✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD
Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz
Last updated 1 month, 1 week ago
Last updated 1 year, 6 months ago
Last updated 1 year, 3 months ago
Tana prezidenti
Hech sizga, “Agar prezident bo‘lib qolsangiz, nimani o‘zgartirar edingiz?”, degan savol berishganmi?
Buni qarangki, bunday savol berilgan shaxslarning 87 foizi ta’lim tizimini o‘zgartirar edim deb javob berar ekan, sizning ham aqlingizga kelgan birinchi javob katta ehtimol bilan shu bo‘lsa kerak.
Lekin aslida har birimiz o‘z tanamizning prezidenti hisoblanamiz, kimdir masalan, Aziz degan mamlakatning prezidenti, kimdir esa Aziza degan mamlakat prezidenti.
Shu o‘zingiz nomini ko‘tarib yurgan tanangiz, ya’ni mamlakatingizda ta’lim tizimini o‘zgartira olayapsizmi? Bitta tilni mukammal o‘rgandingizmi? Yiliga 30 ta kitob o‘qiyapsizmi? Tanangizni, ya’ni mamlakatingizni ozoda saqlayapsizmi? Ta’lim doimo izlanishlarga, yangiliklarga muhtoj, siz qanchalik yangilik qilmoqdasiz?
Biz ko‘pincha o‘zi bitta tanadan iborat bo‘lgan mamlakatimizni boshqara olmaymiz, ammo butun mamlakat taqdirini, birovlarning hayotini hal qilib yuborishga kelganda juda bir dovyurak bo‘lib ketamiz.
@Jahongir12122002
Baʼzan hayotingizdan biror narsani yoki kimnidir olib tashlash juda foydali.
🍔 Ba'zi mahsulotlar
👥️ Ba'zi odamlar
🚬 Baʼzi odatlar
Кўпчилигимиз одатда икки тоифанинг биридирмиз: бойлик орзусидаги камбағал ёки оддий, чин инсоний бахтни қумсайдиган бойвачча.@Jahongir12122002
Ҳақиқат бадал талаб қилади...
Саксония давлатида 1567-йил қиш ойида уч киши қатл этилмоққа маҳкум бўлибди. Булардан бири хинд, яна бири Непаллик табиб ва сўнгиси Инглиз физиги экан.
Дастлаб қатлга Хинд олиб чиқилибди, бошини гилётинага ўрнатиш асносида сўнгги сўз сўрашибди ундан. Шунда Хинд:
- Мени ва Хиндларни яратган тангрим Шивага (Мортал Комбатдаги Шива персонажи) ишонаман, у мени албатта халос қилади.
Шива... Шива... Шива..."
Гилётинани ташлаб юборишибди. Унинг бўйнига бир неча сантиметр қолганда гилётина ҳаракатдан тўхтабди. Халқ ҳайратга тушиб, бир оғиздан бақира бошлашибди:
Уни дарҳол қўйиб юборинглар! Уни яратган тангриси Шива ишончи уни сақлади!...
Гилётинага келтирилган Непаллик табибдан ҳам сўнгги сўзи сўралганда у:
- Мен Хинд сингари Шивага эмас, адолатга ишонаман! Aдолат... Aдолат... Aдолат...
Aввалги ҳолат каби бир неча сантиметр қолганда гилётина тўхтаб қолибди. Халқ ҳайратдан бир овозда:
- Адолат деди, Адолат қилиб дарҳол қўйиб юборинглар!...
Ҳар икки маҳкум шу аснода ўлимдан қутилибди. Майдонга энди Инглиз физикни олиб келишибди. Ундан ҳам сўнгги сўз сўрашганда:
- Мен на Шивага ва на адолатга ишонаман. Билган ягона нарсам: гилётина арқонида бир тугун бор, у тиғни тўлиқ пастга тушишига ҳалал беряпти холос, - дебди.
Хизматчилар гилётинани кўздан кечиришса, чиндан тугун борлигини кўришиб, уни тўғрилашибди. Ва ишга тушган гилётина физикни бошини танасидан жудо қилибди.
Хулоса: Ҳақиқатни сўзламоққа жасорати етганлар, бадал тўламоққа ҳам тайёр туришлари керак...
Шайтон яралганидан бошлаб уч марта йиғлаган экан.
1. "Шайтон" деб ном олганда!
2. Пайғамбариммиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёга келганларида!
3. Учинчи марта жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар
— Нега бундай йиғлаяпсан? — деб сўрашганда.
— Ер юзига Фотиҳа сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин Фотиха сурасини ўқиса, гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолади, — деб жавоб қилган экан.
❗️Қачон Қуръонни ушласангиз, шайтон ғазаб қилади.
❗️Қачон Қуръонни очсангиз, шайтон йиғлайди.
❗️Қачон Бисмиллаҳ десангиз, шайтон йиқилади.
❗️Қачон тиловатни бошласангиз, шайтон хушсиз бўлиб ағдарилади.
❗️Қачон ушбу ҳикматли сўзларни тарқатишни хоҳласангиз, шайтон тўсқинлик қилишга ўтади
• Югуриш йўлаги ихтирочиси 54 ёшида вафот этди.
• Гимнастика асосчиси 57 ёшида вафот этди.
• Бодибилдинг бўйича жаҳон чемпиони 41 ёшида вафот этди.
• Дунёнинг энг яхши футболчиси Марадона 60 ёшида вафот этди.
• Жеймс Фуллер Фих Aмерикада югуришни оммалаштириш орқали фитнес инқилобини бошлашга ёрдам бергани учун хизмат қилади. У 52 ёшида югуриш пайтида юрак хуружидан вафот этди.
БИРОҚ...• Нутелла брендининг ихтирочиси 88 ёшида вафот этди.
• Сигарет ишлаб чиқарувчи Уинстон 102 ёшида вафот этди.
• Aфюн ихтирочиси 116 ёшида зилзилада вафот этди.
• Ҳеннессй ликёрининг ихтирочиси 98 ёшида вафот этди.
Шамол учирган имтиҳон варақаси
Жиддадаги қирол Абдулазиз университетида ўқувчи бир йигит ҳикоя қилади:
Университет имтиҳонлари яқинлашиб қолганда дадам қаттиқ оғриб қолдилар. Бошларида туриб тузук тайёрлана олмадим. Имтиҳон кунига бир кун қолганида дадам аҳволи оғирлашиб, касалхонага олиб кетдим. Ўша кечаси дўхтирлар тинчлантирувчи уколлар бериб, осма уколга боғлаб қўйишди.
Қўлимда имтиҳонга тайёрланиш учун олиб келган, дарслар хулосаси тўлдирилган дафтарни ушлаганча дадам бошида ўтирар эканман, кўзим кетиб қолибди. Эрталаб бомдодга яқин уйғондим. Дадам ўзларига келиб, анча енгиллаб қолган эканлар.
- Дада, бугун бироздан сўнг имтиҳон топшираман, дуо қилинг, - дедим.
Қўлларини кўтариб дуо қилдилар.
Эрталаб университетга кетдим. Имтиҳонга кирдим. Имтиҳон варақасини кўриб, саволларни ўқиб тарвузим қўлтиғимдан тушди. Дарс пайтида яхши ўзлаштирган мавзуларни ҳам дадам хаста бўлган охирги кунлардаги ташвишим, асабийлашишим туфайли унутгандек эдим. Бошимни чангаллаб ўтириб, саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдим. Ваҳиманинг зўридан жавобини билган саволлар ҳам миямда бир-бирига қоришиб кетган эди. Варақада келган олтмиш саволнинг анчасига хато ёзиб чиқдим. Берган жавобларимни китобларда келган маълумотларга солиштириб тамоман умидим узилди. Йиқилишим аниқ эди.
Бир-икки кундан сўнг имтиҳон натижалари эълон қилинди. Ҳамма деворда осилган рўйхатга чопди. Истар-истамас бордим. Рўйхатдан исмимни излар эканман, исмимдан кўра ҳамманикидан ажралиб турган натижага кўзим тушди.. Менга тўлиқ баҳо қўйилган эди! Кўзларимга ишонмадим. Кўзимни ишқалаб яна қайта қарадим. Баҳо тўлиқ қўйилган. Бунга шубҳа йўқ эди. Энди хаёлимга бошқа эҳтимол келди: "устоз янглишипти.. бошқанинг баҳосини менга қўйиб юборипти".
Устоздан бунинг ҳақиқатини сўраб билиш учун унинг хонасига кирдим.
- Кел, - деди у. - Нима хизмат?
- Домла, имтиҳон натижасининг аниғини билиш учун кирдим, - дедим. - Менга аниқ неча баҳо қўйилган?
- Исминг нима эди?
- Файсал.
- Хўш..., - деди у рўйхатни кўздан кечириб. - Сен тўлиқ баҳо олибсан, хотиржам бўл.
- Имтиҳон варақамни кўра оламанми? - дедим мен.
- Биласанми, - деди у пешонасини бир қашлаб олиб. - Имтиҳон варақаларини уй балконида текшираётган эдим. Шамол бўлиб, варақалардан бирини учириб кетди. Фарзандларим билан қанча изласак ҳам топа олмадик. Студентлар рўйхатини текшириб, варақа сеникилигини билдим. Сенга зулм бўлмасин, дея энг юқори баҳони қўйдим.
Шунда мен устозимга бошимдан ўтган воқеани рўйи рост ҳаммасини айтиб бердим.
- Унда буни дадангга қилган хизматинг эвазига берилган Аллоҳ инъоми деб бил. Шу зайлда хизматда давом эт, кам бўлмайсан, - деди устоз.
Сайфуллоҳ Носир
Айбсиз айбдорлар
Янги қурилган маҳаллага иккита қўшни кўчиб келишибди. Улардан бирининг уйида ҳар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
– Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар ёки уришсалар хам ташқарига эшиттиришмайдиларми?
Урушқоқ аёлнинг эри беркиниб, аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчанинг полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб, ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йўлакчада поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди.
Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: “Ана энди тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!”
Шу вақт ичкаридан оила бекаси югуриб чиқди-да
– Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман – деса.
Хожаси:
– Ҳечқиси йўқ, бекам, менинг ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди, – дебди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
– Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим! **Уларнинг уйида "айбсизлар" яшар экан, бизни уйимизда эса "айбдорлар"...
P.S.:** Биродарлар, бир-биримиздан айб қидиравермайлик...
✅ ZO'R TV-первый частный телеканал в Узбекистане, круглосуточно транслирующий программы в формате Full HD
Сайт: www.zortv.uz
facebook.com/zortv.uz
instagram.com/zortv.uz
YouTube.com/zortvuz
Last updated 1 month, 1 week ago
Last updated 1 year, 6 months ago
Last updated 1 year, 3 months ago