Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 1 hour ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 3 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
Kun kelibb yolg'on do'st holini ko'rdik 😅🥰
***Онанг бўлмаса
Бошига келса дард билдирмас ғамни,
Бўлганда шукурда, йўқликда камни,
Оққанда мунчоқдек кўзидан намни,
Қандай ўтаркин айт онанг бўлмаса
Жонига куюнмас, жонингга куйса,
Болам деб фақат бир ўзингни суйса,
Ўғилсан сендан ҳам меҳрингни туйса,
Бетартиб ҳаётинг онанг бўлмаса
Қадрлигим деймизу билмаймиз қадр,
Мусофир вақтларинг қиларкан сабр,
Кимни чорламас бу қоронғу қабр,
Кечалар зулматда онанг бўлмаса.
Йиғлама, сенданда йиғларкан онанг,
Кўнглини ўкситиб тиғларкан онанг,
Ичингда дардингни биларкан онанг,
Камларинг бир дунё онанг бўлмаса
Уйингга пойдевор унинг борлиги,
Сезилар йўқ бўлса ҳаёт торлиги,
Эсга ол ҳамиша сенга зорлиги,
Ҳовлинг ҳувиллайди онанг бўлмаса.
Ҳамиша бор бўлсин ҳамма оналар,
© Санжарбек Акбаров***
***Икки қўллаб борим тутсам хам,
Ғам аламлар жондан ўтса хам.
Ёлғизликда қонлар ютсам хам,
ҲЕЧ КИМ ҚАДРИМ БИЛМАДИ ОНА...
Назарга хам олинмай сўзим,
Кўз ёшимга кўмилдим ўзим.
Хижронлардан сарғайиб юзим,
ҲЕЧ КИМ ҚАДРИМ БИЛМАДИ ОНА...
Силамади биров бу бошим,
Ғам тўлдирди сабр-у, бардошим
Тўрт деворим бўлди сирдошим,
ҲЕЧ КИМ ҚАДРИМ БИЛМАДИ ОНА...
Не хўрликга қилиб мен тоқат,
Онажон деб бўзладим фақат.,
Борлигингиз эди бир роҳат,
ҲЕЧ КИМ ҚАДРИМ БИЛМАДИ ОНА...
Келдингми деб кутмади биров,
Кетсам қадрим ўтмади бирров.
Сочларимни ўпса хам қиров,
ҲЕЧ КИМ ҚАДРИМ БИЛМАДИ ОНА...
Хасталикда топилмай хамроҳ,.
Тонгга қадар бедор тортдим ох.
Суянганим бўлди бир Оллоҳ,
ҲЕЧ КИМ ҚАДРИМ БИЛМАДИ ОНА...
ҲЕЧ КИМ СИЗДЕК КУТМАДИ ОНА...😢
©Мовлудабону Имомназарова***
Бугун иш ҳаққимдан ортди уч тўрт сўм,
Ҳаёлим қарига борябман шўнғиб.
Бу пулга боламга кийим олсамми,
Ёки аёлимга ипакли рўмол.
Ёким золворимни кўтариб юрган,
Отамга олсамми маҳси ва ковуш.
Ех дейман уйимни томи тешилган,
Ҳали замон келиб қолар совуқ қиш.
Шу ўйчан ҳолимда кетаётиб жим,
Гул дўконин кўриб бир онга қоттим.
Барча режаларим учдию кетди,
Дедим: секингина тушуниб йетдим.
Уч дона оппоқ атиргул олиб,
Онамнинг қабрига қўйдиму қайтдим.
Дедим : ичимда ох.. Онажон қаранг,
Яна бир бор сизни.. Сизни унутдим!.
✍ ХАСАН БАБАКУЛОВ
Meni yig'latgan dars🥹
***Кўзимга қоронғу кўринди борлиқ,
Илон бўлиб чақди, қўйнимдагилар.
Уларга боримни этгандим тортиқ,
Кўнглимни қолдирди, кўнглимдагилар.
Ишондим, алдашди кўзларга боқиб,
Умидим кетдилар йилларда оқиб,
Қалбимда бир алам турибди қалқиб,
Кўнглимни қолдирди, кўнглимдагилар.
Кутмаган пайтимда, синовлар келди,
Ёшлигим совуриб, шамоллар елди,
Кўзимга чўп тиқди, кўксимни тилди,
Кўнглимни қолдирди, кўнглимдагилар.
Отган ҳар бир ўқи қалбингга тегар,
Пулинг бўлса бошин пойингга эгар,
Ўзин яқин қилиб кўрсатган жигар,
Кўнглимни қолдирди, кўнглимдагилар.
Мехр улашганнинг ёнига бордим,
Жонинг керак деса, кўксимни ёрдим,
Дилим оғритсалар, Худога солдим...!
Кўнглимни қолдирди кўнглимдагилар.
Ҳаққа яқин юрсам, кулганлар бўлди,
Дўст деган тулкилар узоқлаб юрди,
Қўрқиблар ўтдилар мен босган йўлни,
Кўнглимни қолдирди, кўнглимдагилар.
Дардимни қоғозлар кўтарди шукр,
Кўрдим кўргиликлар ўтарди шукр,
Софдил, ёлғон билмас, соддагина ғўр-
Кўнглимни қолдирди, кўнглимдагилар...***
🍁. Муаллифи куйилмаган.
ОНАМГА ХАТ
Қара, жоҳил чиқди шайҳим деганинг,
Шоирим деганинг – баттол, бадкирдор.
Болам келтирган, деб ҳалво еганинг –
Подшоҳлар пойида топталган, мурдор.
Аёзнинг қўллари сочингга теккан,
Баҳорнинг бармоғи етмас киссангга.
Беғам ўғлингга боқ –
Сен сори кетган
Ажалнинг изларин қилмас писанда!
Етар, бас! Орзиқиб кутганинг бекор!
Келса ҳам элтмагай бахтнинг кўшкига,
У парвоз қилмоқда – юксак, телбавор,
Ўткинчи ел каби шеърнинг ишқида.
Не бор, арзигулик алланг сатрига,
Қани, сиёҳ ютган дунёнинг гашти?
Менми, айт,
Кун келиб, ҳатто қабрингга
Бир туп гул қўймоққа қолмаган шашти?
Она, номард чиқди алпим деганинг,
Шоирим деганинг – сўз юқмас ноланг.
Соғинган маҳалинг, топсин деб таскин,
Мен ўша – шеър ёзиб овунган боланг...
Муҳаммад Сиддиқ
**Дўсту-ёрим дардим сезмас сўзимдан хам
Табассумсиз,маъюс тортган юзимдан хам
Юрагимнинг азобига недир малхам
Мени хечким тушунмайди, онамдан бошқа
Яқинлашиб марраларга етганимда
Парвонамсиз омад қўлин тутганимда
Қайлардасиз..? бугун ёрдам кутганимда
Билдим,жондан куюнмайди,онамдан бошқа
Дуо қилар шому-сахар умрини бер
Ўзигамас эртаю-кеч боламга дер
Бизлар тўйсак кейингина бир луқма ер
Бундай мехр беролмайди, онамдан бошқа.
Давронбек Ҳамидов ✍**
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 1 hour ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 3 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago