@salayevilmiymaktab

Description
jinoyat huquqi, jinoyat-ijroiya huquqi (penitensiar tizim) va kriminologiyaga oid ilmiy mushohadalar
Advertising
We recommend to visit

Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon

💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv


🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.

👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi

Last updated 1 month, 1 week ago

? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : ? @Uysavdo_admin47

?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 1 year, 3 months ago

? ??????? ?????: @manegerrr

⚡️ ​?????????? ??? ?????? ????????

Last updated 1 year, 1 month ago

2 months ago
[**#ФАКТ**](?q=%23%D0%A4%D0%90%D0%9A%D0%A2)**.** Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг **олтита** расмий …

#ФАКТ. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олтита расмий тили: инглиз, француз, араб, хитой, рус ва испан тиллари.

P.S. Биринчи ва иккинчи хорижий тилларни аллақачон ўзлаштириб, кейинги янги хорижий тилни ўрганишни режа қилаётган талаба дўстларим учун яхши мўлжал (ориентир) бўлса керак.

2 months ago
[**#ФАКТ**](?q=%23%D0%A4%D0%90%D0%9A%D0%A2)**.** Тил билиш муҳим, юқоридаги рақамлар …

#ФАКТ. Тил билиш муҳим, юқоридаги рақамлар бу борадаги ҳар қандай баҳс-мунозараларга чек қўяди! Яна 5 йилдан кейин фақат битта хорижий тилни билиш етарли бўлмай қолади.
P.S. Ёшлар айнан шунга қараб мўлжал олишлари мақсадга мувофиқ.

2 months, 1 week ago

#ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ.

Йўл-транспорт ҳодисасида айбдор ҳайдовчи учун қуйидаги ҳолларда ЖК 117-моддаси (хавф остида қолдириш) бўйича жавобгарлик келиб чиқмайди:

агар унда жабрланувчига ёрдам кўрсатиш имконияти бўлмаса (масалан, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳушини йўқотганлиги ёки олган тан жароҳати уни жабрланувчига ёрдам кўрсатиш имкониятидан маҳрум қилган бўлса ва ҳ.к.);

жабрланувчининг баданига етказилган тан жароҳатлари унинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаса.

2 months, 1 week ago

#ЖИНОЯТ ҲУҚУҚИ.

ЖК 116-моддаси ҳамда
117-моддаси ўртасидаги асосий фарқлар ва ўхшашликлар ҳақида...

  1. Жиноят кодекси 116-моддасининг субъекти махсус, яъни касбига кўра бирор мажбуриятни бажариши шарт бўлган (116-м. биринчи қисми) ёки қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахслар (116-м. иккинчи қисми) саналади. Яъни, ЖК 116-моддасининг субъекти ЖК 117-моддаси субъектига нисбатан бир мунча тор доирадаги шахслар саналади.

  2. Ҳар икки жиноятнинг объекти бир хил, яъни инсон ҳаёти ёки соғлиғининг хавфсизлиги ушбу жиноятларнинг объектидир. Бироқ, ЖК 116-моддаси иккинчи қисми жабрланувчиси алоҳида белгига эга – касал шахс.
    117-модданинг жабрланувчилар (ҳаёти ёки соғлиғи хавф остида қолган ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлган шахс) доираси бир мунча кенг доирадаги шахслардир.

  3. Хавф остида қолдиришга нисбатан хавф остига солиб қўйишнинг ижтимоий хавфлилиги юқорироқ ҳисобланади. Шу жиҳатдан, ЖК 116-моддаси иккинчи қисми ва 117-моддаси объектив томони бир-бирига ўхшаб кетади. Ҳар иккала жиноят ҳам моддий таркибли бўлиб, жабрланувчига оғир ёки ўртача оғир даражадаги шикаст етишини назарда тутади.

  4. ЖК 116 ҳамда 117-моддалари объектив томони, жабрланувчининг ҳуқуқий ҳолати, жабрланувчи ва айбланувчи ўртасидаги муносабатга кўра ҳам фарқланади. Хусусан, биринчидан, ЖК 116-моддаси объектив томони аралаш ҳаракатсизлик (яъни ҳам ёрдам кўрсатади, лекин лозим даражада бўлмайди), ЖК 117-моддасида эса, бутунлай ҳаракатсизлик (умуман ёрдам кўрсатмайди) бўлади; иккинчидан, ЖК 116-моддаси иккинчи қисми бўйича жабрланувчи касал ҳисобланса, ЖК 117-моддаси бўйича ҳар қандай шахс жабрланувчи бўлиши мумкин; учинчидан, ЖК 117-моддасида айбдор жабрланувчини шу аҳволга солган бўлиши лозимлиги ҳолати ҳам инобатга олинган, ваҳоланки ЖК 116-моддасида бундай аломат мавжуд эмас.

  5. Муайян касб эгалари (врач, ҳамшира, қурувчи, қутқарувчи ва б.) айни вақтда содир қилган қилмиши учун ЖК 116-модда тегишли қисми ёки ЖК 117-модда билан жавобгарликка тортилиши мумкин. Савол туғилади, бу ерда ушбу нормаларни аниқ фарқловчи мезон қаерда? Агар муайян касб эгалари хизмат вақтида (иш вақтида) хизмат йўриқномасида кўрсатилган вазифаларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган бўлса (ёки касалга ёрдам кўрсатмаган) унинг қилмиши келиб чиққан оқибатга қараб ЖК 116-моддаси, яъни касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик сифатида квалификация қилинади. Худди шу ходим хизматдан ташқари ҳолатда (айрим вақтларда бевосита профессионал касбига мувофиқ) шартнома асосида (одатда оғзаки) фаолият кўрсатиб муайян шахсга ёрдам кўрсатмаслиги оқибатида ЖК 117-моддада кўрсатилган оқибатлар келиб чиқса, унинг қилмиши хавф остида қолдириш сифатида баҳоланади.

Масалан, ҳамшира поликлиникада навбатчилик пайтида беморга дори қуйиш чоғида (капельница) телефонга чалғиш натижасида йўриқномада белгиланган талабларга риоя қилмайди, натижада бемор вафот этади. Унинг қилмиши ЖК 116-модда 3-қисми билан квалификация қилинади. Яна бошқа ҳолатда ҳамшира навбатчиликдан сўнг уйига қайтгач, қўшнисининг илтимосига кўра боласини қараш учун қўшнисини уйига боради, телефонга чалғиш натижасида белгиланган талабларга риоя этмаганлиги сабабли бола вафот этади, бундай ҳолатда унинг қилмиши ЖК 117-моддаси
2-қисми билан квалификация қилинади.

**P.S. Профессор Ш.Ҳайдаров билан ўтказилган интервью натижалари асосида тайёрланди.

ЖК мазкур нормалар диспозицияси қайта кўриб чиқилиши, кўплаб ноаниқликлар бартараф этилиши лозим.**

2 months, 2 weeks ago

#ТАЛАБА ДЎСТЛАРИМГА.

"Қоронғи кечаси полизда қўриқчи сифатида эски кийимлар кийдириб тиклаб қўйилган қўриқчига қарата отиш одам ўлдиришга суиқасд қилиш, деб ҳисобланадими ёки йўқми?

- Суиқасд фақат қонун билан қўриқланадиган объектга нисбатан қилинаётган жиноят ҳисобланади. Полиз қўриқчиси сифатида тиклаб қўйилган нарса эса қонун билан қўриқланмайди. Шунга кўра, одам ўлдиришга суиқасд қилиш, деб ҳисобланмайди". (М.Усмоналиев, П.Бакунов "Жиноят ҳуқуқи (Умумий қисм)". - Тошкент: "Насаф" нашриёти, 2010. - Б. 264).

2 months, 2 weeks ago

Мазкур масалани янада чуқурроқ ўрганиш ва тушуниш учун ушбу мақола билан танишиб чиқиш мумкин.

5 months, 2 weeks ago

#ҲАЁТ… **Агар инсон бахтсиз экан, билгинки бунга унинг ўзи сабабчидир.

Чунки Худо барча инсонларни бахтли бўлиш учун яратгандир!**

5 months, 2 weeks ago

#ҚИЗИҚ. “Ignorantia legis neminem excusat” нима ?

Бу бутун дунёда тан олинган "Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилишга асос бўлмайди" принципи ҳисобланади.

Яъни шахс бирор қилмиш содир қилиб, уни жиноят эканлигини билмаган бўлиши, уни жиноий жавобгарликдан озод қилмайди!

5 months, 2 weeks ago

#ҚОНУН. Туҳмат ва ҳақорат қилиш ўртасидаги фарқни биласизми ёхуд шу ҳақида 5 та факт.ФАКТ №1. Туҳмат қилиш – бу нотўғри эканлигини олдиндан била туриб, бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар (фисқу-фасод) тарқатиш ҳисобланади. Яъни, объектив ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайдиган, шахсни жамиятда шарманда қилиш мақсадида сунъий ўйлаб топилган маълумотларни тарқатишда ифодаланади. Бунда айбдорнинг асосий ва бош мақсади жабрланувчини шарманда қилиш ҳисобланади. Ҳақорат қилиш эса – бу шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, яъни турли сўзлар, имо-ишоралар ва бошқа ҳар қандай номақбул ҳаракатлар орқали шахсни шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлашдан иборат.

ФАКТ №2. Туҳмат қилинганда, айбдор жабрланувчига тегишли гўёки “аниқ фактлар” тўғрисида уни шарманда қилувчи ёлғон маълумотларни қасддан тарқатади, ҳақорат қилинганда жабрланувчининг шахсиятига умумий характерга эга бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи номақбул шаклда ифодаланган салбий баҳо берилади.

ФАКТ №3. Туҳмат ва ҳақорат ўртасидаги фарқ ҳуқуқбузар ҳаракатларининг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши керак. Хусусан, айбдор ҳақоратда, жабрланувчининг шахсини баҳолаш шаклини, унинг ташқи ифодасини суиистеъмол қилса, туҳмат қилишда унинг (маълумотнинг) мазмунини, моҳиятини суиистеъмол қилади. Шундай қилиб, туҳмат маълум бир туҳмат фактининг белгисини ўз ичига олади. Ҳақорат – бу одобсиз муносабатдир ва унинг мавжудлиги ёки йўқлиги жабрланувчининг шахсиятига берилган салбий баҳо ҳақиқатга мос келишига боғлиқ эмас.

ФАКТ №4. Шаклда одобсиз бўлса-да, бир вақтнинг ўзида маълум фактик ҳолатларни кўрсатиши мумкин бўлган иборалар мавжуд. Агар сўз фақат шахсга салбий баҳони билдирса, лекин аниқ фактик вазиятни кўрсатмаса, уни ҳақорат деб ҳисоблаш керак. Аксинча, ҳақоратли ибора кимнидир нохолис айблаш маъносида ишлатилса, туҳмат деб ҳисобланади. Одатда бу ҳолат лингвистик экспертиза ўтказиш орқали аниқланиши керак.

ФАКТ №5. Масалага доир амалдаги қонунчилик нормаларини чуқурроқ таҳлил қилиш ва шарҳлаш натижасида шундай хулоса қилиш мумкинки, ҳар доим ҳам қилмиш туҳмат ёки ҳақорат бўлмаслиги мумкин. Бу ўринда гарчанд бир қарашда ёки юзаки ёндошилса, гўёки шу ҳуқуқбузарлик мавжуддек кўриниши мумкинлиги назарда тутилмоқда. Мисол учун, бирор шахс ҳақида ҳақиқатга тўғри келадиган, уйдирма ҳисобланмаган, ўйлаб топилмаган, ҳақиқатда мавжуд бирор бир маълумотни тарқатилиши туҳмат қилиш ҳисобланмайди. Ҳақорат қилишда ҳам ҳар қандай ҳолатни ҳақорат сифатида баҳолаш нотўғри ҳисобланади. Мисол учун, шахс ўзига ниҳоятда юқори баҳо берганлиги сабабли ҳар қандай ҳолатни ўзига нисбатан ҳақорат деб қабул қилиши мумкин (бу унинг фантазияси бўлиб қолаверади, лекин аслида ҳақорат эмас). Ёки бирор-бир вазиятда шахс турли эмоционал ҳолатлардан келиб чиқиб, ҳис-ҳаяжон гапларни ўз-ўзига (ўз-ўзича) овоз чиқариб ёки овоз чиқармасдан талаффуз қилиши (гарчанд бу сўзлар номақбул бўлса ҳам) ҳеч қачон ҳақорат сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Сабаби бу ҳолатда бошқа шахсга нисбатан уни қадр-қимматини камситишга уриниш мавжуд бўлмайди. Қонуннинг мазмуни ҳам, бутун дунё амалиёти ҳам айнан шундай!

P.S. Туҳмат ҳам қилманг, ҳақорат ҳам қилманг!

We recommend to visit

Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon

💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv


🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.

👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi

Last updated 1 month, 1 week ago

? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : ? @Uysavdo_admin47

?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 1 year, 3 months ago

? ??????? ?????: @manegerrr

⚡️ ​?????????? ??? ?????? ????????

Last updated 1 year, 1 month ago