Ulug'bek jamg'armasi

Description
Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармаси расмий канали
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

4 days, 14 hours ago

Демакки, байроғимиз бизнинг ғурур, ифтихоримиздир. Уни эъзозлаш эса фуқароларда ўзининг қадр-қимматига, ўз мамлакатига ва шахсига бўлган ишончни янада мустаҳкамлайди.
Тадбирда “Жадид” газетаси бўлим бошлиғи Шавкат Дўстмуҳаммад ҳам иштирок этиб, байроғимиз бизнинг ғурур, ифтихоримиз эканлигини бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир викторина кўринишида ўтказилди ҳамда байроғимиз тўғрисида берилган саволларга жавоб берган ўнлаб ёшларга китоблар совға қилинди.
Маърузада олий таълим муассасаларининг проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган профессор-ўқитувчилар, докторантлар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчилар жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан иштирок этишди.

4 days, 14 hours ago

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан жорий йилнинг 19 ноябрь куни давлатимиз рамзи бўлган байроғимиз қабул қилинган кунни нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзонинг “Байроғимиз бизнинг ғурур, ифтихоримиздир” мавзусидаги маърузаси ташкил этилди.
Маъруза байроғимиз қабул қилинган кун муносабати билан тайёрланган видеороликларни иштирокчилар эътиборига ҳавола этишдан бошланди.
Видеороликларда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан рекорд даражада — 100 метр катталикдаги байроғимиз 14 ноябрь куни Хоразмдан Тошкент томон йўлга чиққанлиги. байроғимиз бир неча кун давомида Хоразм Ичан Қалъаси, Бухоро Арки ва Самарқанддаги Регистон майдонида бир гуруҳ ҳарбийлар, ёшлар ва бошқа ватандошларимиз қўлларида ҳилпираб, юртимиз бўйлаб мағрур кезиб, пойтахт томон ҳаракатланганлиги ва Тошкентга олиб келинганлиги ўз аксини топган.
Маъруза “Давлатимиз байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллик байрами, байроғимиз эрк ва мустақиллигимиз тимсоли сифатида юксакларда абадий ҳилпираб турсин, илоҳим!” деган сўзлар билан бошланди.
Нажмиддин Кубро қўлидан тушмаган, Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби мард, жасур аждодларимизга шараф-шон олиб келган байроғимиз бошимиз узра доим тинчлик, бахт, ғурур рамзи бўлиб ҳилпираб турсин! Байроғимизда ўтмишимиз қудрати, бугунимиз шарафи, эртамиз умиди бор!
Жонажон Ўзбекистонимизнинг мовий, зангори, оппоқ рангларга уйқаш, ҳилол Ой ва кумуш юлдузлар жилоланиб турган байроғини мағрур ҳилпираб турганини ҳар гал кўрганда кўнгилда ажиб туйғулар уйғонади, фахру ихтихор вужудингни қучади.
Байроғимиздаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Тимсоллар тилида бу – яхшилик, донишмандлик, ҳалоллик, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. Бинобарин, Амир Темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди.
Оқ ранг эса муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритгичлари билан уйғунлашиб кетади. Оқ ранг – поклик, беғуборлик, софлик, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. У кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади.
Қизил чизиқлар бўлса вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.
Юлдузлар барча учун руҳий, илоҳий тимсол саналган. Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғидаги ўн икки юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. Бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз Ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.
Давлат байроғимиздаги ўн икки юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.
Байроғимиз, чинакам маънода, халқимизнинг асрий маданияти, урф-одатлари ва пок ислом динининг умуминсоний ғояларини ўзида мужассамлаштирган.
Ўзбекистонимиз истиқлолга эришгач, биз ўз байроғимизга эга бўлдик. 1991 йил 18 ноябрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун бизга шундай фарахбахш ғурур ва сурур бағишлади. Айни кунларда байроғимиз қабул қилинганлигининг 33 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг тантана қилиняпти. Ҳозир у жаҳоннинг турли нуқталарида мағрур ҳилпираб турибди. Айниқса, спорт ареналарида, миллий терма жамоаларимизнинг иштирокидаги халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда нуфузли беллашувларда юртимиз спортчилари ғолиблик шоҳсупасида турганида байроғимизнинг баланд кўтарилиши қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларини бахш этади, кўнглимизни тоғдек кўтаради.
Байроғимиз жонажон ўлкамиз дунёда халқаро ҳамжамиятнинг тенглар ичра тенг аъзоси эканлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. У бизнинг ғолиблигимиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва асло кам бўлмаслигимизни яққол намоён қилади.

4 days, 14 hours ago
Ulug'bek jamg'armasi
1 week, 5 days ago

2024 йилнинг 11 ноябрь куни Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Боқиев Фарход Эсановичнинг “Мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар” мавзусидаги маърузаси ташкил этилди.
Маърузада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича берган топшириқларининг мақсади ва мазмун моҳити, мазкур топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган бўйича тайёрланган тақдимот материаллари тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди. Тадбирда мазкур фанларни ўқитишдаги мавжуд муаммолар айтиб ўтилди ва мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича режалаштирилган ишлар, яъни таълим сифатини яхшилаш бўйича малака тоифаси беришнинг янги тартиби жорий этилиши, ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича малака ошириш тизими дуал таълим асосида амалга оширилиши, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш юзасидан “Иқтидор” мактаб ансамбли Республика танлови 3 босқичда ўтказилиши, жисмоний тарбия фани тизими такомиллаштирилиши юзасидан ўқув дастурлари тўлиқ қайта ишлаб чиқилиши, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун малака тоифа беришнинг янги тартиби жорий этилиши, мактаб спорт клублари ташкил этилиши, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик тизими такомиллаштирилиши, 10134 та ЧҚБТ штат бирликлари Мудофаа вазирлиги тизимига ўтказилиши, Жасорат мактаблари ташкил этилиши, турли мусобақа ва танловлар ташкил этилиши, ЧҚБТ раҳбари фаолияти ташкил этилиши каби маълумотлар берилди.
Тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ватан таянчи болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати раҳбари ўрунбосари Умматов Шамил Дангалович ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Камолов Азамат Жамоловичлар ҳам сўзга чиқиб мазкур мавзуга оид ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари академияси курсантлaри, Ташкент шахар Шайхонтохир тумани Бел тепа махалла ёшлари, мактаб директори ўринбосарлари, Тошкент шаҳридаги Олий таълим муассасаларининг проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар иштирок этишди. Ҳудудлардаги ОТМлар мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва илмий изланувчилари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан иштирок этишди.

1 week, 5 days ago
Ulug'bek jamg'armasi
1 week, 5 days ago
Ulug'bek jamg'armasi
3 months, 1 week ago

Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ”Улуғбек” жамғармасида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “Париж-2024” Олимпия ўйинларида қўлга киритган улкан тарихий ғалабаси муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Саъдуллаев Алишер Зафар ўғлининг “Ўзбекистон спортининг янги тарихи” мавзусидаги маърузаси ташкил этилди.
Маърузада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг “Париж-2024” Олимпия ўйинларида қўлга киритган тарихий ғалабаси ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллик шонли байрамига муносиб совға бўлганлиги, олимпиадада спортчиларимиз юксак шоҳсупаларга кўтарилиб, 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритганлиги, натижада Ўзбекистон миллий терма жамоаси олимпиадада дунё бўйича 13-ўринни эгаллаганлиги, спортчиларимиз бокс бўйича 5 та олтин медалга сазовор бўлиб, дунёда тенгсиз эканлигини намойиш этганлиги таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция давлатида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, ғалаба қозонган спортчиларни қўлга киритган ютуқлари билан телефон орқали шахсан самимий муборакбод этганлари спортчиларимиз учун муваффақият қозонишларида жуда катта мотивация бўлганлиги спортчилар томонидан эътироф этилганлиги, самолётдан тушган “Париж–2024” ғолиб ва совриндорларини кутиб олиш учун спорт ихлосмандлари пойтахт кўчаларига чиқишганлиги, уларни Тошкент халқаро аэропортида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, олимпиадачиларнинг ота-оналари ва яқинлари, журналистлар тантанали кутиб олишганлиги, аэропортда очиқ осмон остида спортчиларимизни тантанали кутиб олиш маросимида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, бош вазир Абдулла Арипов сўзга чиқиб, спортчиларимизни ғалаба билан табриклашганлиги, спортчилар ҳам саҳнага чиқиб, давлатимиз раҳбарининг спортга бераётган эътибори ортидан тарихда энг яхши натижа қайд этишгани таъкидланганлиги бўйича маълумотлар тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилди.
Маърузада олий таълим муассасаларининг проректорлари, бўлим бошлиқлари, шунингдек, тегишли фан йўналишлари бўйича таълим бераётган ёш профессор-ўқитувчилар, докторантлар, илмий изланувчилар ва тадқиқотчилар жамғарма мажлислар залидан, шунингдек, ҳудудлардаги ОТМлар раҳбарлари, мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари ЗООМ платформаси орқали ҳудудлардаги студиялардан иштирок этишди.
Маъруза мавзуси бўйича иштирокчилар томонидан жуда кўплаб қизиқарли саволлар ва таклифлар берилди.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago