?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
❗️"Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини
таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилибди.
Қонун лойиҳаси бўйича 10 кун давомида муҳокама қилиш ва таклифлар билдириш мумкин бўлади.
Лойиҳа Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.
Лойиҳа матни билан мана бу ерда танишиш мумкин.
Муаммони кўтарганлар муаммо эмас, муаммонинг ўзи МУАММО
Инқирозга қарши чоралар интернетда тролларни ёллаш билан ҳал этилмайди. Шу жумладан, энергетика соҳасидаги муаммоларга ҳам.
Муаммони кўтарганлар муаммо эмас, муаммонинг ўзи муаммо. Ва у ҳал этилмагунча ундан қочиб қутулиб бўлмайди.
Буни давлат бюджети ҳисобидан ойлик олувчи "троллар армияси"га топшириқ берувчилар ҳам англашлари керак! Халқ солиғидан шаклланадиган бюджет интернет "троллар"ига сарфлаш учунмас. Бюджет маблағини уларгамас, муаммони ҳал этишга сарфлаган самарали ва тўғри.
*❗️Солиқ қўмитаси ҳисобланган ва тасдиқланган кешбэк миқдорлари ўртасидаги фарқ ҳақида*
Soliq мобил иловасида чекларни рўйхатдан ўтказгандан сўнг, кешбэк кейинги ойнинг 25 санасидан кейин тасдиқланади.
Агар сиз товар ёки хизмат сотиб олган тадбиркорлар солиқ ҳисоботини тақдим этмаган бўлса, ёки унда камчиликлар мавжуд бўлса ёхуд уларнинг солиқ қарздорлиги тўланмаган бўлса, кешбэк фақат шу камчиликлар бартараф этилганидан кейин тасдиқланади.
Масалан, декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот (йиллик ҳисобот), шунингдек, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот 15 февралдан кечиктирмай тақдим этилиши керак. Шу боис, баъзи ҳолларда кешбэк ҳали "тасдиқланиш жараёнида" бўлиши мумкин.
❗️2024 йил 1 декабрдан маҳаллий қатновда «Ўзбекистон темир йўллар» АЖга тегишли вагонларда юк ташишда ташиш тарифлари вагон туридан келиб чиқиб, тариф ставкаларидаги вагон қисми 30 фоиз миқдорида оширилади.
Пойтахт ҳокимияти ўз ҳужжатларини ХДФУ зикри билан яшира бошлади
Ҳокимликлар яширин ҳужжатлар қабул қилиш бўйича янги босқичга чиқишни бошлади.
Кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 169-14-0-F/24 сонли фармойиши "Юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ХДФУ шаклда қабул қилинган ҳужжатлар ижроси бўйича" мазмуни билан очиқланмаган.
Шу кунгача қарорларнинг яширин кўринишда қабул қилиниши шахсга доир, васийлик ва ҳомийлик ёки бошқа турдаги фойдаланиш чекланган ахборот мавжудлиги туфайли баҳонасида амалга оширилар эди. Яширилган қарорларнинг ҳақиқатдан ҳам шундай мезон ва мазмунда эканини текшириш ё назорат қилиш имконияти мавжуд эмаслиги, қарорларни асоссиз тарзда яширгани учун учун ҳокимларга ҳеч қандай жазо йўқлиги, бу эса яширилган мақомдаги қарорлар сони ва улушини фақат ошириб бораётгани ҳақида жуда кўп ёзилди.
Кейинчалик очилиб қолган аслида ғирт иқтисодий, молиявий, ижтимоий мазмунга эга қарорларнинг "Шахсга оид тамғаси билан" яшириб қўйилишидан фақат бир мақсад жамоатчилик назоратисиз пул ўзлаштиришни англатади.
Эътибор берсангиз, турли чўнтаклар, олигархия ва монополистларга оид қарорларнинг (энг йирик активларни текинга эгаллаб олиш, совға қилиш, ишончли бошқарувга бериш, имтиёз ва преференциялар тақдим этиш) мутлақ катта қисми яширин, ёпиқ ва махфий тарзда қабул қилинган. Ёмон тарафи, янги даврнинг рамзларидан бирига айланиб бўлган бундай амалиётга қарши курашиш хоҳиши умуман мавжуд эмас.
2017 йилдан 2021 йилгача Уй-жой коммунал хўжалиги вазири, 2021 йилдан 2023 йилгача Нурафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган Солиев Музаффар Халдарбаевич 7 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Суд ҳукмида келтирилишича, у Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) «а» ва «в» бандлари, 209-модда (Мансаб сохтакорлиги) 2-қисмининг «а», «б» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Таъкидланишича, Солиев ва унинг шериклари давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пулларни талон-торож қилган.
Йўлларда болаларни ўлдириш давом этмоқда
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9 август куни соат 19:40 атрофида Самарқанд вилояти Жомбой туманида Lacetti автомобили руль бошқарувини йўқотган.
Натижада йўл четида турган 4 ёшли болани уриб юборган. Болакай олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Афсуски Ўзбекистон йўллари болалар ҳаёти учун дунёдаги энг хавфли йўллар қаторида қолишда давом этмоқда.
❗️Хайдаров Тахир Абиджанович "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажариш юклатилди.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago