “Istiqbolli Avlod” ижтимоий-ахборот маркази
Тошкент: +998 (95) 143-94-94
Жиззах: +998 (91) 197-94-94
Нукус: +998 (95) 605-94-94
Урганч: +998 (99) 509-94-94
Гулистон: +998 (95) 290-94-94
Самарқанд: +998 (99) 529-94-94
Қарши: +998 (95) 479-94-94
Бухоро: +998 (95) 514-94-94
Навоий: +998 (99) 619-94-94
Андижон: +998 (95) 201-94-94
Термиз: +998 (95) 069-94-94
Наманган: +998 (95) 301-94-94
Фарғона: +998 (99) 798-94-94

?Жиззах вилояти Зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази :
+998 (72) 222-94-01
Адвокат: +998 (97) 784-22-06
Психолог: +998 (95) 579-53-83

Каналга уланинг:?
? https://t.me/BatafsilUZB

7 months ago

Жорий йилнинг 25-28 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлиги ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралади.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

Каналга уланинг:?
https://t.me/BatafsilUZB

9 months, 1 week ago

Тошкентда 6 ёшли болани зўрлаган эркак 16 йилга қамалди

Жазо қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди.

Болалар омбудсмани хабарига кўра, бугун, 15 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида 2017 йилда туғилган болага жинсий жиноят содир этган шахсга доир иш кўриб чиқилган.
Суд мазкур оғир жиноятни ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, ишдаги далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчини ЖКнинг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжини зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан айбли деб топди.
Унга амалдаги қонун доирасидаги қатъий жазо чораси – 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жазо қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланган.

Канал? @BATAFSILUZB

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago