Serjillik

Description
https://t.me/beshinchi_okean
Advertising
We recommend to visit

»خواطر صنعانية❥??⇓
»بوح صنعانية
»رمزيات صنعانيةوصوريمنية
»اعرف اكثر عن صنعا۽
اشياء عن التاريخ الإسلامي
»لسنا الوحيدون لكننا الافضل

التواصل معى سكرتير القناة

@aasyvc_bot
.

Last updated 2 months, 2 weeks ago

https://instagram.com/ruslanbakinskiy7
https://youtube.com/c/RuslanBakinskiyOfficial
http://tiktok.com/@ruslanbakinskiy7
https://youtube.com/@Ruslanbakinskiy7

Last updated 2 months, 1 week ago

Last updated 1 month, 3 weeks ago

5 Monate, 2 Wochen her

Майлими, уйқингда севсам мен сени,
Ҳеч кимга!
Ҳеч кимга билдирмай,
Ҳар кеча!
Ҳар кеча келиб ёнингга,
Лабингдан бўсалар олсам сездирмай?!

5 Monate, 2 Wochen her

Ҳеч нарсани тан олмас гўё
Ҳеч нарсадан бошланган жаҳон.

Рауф Парфи

5 Monate, 2 Wochen her

“Мен сен учун кошона қураман ҳали, - деган эди эркак. – Икки қават кошона.
Мошиналар карвони олиб юради сени.
Хизматингга канизлару шотирлар.
Денгизни ҳам ҳовлимизга олиб келаман.
Осмонни тўшаб қуяман пойингга - булутларга чўлғониб яшайсан.
Умринг парвозда ўтади, худо хоҳласа.
Кўзларингда юлдузлар порлайди доимо...”.

“Кечир, - дейди энди эркак. – кошона қуролмадим.
Машинамиз ҳам эскигина.
Денгиз эса – етиб бўлмас орзу.
Осмонни-ку, қўявер”...

“Йўқ, - дейди аёл кулибгина. – Мен кошонада яшаяпман. Мен ёнингизда учиб яшаяпман:
хоҳласам, денгизга бораман;
хоҳласам, осмонга”...

“Кечир...” - дейди эркак.

“Сиз кошонасиз, - дейди аёл. – Сиз - денгизсиз, осмон...”.

Денгизда – ғусса сукунати.
Осмон - бош эгиб ўлтирар
бир ғариб кулбанинг ичида.

Аёл эса учиб юрибди.
Кўзида
юлдузлар
порлайди -

бош эгиб ўтирган
осмоннинг
юлдузлари.

Усмон Азим
07.01.2016

@serjillik

5 Monate, 2 Wochen her

У Ш Ш О Қ

**Шамоллар уйғонди.
Барг – ҳаяжонда…
Ҳатто ер тагида қўзғолди илон.
Дунё тирилаётган шу тоза тонгда
Ўлгим келмаяпти, онажон.

Ўнгирларда кезар муздай ҳаволар,
Ишқалаб қобоғин кўтарар осмон.
Дунё кўзларини очаётганда
Мен кўз юмайинми, онажон?!

Қайдадир силкинар томчидил ўтлар,
Баргида чумоли кезади ҳайрон.
Ҳали мен кўрмаган боғлар бор экан,
Ўлгим келмаяпти, онажон.

Қизларнинг овози жаранглар мунис,
Ишқ десам – дафтарга сачраб кетди қон.
Севмаса севмабди мени битта қиз,
Дунёда қиз камми, онажон?!

Қаёққа қочади бу иссиқ қоним,
Қўлларни соғиниб сочларим ғужгон.
Кимга керак бўлди менинг ёш жоним,
Ўлгим келмаяпти, онажон.

Бегуноҳ биттадир – у ҳам осмонда,
Қўлга чивин қўнди, қувмоққа йўқ жон.
Чивинлар, чумчуқлар юрган жаҳонда
Менга жой йўқмикан, онажон?!

Қуёшга термулдим – кўзим қамашди,
Киприкдан шабнамдай ёш оқди маржон.
Нурларни соғиниб қақшар қовурғам,
Ўлгим келмаяпти, онажон!

Гарчанд мен қайғули шеърлар тўқидим,
Гарчанд азоб кўрдим мудом бепоён –
Мен ҳали дунёга тўйган йўқ эдим,
Дунё тўйдимикин мендан, онажон…**

Абдукарим Бахриев

@seejillik

5 Monate, 2 Wochen her
5 Monate, 2 Wochen her

Balki unga semizlik yoqar..
Balki unga ozishni doktorlar maslahat bermagandur..
Balki u ozsa oʻzini noqulay his qilar..
Balki ozsa hunuk koʻrinar oʻziga..

Balki..
Balki u meni koʻzimga semiz koʻrinayotgandir..
Balki u semiz emasdir.......

5 Monate, 3 Wochen her

... Ҳайдовчининг асабий сигнали муҳаббатни чўчитиб юборар.
Оила боқишга етмаган ойлик,
музлаткичдан чиққан хўрсиниқ...
Бир чизиқ бор.
Ўтар тонг қушларин сайроғи ундан — Муҳаббатни опичлаб.
Уйлардан ўтмас, метро, автобус, ёлғон ишлаб чиқарувчи баҳайбат идоралар...
лекин қўнар гўдак лабига.
Табассумни билар бу лаблар.
Заиф табассум. Эсини танигач сўнар. Изламас.
Бир чизиқ...
Боғлаб турар рақс тушаётган жуфтлик руҳларин,
ўпишаётган лаблар ширасин.
Кўрдингизми уни қадр кечаси?
Тилидан иншиолло тушмас чайқовчи
чўнтагида танга санар қулваччалардай.
Калтаклайди ожиз эрлар сочидан судраб,
амалдорлар нақ оғзига пешоб сачратар —
илло бузилмасин итоатнинг гармонияси!

Бир... қандай олиб кирай шеърга ёлғонни?
Фақат қушлар ўзгармади,
ташлаб кетишмади ҳали бутунлай
ҳайдовчининг асабий қахри босиб олган бу мамлакатни.

© Jontemir

@serjillik

5 Monate, 3 Wochen her

Je vous souhaite de remettre en question vos croyances et de sortir de votre zone de confort.

5 Monate, 3 Wochen her

Je vous souhaite de remettre en question vos croyances et de sortir de votre zone de confort.

6 Monate her

Кучли қанотларинг бўлса умрбод,
Дунёни кўтариб учсанг бўлади.

Шавкат Рахмон

We recommend to visit

»خواطر صنعانية❥??⇓
»بوح صنعانية
»رمزيات صنعانيةوصوريمنية
»اعرف اكثر عن صنعا۽
اشياء عن التاريخ الإسلامي
»لسنا الوحيدون لكننا الافضل

التواصل معى سكرتير القناة

@aasyvc_bot
.

Last updated 2 months, 2 weeks ago

https://instagram.com/ruslanbakinskiy7
https://youtube.com/c/RuslanBakinskiyOfficial
http://tiktok.com/@ruslanbakinskiy7
https://youtube.com/@Ruslanbakinskiy7

Last updated 2 months, 1 week ago

Last updated 1 month, 3 weeks ago