ДИЛДАГИ ГАПЛАР

Description
Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик: @DILDAGIADMIN
We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 3 weeks, 3 days ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 3 weeks, 6 days ago

Бахт-оиладан бошланади. 👨‍👩‍👧‍👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰

🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал

Мурожаат учун: @BaxtliOilam1

Last updated 2 days, 4 hours ago

1 month ago
**• Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар …

• Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
• Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!
• Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.
• Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
• Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
• Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

1 month ago
ДИЛДАГИ ГАПЛАР
1 month ago
ДИЛДАГИ ГАПЛАР
3 months, 4 weeks ago

▪️Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл:1. Онангнинг кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.

▪️Уч нарса қайтиб келмайди:1. Сўз, оғиздан чиққанида.
2. Камон ўқи, отилганида.
3. Вақт, ўтиб кетганида.

▪️Дунё уч кундир:1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бу ҳам бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз қаерда бўлишимизни.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

3 months, 4 weeks ago

Ота-она учун фарзанднинг энг яхши амали бу:

  1. Ҳажга олиб бориш эмас!
  2. Оёғини ўпиш эмас!
  3. Ота-онасини оёғини ювиб, ўша сувни ичганини намойиш қилиш эмас!
  4. Автомобил совға қилиш эмас!

Бу ишлар деярли риё ва кибр! Деярли деяпман. Айнан демаяпман.

Энг яхши амалингиз.

ЯХШИЛАБ ЭШИТИБ ОЛИНГ!!!

БУ УЛАРНИНГ ЮЗИГА ТАБАССУМ БИЛАН БОҚИБ, ТЕЗ-ТЕЗ БИРГА ҲАМСУҲБАТ БЎЛИБ ЎТИРИШИНГИЗДИР.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

4 months ago

#ибрат

ҚАЙТАР ДУНЁ, БУ...

- Ҳа, дўстим, нега асабийлашасан, тинчликми?
-  Кўрмайсанми, папаша билан мамашкамни? Қизиқ, уларга барча шароитни керагидан ортиғи билан яратиб қўйган бўлсам. Ҳовлигa бир нафар хизматчи ёллаганмaн. Қишлоқда яшашса-да, бирон-бир оғир иш қилдирмайман: кир ювишмайди, овқат қилишмайди, иккаласида ҳам энг сўнгги русумдаги қўл телефони. Қизиқ уларни тушунмайман, нуқул менга қўнғироқ қилиб, биз сени, набираларимизни соғиндик, қачон келасизлар, деб ҳол-жонимга қўйишмайди. Нима, мен бу ерда ўйнаб юрибманми? Ахир, менинг ҳам дам олиш кунлари режалаштирган муҳим ишларим бўлиши мумкин-ку. Йўқ, мен уларни  тушунолмайман. Хўш, яна нима керак, ўзи, уларга?!

Орадан 30 йил ўтиб яна ўша эски дўстлар:

- Ҳа, қадрдоним, нега хомушсан? Бирон жойинг безовта қилмаяптими, ишқилиб?
-  Кўрмайсанми, бу фарзандларни, ўзлари билан ўзлари овора. Уларга қўнғироқ қилиб, нега келмаяпсизлар, сизларни соғиндим-ку десам, отажон, сизга нима етишмаяпти? Еганингиз олдингизда, емаганингиз ортингизда бўлса? Хизматингизга махсус киши ёллаган бўлсак. Катта бир ҳовлида ўзингиз ўзингизга бек бўлсангиз, дейишади, занғарлар. Ахир, ёлғизликдан бу ҳовли мени ютиб юборай деяпти-ку! Ахир, буларнинг барчаси, фарзанду набираларимнинг бир дақиқалик ширин дийдорига, улан билан мулоқот гаштига етмайди-ку. Наҳотки, улар шу оддий нарсани билишмайди?! 

©️ “Фарзанднома” китобидан

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

6 months, 3 weeks ago

Шунчаки ёдингизда сақланг!Ҳеч нарсага кафолат йўқ.....
Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас хамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди....
Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

Дилдаги Гаплар - Дилдан гаплашамиз!

9 months ago

#кулги

— Ф.И.Ш. ни айтинг!⠀
— Нима у ФИШ?⠀
— Фамилиянгиз, исмингиз ва шарифингиз.⠀
— КАЛ!⠀
— Нима бу КАЛ?⠀
— Каримов Акром Лутфиллаевич!

Жойига етиб борадиган гаплар фақат бизда - @DildagiGaplar

We recommend to visit

Diydor shirin kanaliga xush kelibsiz🌹

Bizning kanalda chiroyli mavzular bor🥰

Telegram Tarmog'ida Yagona Yo'nalish💙💫

Diydor Shirin Mehrli va sogʻinchli kanal doimo sizlar bilan birga🥰

Reklama Uchun: 👉 @Habibulo 👨‍💻

Kanal sotilmaydi!

Last updated 3 weeks, 3 days ago

Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

• Маноли видео марузалар
• Ибратли ҳикоялар
• Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун: @Malikaadminka2

Last updated 3 weeks, 6 days ago

Бахт-оиладан бошланади. 👨‍👩‍👧‍👧
Аллоҳ барча оилаларни паноҳида асрасин❤️🥰

🔎Оила мавзусидаги ҳар қандай маълумот, ведио ва фактларни ўзида жамлаган канал

Мурожаат учун: @BaxtliOilam1

Last updated 2 days, 4 hours ago