Manfaat.uz

Description
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани бош имом хатиби "Сўфиқишлоқ" жоме масжиди имоми, Қобилжон домлани илмий-маърифий-расмий канали,
Мурожаат учун +998934251784
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

8 months ago

Қозидомланинг Корея Республикасига ташрифидан видео-лавҳа.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

8 months ago
Manfaat.uz
8 months ago
Manfaat.uz
10 months ago

#ибрат
Бир отанинг фарзандларига қилган насихатларидан:

— Умрим хотимасига етганида қабристоннинг қайси жойига кўмилишим муҳим эмас. Қабристоннинг ҳудуди бўлса бас.
— Қабримга битта кичкина белги қўйсанглар кифоя қилади.
— Менинг ортимдан юртга дастурхон ёзганингиздан кўра Афзали имконингизга қараб кўпроқ бемор ва муҳтожларнинг хонадонига эхсон киргизиб юришни одат қилинглар.
— Аллохнинг розилигини топиб мени руҳимни шод бўлсин, десанглар, бир-бирингизга оқибатингларни зиёда қилиб юринглар. Қалбларингиз беғубор бўлсин. Бир-бирингизга меҳрибон қилсин.
— Энг мухими хонадонингларда аёл кишини илмли бўлишига катта аҳамият беринглар. Аёл кишида илм бўлса, албатта, фарзандларига илм берар экан. Ўзинглар хам гувоҳи бўлдинглар...

@manfaatuzz

10 months ago
10 months ago

Донишманддан бир киши сўради:
— Аёлим мени севишини қандай билсам бўлади?
Донишманд деди:
— Агар мана шу 14 ҳаракат аёлингда мужассам бўлса, ишон, у сени севади.
— Улар нима?

Донишманд қуйидагиларни санаб берди:
1.
Сенинг ҳаёт тарзингни ва сени яхши кўрганларни ҳам яхши кўрса;
2. Унинг фикрига қарши чиқсанг, ғазабланмаса;
3. Ғазабинг ва ранжишингдан таъсирланса;
4. Сен билан суҳбат қуриш учун доим мавзулар топишга ҳаракат қилса;
5. Бирор ишни ёки қарор қабул қилишидан олдин сен билан маслаҳатлашса;
6. Арзимаган ҳадя берсанг ҳам, жуда хурсанд бўлса;
7. Сенга енгиллик яратишга, бирор юмушингда кўмаклашишга ҳаракат қилса;
8. Йўқ пайтингда сендан хавотир олса;
9. Сени рози қиладиган ишга интилса, ёқтирмаган, ғазабингни келтирадиганини бошқа такрорламаса;
10. Иродасизлигинг ғазабини келтирмаса;
11. Сен учун азиятларга бардош берса;
12. Сенинг фикрларинг, ғамларингга шерик бўлса, сенинг оламингга киришга интилса;
13. Қандай ишда ишламагин, ор қилмаса, хижолат бўлмаса;
14. Сени Аллоҳга яқинлашишингга мадад берса, тоат-ибодатларингда кўмаклашса, демак сени севади.

@manfaatuzz

10 months, 1 week ago

Масжидни тоза супургида ҳар куни бир бор супуриб қӯйиш суннат амалдир.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Масжиддан ифлосликни чиқарувчига Аллоҳ таоло жаннатда уй бино қилади", деб башорат берганлар.
@manfaatuzz

10 months, 1 week ago
10 months, 1 week ago

#ибрат

• Келажагим учун бошланғич мактабда ўқидим.
• Кейин: "Келажагинг учун ўрта мактабда ҳам ўқи", дейишди.
• Кейин:" Келажагинг учун лицейдаям ўқи", деб айтишди.
• Кейин: "Келажагинг учун бакалавриатда ҳам ўқи", дейишди.
• Кейин:" Келажагинг учун бир яхши иш топ", дейишди.
• Кейин: "Келажагинг учун оила қур", дейишди.
• Кейин: "Келажагинг учун фарзандларни кўпайтир", дейишди.
• Мана, ёшим 77 га етганда ушбу сўзларни ёзяпман. Мен ҳамон ўша келажакни кутиб яшаяпман. Энди билсам, ўша келажак буқани қувлаб етиш учун унинг бошига қўйилган бир парча қизил латта экан.
Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки келажакка етиб борилса, ҳозирга айланар экан. Ҳозир эса ўтмишга айланар экан. Сўнгра янги келажакка тўқнаш бўлинар экан.
Ҳақиқий келажак эса Аллоҳ таолонинг сендан рози бўлиши, дўзахидан омон қолиб, жаннатига киришинг экан.

Аллома Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

@manfaatuzz

10 months, 2 weeks ago

#ибрат

Китоб чаёни баъзи китобларда учрайдиган ҳашарот бўлиб, ҳажми жиҳатидан кичик, лекин у ҳақиқий чаёнга ўхшайди. У бўғим оёқлилар туркумидан. Унинг вазифаси эски китобларни улардаги ёпиштирувчи елим билан озиқланадиган битлардан ҳимоя қилишдир. Унинг бирдан-бир ризқи китоб ҳашаротларидир. У инсон ҳаётига ҳам, китобга ҳам ҳеч қандай зарар етказмайди, аксинча, уни эски китобларингиздан топсангиз, ўлдирманг, жимгина ишласин.

Бу ўргимчаксимон ҳашарот ҳақиқий чаён эмас, балки танаси жиҳатидан ташқи чаён тузилишига эга, қисқичлари чаённикига ўхшайди, узунлиги атиги 4 мм. Бу сохта чаённинг ўзига хос номи “Chelifer cancroides” бўлиб, 3300 турга мансуб. У китобларнинг бурмаларида ва атрофида яшайди. Бунинг сабаби ғаройиб. Эски китоблар муайян тузилишга эга. Яъни қоғоз ва уларни ёпиштириш учун ишлатилган елим. Бу иккиси чанг, қоғоз куялари ва бошқа ҳашаротларни ўзига жалб этади. Бизнинг дўстимиз (сохта чаён) бу ҳашаротлар билан озиқланади.

У кийим-кечак куяларини ва баъзи учувчи ҳашаротларни ҳам ейди, агар у бўлмаганида, эски китобларнинг аксарияти йўқ бўлиб кетган бўлиши мумкин эди. У махфий ва ишончли қўриқчидир. Эски китобларимизнинг бузилмай туришида унинг хизмати бор. Одамларга ва китобларга ҳеч қандай зарар етказмайди, аксинча, уларни ҳимоя қилади. Уни эски китобларингиз орасидан топсангиз, ўлдирманг, жимгина ишласин. Ахир у сизнинг хизматингизга бўйсундирилган. У инсоният учун фойдали кичик жонзот саналади, чунки у китоб битларидан ташқари кийим-кечак куя личинкалари, гилам қўнғизи личинкалари, чумолилар, куя ва майда пашшалар билан озиқланади.

Буюк Яратувчининг махлуқларида ҳали биз билмаган кўплаб сирлар, ҳикматлар бор.

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

@manfaatuzz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago