🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Шуҳрат Абдураҳмонов яна 10 йилдан кейин ҳокимликдан кетади, агар... Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов 5 йилдан икки муддатга қайта тайинланади ва яна камида 10 йил лавозимида қолади. Агар 27 октябрдаги сайловдан кейин ишдан олинмаса. Президент имзолаган…
Банкларнинг алдамчи рекламалари кўпчиликни куйдиряпти
Банклар микроқарз бўйича алламбало рекламаларни ижтимоий тармоқларда айлантириб, одамларни чалғитишни зўр эплаяпти.
Рақобат қўмитаси бир неча банкларнинг ана шундай алдамчи ҳаракатларини ўрганиб, молиявий жарималар қўлламоқда.
Яқинда Даврбанк ва Ҳамкорбанк рекламаларини ўрганиб, аслида рекламада тилга олинмаган, аммо амалда анча юқори фоизларни фош этганди.
Бундай банклар ҳали кўп. Масалан, TBC банк ҳам шундайлардан бири. Грузия банки 100 млн сўмгача микроқарзни йиллик 49 фоиз билан ажратади. Аммо кредит расмийлаштириб, пулни олиб бўлмагунингизча бу фоиз ҳеч қаерда кўринмайди.
Ана шу алдамчи ҳаракат(сизлик) оқибатида кўп одамлар чув тушяпти. Албатта, ўзбек тили бўйича қонунларни ҳурмат қилмайдиган хорижий банкдан бундан ортиғини ҳам кутиш мантиқсизлик.
Дераза-эшикларни синдиринг!
Ўзавто Моторс компанияси янги Кобалт дея аталаётган чироғи қорайтирилган машинани 155 млн сўмдан сотувга чиқаришни бошламоқда.
Монополистлиги етмагандек, магнитофонсиз чиққани камдек, қиммат бўлишига қарамай, халқ бойкот қилмайди, аксинча автосалонларнинг ойнаю эшикларини синдирар даражада талашадилар.
Хўрозқанд чет элники деса ялайдиган одамлар битта машинани шунчаки "мойка" қилиб, яна уни 9 ой куттириб сотса-да, талашиб олаверади.
Шунинг учун ҳам Ўзавто Моторс касодга учрамайди.
Бошқа иложимиз йўқ, дейдиганларни тўғри тушунамиз, ҳатто Шевроле машиналари бозорини синдирган электрокарлар ҳам монополлаштириб юборилди.
Сенат қонунларга зид қонун лойиҳасини ниҳоят қайтариб юборди
Ички ишлар ходимларини тасвирга олганларни 15 суткагача қамаб қўйиш ҳақидаги ИИВнинг бир қатор қонунларга зид қонун лойиҳаси сенатда кўриб чиқилди ва қайта ишлашга юборилди.
Энди қонунчилик палатаси депутатлари ҳам сал каллаларини ишлатиб, бу қоидани лойиҳадан олиб ташлаши, кейин эса тезроқ яна сенатга юборишларига умид қилиб қоламиз.
Чунки айнан ўша лойиҳада йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари бериш ҳақидаги меъёр ҳам бор эди.
ИИВнинг қайсидир эркатойи кўчаларда бемалол машина босиб юриши ёки бирор каттаконнинг ўзбошимча "Малибу"лари қоидаларни бир тийинга олмай ҳаракатланиши учун лойиҳа атайлаб тасдиқланмаяпти, деган ёмон гумонимиз бор.
Ростанам қўлимиздан балоям келмаяпти
Нафақат бизнинг, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳукуматнинг ҳам қўлидан ҳеч нима келмаяпти.
Гап Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳақида кетяпти. Эсингизда бўлса, у Хонободдаги тадбирга йиғилган журналистларга қарата "қўлларингдан балоям келмайди барибир" деган эди.
Халқ ва ҳукумат олдида ҳисобдор амалдорнинг журналистларга қарата айтган бу гапи бошқа қонун устувор давлатда дарров истеъфо ёки ҳайдалиш билан якун топар эди. Аммо унга нисбатан ростанам қўлимиздан ҳеч нарса келмас экан.
11 йилдан бери ҳокимиятда ўтиришнинг фойдаси шу бўлса керак балки.
Айтганча, унча-мунчага садо чиқармайдиган (айниқса, журналистлар ҳимояси борасида) Журналистлар уюшмаси тегишли органлардан муносабат беришни сўраганди.
Рақобат қўмитаси барча ТВ каналларга кўрсатма юборди
Барча турдаги телеканаллар орқали рекламаларни тарқатишда қонунчилик талаблари бузилиши бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатма юборган. Биз бу ҳақда кўп ёзгандик.
Айтилишича, қўмита рақамли телевидение хизматларини кўрсатувчи провайдерларга (телерадиоканаллар) кўрсатма хати юборган. Кўрсатмада телеканаллар 1 ой ичида рекламага оид ўз фаолиятини амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқиб мувофиқлаштириши ва қайта кўриб чиқиши сўралган.
Ушбу кўрсатма хати талабаларидан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда соҳага оид мониторинг таҳлиллари ўтказади ва ўрганишларда қонун бузилиши аниқланган тақдирда, ушбу ҳолатга йўл қўйган субъектларга нисбатан қатъий таъсирчан чоралар, шу жумладан, молиявий санкциялар қўлланилиши айтилган.
Бизни эшитаётган раҳбарлар борлиги қувонарли. Ҳокимлар ва вазирлар ўрнак олса бўларди.
101, 102, 103 ва 104 рақамлари энди ягоналаштириляпти
Жуда узоқ кутилган қарорлардан бири деб айтиш мумкин: пойтахт ва Тошкент вилоятида 1 июндан, водийда 1 июлгача ва бошқа ҳудудларда йил охиригача 112 ягона диспетчерлик хизмати ишга туширилади.
Аслида президентнинг бу топшириғини бажариш шундоғам 5 ойга кечиккан. Чунки 1 январдан жорий этилиши керак эди.
Хуллас, энди нима бўлади? Биз бу мавзуни олдин кўтаргандик. Ўта шошилинч ва фавқулодда ҳолатларда одамлар қайси рақамга уланиб, кимни чақиришни билмас эди.
Энди мана шундай ҳолатга алоқадор барча идора ва ташкилотлар ягона 112 рақамига бирлаштирилади. Уйингиз ёнсаям, мазангиз қочсаям, ўғрилик бўлсаям, газ портласаям, сув тошсаям, тоғда адашиб қолсангиз ҳам, 112 рақамини терасиз.
Ва унутманг, бу хизмат 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон ва қолган вилоятларда жорий этилади.
Айтганча, тоғда адашиб ёки жароҳатланиб туролмай ёлғиз қолганингизда телефон антеннаси чиқмайди. Бу ҳолатда кимни ёрдамга чақиришни билмайсиз. Аммо бунга алоҳида тўхталамиз.
Киани ҳам ўзбекчалаштиришяпти
Дунёга машҳур замонавий Киа бренди Ўзбекистонга мослашиб, ўзбекчалашиб кетяпти. Буни маҳаллийлашириш фонида кўриш мумкин.
Яқинда сотувга чиқарилган Сонет русуми мисолида монополия таъсирини сезиш қийин эмас. Агар Сонетга ҳозир буюртма берсангиз, машинани ноябрда, яъни 6 ойдан кейин оласиз.
Мана сизга инновацияю ана сизга маҳаллийлаштириш! Янаки бу уловни Жиззахда йиғяпмиз, деб оғиз кўпиртиришади. Ўзимизнинг "сўнгги русумдаги" машиналар эсга тушдими?
Энг қизиғи, дунёга автомат узатмали машина етказиб берувчи бренд фақат ўзбеклар учун махсус механика турини жорий этган.
Солиштириш учун айтамиз, Киа Керенс номли яна бир кроссвен ҳам ҳали бизда янги, аммо уни 2 ойда етказиб беришади. Парадокс шуки, Сонетни Жиззахдан оласиз, Керенс Кореядан келади.
"Иномарка"ларни монополиялаштиришда бу биринчи ҳолат эмас. Бивайди машиналари мисолида ҳам шундай дейиш мумкин. Аввалига рўйхатдан ўтказиш бир неча баравар қимматлади, энди эса тадбиркорларни қийратиб, монополия қилишди.
Хитойдан келадиган Бивайди Сонг машинаси 367 млн. сўм бўлса, Ўзавтосаноат тасарруфига ўтгач, Сонгдан сал кичикроқ Про турини 321 млн сўмга олиш мумкин. Ягона расмий дилерлик тузишдан нима фойда, агар нархида деярли фарқ бўлмаса?!
Хитой ва корейс автомобилсозлари пулни деб ўз халқаро обрўларини унутаётганини кўриш жуда аянчли.
Ибтидоий тузумдан 21-асрга ўтиш вақти келган
Дейлик, сувга вақтида пул тўламаймиз, қарзга ёзаверади, ёзаверади. Оддий халқ-ку унча кўп ишлатмайди, аммо фирмаларда миллионлаган қарзлар бор.
Сувчилар эса ибтидоий жамоа давридагидек қарзингни тўла деб уйма-уй юришади. Ҳатто бизни калтаклашди, деб кўп бор жар солишган ҳам.
Ахир ҳозир 21-аср! Ток ва газдан қарз бўлмаслик учун олдиндан ҳисоб тўлдириб боряпмиз. Шунга ўргандик, ўргатишди. Олдин ишонмагандик.
Ичимлик сувини ҳам шундай қилиш мумкин. Дунё тажрибасида шундай. Қарзи борми, сув ўчирилади. Ҳеч ким уйма-уй юрмайди, жанжал-тўполон йўқ.
Ақлли ҳисоблагичлар ўрнатиш амалиёти аллақачон бошланган, аммо қачон тугаши номаълум. Айрим одамлар бу ҳисоблагичларни ўз ҳисобимиздан қўямиз деб ўйлаб юришибди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago