🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!
💰 Реклама учун @otash_media_uz
📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:
Last updated 5 days, 22 hours ago
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 day, 22 hours ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 week ago
Йиғламоқ уятдек... бўлмайди кулиб,
Туннинг қучоғига отилган виқор --
Бир пайтлар кузакнинг поёни бўлиб,
Отамнинг сочига ёғар эди қор.
Оппоқ соч-саққоли, не гўзал севинч,
Олис-олислардан термулган баҳор:
Мунис қабристонда абадий соғинч --
Отамнинг бошига яна ёғар қор...
Хайрулла Ҳамидов@xayrulla_xamidov1
Кўзларимиз аслида ўзимизни кўриши, ўз хатомизни пайқаши керак, сўнг атрофга назар солишига ижозат бор.
Хайрулла Ҳамидов
Тақдирга норизочиликни ифода этишнинг энг машҳур йўли - ҳасад!
Хайрулла Ҳамидов@xayrulla_xamidov1
ОНА
Онажон, тилимда ёлғон эҳтиром...
Роппа-роса қирқ йил олдин туғилиб,
Э воҳ, ёлғизгина бир ўғил бўлиб,
Берганим дард экан, олганим ором!
Олисда ҳис қилиб улғайдим бироз -
Сизни севарди деб алдаган илҳом.
Кўзингиздан нурни олганларим рост,
Меҳрни берганим ёлғондир, ёлғон!
Қалбимдан ўғиллик фарзлари йироқ,
Мени деб эгурсиз тик бошингизни.
Ростдир сочганларим сочингизга оқ,
Ёлғондир артганим кўз ёшингизни!
Онажон, ғўрлик ҳам эви билан-да,
Айтинг, қачонгача шундоқ юраман?
Рози этолмасам ушбу оламда
Маҳшаргоҳ устинда қандоқ тураман?
Ҳаётда бўлгандек ўша сўнг куни
Барибир муҳтожман кўҳна меҳрга:
Ўзингиз ҳимоя қиласиз мени,
Худонинг олдига борамиз бирга!!!
Хайрулла Ҳамидов@xayrulla_xamidov1
Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хор-у хас, хазонлар устин ёпдилар.
Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар тилла балиқча,
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни.
(с) А. Орипов
Ўша шўрликкина тилла балиқча
Уммонга ташланди, роҳатлан, дея,
Ва лекин бир жойда айланар тинмай...
Алҳол ўзгармади эски савия.
(с) Хайрулла Ҳамидов
АВГУСТНИНГ СЎНГГИ КУНЛАРИ
Сусаймоқда Қуёшнинг тафти,
Ястанади чўлга саратон.
Ишқаб оппоқ, совқотган кафтин,
Хув олисдан боқар қаҳратон.
Барглар ҳазин - яшашдан толиб,
Илинж ила мўлтиллаб турар,
Хазонликни бўйнига олиб,
Тўшалишга тараддуд кўрар.
Само кўз ёш тўкишга тайёр -
Йўқотгандек саломатлигин,
Ва ниҳоят ҳис қилар илк бор
Табиат ҳам омонатлигин...
ЭЛ
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Нияти бўлакча, амали мавҳум.
Бу элдан Бухорий чиқиши мумкин,
Лекин ғарибликда яшашга маҳкум.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди асрорларини.
Машрабни осади ва орқасидан
Йиғлаб ўқиб юрар ашъорларини.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Ботини чиркинлик, зоҳири содда –
Ўткан кунларини ёзган ўғлини
Билмай отиб қўяр Юнусободда.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тимсоҳ кўз ёшидан битмиш луғати.
Ибн Синони-ю Улуғбегини
Ўзи туғади ва ўзи бўғади.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Тушуниб бўлмайди сира ҳам, айтсам.
Бир жарлик кўраман йўл охирида,
Олдинга юр, дейди орқага қайтсам.
Ғалати элат бу, ғалати эл бу,
Буюклик шарафдир, бироқ ўй сурманг.
Тағин, дардларини эшитайин деб
Бобурни сира ҳам уйғота кўрманг!!!
✍ Хайрулла Ҳамидов
🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!
💰 Реклама учун @otash_media_uz
📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:
Last updated 5 days, 22 hours ago
⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.
📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot
📈Реклама: @Nurov_N1
Last updated 1 day, 22 hours ago
🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN
Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK
Last updated 1 week ago