?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 months, 1 week ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 4 months ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 months ago
Рамазон шукуҳи
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.
Азиз диндошлар! Бугун 28 февраль 2025 йил жума куни Ислом оламининг айрим минтақаларида, жумладан Саудия Арабистонининг Тумайр минтақасида Рамазон ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга кўра, эртага 1 март 2025 йил шанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади. Бугундан Аллоҳнинг изни ила таровеҳ намозларини бошлаймиз.
Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!
Янги ой кўринганда уқиладиган дуо:
اللّٰهُ أَكْبَرُ، اللّٰهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالأَمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلامَةِ وَالْإِسْلامِ وَالتَّوْفِيقِ لِمَا تُحِبُّ رَبُّنَا وَتَرْضَى، رَبُّنَا وَرَبُّكَ اللّٰهُ
Исломда "Бароат кечаси" йўқ
Олимлар Шаъбон ойининг 15-кечасини намоз ўқиш билан ўтказиш, кундузи алоҳида шу кунга хослаб рўза тутиш, бу кеча ва унинг кундузида қилинган дуолар ижобат бўлиши, бу кечада дўзахдан одамлар озод қилиниши, шу кечада вафот этган кишилар ҳисоб қилинмаслиги, унда "Ихлос" сурасини ўқиш фазилати, бу кечада инсонларнинг умри ва ризқига барака кириши ҳақида келган ҳадисларнинг биронтаси собит – саҳиҳ эмаслигига иттифоқ қилишган.
Яна аксар муҳаддислар бу кечада ширк келтирмаган, биродарига нисбатан қалбида ғиллу-ғашлик, хусумат бўлмаган мусулмонларнинг барчаси мағфират қилиниши ҳақидаги ҳадисни ҳам заиф санашган. Фақат баъзи олимлар бу ҳадисни ҳасан, жуда озчилиги эса саҳиҳ деган.
Хуллас, "Бароат кечаси" ҳақидаги ҳадислар тўқима, ўта заиф ва заиф бўлиб, ҳужжатликка ярамайди. Шу жиҳатдан бу кеча ва унинг эртанги кунини қандайдир ибодатга хослаб ўтказиш асоссиз ишдир.
Аммо Шаъбоннинг 15-куни бошқа ҳар қандай ойдагидек "Ойнинг ўрта кунлари" туркумига киргани учун айни шу сабабли бу кунда нафл рўза тутиш мустаҳаб. Шу билан бирга бу кунда бошқа ўзига хос фазилат йўқ.
Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламдан Шаъбон ойида собит бўлган ҳолат – у киши бу ойда бошқа ойлардан кўпроқ нафл рўза тутганлар. Аммо Росулуллоҳнинг ўзлари ҳам, саҳобалар ҳам "Бароат кечаси" деган амални қилганликларига бирон саҳиҳ далил йўқ..
Улар ёлғон гувоҳлик бермайдилар ва ёлғон сўзланадиган суҳбатларда ҳозир бўлмайдилар. Тасодифан ботил аҳли ва беҳуда ишлар билан машғул бўлган кишилар ёнидан ўтиб қолсалар, юз ўгириб, уларнинг қилмишларини ёқтирмаган ҳолда ўтиб кетадилар. Ўзларини ўша ишлардан узоқ тутишгани каби бошқалар ҳам шундай нарсалар билан машғул бўлишига рози бўлмайдилар.
Улар Қуръон оятлари ва Аллоҳнинг ягона эканлиги борасидаги далиллар билан панд-насиҳат қилинсалар, худди кар ва кўрдек ўзларини эшитмаган, кўрмаганга солиб олмайдилар. Аксинча, бу оят ва далилларни жон қулоғи билан тинглаб, уларга қалб кўзлари очилиб, тоат-ибодат билан Аллоҳга сажда қилиб йиқиладилар.
(Фурқон 72.73)
Ражаб ойи ва у ҳақидаги маълумотлар
Ражаб ойидаги бидъат амаллар.
Одамлар орасида, кўплаб исломий юртларда бу ойга алоқадор бир қатор бидъат амаллар кенг ёйилган. Шулардан баъзиларини қуйида келтириб ўтамиз:
Бу бидъат ва мункар – шариатга зид намоздир. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу намоз жуда хунук бидъат, бир қатор мункар амалларни ўз ичига олган ва қаттиқ қайтариш керак бўлган ишдир. Уни тарк этиб, мутлақо юз ўгириш, қилган одамга ҳам бунинг учун қатъий танбеҳ бериш лозим”. (1)
Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади: “Рағоиб намози”нинг асли йўқ, аксинча, янги ўйлаб топилган нарсадир. Уни жамоат бўлиб ўқиш ҳам, якка ҳолда ўқиш ҳам мустаҳаб эмас”. (2)
Баъзи одамлар Ражаб ойида қиладиган бидъатлардан бири – бу ойда алоҳида рўза тутиш ва эътикоф ўтиришдир. Улар бунда айрим заиф ва мавзуъ (тўқима) ҳадисларга таянадилар.
Ибн Ражаб Ҳанбалий айтади: “Бу ойда рўза тутишга келсак, Ражаб ойида рўза тутишнинг фазилати борасида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, у кишининг саҳобаларидан ҳам биронта саҳиҳ далил нақл қилинмаган”. (3)
Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ айтади: “Ражаб ва Шаъбон ойларида бу ойларга атаб, алоҳида рўза тутиш ёки эътикоф ўтириш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, у кишининг саҳобаларию мусулмонларнинг имомларидан ҳам бирон ҳужжат келмаган”. (4)
Эслатма.
Ражаб ойида унга хослаб рўза тутишга далил йўқлиги бу ойда умуман нафл рўза тутилмаслигини англатмайди. Аксинча, Ражабда ҳам худди бошқа ойларда бўлганидек, саҳиҳ далиллар билан асосланган душанба ва пайшанба рўзаси, ойнинг ўрта кунларида тутиладиган рўза каби нафл рўзалар бор. Аммо бу амаллар Ражабда ҳам, бошқа ойларда ҳам бир хил: Ражабда шу нафл рўзалардан биронтасини тутганлик учун бошқа ойлардагидан ўзгача, кўпроқ савоб берилмайди.
Қуйидаги уч ҳолатда эса Ражабга атаб махсус рўза тутишдан қайтарилади:
1) Агар ҳар йили Ражабга хослаб рўза тутиш одатга айланса;
2) “Бу ойда рўза тутиш худди равотиб суннатлар (кундалик беш вақт намоздан олдин ёки кейин ўқиладиган суннат намозлар) каби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг алоҳида суннатларидан”, деб эътиқод қилинса;
3) “Бу ойда тутилган нафл рўза бошқа ойлардагидан фазилати кўпроқ”, деб эътиқод қилинса. ___
(1) “Фатовол Имом Нававий”, 63-бет.
(2) “Мажмуу фатово Ибн Таймийя”, 23-жилд, 132-бет.
(3) Ибн Ражаб Ҳанбалий. “Латоифул-маориф”, 118-бет.
(4) “Мажмуу фатово Ибн Таймийя”, 25-жилд, 290-бет.
Алҳамдулиллаҳ!
Неъмат берилган пайтда Сулаймон алайҳиссалом уни шундай эътироф қилдилар:
هَٰذَا مِنْ فَضْلِ رَبِّي لِيَبْلُوَنِي أَأَشْكُرُ أَمْ أَكْفُرُ ۖ وَمَنْ شَكَرَ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ رَبِّي غَنِيٌّ كَرِيمٌ
"Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфр келтираманми (Аллоҳнинг фазлини инкор қиламанми), У мени синаши учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфр келтирса, Роббим (ундайлардан) беҳожат ва карами кенг Зотдир". ("Намл" сураси, 40-оят).
Аллоҳнинг фазли бўлмаса, олган илмимиз, уддабуронлигимиз, таниш-билишларимиз иш бермай қолади...
Аллоҳ Ўз фазлини устимиздан ёғдирганида эса ҳеч қандай эвазсиз, ҳаракатсиз бебаҳо неъматларга эришамиз. Ҳолбуки, биз бунга лойиқ эмас эдик...
