🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 3 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 11 hours ago
Иккинчи хотин олмоқчи бўлган бир киши юртининг машҳур шайхидан маслаҳат сўради. Шайх:
— Иккинчи хотин олишдан мақсадинг недир? — дея савол берди. У:
— Бир қизни иффатли бўлиб яшашига ёрдам бераман, — деди.
— Унақада, уйланмаган бир покиза йигитга пул бериб, уни ўша қизга уйлантириб қўйгин. Икковини ҳам ҳаромдан сақлаганни савобини оласан, — деган экан.
*➖*➖*➖*🇺🇿*➖*➖*➖***
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
• Ота меҳри она меҳрига ўхшамайди.
• У сўзда ифодаланмайди.
• У пинхона калбда яшайди.
• Лекин, у бебаҳо.
*➖*➖*➖*🇺🇿*➖*➖*➖***
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Умар ибн Хаттоб тунда кўчаларни айланиб юрар экан, бир ҳовлидаги бир суҳбатга беихтиёр қулоғи тушиб қолибди.
— Қизим, бу сутларга сув қўшиб сотамиз.
— Йўқ, буни ҳалифа тақиқлаган.
— Ярим тунда ҳалифанг қаерданам кўриб туради.
— Ҳалифа кўрмаса ҳам, унинг Роббиси кўриб турибди-ку.
Бу суҳбатга амин бўлган ҳалифа ўша қизни ўзига келин қилиб олади ва ундан адолатли ҳалифа, даврида закотга муҳтож қолмаган Умар ибн Абдулазиз дунёга келади.
Демакки, ҳалол фарзанднинг шаклланишида отадан ҳам кўпроқ онанинг ўрни каттадир!
*➖*➖*➖*🇺🇿*➖*➖*➖***
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
БАҲОСИ ЙЎҚ АЁЛЛАР ЁҲУД АСРАЛМАГАН ГУЛЛАР
Эрга итоат борасида ўзбек аёлларига етадигани дунёда йўқ бўлса керак деб ўйлайман.
Малайзияда бир укам бор. Тақдир тақозоси билан Малай қизга уйланган. Шу укам айтади:
Оналаримиз, умуман ўзбек аёллари тиллога тенг, деб бир ҳўрсиниб гапириб қолди. "Чарчаб ишдан кеч келаман, уйга келганингда суюқми-қуюқми овқат тайёр бўлса бунга нима етсин. Майли, овқат қилиб кутиб олмасин, қорним оч икки дона тухум пишириб бер десам, хотинимга эриш туюлиб кулади. Ўзим пишириб ейман. Ҳеч шу нарсаларни ўргатолмаяпман", дейди.
Дубайда ишлайдиган дўстим айтади:
Дубайда қурилиш қилдик, ишчиларга ҳар куни уйдан овқат олиб келаман. Бир куни ёнимиздаги қўшни араб сўраб қолди:
— Бу овқатни қаердан олиб келяпсан?
— Уйдан, хотиним тайёрлаб беряпти
— Қўйсангчи алдама, хотиним менга овқат пишириб бермайди-ю, сени хотининг бутун жамоангга овқат қилиб берадими?. "Машааллоҳ, субҳаналлоҳ" деб такрорлашдан бошқа гапга ўтолмай қолди, дейди.
Туркиядаги танишим айтади:
Турклар аёлидан ҳасрат қилганини кўп эшитиб қоламан. Эрини қўлида пули борми-йўқми умуман қизиқтирмас экан. Эр ишдан келишига "бизни палон ресторанга олиб бор, шунақа овқат егимиз келяпти" деб, фарзандларини кийинтириб тайёр бўлиб олар экан. "Қўлимда пулим йўқ ойлигим чиқса — борамиз" деса, мен билмайман деб, қайсарлик қилиб туриб олар экан.
Буларни ёзиб бошқа миллат аёлларини ёмонлаш эмас мақсадим.
Балки, ўзбек аёлларимиз қадрини билмаётганимиз ва биздагидек аёллар ҳеч ерда йўқлигини эслатмоқчиман холос.
Эрталаб намозга уйғотса, нонушта тайёрласа, фарзандларингизни оқ ювиб, оқ тараб мактабга жўнатса, кийимларингизни дазмоллаб тахт қилиб қўйса, айтганингизни қилса, гап қайтармаса, ишдан келишингизга жилмайиб кутиб олса, уйда доим мазали иссиқ овқатингиз тайёр бўлса. Бунақанги аёллар қаерда бор?
Аёлингиз меҳнатини қадрланг, ҳадялар бериб хурсанд қилиб туринг.
Инсон неъмат қадрини фақат йўқотгандагина ҳис қилар экан. Кейин кеч бўлиб афсус қилиб қолманг, дейман-да...
*➖*➖*➖*🇺🇿*➖*➖*➖***
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Агар ўйламасдан гапирган бўлсангиз, демак сиз кўнглингиздаги гапни айтгансиз.
