HAYOT DEGANLARI...

Description
https://t.me/hayot_deganlari каналида

филология фанлари доктори, профессор, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Маъруфжон Йўлдошевнинг илмий-бадиий асарлари, таржималарини ўқиб боришингиз мумкин. УСТОЗНИНГ сўз ва кўнгил оламига марҳамат!
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 2 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago

3 months ago

АФРОСИЁБ СЎЗИ

Саратонда келсанг чангимни ютасан,
Чангларга айланган одамлар хокини –
Юрагин, қўлларин, кўзларин ютасан.

Кузда келсанг, ёмғирим сени ювади,
Ёмғирга айланган одамларнинг дарди,
Кўз ёшлари, армони, ғами ювади.

Қишда келсанг, совуқларим қийнайди сени,
Совуққа айланган одамлар ғазаби,
Нафрати, қасоси, номуси қийнайди.

Баҳорда келсанг, майсаларим олқишлар,
Майсага айланган боболаринг умри –
Мангулик, жасорат сени олқишлар.

Кел, бўтам, ағана, кўксимда силкинган
Майсазор устига, ахир сен менинг
Саратоним, кузим, қишим, баҳоримсан.

1980

? Хуршид Даврон шеъри
?** Маъруфжон Йўлдошев таржимаси

◇◇◇

EFRASİYAP SÖZÜ**

Yazın gelirsen, tozu yutarsın.
Toza dönüşmüş insanın tozunu -
Yüreğini, ellerini, gözlerini yutarsın

Güzün gelirsen, yağmurlar yıkar seni.
Yağmura dönüşmüş insanların derdi,
Göz yaşları, arzuları, tasaları yıkar seni.

Kışın gelirsen, soğuklar ezer seni.
Soğuğa dönüşmüş insanların hiddeti,
Nefreti, intikamı, namusu ezer seni.

Baharda gelirsen, çimenlerim alkışlar.
Çimene dönüşmüş ataların ömrü -
Sonsuzluk, cesaret seni alkışlar.

Gel, yavrum, uzan, göğsümde titreyen
çimenlik üstüne uzan, çünkü sen benim
Yazım, Güzüm, Kışım, İlkbaharımsın.

1980

? Hurşid Devran şiiri
? Aktaran Marufcan Yoldaşev

@hayot_deganlari

3 months, 1 week ago
3 months, 2 weeks ago
5 months, 1 week ago

ФУЗУЛИЙ

МАНИ ЖОНДАН УСОНДИРДИ...

Мани жондан усондирди*, жафодан ёр усонмасми?
Фалаклар ёнди оҳимдан, муродим шами ёнмасми?

Ҳама беморга жонон, давои дард* қилар эҳсон,
Нечун қилмас манга дармон, мани бемор билмасми?

Ғамим пинҳон тутардим мен, дедилар ёра қил равшан,
Десам ул бевафога, билмам, ишонарми, ишонмасми?

Шаби ҳижрон ёнар жоним, тўкар қон чашми гирёним,
Уйғотар халқни афғоним, қаро бахтим уйғонмасми?

Гули рухсоринга қарши, кўзимдан қонли оқар сув,
Ҳабибим, фасли гул бу, оқар сувлар лойқаланмасми?

Эмасдим ман санга мойил, сан этдинг ақлимни зоил,
Манга тан айлаган
ғофил, сани кўрса уялмасми?

Фузулий ринди шайдодир, ҳамиша халққа расводир,
Сўранг-чи, бу на савдодир, бу савдодан усонмасми?

--------
*усонмоқ-безмоқ, сиқилмоқ;
давои дард-дардига даво;
зоил-йўқ қилмоқ;
тан айлаган-тан берган.

/Озарбайжончадан Маъруфжон Йўлдошев ўзбекчалаштирди

@hayot_deganlari

5 months, 1 week ago

#ruhfazo_qõshiqlar

Фузулий кантатасини Озарбайжон булбули, соҳир овоз соҳибаси Шўвкат Алакбарова ижросида тинглаб кўринг.

?https://www.youtube.com/watch?v=pRwPwV7TtOE

YouTube

Füzuli Kantatası

Provided to YouTube by mikpro LLC Füzuli Kantatası · Şövkət Ələkbərova Füzuli Kantatası ℗ mikpro LLC Released on: 2023-05-03 Composer: Cahangir Cahangirov Lyricist: Məhəmməd Füzuli Auto-generated by YouTube.

5 months, 2 weeks ago

#таржима

“Илоҳо...”

? Рамиз Равшан шеъри

? Mаъруфжон Йўлдошев таржимаси

? Shahnoza Rustamaliyeva õqidi

◇◇◇                                                                                                                                 
Бу замин устида, осмон остида
Бўлинсам, ҳар парчам ҳар ёнга тушса,
Ва яна саодат паллаларида
Илоҳо, бир бора ёдингга тушсам.

Такрор тўпласангу бўлакларимни,
Синган қўлларимни, оёқларимни,
Оғзимни, бурнимни, қулоқларимни,
Илоҳо, бир бора уйғотсанг мени.

Дунёнинг энг гўзал кўзгуси бўлай.
Дунёга қайтадан юборсанг мени,
Бошқа одам бўлай бутунлай,
Илоҳо, ол унинг қўлидан мени!..

?@hayot_deganlari

5 months, 2 weeks ago
[#қайдлар](?q=%23%D2%9B%D0%B0%D0%B9%D0%B4%D0%BB%D0%B0%D1%80)

#қайдлар

Соя

Бугун негадир соя ҳақида ўйладим. Дарахтнинг сояси, одамнинг сояси.
Янаям ичкарироқ кирсак, сўзнинг сояси, тушнинг сояси, хаёлларнинг сояси.

Кўз билан чамалаш мумкин бўлган булутлар ҳам аслида соядир. Бироқ барча сояларни йўққа чиқарадиган азим соя, маҳобатли соя, сояларнинг дояси.

Соя ҳақида гапириш, аслида қуёш ҳақида ўйлаш дегани эканлигини англаганингда сояларга муҳаббатинг ортади. Сени қуёш тиғидан асрайди, ортингдан жимгина борлигингни таъкидлаб туради.

Булутларни яхши кўриб қоласан... Чунки сени соялардан озод қилади...

©️Маъруфжон Йўлдошев

21.06.2015

https://t.me/hayot_deganlari

5 months, 2 weeks ago
HAYOT DEGANLARI...
5 months, 2 weeks ago
HAYOT DEGANLARI...
5 months, 3 weeks ago

?

? Matn: "Bolalik xotiralari" +"Qushlari tark etgan qishloq"

? Muallif: Ma'rufjon Yõldoshev

?Suxandon: Isfandiyor Homidov

? Davomiyligi: 10:35

https://t.me/hayot_deganlari

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

+998998750505 @KDGROUP_UZ

?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 2 months ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 weeks, 2 days ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 4 months ago