PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 1 year, 6 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 7 hours ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 9 months ago
Рамазон ойида асл мақсад сари қайтинг.
Ибодат қилишдан ташқари дунё ишларига ҳам рухсат берилиши суиистеъмол бўлишини Аллоҳ таоло яхши билар эди. Қачон инсон дунё ишлари ва ташвишларига машғул бўлса, секин-секин унинг қалбига ғафлат пардаси тушиб боради, кейин дунё ишлари ва ташвишларига бутунлай ўралашиб қолади. Шу сабабли ушбу ғафлатни кетказиш учун Аллоҳ таоло баъзи вақтларни тайин қилган. Улардан бири муборак рамазон ойидир. Чунки йилнинг ўн бир ойида сиз тижорат, зироат, меҳнат, дунё иш ва ташвишлари, ейиш, ишлаб топиш ва ўйин кулгу қилиш ила машғул бўлдингиз. (Яъни Аллоҳга ибодат қилишдан бошқа ишлар ила ҳам машғул бўлдингиз.) Бунинг оқибатида қалбингизга ғафлат туша бошлади. Аллоҳ таоло ана шу ғафлатдан чиқишингиз, асл яратилиш мақсадингиз бўлмиш ибодат сари қайтиб олишингиз учун бутун бошли бир ойни тайин қилди. Чунки айнан ибодат учун сиз бу дунёга юборилгансиз, айнан ибодат учун яратилгансиз. Ушбу ойда Аллоҳ таолонинг ибодатида машғул бўлинг ва ўн бир ой содир этганингиз гуноҳларни мағфират қилдириб, қалбга тушган зангларни ювдириб олинг. Мана шу ишлар учун Аллоҳ таоло бу ойни тайин қилгандир.
"Рамазонни қандай ўтказамиз" китобидан 21-бет. Таржимон Абдулқайюм Комил.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 13.03.2024 йилдаги
03-07/1321-рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 1 year, 6 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 7 hours ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 9 months ago