✍️ Бернард Шоу
*➖*➖*➖*🇺🇿*➖*➖*➖***
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Тобутингни ўғил кўтаргани билан, Жаннатга қиз етаклайди...
*➖*➖*➖*🇺🇿*➖*➖*➖***
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Ҳозирги даврда нималар бўлмоқда?• Уйлар катталашди, аммо оилалар кичрайди;
• Тиббиёт ривожланди, бироқ касалликларнинг тури кўпайди;
• Одам Ойга етиб борди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;
• Пуллар кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;
• Донолик юксалиб боряпти, лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти;
• Билим-маърифат ошди, аммо ҳикмат озайди;
• Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп, бироқ ҳақиқийлари жуда кам;
• Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;
• Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда, бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.
┄┅অঠই *?? *ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Кўпинча Аллоҳ учун сени яхши кўраман деймиз. Аслида Аллоҳ учун яхши кўриш нима эканини ростан ҳам биламизми?
Аллоҳ учун яхши кўриш, у инсон сизни бирор иш билан хафа қилса ёки жахлимизни чиқарса ёки унинг бизга ёқмаган жиҳатлари ёқадиган жиҳатларидан кўп бўлса ҳам, унинг ўзини эмас мана шу ёмон хислатини ёмон кўриш ва унинг бу хислатини тўғирлашига кўмакчи бўлиш, қилган дилхиралигини эса Аллоҳ учун кечириш ва ҳеч кимга чурқ этмасликдир.
Қийинга ўхшаб туйилади тўғрими? Чунки биз ўрганиб қолганмиз биродаримизни гўштини ейишга, бировларга ундан хафа бўлганимизни айтишга. Ваҳоланки бизга бирор яхшилик қилса, оғзимиздан бол томиб сени Аллоҳ учун яхши кўраман деймиз. Доим яхшилик қилиб, ёмон кунда ёнида туриб, кўнглимизга қараб яхши нарсалар билан меҳмон қилса ёқадиган дўстни билингки биз Аллоҳ учун эмас, шунчаки бизга яхшилик қилаётгани учун яхши кўрадиган бўламиз. Бундай инсонларни кўчадаги мушуклар ҳам Аллоҳ учун яхши кўриб қўяверади:)
Демоқчи бўлганим, бир мўмин-мусулмонни Аллоҳ учун яхши кўрдикми, уни қилган хато ва дилхираликларини Аллоҳ учун кечириб, буни ичимизда ҳам сақламай унутиб юборишимиз керак. Бир синаб кўринга, одам ўзи ҳам мазза қиларкан.
Синалган :)
*©️* Тунчироқ
┄┅অঠই ?? ইঠঅ┅┄**
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
• 4 соат яшаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир кун дам олиш учун 6 кун ишлайсан;
• 15 дақиқа овқатланиш учун 8 соат ишлайсан;
• 5 соат ухлаш учун 8 соат ишлайсан;
• бир ой таътилга чиқиш учун йил бўйи ишлайсан;
• қариганда нафақага чиқиш учун бутун умр ишлайсан...
Охирги нафасинг ҳақида ўйла! Алал-оқибат бу дунёнинг қадрсиз эканлигини англаб етасан! Биз моддий ва ижтимоий қулликка ўрганиб қолганмиз. Ҳаёт қисқа саёҳат. Уни яшаб ўт!┄┅অঠই *?? *ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
Дўстлар!Бир куни ўғил уйланиш мақсадида тўй бошлабди, тўйга тайёргарлик кўрар экан ишлари кўпайиб кетибди. Ҳолдан тойган ўғил отасига илтимос қилибди:
— Отажон, илтимос, мана дўстларимнинг телефон рақамлари уларга телефон қилиб тўйга таклиф қилинг, — дебди.
— Яхши ўғлим, албатта, қўнғироқ қиламан, — жавоб берибди ота.
Тўй куни куёвнинг бор-йўғи икки дўсти келибди. Ўғилнинг жаҳли чиқиб:
— Ота сизга барча ўртоқларимга қўнғироқ қилишни сўраган эдим-ку, — дебди. Шунда ота:
— Ўғлим, мен сен айтгандай қилдим, лекин уларга сен катта бир муаммога ўралашиб қолганингни, айнан бугун шу соатда шу жойга ёрдамга етиб келишларини сўрадим. Кўриб турибмизки, барча ДЎСТЛАРИНГ шу ерда, қолганлари бегоналар. Биз ҳам уларга бегонамиз, — дея жавоб берибди
Инсон умри давомида бир ёки икки нафар ҳақиқий дўст топади. Агар шундай дўстларингиз бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Ҳозироқ улардан хабар олинг ва ушбу ҳикояни улар билан ҳам ўртоқлашинг, токи улар ҳам сизнинг борлигингизни сезиб туришсин.┄┅অঠই *?? *ইঠঅ┅┄
Ибрат излаганга — ибратдир дунё
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 3 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 2 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 11 hours ago