PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 2 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 1 month, 2 weeks ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 4 months ago
**Shoir To'ra Sulaymonning uy muzeyi ochildi
Muxbir: Sevara Ahmadqulova
Sirdaryo viloyati
12:00 05.12.2024**
@hududtv
Аёл ким? Бироз жумбоқли савол-а? Аёлнинг ўзи ҳам тушунмас сирли олами, нозик қалби бизни ҳайратда қолдиради. Аёл бир зумда қушдек чақнаса, бирпасда англаб бўлмайдиган тушкунлик қуршовида қолади. Биз сиз ҳам билган, кузатган ҳаётий воқеалар асосида аёлнинг мардлигию, матонати баъзан эса эркакларни қойил қолдирадиган шижоати бор аёл, мен таниган таниқли шоирамиз Фарида Афрўз бўладилар.
Фарида опани илк бор 2014 йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида кўрганман. Шунгаям, мана ўн йилдан ошибди. Кечагидай эсимда. Фарида опанинг юзлари нурли, очиқкўнгил, меҳрибон, дилбар аёл эканлиги кўзидан сезилиб туради. Тадбирларда, ижодий учрашувларда устоз доим юзларида табассум билан саломлашадилар. Ўзлари самимий, меҳрибон аёл. Бугун Фарида опани кўриб, ич-ичимдан хурсанд бўлдим.
Фарида опанинг бир сўзлари менга ёқди.
“Ёзувчилар уюшмасига келсам, худди отамнинг уйига кегандай бўламан” деб айтдилар. Хотин-қизларга бўлган эътибор, аёл ижодкорларимизнинг мавқиени янада кўтариш ҳақида гапириб, бизга ишонч ва янада ғайрат қилишимиз учун аёл ижодкорларга мотивация бердилар.
Аёлни сев, Аёлга ёлбор,
Минг бир кеча эртакларинг айт,
Алпомишлар туғиб беради.
Аёлни сев, остонасин ўп,
Қаср қурма, кўнглини сўра,
Бало келса туриб беради.
Аёлни сев,
Ўламан дегил,
Ишқ яратган парвардигордан,
Сенга умр сўраб беради.
Фарида Афруз (2004 йил)
Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова ижро этган.
1994 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси.
1999 йили Ўзбекистон Президенти фармони билан “Шуҳрат” медали ҳамда 2001 йили “Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги” кўкрак нишони, 2017 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Чоп этилган китоблари.
«Қирқкокиллигим» 1986 й., «Изтироб кўйлаги» 1992 й., «Тунлар исёни» 1994 й., «Кўзим маним...» 1999 й., «Қурбонжон Додхоҳ» тарихий драматик достон 2000 й., «Ўзимдан ўзимгача» 2001 й., «Пока есть на земле разлука...», «От Фариды Афруз» (Москва), «Gun aydin» (Истамбул), «Ушшоқ» 2004 й., «Тасбиҳ» 2007 й., «Ўша кун бугундир» 2013 й., «Куздан аразладим», «Яхшиям..» (немис тилида) 2017 й., 2019 йил «Ўзимники» (манзумалар китоби), «Ободим ёр» (қўшиқлар китоби) номли шеърий тўпламлари ва “Қирқ қўшиқ”, “Аёл қалби”, “Кел, бугунни байрам қилайлик” аудио китоблари диск шаклида чиққан.
Шеърлари кўплаб хориж тилларига таржима қилинган. У ҳам ўз навбатида кўплаб жаҳон ва қардош халқлар адабиёти вакилалари асарларини ўзбек тилига таржима қилиб китобхонларга тақдим этган...
Бугунги кунда “Жаноб” номли эркаклар учун ва “Сабо” номли аёллар журналларига ҳамда “Арт Рекордс” босмахонасининг таъсисчиси.
Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг депутати.
Поделиться с друзьями в соцсетях
Бу ерда яна бир уй бор...
Узоқ бир тоғ қишлогига бордик. У ерларда халокатли вайроналар, қурбонлар, жарохатланганлар йўқ, фақат зилзиладан азият чеккан ўнлаб оилалар кўчиб келишган эди.
Бир оз аввал ёнилги тақчиллигини эшитиб, кўмир юборган эдик.
Кейин болаларга совга-саломлар билан ташриф буюрдик.
Жабрдийдалар яшаётган ховлилар олдига тўхтаб, бир қанча кичкинтойларни хурсанд қилиб, кўнглимиз қишлоқ теграсидаги тоғлардай кўтарилиб, кетишга чоғландик.
Қишлоқдан чиқаверишда машинамизга бошқача бир энтикиш билан термулиб турган, ниманидир айтаолмаётган икки нафар мовий этикли болакайни кўриб тўхташга қарор қилдик. Хойнахой , ўйинчоқ тарқатаётганимизни кўришган. Зилзиладан жабрланган шаҳарликлардан бўлмаганлари учун яқинлаша олмай, йўлимизга чиқиб туришганди.
Улар билан саломлашишга улгурмай, кичкинтойлардан бири орқасидаги харобгина ҳовлига ишора қилди ва шундай деди:
- Бу ерда яна бир уй бор!
Аввал тушунмадим. Кейин кўзларимга ёш қалқди. Болакайлар очиқчасига ўйинчоқ сўрашга уялиб, истакларини шу тарзда баён этиб, диққатимизни тортишганди.
-Сиз шу уйда яшайсизми?
-Ҳа.
Иккаласига битта копток совга қилдик. Хурсандчиликларини кўрсангиз эди.
Худди дунёнинг ҳадясини олгандай бахтиёр эдилар.
Лекин қувончлари узоққа чўзилмади. Бир муддатдан сўнг, коптокка бир бир қараб, хўрсиниб, ўзаро пичирлашиб олгач, айтмаса бўлмас бир гаплари борлиги ва эшитишим, билишим шартлигини айтиб, секин қулогимга шивирлашди:
-Амакижон, аммо бизнинг уйимиз бутун. Фақирмиз, бироқ зилзиладан жабр кўрмадик. Бу совға бизга халол бўладими?
Оҳ..оҳ.. болама!
Ўкириб йиғлаб юбормаслик учун лабимни тишладим. Уларнинг патаккина сочларини силаб, бағримга босдим. Юзларидан, коптокни омонат тутиб турган қўлчаларидан ўпдим ва бўғзимдаги йигини аранг босиб, кўзчаларига мўлтирадим:
- Албатта халол болам! Мазза қилиб ўйнагин!
-Ростданми?
-ҳа
-Уйсиз қолган болаларга етмай қолмайдими?
Бошимни қимирлатиб, йўқ ишорасини қиляпману бўғзимга нимадир тиқилаверарди. Ютсам ютилмай, тақалиб қолаверди.
Атиги бир дона коптог-а?!
Сизларга ким шундай гўзал тарбия берди?
Авлиёларми?
Вужудингизга шундай қалбни жойлаган ким? Фаришталарми?
Бутун мавжудотни яратган битта бўлса, нега биз сиз каби эмасмиз?!
Бўғзимга тиқилиб турган нималигини энди билдим.
Топдим!
Тушундим!
Бўғзимдаги тиқин- қачондир билиб, билмай ютилган, эсимдан ҳам чиқиб кетган, ҳаёлимга ҳам келмаган харом луқмачалар эди.
Қайсидир бемор узатган қўл хаққи, кимдир берган совға, шоҳидан узилиб сўроқсиз ейилган мевалар, мен ўқиб қайтаролмаган китоб, мазасини билиш учун олиб чақилган писта, (семичка), қурутлар, довонда узатилган кулчалар, кеча бошим огриганда ёрдам учун жўнатилган дорилар орасидан олинган биттагина хапдори...
Демак улар томогимга тиқилиб қолганди!
Қишлоқдан қайтар эканиз, кўз ёшларимни тия олмасдим. Бугун кимга дуч келдик? Инсон болаларигами?
Балки улар асл инсоний фазилатларни эслатишга юборилган малаклардир.
Шартакилик билан истагини айтмай, уйнигина кўрсатган, тақдим этилган ҳадяни халоллаб олган болалардай фитратимизни тозалай оламизми?
Эх! Қани энди дунёдаги одамларнинг ҳеч бўлмаса тўртдан бири шу икки кичкинтой каби халол бўлсайди. Қани энди, ҳаммамизда шу фақир гўдакларнинг ярим виждони, ярим иймони, яримтагина пок қалби бўлсайди.......
Аллоҳ раҳматига олган бўлсин. Мансур укам жуда истеъдодли, талантли сўз устаси эди. Севги-муҳаббат мавзусида чиройли сатрлар айтиб барчани кўнглидан жой олган эди-я. Бугун жума куни дуодамиз. Шохсанам сизга сабр тилайман. 😢
ҲАСАДНИНГ ЗАРАРЛАРИ
✍ Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
📙 “Эзгулик кушандаси” китобидан олинди.
Жаъфар ас-Содиқ розияллоҳу анҳу айтадилар: " Беш хил кимса билан дўст бўлма!
1 - Ёлғончи билан.
Чунки , доим сени алдайди, у худди сароб кабидир. Узоқни яқин , яқинни узоқ қилиб кўрсатади.
2 - Аҳмоқ билан.
Чунки , ундан бирор фойда топмайсан. Сенга манфаат бераман деб , зарар беради.
3 - Бахил билан.
Чунки , сен унга муҳтож бўлганингда алоқани узади.
4 - Қўрқоқ билан.
Чунки , машаққатли ҳолатда сени ташлаб қочади.
5 - Фосиқ билан.
Чунки , бир луқма ёки ундан камига ҳам сени сотиб кетади".
Шунда сўрашди :
- Бир луқмадан ҳам оз нарса нима?
Жаъфар ас - Содиқ :
- Етиб бўлмас таъма - , дедилар.
"Иҳё улумиддин" китоби,2-жуз,217- бет
Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли таржимаси.
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 2 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 1 month, 2 weeks ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 4 months ago