SAODAT SOHILI—KO'NGIL MULKI

Description
Ko'ngildan chiqqan, ko'ngilga yaqin misralar, so'zlar, matnlar, bitiklar...
Advertising
We recommend to visit

Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon

💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv


🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.

👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi

Last updated 1 week, 5 days ago

? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : ? @Uysavdo_admin47

?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 1 year, 2 months ago

? ??????? ?????: @manegerrr

⚡️ ​?????????? ??? ?????? ????????

Last updated 1 year ago

2 months ago

СОҒИНЧ

Қишлоғимдан чиққанимга 52 (эллик икки) йилдан ошибди.
10-синфни битирасолиб, ўқийман деб Тошкент сари йўл солдим ва... шу бўйи пойтахтда қолиб кетдим.
Бундай қараганда, қишлоғимда бор-йўғи 17 (ўн етти) йил яшадим, бундан уч баравардан кўп — 52 (эллик икки йиллик) умрим асосан Тошкентда кечди! Шундай бўлса ҳам тўлақонли тошкентлик бўлиб кетмадим, имкон бўлди дегунча қишлоққа талпиндим. Ҳалигача кўнглим, руҳим қишлоғимга тортиб туради. Соғинаман.
Орада тўрт-беш йил дунё пойтахтларидан бири бўлмиш Истанбулда ҳам яшаб кўрдим. Шарт-шароит қанчалар қулай бўлмасин қишлоқ соғинч мени ҳеч қачон тарк этмади. Мана шу соғинч мени Истанбулдан ҳам, Тошкентдан ҳам узиб қишлоғимга еталаб келди. Охири кўпйиллик орзуйимга етишдим. Ўн кундан бери қишлоғимда яшаяпман. Кўчиб келдим гўё. Аммо...
Қишлоқ бутунлай ўзгариб кетибди. Ўзим тенги, ўзимдан икки-уч ёшгача кичик ё катталарни танийман, холос, қолганларни танимаяпман. Мен қишлоқдан чиқар арафаларимда ва чиққанимдан кейин туғилган, бугун 50-55 ёшларга кирган кап-катта одамлар ҳам менга бегона.
Бугун бир қуда-қариндошимиз уйида маърака бўлди. Бир уй одамнинг ҳаммаси таниш бўлса ҳам, суҳбатларига қўшилолмадим. Нималарни гаплашиб ётишибди! Аралашай деган тақдиримда ҳам гапларим уларнинг гапларига қовушмаслигини билиб турдим. Демак, ҳатто дарду ташвишлари ҳам менга бегона. Тўғрироғи, ўзимни уларга бегонадек ҳис этдим.
Бу туришда ўзимнинг қишлоғимга қайтадан эл бўлиб кетишимга шубҳалана бошладим. Яшаб, ўрганиб кета олармикан, деб қолдим.
Мана, ҳозир ушбуларни ёзар эканман, бир ҳақиқатни англаб қолдим: шунча йил мен соғинган, талпинган нарса қишлоғим эмас экан, балки ўзимнинг болалалигим, болалик, ўсмирлик, йигитлик хотираларим экан. Булар эса, қайтмас бўлиб ўтди-кетди. Узоқларда юрганимда бу соғинч менинг ҳаётимга қандайдир ранг, қандайдир мазмун баҳш этиб келарди, энди қишлоғимда яшай бошласам, ўша ранг, ўша мазмунни йўқотиб қўймасмиканман, деб хавотирга тушиб қолдим...

2024 йил сентабирининг 23-куни, душанба, соат 19:56.

2 months ago
2 months, 1 week ago

Германия дастури асосида ҳамширалар тайёрланади

Тошкентдаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси ташкил қилинади.

Аахен университети клиникаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган академияда ҳамшираларга бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Улар диплом олиш билан бирга Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади.

2 months, 1 week ago

термизий эль коммерсанто ижодига қойил қолмасдан илож йўқ. Мен каналимга зўрғалатдан икки-уч кунда битта ё яримта мақола ёза оламан, бу дўстимиз бир кунда йигирма-ўттизта нарса қўяди ва ҳаммаси ўзига хос!

Мириқиб ўқийман. Касби ёзувчи бўлган зотларга етишмайдиган фавқулодда тасвир ва деталлар бу йигит ҳикояларида борлиги учун ҳавас ҳам қиламан. Жиддий ўтирса, ҳар бир митти ҳикоясини росмана катта ҳикоя ё қисса қилса бўлади.

Билишимча, Термизда дўкон очади. Олувчи йўқми, дейман, нуқул ижтимоий тармоқларда айланиб, ўзинингг теша тегмаган иборалари билан унча-мунча ёзувчиларнинг кўзини куйдириб юради.

"Шу укамизнинг савдосини бер, тижоратини юргиз, то қўли пул санашдан бўшамай қолсин", деб дуо қилгим бор-у, ижодига ҳасад қилаётганга ўхшаб қоламанми деб ўзимни тияман.

2 months, 2 weeks ago

"Mustaqillikning 25 yillgi" konidan zaharli gaz chiqishi va atrof hududlarga tarqalishda davom etmoqda. Kun.uz voqea joyidan batafsil reportaj tayyorlabdi.

"Boysundagi gaz konida sodir bo‘lgan texnogen falokat to‘g‘risida to‘qqiz kundirki, tayinli rasmiy ma'lumot berilmadi. Konga yaqin hududdagi qishloqlar aholisi nima qilarini bilmayapti. Kondan chiqayotgan zaharli gaz shamolning yo‘nalishiga qarab atrofdagi hududlarga tarqalishda davom etmoqda", – deyiladi reportajda.

Xulosa qilinsa, vaziyat FVVning dastlabki bayonotidagi kabi to'liq nazoratda emas, vahimaga ham o'rin bor.

Gazeta.uz esa “O‘zatom” huzuridagi AES qurilishi direksiyasi, “Rosatom” hamda “Atomstroyeksport” o‘rtasida O‘zbekistonda kam quvvatli atom elektr stansiyasi loyihasi bo‘yicha ishlarni boshlash to‘g‘risida bayonnoma imzolangani haqida yozmoqda.

Bayonnoma imzolangani esa qurilish maydonchasida tayyorgarlik ishlarining faollashuvi va loyiha hujjatlarini ishlab chiqishni bildirarkan.

@haqiqatdaIlyos

2 months, 2 weeks ago

Ёмон дуо олишдан сақланинг!

Ота-онанинг ёмон дуоси фарзандни ҳалокатга учратади. Ота-онанинг норози бўлгани, боласининг ҳаққига дуоибад қилгани оғир мусибат бўлади. Шунинг учун мўмин-мусулмон инсон имкони борича отасига, онасига яхшилик қилиши лозим. У ўзида бор пулни, молни аямасдан, уларнинг яхши дуоларини олиш пайидан бўлиши керак. Аллоҳ сақласин, ёмон дуо ва қарғишларидан сақланиб, яхши ҳолатда юришга ҳаракат қилиши лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
«Яхшилик ва силаи раҳм» китобидан

2 months, 2 weeks ago

Кеч уйғонадиганларнинг ҳаёт тарзи ва унинг соғлиқка таъсири ҳақида

Сўнгги тадқиқотлар шундан далолат берадики, кеч уйғонадиган («бойўғли»)лар учун эрта уйғонадиган («каклик»)ларга хос бўлган эрта туриш ва иш графиклари кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Тадқиқотларга кўра, «бойўғли»ларда 46% юқори диабет ва бошқа соғлиқ муаммоларига дуч келиш хавфи бор.

Биологик соатларимиз ёки циркадий ритмлар одатда эрталаб туриш ва эрта иш графиклари билан мос келмайди. Бу, ўз навбатида, инсоннинг метаболизмни бузиб, соғлиқка таъсир қилишига олиб келади. Шу боис «бойўғли»лар учун бу турмуш тарзи кўп жиҳатдан муаммо бўлиши мумкин.

Бу тадқиқотлар «бойўғли»лар учун кундалик ҳаёт тарзини қайта кўриб чиқиш ва соғлиқни сақлашга эътибор бериш зарурлигини кўрсатади. Одамлар ўз биологик соатларига мос равишда ҳаёт тарзини танлаш ва мослаштириш орқали соғлиқни асраб, муаммолардан қутулиши мумкин.

?@nurbekalimov

2 months, 3 weeks ago

Яна бир жойи бор. Агар бу ҳолат биргина шу мактаб билан кифояланса, бошқа видео чиқмаса, масалан бошқа ҳудуд, вилоятдан, бу ташаббус аниқ ўша ҳудуддаги бирор сектор раҳбаридан чиққан бўлади холос. Топшириқ тепадан бўлмаган бўлади. Чунки ҳамма ҳоким бирдан ва бир вақтда тупойча қарор қабул қилиши мумкинмас.

? @Zafarbek_Solijonov

We recommend to visit

Факат Эълон бериш учун⬇️
👉 @ishboruz_elon

💬 NATIJALAR - @ishbor_otziv


🙏 Xush kelibsiz ❗️
Kanalimizda siz o‘zingizga mos ish yoki ishchilar topasiz.

👉 https://t.me/+hm6Ihq9d7okxNTZi

Last updated 1 week, 5 days ago

? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : ? @Uysavdo_admin47

?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 1 year, 2 months ago

? ??????? ?????: @manegerrr

⚡️ ​?????????? ??? ?????? ????????

Last updated 1 year ago