Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи

Description
Ушбу каналда Ўзбекистон тарихига оид қизиқарли фактлар, тарихий суратлар, ноёб манбалар билан танишишингиз мумкин.

Каналдан маълумот кўчириб олинганда унинг манбаси кўрсатилиши шарт!!!

Реклама хизмати: @bukharian555
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 days, 15 hours ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 4 months, 1 week ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Last updated 1 month, 1 week ago

1 month, 2 weeks ago

Oʻzbekistonda mustaqillikdan keyin yillarga berilgan nomlar

1991 - "Alisher Navoiy yili".
1992 - "Hamshiralar yili".
1993 - "Ahmad Yassaviy yili".
1994 - "Mirzo Ulug'bek yili".
1995 - "Ibn Sino yili".
1996 - "Amir Temur yili".
1997 - "Inson manfaatlari yili".
1998 - "Oila yili".
1999 - "Ayollar yili".
2000 - "Sog'lom avlod yili".
2001 - "Onalar va bolalar yili".
2002 - "Qariyalarni qadrlash yili".
2003 - "Obod mahalla yili".
2004 - " Mehr-muruvvat yili".
2005 - "Sihat-salomatlik yili".
2006 - "Homiylar va shifokorlar yili".
2007 - "Ijtimoiy himoya yili".
2008 - "Yoshlar yili".
2009 - "Qishloq taraqqiyoti va farovonligi yili".
2010 - "Barkamol avlod yili".
2011 - "Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik yili".
2012 - "Mustahkam oila yili".
2013 - "Obod turmush yili".
2014 - "Sog'lom bola yili".
2015 - "Keksalarni e'zozlash yili".
2016 - "Sog'lom ona va bola yili".
2017 - "Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari yili".
2018 - “Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash yili".
2019 - "Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish yili".
2020 - "Ilm-ma'rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish yili".
2021- "Yoshlarni qoʼllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash yili".
2022 - "Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili".
2023 - "Insonga e'tibor va sifatli ta'lim yili
2024 - yil "Yoshlar va biznesni qo'llab-quvvatlash yili".

1 month, 2 weeks ago

Ahmet T. Kuruning "Islam, Authoritarianism, and Underdevelopment: A Global and Historical Comparison" kitobi dunyoning turli mamlakatlaridagi Islom, siyosiy avtoritarizm va iqtisodiy rivojlanmaganlik o'rtasidagi munosabatlarni o'rganadi.

Kuru Islomning ba'zi talqinlari avtoritar boshqaruvni oqlash va musulmonlar ko'p bo'lgan mamlakatlarda iqtisodiy taraqqiyotga to'sqinlik qilish uchun qanday ishlatilganligini o'rganadi.

Kitob tarixiy va zamonaviy holatlarni qiyosiy tahlil qilish orqali musulmon jamiyatlaridagi din, siyosat va ijtimoiy-iqtisodiy taraqqiyotning murakkab o‘zaro bog‘liqligini yoritib beradi.

1 month, 2 weeks ago
3 months, 1 week ago

MuarrixKutubxonasi tomonidan tashkil etilayotgan tarixiy kitoblar yarmarkasi 12-fevral sanasida boʻlib oʻtadi.
Birinchi yarmarkamiz boʻlib oʻtadigan joy:

1. Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy Universiteti Tarix fakultetida

⛳️ Manzil : Olmazor tumani, Mirzo G'olib ko'chasi

P/S: yarmarkaga kelmaganlar bilib qo'yinglar baxilning bog'i ko'karmas 😅

Instagram | Facebook | Telegram | Website

3 months, 1 week ago

Шермуҳаммад Авазбий Мироб ўғли Мунис ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий "Фирдавс ул иқбол"

Ушбу нашр Хоразм тарихнавислик мактабининг намояндалари Мунис ва Огаҳий қаламига мансуб “Фирдавсу-л-иқбол” асарининг Юрий Брегель томонидан 1988 йилда араб ёзувида нашр қилинган нусхасининг табдилидан иборат. Мазкур асар Марказий Осиёнинг ўрта асрлар даври ҳамда Хива хонлигининг XVII ‒ XIX асрлар тарихини ёритишда беқиёс илмий аҳамиятга эга.
@uzbtarixkanal

3 months, 2 weeks ago

Рус сиёсатдони Сергей Михеевни ҳам тушуниш керак. Чунки, у ҳам ўз миллатининг фарзанди ва Россия мамлакати фуқароси. Унинг келажаги учун жон куйдириши табиий ҳолат. Жаноб Сергей Михеевга ўзбек халқининг “Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”, мақола моҳиятини англатиб қўйиш ўринли кўринади. Зеро, Россия иқтисодиёти бугун меҳнат мухожирларининг машаққатли ва ҳалол меҳнатлари ортидан ўз қаддини ғоз тутиб турибди.
Тарих фанлари номзоди, доцент Тоҳиржон Қозоқов.

3 months, 2 weeks ago

- “Агар Россия бўлмаса, ўзбеклар иштонсиз қолади”, эмас, “Агар ўзбеклар бормаса, Россия иқтисодиёти ўлади ёки уларнинг ўзлари “иштон”сиз қолади”, дейиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Буни РОССТАТ расмий ташкилотининг статистик маълумотлари ҳам башорат қилиб турибди.
- Россия сиёсатдонларининг бу каби даъволарига, маъломатларига, тана-дашномларига чек қўйиш учун нималар қилиш кераклиги хусусида фикрлар алмашиниш пайти келди. Бу борадаги таклифларимиз:
1)Четга қора ишчилар эмас, бошқарувчи бўла оладиган билимли фуқароларимизни чиқаришимиз керак. Қандай қилиб? Бунинг учун табиий таълимни замонавий услуб асосида ташкил этиш, интенсивлаш, оптималлаштириш керак;
2)Хорижга норасмий эмас, расмий тарзда меҳнат миграциясини ташкил этиш керак. Бунинг учун мигрантларга оғир келадиган машаққатли солиқ тўлови ёки ҳужжатлар тизимини шакллантириш каби сунъий тўсиқлар қўйилмаслиги керак;
3)Республикамизда иш ҳақи етарли даражада бўлган доимий иш ўринларини яратиш керак;
4)Баландпарвоз гаплар билан оммани вақтинча алдаб турадиган, популист мухбир ва блогерларнинг фаолиятини назорат қилиш керак. Чунки, улар республика Оммавий ахборот воситаларида ҳар куни бераётган “Янги иш ўринлари” яратилаёганлиги ҳақидаги маълумотлари рост бўлганида эди, биз Россияга эмас, россияликлар бизга келиб ишлаётган бўлар эди. Бу борада амалдаги қонунлар ҳам мавжудлигини инобатга олиб, мазкур ҳолатга мутасадди ташкилотлар эътибор қаратишлари лозим;
5)Иш ўринлари масаласида “хоҳлаган имконият қидиради”, таомилига кўра, ҳар бир фуқаро ўз имкниятидан келиб чиқиб, ишсизлик масаласини ҳал қилишга киришиши керак. Масалан, “Туризм-иқтисодиётнинг стратегик секторидир”, деган эди Ўзбекистон Президенти. Бугун бу соҳада улкан тизми, минглаб мутасаддилар фаолият юритяптилар, давлат бюджетидан яхшигина маош оляптилар. Туризмни яхши йўлга қўйиб, қанча иш ўринлари яратилди. Умуман, туристик объектлар қанча пул тушими қилиб, ўзини оқлаяпти? Масалан, биз, 2019 йили Ахсикент дирекция таркибида “Туризм бўлими” ташкил этиб, ҳудуддаги ижтимоий муаммоларни ечишга киришган эдик. “Гид-экскурсоводлар курси”ини очиб, 2019 йилнинг январь-февраль ойларида 35 нафар уюшмаган ёшлар курс тингловчилигига жалб этилди, улардан 11 нафари март-апрель ойларида Ахсикент мажмуасида иш билан таъминланди. 2018 йил 3-5 октябр кунлари дирекциянинг халқаро сертификатга эга 2 нафар туроператорлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Буюк Ипак Йўлида Туризм: Тошкент – 24” халқаро туризм ярмаркасида иштирок этиб, 75 нафар маҳаллий ҳамда 35 нафар хорижий туристик фирмалар билан шартномалар имзолаган эдилар. Яна бир эътиборли жиҳат, 2019 йил март-апрель ойларида Ахсикентда Халқаро ва ички туризм гуркираб ривожланди. Ўтган икки ой давомида ўнлаб хорижий туристлар мажмуага ташриф буюрдилар. Қисқа давр оралиғида туризмдан тушадиган кунлик тушум ўртача 825 000 сўмни ташкил этди. Бу ўша давр учун салмоқли тушум ҳолат бўлиб, ҳали туризм соҳасида бирон бир ташкилот бундай самарали натижани кўрсата олмаган эди;
6)Бугун кўплаб нодавлат Олий таълим даргоҳларининг очилиши яхши ҳолат. Бу соҳаги тадбиркорлар биринчи галда табиий ҳолда шартнома-тўлов ортидан келадиган катта даромадни кўзлаганлар. Аммо, шу даромадларни болаларга ўрта таълим берувчи мактаблар очиш билан ҳам олса бўлади. Агар бир талаба бир йилда 20 млн таълим учун тўлов қилаётган бўлса, 1 ўқувчи ҳам 10 ойда ҳар ойига 2 млн.дан тўлов қилиб, шу суммани бера олади. Чунки, мактаблармизда бир синфда 30 нафар ўқувчининг ўқитилиши, бу оммавий саводсизлик дегани. Сабаби, ўқитувчи 40 дақиқалик вақт оралиғида бир ўқувчи билан 1 дақиқа ҳам машғулот ўташга жисмоний имконияти етмайди. Агар синфда 15 ўқувчи бўлса, самараси ҳозиргидан 5-10 баробар юқори бўлади. Тадбиркорга ўша кўзлаган маблағи ҳам тушади. Муҳими миллат саводли бўлади. Шунда биз четга билимсиз, уқувсиз, фақатгина ўзининг жисмоний кучига таянибгина пул топа оладиган ёшларни эмас, бошқарувчи, раҳбар бўла оладиган фуқароларимизни чиқарамиз.

3 months, 2 weeks ago

“Россия-1” каналида "Справедливая Россия" партияси аъзоси Сергей Михеевнинг Россияда 5 миллион ўзбек мигрантлари ишлаётгани ва агар Россия бўлмаса, ўзбеклар иштонсиз қолиши ҳақида гапирди. Сиёсатчи Яков Кедми эса, мигрантлар бўлмаса, Россия иқтисодиёти қулаши, ҳақида гапирган.
Мазкур масала бугун миллий ижтимоий тармоқларимизда “Тренд” даражадаги муҳокамага сабаб бўлди. Бизнинг бу борадаги фикрларимиз:
- Статистик маълумотларга кўра, ҳар йили Россияга 4-7 ой ишлаш шарти билан 3,1 миллион атрофида ўзбек мигрантлари келади;
- Ўзбек гастрабайтерлари (мардикорлари) Россия ҳудудидаги катта диаспорани ташкил қилиб, ўз меҳнатлари билан Россиянинг иқтисодий тараққиётига сезиларли даражадаги улушларини қўшмоқдалар;
- Миграция билан боғлиқ объектив ва субъектив муаммоларнинг мавжудлигига қарамай, уларнинг сони юқорилигича қолмоқда;
- Ўзбек гастрабайтерлари асосан:
1) Қурилиш ва таъмирлаш;
2) Хизмат кўрсатиш соҳаси;
3) Ишлаб чиқариш ва саноат;
4) Савдо;
5) Қишлоқ хўжалиги;
6) Транспорт ва логистика;
7) Ижодий касблар: баъзи ўзбек меҳнат муҳожирлари, журналистика, мусиқа в санъат соҳасида ҳам фаолият юритишади. Минг афсуски, бу жуда кам фоизни ташкил қилади. Асосий мигрантлар қора ишчи бўлиб ишлашади.
- Жанубий Корея ҳар йили Ўзбекистондан меҳнат миграцияси орқали жуда катта гастрабайтерлар оқимини қабул қилади. Бу ердаги шароит ва маош масаласи Қозоғистон ва Россияга қиёслаганда анчагина баланд;
- Мамлакатда етарли иш ўринларининг мавжуд эмаслиги ёки белгиланган маошнинг қониқарли эмаслиги сабабли, Ўзбекистон фуқаролари хорижий мамлакатлар, хусусан, Россияга ҳам иш излаб бормоқдалар;
- 2021 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 8,1 миллиард АҚШ доллорини ташкил қилди. Мазкур сумманинг 5,6 миллиард доллори, яъни, 70 % и Россия федерациясидандир.
- Россия ИИВ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россияга 12, 8 млн мигрантлар кириб келган. Бу эса, 2021 йилга нисбатан 3,5 млн нафарга ортиқ, демакдир. Бу нисбатда ўзбеклар салмоғи бошқалардан кўра кўпроқдир. Улар Россия иқтисодиётининг таянч меҳнат русурсларига айланиб улгуришган.
- Меҳнат муҳожирларига қарши популистик шиорлар асосан, ДПНИ-рус миллатчи ирқчи неонацистлар уюшмаси (Движение против нелегальной иммиграции) каби радикал миллатчи ташкилотлар ва ҳукмрон “Ягона Россия” партиясининг ёшлар қаноти, “Маҳаллий”, деб номланган ёшлар ҳаракати томонидан фаол қўлланилади;
- Россияда аҳолисининг ўсиш динамикаси йил сайин пасайиб бормоқда. Масалан, аҳоли 1926 йилда 100 900 000 киши, 1991 йилда 148 273 746, 2023 йилда 146 447 424 кишини ташкил қилган бўлса, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатга 146 203 613 киши ташкил этаётганлиги маълум бўлди. Айниқса, руслар салмоғи мамлакатда камайиб бомоқда. 1989 йилдан 2023 йилгача бўлган давр оралиғида аҳолининг этник таркибида сезиларли ўзгаришлар содир бўлиб, демографик таркибда руслар ҳиссаси 81,5 % дан 79,8 % га тушиб қолди;
- Бунинг сабаблари Россиянинг ўзидан хорижга чиқиб кетаётган руслар оқимининг кўплиги ва туғилиш сонининг камлигидир. Масалан, Россиядан меҳнат миграцияси сабабли 1851 йилдан 1915 йилгача 4,5 млн киши чиқиб кетган бўлса, 2000 йилдан 2021 йилгача 5 млн россиялик мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Сўнги йилларда эса, бу ҳолат янада жадаллашмоқда;
- ХХ аср 90-йилларидан 2000-йилларнинг ўрталарига қадар Россияни кундалик эҳтиёжлар масаласидаги етишмовчиликлар сабабли кўплаб фуқаролари тарк этдилар. Ўша даврдаги эмигрантлар асосан Европа, АҚШ ва Канадага борар эдилар. 2014 йилдан кейинги Россиядан эмигрантлар сонининг ортишига сабаб, мамлакатдаги иқтисодий вазиятнинг кескин ёмонлашиши бўлди. Ўша пайтда йилига тарк этувчилар сони 300 минг кишидан ортиб кетди. Оғир ижтимоий-иқтисодий аҳвол, иш ҳақининг пастлиги аксар россияликларни қониқтирмас эди. Бугун меҳнат мигрантлари рози бўлиб ишлаётган иш ҳақига Россия фуқароларини кўндириб ишлаш ҳам мушкул эди;
- Хулоса шуки, Россиядаги ўзбек меҳнат мигрантлари борасида алаҳсираётган Сергей Михеевнинг фикрлари эмас, сиёсатчи Яков Кедмининг қарашлари Россия манфаатларига тўла мос тушади;

3 months, 3 weeks ago
5 months, 4 weeks ago

Искандарбек Мунший Туркманнинг "Тарихи оламоройи аббосий" асари
биринчи жилд (озар тилида)

Китобнинг биринчи жилди компиляция, умумлаштирувчи хусусиятга
эга бўлиб, Хондамиминг “Ҳабиб ус-сияр”, Мир Яҳё Қазвинийнинг “Лубб ат-таворих” (“Тарихлар мағзи”) ва муаллифи номаълум икки асар “Тарихи шоҳ Исмоил Сафавий” ва “Тазкирайи шоҳ Таҳмосиб” ҳамда бошқа асарларга таяниб ёзилган. Унда, асосан шоҳ Аббоснинг ота-боболари, шунингдек, шоҳ Исмоил аввал (1502—1524), шоҳ Таҳмосиб аввал (1524— 1576), Исмоил соний (1576—1578) ва Султон Муҳаммад Худобанда (1578—1587) ҳукмронлиги йилларидаги тарихи умумий тарзда баён этилган, шунингдек, Озарбайжон, Эрон ва Ўрта Осиёнинг ХVI асрдаги тарихи зикр этилган
@uzbtarixkanal

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 days, 15 hours ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз 💯

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 4 months, 1 week ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Last updated 1 month, 1 week ago