PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Инсон моддий томондан қанчалик тараққиётга эришган сари руҳий ва маънавий жиҳатдан оқсамоқда. Руҳият қашшоқлашмоқда. Ўзини ёлғиз ҳис қилувчилар кўпаймоқда.
Илм кўп, амал оз. Ҳар қачонгидан маълумотимиз кўпроқ, дунёнинг илми бармоғимиз учида турибди аммо ҳазм қилиш оз.
Тарбия ҳақида гапирамиз аммо ҳақиқий тарбия кўрганлар саноқли чиқса керак, аксаримизда қалб тарбияси ночор.
Амалларни мажбурият деб бажарамиз муҳаббат билан эмас.
Тазкиятун нафс дейсизми, руҳий тарбия дейсизми номланишининг фарқи йўқ, қалбни даволашга муҳтожмиз. Механик тарзда ибодатларни бажаришнинг ўзи етарлимас экан. Аммо шунинг ўзи ҳам катта гап бўлиб қолди.
Fayzuddin Mumin
Кўз-кўз қилинган камтарлик - бу иккиюзламачиликни дақиқ кўриниши.
Франсуа де Ларошфуко
Таржимон: Ўзим
Фарзанд тарбияси Қуръон нигоҳи ила (Луқмони Ҳаким мисолида) Охирги қисм
Биз «юз ўгирма» деб таржима қилган маъно оятда «тусаъир» деб келган. Бу маъно, аслида, туяда учрайдиган бир касалликка нисбатан ишлатилар экан. Ўша касалликка мубтало бўлган туя доимо бошини пастдан юқорига ҳаракатлантириб, ёнбошга силтаб турар экан. Мутакаббирлик билан бурнини жийириб, юзини одамлардан ўгирадиган кишилар ана ўша касал туяга ўхшатилмоқда.
«Одамлардан такаббурла юз ўгирма»
Ҳа, мусулмон киши учун одамларни камситиш, уларни паст санаш жуда ёмон иллат. Ҳатто юриш-туришда ҳам кибру ҳаводан, такаббурликдан сақланиш керак.
«...ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма».
Бу жуда ёмон нарса. Бошқаларга кибр оғир ботади. Энг муҳими:
«Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмас».
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан нақл қилинган ривоятда: «Кимнинг қалбида заррача мутакаббирлик бўлса, Аллоҳ уни дўзахга юзтубан ташлайди», дейилган. Шунингдек, ибн Абу Лайло ривоят қилган ҳадисда: «Ким кийимини кўз-кўз қилиб, мақтанчоқлик ила судраб юрса, Аллоҳ таоло унга назар солмайди», дейилган.
Яъни, юришинг ўртача ва мақсадли бўлсин. Бекорчи сохта ҳаракатлар билан куч-қувватни исроф қилиб, кибру ҳаво билан ҳам юрма, жуда лапашанг бўлиб, судралма ҳам.
«...ва овозингни пасайтир».
Ҳанграб, ҳаммаёқни бошингга кўтарма. Бақир-чақир қилиш ёмон нарса. Билиб қўй:
«...овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир».
Эшак бекордан-бекорга бор овози билан ҳанграб туради. Ҳеч бир сабабсиз баланд кўтарилган овознинг эшакникига ўхшатилишининг ўзи етарли. Оятда бу овоз энг ёмон эканлиги ҳам таъкидланмоқда.
Юриш-туриш ва ўзни жамиятда қандай тутиш борасидаги олий мисол Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидир. У зот шаҳдам қадамлар билан мўътадил юрганлар ва овозларини баланд кўтармай, дона-дона гапирганлар.
Шу ерда Ҳазрати Луқмоннинг ўғлига қилган панд-насиҳати тамом бўлади. Кейинги оятларда Аллоҳ таоло махлуқотларга, жумладан, инсонларга қандай неъматлар ато этганини зикр қилади ва уларни ўша неъматларни танишга, уларга шукр этишга чақиради.
Луқмон сураси, 18-19 оятлар
"Тафсири Ҳилол" китобидан
Аёлни эрига ношукрлиги ортида аслида нима бор ?
Невротик ким ?
Баҳодир Ботиров
Фарзанд тарбияси Қуръон нигоҳи ила (Луқмони Ҳаким мисолида) 4-қисм
Ҳазрати Луқмони Ҳаким ўғлини ширкдан қайтариб, тавҳидга йўллаб, охират ҳисоб-китобидан огоҳ қилганидан кейин, Аллоҳга иймон келтирган, охиратдан умид этган ҳар бир мўмин-мусулмон қилиши лозим бўлган қуйидаги амалларга буюради:
Аллоҳга иймон келтириб, охиратдан умидвор ҳар бир одам адо этиши лозим бўлган ишлар шулардир:
«Эй ўғилчам, намозни тўкис адо қил».
Намозсиз қаерга ҳам бориб бўларди? Намозсиз нима ҳам қилиб бўларди? Шунинг учун ҳам зарурий амаллар орасидан биринчи бўлиб намоз тилга олинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида: «Намоз диннинг устунидир», дейилган. Ҳа, устунсиз иморат бўлмайди. Намоз инсоннинг тили билан айтиб, дили билан тасдиқлаган иймонининг аломатларидан биридир. Намозни тўкис адо этган одам бошқаларни амри маъруф, наҳий мункар қилиш ҳаққига эришади.
«...яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар...»
Бу амал ҳам Аллоҳга иймон келтириб, охиратдан умидвор бўлган ҳар бир инсон учун намоз каби фарздир. Мўмин-мусулмон одам инсонларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш мажбуриятидадир. Албатта, бу осон иш эмас. Унинг улуғлигига яраша қийинчилиги ва машаққатлари ҳам бор. Амри маъруф ва наҳий мункар қилган одам ҳаммага ҳам ёқавермайди. Тинимсиз қаршиликка учрайди. Одамлардан озорлар етади. Шундай ҳол рўй берса:
«...ўзингга етган мусибатга сабр қил».
Сабр қилмасанг, иш битмайди.
Саҳобалардан Умайр ибн Ҳабиб розияллоҳу анҳу ўғилларига қилган васиятларида, жумладан, қуйидагиларни айтган эканлар: «Қайси бирингиз амри маъруф ва наҳий мункар қилмоқчи бўлса, аввало мусибатларга ҳозирлансин ва Аллоҳ таолодан савоб келишига ишонсин. Чунки кимнинг Аллоҳдан савоб келишига қатъий қаноати бўлса, ўзига етган азиятни сезмас».
«Албатта, булар азм этилажак ишлардандир».
Юқорида зикр қилинган ишлар азму қарор билан адо этилиши лозим бўлган аҳамиятли ишлардир. Шунинг учун ҳам уларни адо этишда сабр керак бўлади.
Луқмон сураси, 17-оят
"Тафсири Ҳилол" китобидан
Давоми бор...
Халқим деб югурар ҳовучлаб жонин,
Халқига бағишлар шуҳратин-шонин.
Лекин шу чопишда кета-кетгунча,
Тозалаб боради халқнинг ҳамёнин.
Абдулла Орипов
Нарцисс = Теоман - ўзини илоҳ деб билиш.
Баҳодир Ботиров
Барча бут-санамларни онаси - ўз ўзига сажда қилиш (яъни ўз нафсига сиғиниш)...
Жалолиддин Румий
Таржимон: Ўзим
Фарзанд тарбияси Қуръон нигоҳи ила (Луқмони Ҳаким мисолида) 3-қисм
Ушбу оятда охиратда Аллоҳ таоло бандаларига қилган амалларининг хабарини бериши қай даражада бўлишини баён этмоқда. Қиёматда ҳисоб-китоб қанчалик даражада аниқ ва дақиқ бўлишини сифатламоқда. Бу баён Ҳазрати Луқмони Ҳакимнинг ўғлига қилаётган панд-насиҳати орасида келмоқда.
«Эй ўғилчам, албатта, у (амал) агар ачитқининг бир дона уруғича бўлсаю у бир қоя тош ичида ёки осмонларда ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур».
Ушбу жумлада инсоннинг бу дунёда қилган амали, яхшилиги ёки ёмонлиги, агар ачитқи ўсимлиги уруғининг доничалик бўлса ҳам, эътиборсиз қолдирилмасдан, олиб келиниши таъкидланмоқда. Маълумки, ачитқи уруғи жуда кичкина бир нарсадир. У шунчалар кичикки, ҳатто қўлга олиш ҳам қийин. Аммо қиёмат куни ўша ўта кичик ҳажмдаги ачитқи уруғидек амал катта харсанг қоя ичида йўқолиб кетган ёхуд ер юзининг бирор жойида тушиб қолган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло топиб келиб, банданинг ҳисоб-китобига қўшар экан.
«Албатта, Аллоҳ ўта лутфли ва ўта хабардор зотдир».
У зот ўта лутфли бўлганидан ҳам энг майда нарсаларни-да билади, ўта хабардор бўлганидан энг кичик амаллардан-да хабардор. Шунинг учун банда ғофил бўлмаслиги лозим. Аллоҳ таоло унинг ҳар бир ишини билиб, хабардор бўлиб турганини ҳисобга олиб, амал қилсин.
Луқмон сураси, 16-оят
"Тафсири Ҳилол" китобидан
Давоми бор...
Одамлар мақсадга эришиш йўлида ўзлигини йўқотди, энди ўзини излаб юришибди
Умид Муқумов
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago