?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
*❗️Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқландиҲукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл ҳаракати қоидалари* тасдиқланди
✅ Қарорга кўра, аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Бунда Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.☑️ Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.
?Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.?♂️Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.
Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.? Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.
? Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.
Каналга уланиш???
https://t.me/huquqavto
*❗️Исталган автомобиль тарихига оид маълумотларни олиш мумкинҲукумат қарори (106-сон, 09.03.2022 й.)* билан “Автомобиль тарихи” маълумотларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
*?* Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан:
➖ “Автомобиль тарихи” маълумотларини шартномавий асосда ДХМ, ЯИДХП (my.gov.uz) ёки веб-сайтлар ва уларнинг иловалари орқали аниқлаш бўйича давлат хизмати йўлга қўйилади;
➖ автотранспортни техник кўрикдан ўтказиш жараёнида автотранспортнинг босиб ўтган масофаси ҳақидаги маълумотлар**, жумладан, техник кўрикдан ўтказувчи тадбиркорлар томонидан ҳам мажбурий тартибда ахборот тизимига киритилади.
✅ “Автомобиль тарихи” маълумотлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
▫️автотранспортнинг агрегат маълумотлари;
▫️босиб ўтган масофаси;
▫️шартнома тузилганлигига оид маълумотлар (ишончнома, ижара, ҳадя);▫️йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги;
▫️қоидабузарликлар ҳолати;
▫️гаровга қўйилганлик ҳолати;
▫️тақиқ борлиги ёки йўқлиги;
▫️божхона расмийлаштирувига оид маълумот;
▫️лицензия олинганлик ҳолати (йўловчи ташиш учун).☑️ Давлат хизматидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдирилади (ДХМ, ЯИДХП, веб-сайт ёки илова орқали).
➡️ Давлат хизмати учун БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
?Маълумотлар реал вақт режимида тайёрланади ва ариза берувчига тақдим этилади.
? Маълумотнома шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаган ҳолда берилади (автотранспорт мулкдори томонидан ўз “Автомобиль тарихи”ни билиш учун йўлланган сўровномалар бундан мустасно).
? Маълумотнома ахборот хусусиятига эга бўлиб, келгусида расмий ҳаракатларни амалга ошириш учун асос бўлмайди.❗️Ариза берувчилар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган исталган автомобиль ҳақида маълумот олиши мумкин.
Каналга уланиш???
https://t.me/huquqavto
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago