❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️

Description
🌐Teлеграммдаги
Маънавий канал.
✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда
#Фотолар
#Xикоялар
#Tабриклар оддий ва пуллик
#РЕКЛАМА келишув асос
Сизларга албатта манзур булади.
Биз Сизлар учун хизмат қиламиз.
Канал админлари..
Мурожиат учун:

@olisdagihayotim
We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 3 weeks, 3 days ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 3 weeks, 6 days ago

Бахт-оиладан бошланади. 👨‍👩‍👧‍👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰

🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал

Мурожаат учун: @BaxtliOilam1

Last updated 2 days, 4 hours ago

3 weeks, 1 day ago
3 weeks, 1 day ago
**Дарахтлар табиатга тоза ҳаво тарқатгани каби …

Дарахтлар табиатга тоза ҳаво тарқатгани каби гўзал қалблар ҳам қалбларга ёруғлик улашади.
Шундайларга яқинроқ юринг!..
❤️*🍃*❤️🍃#ГУЛИМ ❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️🍃❤️**

@kungilkoshonasi

3 weeks, 1 day ago
**Яримта юрагим яшар сиз билан,

Яримта юрагим яшар сиз билан,
Шу ярим юракка қилманг хиёнат
Кўз қорасидек асраб-авайланг,
Шу ярим юрагим сизга омонат.
#ГУЛИМ *❤️*🍃❤️🍃❤️🍃❤️**

@kungilkoshonasi

3 weeks, 6 days ago
3 weeks, 6 days ago
❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️
3 weeks, 6 days ago
❤️👑❤️КӮНГИЛ КОШОНАСИ❤️👑❤️
1 month ago

**Сафо ака дуога қўл очди. Салоҳ хайрлашиб чиқар экан, йўл-йўлакай Хушнудга қўнғироқ қилиб топшириқлар берарди.

💦💦💦
Робия Хушнуд айтган ишларни аста секин ўргана борарди.
-Салом.
Салоҳ цехга кириб борар экан компьютерда ишлаб ўтирган қизни олдида тўхтади. Робия бу йигитни бошлиқ деб айтишгани учун ўрнидан туриб салом берди.
-Ассаламу алайкум.
-Ўрганиб қолдингизми?
-Ҳа раҳмат.
-Менимча яхши уддалаяпсиз. Чаён нишини санчмадику.
Робия ҳайрон қараб қолди.
-Ҳазиллашдим.
Салоҳ кулганча цех ичкарисига кириб кетди. Робия жадвални тўлдиришни бошлади. У ҳар куни қанча маҳсулот киргани, ва ҳар куни қанча маҳсулот чиққанини белгилаб борар, етишмаётган ҳомашёни рўйхатини тайёрлаб берарди.

💦💦💦

Замира ўзига келганига бугун тўрт кун бўлди. Тўрт кун ҳам олдидан яқинлари кетмади.
-Сен ҳавотир олма. Ҳаммаси жойида .
Онаси такрор ва такрор шу гапни айтиб чарчамасди.
-Қизим ўшанда келин куёвга эхтиёт бўлмапмизда. Душманлик бўпти.
Зуҳра опа рўмолини учи билан кўз ёшини артди.
-Яхшиям бахтимизга тирик қолдинг.
-Ойи у мени...
Зухра опа қизини сочини силади.
-Жон болам ҳаммаси яхши бўлиб кетади . Сен сира ҳам сиқилма.
Эшик тақиллади, Шомил ака томоқ қирганча кириб келди. Замира бироз ўзини тартибга келтириб ўртириб олди.
-Ассаламу алайкум.
-Қизим тузалиб қолдингизми? Безовталанманг, бемалол ётаверинг .
-Раҳмат.
Замира синиққина деди.
-Шахбоз ёнингизга кирмоқчи.
Замиранинг кўзлари катта катта очилиб кетди. Дир дир титрай бошлади.
-Қизим қўрқманг. У жудаям афсусда. Ҳаттоки олдингизга киришга ўзида куч тополмайди.
-Илтимос.
Замира ялинчоқ овозда гапирди.

-Буни ортга суриб юролмаймиз.
Шомил ака чаққонлик билан туриб эшикни очиб Шахбозни олиб кирди. Замиранинг кўзларида даҳшат акс этди.
-Салом.
Шахбоз ердан кўз узмаган кўйи кириб келди.
-Йўўқ, ууу кетсин.
Замира Зуҳра опага ялина бошлади.
-Жон қизим. Ўзингни қўлга ол. Бир кун барибир бу ҳодиса содир бўларди.
Замира жим қолди. Шомил ака Зуҳрага чиқинг ишорасини қилди.
Зуҳра иккилана, иккилана чиқди. Чиқаётиб ҳам, қўрқувда турган қизидан кўз узмасди.
-Сизлар гаплашиб олинг. Мен эшик ёнида тураман.
-Кетманг, -Замира яна илтижо қилди. Шомил ака барибир ҳам чиқиб кетди. У ўғлига ишонарди. Замира нима қиларини билмай қолди .
-Яхшимисан?
Шахбоз қизни олдига ўтирди. Замира нарироқ сурилди.
-Нега келдингиз?
-Мени кечир.
-Осонми? Осонми а?
-Ўзимда эмасдим. Бунақа бўлади деб кутмагандим.
-Ёлғон. Сиз тўйдаям менга тузук гапирмагандингиз.
-Айбимни ювишимга изн бер.
Шахбоз Замирани қўлидан ушлади. Қиз қўлини тортиб олди. Шахбозга ёвқараш қилди.
-Ўша куни менга нима бўлганини ҳамон тушунолмадим. Даволаниб чиқдим
-Бу чўпчагингизни бошқасига айтинг. Уни яхши кўрасизку.
-У йўқ. Менга имкон бер.
Замира юраги дукиллаб урганча ўзини зўрға босиб ўтирарди.
-Сени бахтли қиламан.
Замира жавоб қайтармади. Шомил ака эшикдан кириб келди.
-Гаплашиб олдингизми?
-Ҳа дада, гаплашдим. Бу ердан чиқсин, ўз уйимизга борамиз. Тўғрими Замира?
Замира ҳамон жим эди.
-Қизим соғайиб кетинг. Биз яна келамиз.
Шахбоз ва дадаси чиқиб кетди. Зухра опа кирди.
-Ойи мен бормайман у уйга.
Зухра опа қизини ёнига ўтирди.
-Жон қизим ундай дема. Одамлар орасида шундоқ ҳам гап юрибди. Бокира эмас экан, куёв шу сабаб уни ўлдирмоқчи бўлибди деган.
Замира йиғлади
-Ойиии..
-Шунақа гап болам. Ўзинг учун курашишинг керак. Кимлигингни кўрсат. Қўйдек ўлиб кетавермайсанку.
Замира онасини гапларини ўйлаб қолди.

💦💦💦

Робия цехни омборхонасини кўздан кечиряпти
-Иееэ ҳамшаҳар, ўзизми?
Робия овоз келган тарафга қаради.
-Сиз?
-Учрашган жойимизни қаранг.
-Бу ерда нима қиляпсиз?
Робия Файзиддинга қаради.

-Ишлайман.
-Мен ҳам.
-Сизни кўрганимдан ҳурсандман рости.

Давоми бор...

Лайк бу – кайфият! Босиб ўтинг!😉**#ОжизаХикоя

@kungilkoshonasi

1 month ago

**-Ким керак?
-Хушнудбек керак эдилар.
-Менман сиз айтган одам. Қани киринг .
Робия ийманибгина ичкарига кирди. Салоҳ эса қиздан кўз узмай тикилиб турарди.
-Мени Шомил ака юборгандилар.
-Сизни кутиб турудим. Қани бу ерга ўтирингчи.
Чаён Робияга иш ҳақида маълумот бера кетдии.

💦💦💦

Касалхона, Замира кўзини очиб атрофни дастлаб англаёлмади.
-Қаердаман.
Кейин ўзига уланган аппаратларга қаради.
-Менга нима бўлди?
Қанча эслашга урунмасин эслай олмади. Замирани камера орқали кузатган шифокор дарров етиб келди.
-Ахволингиз қандай?
-Яхши.
-Оғриқлар йўқми?.
Замира оёқ қўлига қаради.
-Қандайдир оғриқ бор, аммо билмаяпман айнан қайер эканини.

Замира ихраганча гапирди.
-Бўйним.
Врач яна текширишни бошлади.
-Аҳволингиз яхши. Эслай оласизми? Сизга нима бўлганини?
Замира кўзини юмди. Бўлиб ўтган воқеаларни хотирлашга тушди.
-Мени тўйим бўлди... Кейин...
(Шахбозни гапи миясида айлана бошлади «Сен бўлмаганингда»)
-Қон... Қон...
Замира қичқириб юборди.
-Ўзингизни босинг. Ҳеч қандай қон йўқ .
-У мени ўлдиради. Дадаааааааа, акаааааа.
Замирани овози жазавага тушганларникидек чиқди. Ҳамшира дарров тинчлантирувчи тайёрлади.
-Шошилманг. Отасини чақиринг.
-Акаси бор.
-Чақиринг.
Ҳамшира Асадни чақириб кирди. Асад кирибоқ кўзига ёш олди.
-Замира, жон синглим.
Синглисини ёнига чўкканча қўлларидан тутди.
-У мени ўлдиради.
Замира йиғлаб юборди. Асад синглисини сочларини силади.
-Йўқ синглим, бу шунчаки қўрқинчли туш. Ҳеч ким сенга қўлини учини теккизолмайди
-Акааа мени қутқаринг. Унда пичоқ бор.
-Менга ишон. Ҳаммаси яхши. Мен сени ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайман.
Замира акасини қўлларидан қаттиқ ушлаганча ялинарди.
-Мени ёлғиз қолдирманг. Уу уу вахший. Ҳеч нарсадан қайтмайди.
Асад ўзини йиғлаб юбормаслик учун зўрға ушлаб турарди. Синглисининг жовдираб қараши, дунёларга ўт қўйиб юборишга шай ҳолатга келтирганди.
💦💦💦

Шахбоз уйидан чиқмайди. Шомил ака уни назоратга олган.
-Дада мени бутун умр қамаб қўя олмайсизку?
-Ҳозир мавриди эмас. Бир тўда шоқоллар галаси пайт пойлаб турганда сени қўйиб юбора олмайман.
-Дада
-Бошлама.
Шомил ака гапини тугалламай туриб телефон бўлди.
-Ҳа доктор тинчликми?
-
-Мана буни янгилик деса бўлади. Қачон?
-
-Бўпти эртага бораман.
Шомил ака телефонни ўчириб ўғлига қаради.
-Замира ўзига келибди .
Шахбозни бир туки қилт этмади.
-Бир икки кун вақт ўтсин бориб кечирим сўрайсан.
-Хўп.
-Акалари бир икки мушт урсаям овозинг чиқмасин. Чунки бунга лойиқ эканингни яхши биласан.
-У рози бўлмаса керак, бирга яшашга.
-Рози қиласан. Пойига тиз чўкасанми менга қизиқмас. Аммо ишончимни оқлайсан. Бир тайини йўқ қиз учун шу ишга қўлинг борган экан, сени дунёга келтирганлар учун қўлингдан нима иш келишини исботла.
Шахбоз бошини эгди. Мастликда қилиб қўйган ишининг қанчалар аянчли эканини аллақачон тушуниб етганди .
-Мен ишга кетдим. Уйдан чиқишни ҳаёлингга келтирна.
Шомил ака кетди. Шахбоз Робияни рақамини терди. Рақам ўчирилгани ҳақида хабар олди.

💦💦💦
Салоҳ компьютерда чет эл билан ҳамкорлик борасида ишлаб ўтирибди. Сафо ака эса тасбеҳни қўлидан қўймасдан ҳаёлга чўмган.
-Салоҳ бугун туш кўрибман.
-Тинчликми дада?
-Қоронғуда эканман. Жуда қоронғу эди. Мен буткул ботқоққа ботдим. Ҳудди аввалгидек.
-Дада яна эски хотираларни эсладингизми?
Сафо ака ўйчан ҳолда жавоб беради .
-Ўйламасликни иложи йўқ.
-Ҳаёт давом этади. Бир ерда тўхтаб қолиш инсоннинг энг катта йўқотиши бўлади.
-Сен билан мени фикрлашимда барибир фарқ бор. Биласанми нега? Чунки сен ўз кучинг билан оёққа тургансан. Мен эса ўзинг билганингдек...
Сафо ака қўлига китобни олди. Бу дегани суҳбат тугашидан далолат берарди. Салоҳ ишлашга берилиб кетди. Кейин эсига тушди чоғи ўрнидан туриб, компьютерни ўчирди.
-Дада мен кетдим, йигитлардан хабар олайчи.
-Аллоҳ қўлласин болам.**

@kungilkoshonasi

1 month ago

**-Лекин сиз унақа қизларга ўхшамайсиз?
-Қанақа?
-Мен болалар уйидан чиққанлар тарбиясиз деб ўйлардим.
-Бу хато фикр. Уларни ҳаммасини кўнгли ярим. Баъзиси шу ярим кўнгилни тўлдиришга интилади ҳолос .
Автобусда эса юракни жунбушга келтирувчи қўшиқ янгради. Кимдир баланд қилишини сўради.
Хатони сен қилдингми ё мен?
Сония минг бор ўлган мен.
Туганмас азоблар, туганмас азоблар
Дардимни айтай десам бориб дарёга,
Қорқаманда дарё дардимдан куйиб қолади.
Тинкам қуриди юракдаги ишқнинг рақсидан,
Эй ёронлар, бу дардимни ким олади? (
Ойнадан аксимни топмай, ҳотиржам орнимда ётмай,
Вақтида тонг отиб, кун ботмай,
Айланади бошим, ўзимдамас ҳушим.

-Қўшиқ қаттиқ таъсир қилдими?
Файзиддин яна савол берди.
-Дардли экан.
-Ҳм, жуда ҳам. Тез таъсирланар экансиз.
-Шунақа.
-Балки рақамингизни берарсиз. Ҳар холда бегона шаҳарда...
-Ҳали рақам олганим йўқ. Буни ташлаб юбораман. Мени таъқиб қилувчилардан тамоман қутилсам дейман.
-Шу қадар оғир кечмишингиз борми?
-Йўқ. Фақат умримни давомини янги саҳифадан бошлайман.
-Сизни нимадир эзиб юборган.
-Буни энди аҳанияти йўқ .
Робия бошини ўриндиқ суянчиғига суяб кўзини юмди. Бу унинг суҳбатлашишни истамаётганидан дарак эди.

💦💦💦

Шахбоз бир нуқтадан кўз узмай ўтирибди. Шомил ака уни ёнида қоғозга нимадиларни ёзади.
-Мен сени кафиллигимга олдим. Мени уялтирма ўғлим. Қариганда суянчиқсиз қолдирма.
-Дадаси ҳаммаси сиз айтгандек бўлади.
Шахбоз неча кундан бери отасининг сўзларини ўйларди. Кейин эса отаси ўрнидан турди. Шифокорни чақирди. Нақд уч ой деганда Шахбозни бу даргоҳдан олиб чиқяпти. Улар тўғри шифохонага боришди.
-Ким нима десаям жим тур. Айбингни биласан.
-Хўп.
-Онанг инсультни бошидан ўтказди. Бахтимизга худо бизга қайтиб берди. Энди келин уйғонса бари бошқача бўлади.
Шахбоз миқ этмасди. Касалхонага кириб боришганда фақатгина Асад бор экан. Асад Шахбозни кўриши билан хезланиб жойидан турди.
-Асад ўзингни бос. Ҳаммасини гаплашганмиз.
-Ўв ит, агар синглим ўлса, сенам ўша кун мурдасан.
-Кечиринг. Мени буни билмай қолдим
-Э ўла латта. Билмай қолганмиш.
Шахбоз бошини эгди. Унинг гапиришга ҳаққи йўқ эди.

💦💦💦

Сафо ака ўғлига келин излай бошлаганди. Ҳали у танишига қўнғироқ қилади, ҳали бунисига. Ҳеч бир суърат Салоҳга маъқул келмасди.
-Ўғлим уйгаа битта аёл керак барибир...

-Дада ҳозир эмас.
-Мени боғлаб бермаган. Набира кўрсам дейман.
-Хўп майли.
Чаённи келиши суҳбатга якун ясади. Сафо ака краватга суянганча китобини қўлига олди.
-Босс, дўстим келди.
-Олиб келавер.
Чаён Файзиддинни олиб кирди. Бир қараганда эсда қоларли истарага эга, қалин қошлар, кенг елкалар, узун бўй Салоҳни назаридан четда қолмади.
-Актёрликка ўқимайсизми мободо,- кулганча савол берди.
-Йўғеэе.
-Қани келинг ўтиринг .
Йигитлар жойлашиб олишгач, чаён сўз бошлади.
-Бу киши катта тадбиркор Салоҳ Ҳамидов бўладилар. Ўзимизнинг ишлаб чиқариш цехларимиз бор. Чет элгаям экспорт қиламиз. Ҳуллас бизга ишончли одам керак бўлганига сени тавсия қилдим.
-Ишонч учун раҳмат.
-Ўғлим қаерликсиз?
Сафо ака гапга қўшилди. Файз манзилини айтди.
-Чиройли жойлар деб эшитганман.
-Ҳақиқатдан ҳам.
Уларни суҳбати, суҳбатга уланиб кетди.

💦💦💦

Робия Шомил ака берган манзил бўйича баланд қаватли бино олдига келиб тўхтади. Уст бошига қараб, ўзини менсимасликларидан чўчиди .
-Нима бўлса бўлар, бу ерга иш гаплашилган. Чўчима Робия.
Робия қадамини тезлатиб офис биносига якинлашди. Ичкарида иш қизғин, биров, биров билан иши бўлмасди.
-Ассаламу алайкум. Менга Хушнудбек керак эдилар.
Ишлаётган аёллардан биттасига мурожат қилди . Аёл Робияга бошдан оёқ қаради.
-Ўнгга юрсангиз бошлиқни хонаси бор. Ўша ерда .
-Раҳмат.
Аёл қанақадир матога нақш бостирарди. Робия айтилган жойга бориб эшикни тақиллатди.
-Мумкинми?
Ичкаридаги икки йигит ҳам бирданига қиз томон қаради.**

@kungilkoshonasi

1 month, 1 week ago
We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 3 weeks, 3 days ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 3 weeks, 6 days ago

Бахт-оиладан бошланади. 👨‍👩‍👧‍👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰

🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал

Мурожаат учун: @BaxtliOilam1

Last updated 2 days, 4 hours ago