Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 4 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
Эрталаб уйдан ишхонага боргунча кўзим турли плакатларга тушади. Янги очилган турли институт ва университет (мен ўқиган институт университет номига муносиб бўлиши учун 25 йиллик йўлни босиб ўтган эди) лар ўзларининг реклама эълонларида блогер, вайнер, шоу-бизнес вакилларининг суратларидан фойдаланадилар. Плакатдаги машҳур шахс расмий кийимда ёки магистрлик мантияси ва қалпоғи (академка)да бўлади. Нега?! Шу таълим муассасининг ҳеч ким танимаса ҳам ўзининг шу либосга сазовор ходими йўқми? Нега расмдаги одам бу плакатга расмга тушишга рози бўлади? Ахир у бу муассасада ўқимаганку, ўқимаяптику. Ўқимагани ҳам майли, расмдагилар "х" ва "ҳ"нинг фарқига бормаслиги ҳам майли, "қайнаға"ни қайнака, "қайнэгачи"ни қайнапа", "қайни"ни қайниука деб бузиб айтадиган "янги ўзбек" вакилларидан экани ҳам майли... Тил масаласини четга суриб турайлик. Тасаввур қилинг, бу таълим муассасалари техник йўналишда кадр тайёрлайди. Техникага юқоридаги шахсларнинг нима алоқаси бор. Юқоридаги шахслар санъат соҳасида таълим берадиган муассасаларни реклама қилсин, плакатларнинг исталган бурчагида суратлари қўйилсин, марҳамат. Лекин техника, тил, ИТ, психологияни ўқитишни тарғиб қилишда ўша соҳада фаолият юритаётган мутахассисларни жалб қилиш керак. Албатта бу менинг фикрим. Ҳозирча бу мавзу ҳеч кимга қизиқ эмас. Каналимга ёздим, ичимда қолиб кетмасин...
Одамийзод ҳаётида мўъжиза қидириб яшайди…
Атрофимиздагилар ҳақида овоз чиқармай ўйлаётган фикрларимизни улар эшита олмаслиги фавқулотда катта мўъжиза, ишонинг!
Теҳрондалигимда қизиқ воқеа рўй берди…
Жума куни Тажриш бозорига бордик. Бозорда одам кўп. Айланиб, айланиб суҳон ва газ (эрон ширинликлари) тайёрлайдиган дўконга кирдик. У ерда 2 нафар эронлик ва 4 нафар афғон муҳожири ишларди. Афғон муҳожирлари Ўзбекистон ҳақида эшитиб, у ерга боришни жуда хоҳлашларини айтишди. Бири “виза ололсам кетворардим” деса, бири “менда паспортнинг ўзи йўқ” деди. Гап орасида бўйи баландроқ афғон йигит (исми Мустафо экан) “ҳозир бўлса, ҳозир кетаман, устимдаги кўйлагимдан бошқа мулким йўқ. Ҳаё ҳайт дейману кетвораман” деди. Ҳамма кулганини кўриб, овози жиддийлашди. “Ростан, мен ўзимга хонман, ҳеч кимга қараб ўтирмайман, кетвораман”, деди. Дўкондагилар кулиб, буюртмамизни тайёрлашга киришди. Орадан 10 дақиқа ўтмасдан дўкондагилар бир-бири билан шивир-шивир қилиб қолди.
Уларнинг гапидан 10 дақиқа олдин кетсам кетвораман деган Мустафони дўкон эгаси ишдан бўшатворганини тушундим. “Нега бўшатади”, деб сўрадим. Ҳеч ким сабабини билмади. “Гап талашиб қолган бўлса керак”, деди дўкондаги опа. Хуллас Мустафо дўкондаги ҳамкасблари, ватандошлари гапига қарамасдан кўч-кўронини еғиштириб, дўкондан чиқиб кетти…
Шунча нарсани нега ёздимми? Шу ҳодиса асносида яхши гапгаям, ёмон гапгаям фаришта омин дейди, деган гапнинг исботини кўрдим. Мустафо ва дўкон эгаси орасида нима гап бўлганини ҳеч ким тушунмади, аммо Мустафо 10 дақиқа олдин мақтаниб гапирган гапи амалга ошди. Фақат энди у Ўзбекистонга эмас, яна битта бошқа эронлик иш берувчидан иш сўрашга боради…
Бўлган воқеадан одам ҳамиша яхши хаёлда бўлиши, яхши ниятлар қилиши кераклиги, ожиз кучига ишониб, хаёлига келганини гапирворишдан тийилиши ҳақида жонли ибрат дарси олдим.
Учинчи ҳайит ҳақида эшитганмисиз?
Кеча шиалар учун байрам эди. Ғадирэ Хум байрами. Кўпчилик диншунос олимлар бу байрамни шиалар учун учинчи ҳайитга ўхшатадилар. Эрондаги сафарларим диний, дунёвий байрамларга тўғри келган. Лекин Ғадирэ Хум байрами қандай нишонланишини ҳали кўрмаганман. Айтганча, Ғадирэ Хум Арабистон ярим оролидаги жой номи. Бу кунга оид тўлароқ маълумотни интернетдан топса бўлади. Аммо бу ҳодисанинг аҳамиятли томони шуки, айнан шиаликнинг бошланиши, валийликка даъво, уммати муҳаммадия орасидаги катта бўлиниш, ажралиш ва узоқлашишнинг бошланғич нуқтаси шу воқеадан бошланади, назаримда.
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 4 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago