ХАЁТ ЧАШМАСИ 💦💦💦💦💦💦

Description
НАРГИЗА ҲАЙДАРОВА

Эркин ижодкор.

Шеърият бир гулзор тангри у томон,
Солиб қўйган экан бормоққа йўлим.
Шунчаки яшамоқ инсонга ҳосмас.
Шунчаки ёзмоқлик шоирга ўлим.
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

1 week, 1 day ago

**ЎҒРИ  КЕЛИНЧАК

Шаҳардан қайтаётиб, автобусга чиқдим. Одам сийрак, уловнинг ҳали жўнайдиган шашти йўқ. Бир-иккита китоб харид қилгандим, мутолаага киришдим. Бир пайт:
– Бу жой бўшми, опа? – дея сўради кимдир.
– Ҳа, бемалол. Ҳеч ким йўқ, – дедим. Қарасам, қўлида бола кўтариб олган ёш келинчак.
– Опа, телефонингизни бериб туролмайсизми? Онамга қўнғироқ қилиб олсам, дегандим, – сўради у.
Онаси билан бир йиғламсираб, бир асабий гаплашди. Негадир, унга ачиндим, кўнгил сўраган бўлдим.
– Қачонлардир қилган хатоларимнинг жабрини тортяпман. Аслида менга шу ҳам кам, – деди ўзини Мунира деб таништирган ҳамроҳим.
– Нега ундай дейсиз, сабрли бўлинг. Қаранг, қандай ширин фарзандингиз бор экан, – дедим юпатган бўлиб.
– Айтинг-чи, кўринишимдан ўғрига ўхшайманми? Жавобингиз аниқ, йўқ, тўғрими? Лекин бу ҳақиқат! …Мен ўғриман. Қўли эгрилик ўқувчилик давримдан оилам барбод бўлгунга қадар ортимдан соядек эргашиб юрди. Дастлаб синфдошларим мендан юз ўгиришди, устозларим аввал насиҳат, сўнг дакки бериб чарчашди. Мактабни битирдим ва улар ўғридан қутулишди. Коллежда курсдошларимнинг пуллари, нарсалари йўқола бошлади. Бора-бора мендан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Маҳалла-кўй ҳам биларди. Шу сабаб, чекка қишлоқдан келган совчиларга ота-онам раъйимга ҳам қарамай, узатиб юборишди. Энди ундай қилмайман, ҳар ҳолда оилали аёлман, дея ўзим-ўзимга сўз бердим.
Йўқ. Букрини гўр тузатар экан. Қайнона-қайнотамнинг омонатига ҳам тап тортмай хиёнат қиладиган бўлдим. Бир куни қайнонам сўраб қолди:
– Келинжон, шкафнинг устидаги пулларга кўзингиз тушмадими? Қайнотангиз сўраётганди.
– Йўқ! – дедим уларнинг кўзига тик қараб. Аммо ўша куни илк бор мендан шубҳаланишаётганини сездим. Охири ўғрилигим ошкор бўлди. Қўни-қўшни, тўй-маъракага борсак ҳам яна ўша эски ҳунар… яқинларимни уятга қолдирардим.
– Номусга ўлдирдинг, йўқол кўзимдан. Ортиқ сен билан яшамайман, – дея эрим уйдан хайдаб юборди.
Қилмишларим касрига ота-онамнинг юзи ерга қаради. Осойишта ҳаётим бузилди. Бахтим ҳам ўғирланди. Йўқ, уни ўзим ўғирладим…
Автобус бир муддатга тўхтади. Йўловчилар тоза ҳавога чиқишди. Мен ҳам ҳозир келаман, дея сув ичгани тушдим. Кўп ўтмай яна йўлда давом этдик.
Суҳбат билан чалғиб, манзилга ҳам етиб келганимизни сезмай қолибман. У билан хайрлашаётиб:
– Синглим, эгилган бошни қилич кесмас, дейишади. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб кечирим сўранг, фарзандингиз келажагини ўйланг, – дедим. У
– Маслаҳатингиз учун раҳмат, опажон. Кўнглимга анча таскин бердингиз. Сиз айтгандек қиламан, – деб хайрлашди.
Автобусдан  тушиб қишлоғимизга қатнайдиган таксига ўтирдим. Уйга етгач, йўл кира ҳаққини тўлай, деб сумкамга қарасам, ҳамёним йўқ экан…

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•**

@NargizaHaydarova

1 week, 1 day ago

*🌗* КЕЧА  ВА  КУНДУЗ

Ёруғ дунё бор зиёсин тенг
Тақсим этган кеча, кундузга.
Нур қадрига етмай тун, уни —
Сочди ойга, минглаб юлдузга.

Шундан ойнинг юзи доғ  экан…
Юлдузлар ҳам худди мунчоқ ёш…
Кундуз эса барча нуридан
Яратибди биргина қуёш.

Эркин Воҳидов,
1965-йил**

@NargizaHaydarova

1 week, 2 days ago

**Чучук сув ҳам, шўр сув ҳам тиниқ кўринади. Унинг шаффоф кўринишига алданма. Яратилиш жиҳатидан ҳамма ҳам одам бўлиши мумкиндир, аммо ҳақиқий инсон аҳли муҳаббат бўлганлардир.

✍️ Жалолиддин Румий

🇺🇿 **

@NargizaHaydarova

1 week, 6 days ago

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
©️ Ўткир Ҳошимов

@NargizaHaydarova

2 weeks ago

**УЗУК СОТУВЧИСИ
(Ҳаётий воқеа)

Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нархини сўрадик. «1400 жунайҳ» деди. Бироз нархини тушириб беришини илтимос қилдик,
«Қаерликсизлар?» деди у
«Ўзбекистонлик, Мовароуннаҳрданмиз, Бухорий юртидан» дедик.
«Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз» деди. Бизга ёқиб кетди. «Яна қандай олимлар бўлган?» деб сўради.
«Имом Термизий» дедик.
«МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми?» деди дўкондагилардан бири ишонқирамай.
«Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган» дедик.
«Яна ким?»
«Имом Замахшарий» дедик.
Сотувчи «Маша-Аллооооҳ» деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин «Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди» деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: «Шундан икки дона беринг»…
Мен уялиб кетдим. «Майли, бераман» деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. «Ҳа, намоз ўқийсизларми?» деди.
Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди…
Бир оз сукутдан кейин «Жумъа намозига чиқиб турамиз» деди кимдир. «Бошқа намозларничи?» деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина «йўқ» дея олдик. Сотувчининг қўли муааллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан «Майли, мен мусулмонман, лафзимдан қайтмайман, айтган нархимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!» - деди…**

@NargizaHaydarova

2 weeks ago

**Совуқ юртнинг кузлари ёлғон,
Ҳозонларин супирган шамол.
Мени чорлаб бағрига олди,
Музликларга айланган шимол.

Кўксим ёниб кетмоқда лекин,
Она юртнинг хумори тутар.
Чанг кўчанинг бошларида жим,
Мени онам мўлтираб кутар.

Билмам тақдир умр савдоси,
Ёки ризқим сочганми Аллоҳ.
Қайда юрсам, онам дуоси,
Бошим узра бўлмоқда паноҳ.

Ҳаёт сирли очилмаган сир,
Музликларга айланди дилим.
Япроқлардай сарғайди бирдан,
Баҳорлардек яшнаган кўнглим.