Панадаги амалингиз ошкорасидан кўра кўпроқ бўлсин. Шунда ботинингиз зоҳирингиздан яхшироқ бўлади.
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу айтадилар: Ким солиҳ амалини махфий қилишга кучи етса, шундай қилсин!
Имом Молик дедилар: Ким қалбида бир (нур кирадиган) туйнук бўлишини, ўлим шиддатидан нажот топишни ва Қиёмат қўрқинчларидан халос бўлишни истаса, ошкора амалидан яширини кўп бўлсин!
"Тартибул-мадорик" (1/92).
Осмонлару ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб, Аллоҳга дуо қиладилар:
“Эй Роббимиз! Сен бу мавжудотларни беҳуда яратганинг йўқ, Сен бундай қилишдан пок Зотсан. Ўзинг бизни дўзах азобидан сақлагин!
Айрилиқ
" Болаларимга нон қидириб чиқиб кетдим. Бирдан ҳаммаёқ гумбурлаб, чанг ичида қолди. Ҳаллослаб орқага қараб югурдим. Қичқириқлардан қулоғим битиб қолди. Не кўз билан кўрай - ки, уйим ер билан битта аҳволда эди. Кўзим тиниб, оиламни қидиришни бошладим. Ўғлим Абу Бакрни кўрдим у ўлган эди. " Дод ", деб бошқа фарзандларимни қидиришга тушдим. Катта қизим Лайлони бетон тагига қисилиб ётганини кўрдим - да, жон ҳолатда чиқариб олишга ҳаракат қилдим. Билсам у ҳам жон таслим қилиб бўлган экан. Кўзим қоронғулашиб, нафасим тиқилиб қолган эди. Аёлимни оёғини кўрдим. Қимир этмасди. Чинқириб юбордим. Жондан ортиқ кўрган оилам бир зумда мени тарк этган эдилар. Қулоғимга инграган овоз эшитилди. Типирчилаб қаердан келаётганига эътибор қилдим. Кичик ўғлим Умарнинг қўли. " Ўғлим! Ўғлим тирикмисан ", дедим йиғлаб. Қалбимда умид уйғонган эди. Уни тош, бетонлар тагидан тортиб олишга ҳаракат қила бошладим. Устидаги юкни олиб отиш осон кечмади. Уни қўлимга олдим. У тирик эди. Юзини юзимга босдим. Ўғлим деди: " Ота сиз йиғламанг! Биз албатта жаннатда кўришамиз! Ўзингиз айтар эдингиз - ку: " Жаннатда маза қилиб яшаймиз", деб ". " Йўқ, ўғлим илтимос сен ҳам ташлаб кетма отангни! ", дедим додлаб. У зўрға жилмайди. Осмонга қаради. " Ота мен жаннатни кўрмоқдаман! У нақадар гўзал жой экан. Мен у ерни соғиндим. У ерга тезроқ кетишни ҳохлайман ", деди оҳиста. Мен уни қучоқлаб, бағримга қаттиқ босдим. Ўкириб - ўкириб йиғладим. Уни бағримдан бўшатганимда эса, у тиниб қолган эди. Кўзлари очиқ, жилмайганча осмонга қараб қотиб қолган эди.
Мен оиламга ваъда бердим. Бегуноҳ ўлиб кетган қанча - қанча болаларга ваъда бердим. Мен қасос оламан! Оилам учун, мўминлар учун қасос оламан! Золимларни ер тишлатмасдан кетмайман. Мен Аллоҳ олдида ваъда бераман! "
Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Мусулмоннинг мусулмон устида 5 та хаққи бор":
1- Саломига алик олиш.
2- Касални зиёрат қилиш.
3- Жанозасига қатнашиш.
4- Таом ёки бирон нарсага Чақирса боришлик.
5- Акса урса «Алҳамдулиллаҳ» деса «Ярҳамуакаллоҳ» деб жавиб беришлик, дедилар:
*✍*?(Абу Ҳурайра розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади)*?* Instagram сахифамиз…
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 months, 1 week ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 4 months ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 months ago