Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 month, 3 weeks ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 2 months ago
Last updated 3 years, 3 months ago
БЕШ АСОСИЙ МАҚСАД
«Ислом динининг барча таълимотлари, қонун-қоидалари бешта асосий мақсадни кўзда тутади:
1) инсоннинг ҳаётини;
2) ақлини;
3) динини;
4) наслини;
5) мол-мулкини муҳофаза қилиш.
Ишонч билан айтамизки, Ўзбёкистон Республикаси Конституцияси ушбу мақсадларнинг барчасига мувофиқ, уйғун ва ҳамоҳангдир. Ўзбекистоннинг Асосий Қонуни ушбу муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир».
Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ.
*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
САЖДА ҚИЛА ОЛМАСАМ ҚАЙ ТАРТИБДА ИБОДАТ ҚИЛАМАН?#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Яқинда кўзим операция бўлган. Устига-устак грижам ҳам бор. Сажда қилганимда кўзимга босим тушиб, грижам оғрияпти. Бундай ҳолатда қандай тартибда ибодат қиламан?*💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бемор бироз вақт тик туришга қуввати етса, кучи етгунича туриб намоз ўқишни бошлайди ва намоз асносида толиқиб қолса, намозни ўтириб давом эттиради. Киши руку ва сажда қилолмаса, ўтириб руку ва саждани боши билан имо қилиб, намоз ўқийди. Бу ҳолда бошини рукуга эггандан кўра кўпроқ сажда учун эгади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. У сажда қилиши учун бирор нарса баланд қилиб қўйилмайди. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор руку ва саждани кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?*💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
?ФАРИШТАларнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:
1. Жаброил алайҳиссалом – набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.
2. Исрофил алайҳиссалом – қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.
3. Мийкоил алайҳиссалом – ёмғир иши топширилган.
4. Малакул мавт – Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.
5. Кироман котибийн – бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.
6. Мусаббиҳун – эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.
7. Сайёҳун – зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.
8. Ҳамалату Аршир Роҳман – Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.
9. Ризвон – жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.
10. Молик – дўзахнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.
11. Ҳафаза – бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.
☝️**ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
??????**
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
**Ўлимдан олдин!
40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:**
Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.
Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.
Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.
Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.
Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.
Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.
Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.
Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.
Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.
Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.
☝️**ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
??????**
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
БУНДАЙ ИСМЛАРНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?#қисқа_савол_жавоблар
*❓*CАВОЛ: Баъзан Арслонбой, Бўривой, Қўчқорвой ... деган исмларни эшитаман. Бундай исмларни қўйиш жоизми?
? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.Ота-онанинг фарзанди олдидаги мажбуриятларидан бири унга чиройли исм қўйишдир. Агар бу мажбуриятни суиистеъмол қилишса фарзандининг ҳаққига хиёнат қилган бўладилар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
☝️**ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
??????**
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
Ўзингизни Аллоҳ олдидаги ҳолатингизни билишни хохлайсизми?
✅ Агар Аллоҳ сизга зикр қилишни осон қилиб қўйган бўлса - Билингки У сизни эслашни хохлаябди.
✅ Агар Аллоҳ сизга Қуъон ўқишни осонлаштирган бўлса - Билингки У сиз билан гаплашишни хохламоқда.
✅ Агар Аллоҳ сизга қандайдир турдаги ибодатни қилишни осонлаштирган бўлса - Билгинки У сизни ўзига яқинлаштирмоқчи.
✅ Агар Аллоҳ сизни дуо қилишлик билан банд қилаётган бўлса - Билингки сўраган нарсангизни сизга бермоқчи.
☝️Агар Аллоҳ сизни дунё ишлари билан банд қилган бўлса - Билингки Аллоҳ ўзидан сизни узоқлаштирибди.
*☝️ Агар Аллоҳ сизни инсонлар билан банд қилиб қўйган бўлса - Билингки Аллоҳ сизни хорлабди.*
?✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
?*?*????
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
☝️**ЙЎҚЛАБ ТУРИНГ
Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дилга Яқин Дилдошларингиз...
Ғанимат билганча Хар Лахза Онни..
Излаб туринг Яқинларингиз....
Йўқлаб туринг бормисиз дея...
Ишларингиз Бахона қилманг...
Қўйинг Ўша ташвишларингиз...
Эслаб туринг диндошларингиз...
Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Мехр кўзда Дейишмас Бежиз...
Гарчи Олис бўлсангиз Майли...
Кўнгил Совуб Кетмасин Асли....
Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Омонмисиз дея Соғмисиз Дея..
Йўқолиб кетмасдан Оқибат Мехр..
Мехрларни бўлишиб туринг..
Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Излаганни излайман Деманг...
Соғинганда Яқинларингиз...
Гиналарни Унутиб туринг...
Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дийдор Ширин завқини билинг...
Ака - укалару, опа - сингиллар
Вақтида Яқинлар Қадрини билинг
Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Шодликларни тенг бахам кўринг..
Қўйинг Гина майда Гап сўзни...
Ғаниматсиз Бир бирингизга...**
?✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
?*?*????
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
*☝️*ҚИЗ ФАРЗАНД КЎРГАН БЎЛСАНГИЗ
Баъзан “Яна қиз туғдингми? Бунча қиз туғаверасан?” деб аёлини маломат қиладиганларни эшитиб қоламиз. Аввало, ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишига аёлингиз айбдор эмас. Ҳомиланинг ўғил ёки қиз бўлишини ирода қилувчи Аллоҳ таолонинг Ўзидир! Бандасининг қўлидан ҳеч нарса келмайди.
Унутманг, иккита қизингиз бор дегани, дўзахдан иккита парда бор деганидир. Яна қиз фарзанд кўрдингизми, пардалар сони яна биттага кўпайибди-да!
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади”, дедилар”.
Нима, “Қизни боқиш, узатиш осонмас ҳозирги пайтда” дейсизми?
Нега ундай дейсиз? Раззоқ бор! Раззоқ дегани қимирлаган жонзотнинг ризқини берувчи дегани! Роббимиз сизнинг ҳам, қизингизнинг ҳам ризқини беради!
Оламлар Робби Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
وَلاَ تَقْتُلُواْ أَوْلاَدَكُم مِّنْ إمْلاَقٍ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ
“Очликдан қўрқиб, болаларингизни ўлдирманг. Биз сизларни ҳам, уларни ҳам ризқлантирурмиз” (Анъом сураси, 151-оят).
Қолаверса, дўзахни беркитадиган парда ўз-ўзидан бўлмайди-ку, дўстим! Бунинг учун дўзахдан узоқлаштириб, жаннатга яқинлаштирадиган амалларни кўпроқ қилиш, шу жумладан, қиз фарзанд кўрганда хурсанд бўлиш, уларни одоб-ахлоқли этиб тарбия қилиш лозимдир.
Менимча, энди қиз фарзанд кўрганингизда хафа бўлмасангиз, “Ҳамма фарзандларим қиз бўлса ҳам розиман” дейдиган кайфиятга ўтсангиз керак!
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади
✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.**
?✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
?*?*????
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
САВОБ АМАЛЛАРИНИ ОТА ОНАГА БАҒИШЛАШ@Savollar_kanal **8824-савол
Ассалому алайкум! Мусулмон одам ўзи бажарган барча солих амалларини савобини ота-онасига ёки улардан бирига бағишлашлиги мумкинми?
ЖАВОБ:**
– Ва алайкум ассалом! Мумкин. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
?✔️АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!☝️**
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
?*?*????
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 1 month, 3 weeks ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 2 months ago
Last updated 3 years, 3 months ago