Наргиза Ҳайдарова.
Санк Петербург.**

@NargizaHaydarova

2 weeks, 6 days ago

Ассалому алайкум! Хабарингиз бўлса, наманганлик истеъдодли (XXI асрда яшаган ва яшаётган) ижодкорлар асарларидан иборат «XXI аср Наманган адабий бўстони» анталогиясининг икки томи босмадан чиқди ва шу йилнинг 6 сентябрь куни Нодирабегим номли вилоят кутубхонаси катта залида Ёзувчилар уюшмаси ҳамда «Истеъдод зиё пресс» нашриёти томонидан тақдимоти ўтказилди. Тақдимот тантанали суръатда ўтди, эътирофларга сазовор бўлди. (Иккала китобга 124 нафар ижодкорнинг асарлари жойланган).
Кўпчилик қаламкашларнинг таклифига биноан китобнинг 3-томини тайёрлашни бошладик. Унга биринчилардан бўлиб, наманганлик, бугунги кунда пойтахтда яшаб, ижод қилаётган, улуғ устозлар назарига тушган шоир ва ёзувчилар ўз асарларини тақдим этишди. Бу маълумотни шунинг учун ҳам айтяпмизки, 3-том 1- ва 2-томлардан қолишмайдиган даражада салоҳиятли бўлади, деган фикрдамиз.
Сизга ўз асарларингизни 3-том учун тақдим этиш таклифини билдирамиз ва китоб муаллифлар ҳисобидан нашр этилишини таъкидлаймиз. Ҳар бир ижодкор учун 10 бет ажратилади: Сурат, бадиий таржимаи ҳол учун бир ёки икки саҳифа. Қолган 8 ёки 9 саҳифага асарлар жойланади. Сиз ўз саҳифангиз учун 350 минг сўм тўлов қиласиз ва икки дона китоб оласиз. Аввалги китобларнинг ҳар бири 640 бетдан қаттиқ муқовали ҳолатда босилган. 3-том ҳам ундан кам бўлмайди.

Карта рақами: 9860040114862259 Иброҳим Маҳкамов

Телефон рақами: +998-93-494-11-56

3 weeks ago

**МАЗЛУМНИНГ ҲАҚҚИ

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларига шогирд бўлган эди. Бир куни устоз уни сув келтиришга буюрди. У булоқдан кўзасига сув олаётганида бир отлиқ келиб, «Отимни ҳуркитдинг» деган баҳона билан Иброҳимни итариб юборди. Унинг кўзаси эрга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.

- Нима бўлди, ўғлим? - сўради устоз.
- Булоқдан сув олаётсам, бир отлиқ келиб итариб юборган эди, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирор нарса дедингми?
- Йўқ, ҳеч нарса дея олмадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Унда тез орқангга қайтиб, отлиққа бирор нарса деб кел.

Исмоил Фақируллоҳнинг бу буйруғи ҳаммани ҳайрон қилди. Иброҳим ноилож югуриб булоқ бошига борди. Отлиқ отини суғораётган экан. Иброҳим анча тараддудланиб турди, аммо ҳеч нарса дея олмай ортига қайтди.

- Гапирдингми? - сўради устози.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур, унга бирор ёмон гап айтиб кел.

Иброҳим яна югуриб булоқ бошига борди. Қараса, ўша отлиқ эрда ётибди. Унга яқин келди, унинг боши ёрилган, ўзи беҳуш эди. Бу ҳолатдан қўрқиб кетган Иброҳим устозининг ёнига чопди ва унга бўлган воқеани айтиб берди.

- Эҳ, ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинга бир оғиз ёмон сўз айтганингда, балки, бу ҳодиса рўй бермасмиди?! — деди устози. Шогирдларининг тушунмай ҳайронликда турганини кўрган устоз изоҳ берди:

- Бир киши бошқа бир кишини ноҳақ хафа қилса, йиғлатса, мазлум унга қарши ҳеч нарса қилмаса ёки қилолмаса, унинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Кўзаси цинган Иброҳим отлиққа ҳеч бўлмаганда «Нима қилиб қўйдинг?!» деганида, ўша одам отининг тепкисидан омон қолармиди...

«Сиз қандай яшамоқчисиз?» китобидан.**

@NargizaHaydarova

3 weeks ago

**АВВАЛЛАРИ...

Аслида қуйида ёзадиганларимиз ҳозирги кунда одамлар орасида анча унут бўла бошлаган одатлардир! Балким, ҳали унут бўлмагандир. Яхши гумон қиламиз...
Мудом олдинга юриб, келажак билан гаплашган яхши, лекин ўтган кунларимизда ҳам қолиб кетаётган бир нималар бордек...

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб,  баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим-кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи  мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтмаган.
— Уйидаги ҳар пишган мевадан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар бир уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.

Бу рўйхатни анча давом эттириш мумкин...**

@NargizaHaydarova

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago