Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Информа

Description
Сиз учун энг сўнгги янгиликлар ва фойдали контентни саралаб кўрсатамиз.

Информа – филтрланган ахборот
Advertising
We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago

8 months ago
*****🗣*** Мисрнинг кўзи ожиз муаззинлари**

*🗣 Мисрнинг кўзи ожиз муаззинлари*

Масжидларда ҳозирги овоз кучайтиргичлар бўлмаган даврларда муаззин (азон чақирувчи) минорага чиқиб азон айтган. Мисрда эса муаззин тайинлаш бўйича бир гўзал одат шаклланганди.

▶️ Мисрда азон айтишга кўзи ожиз кишини тайинлашар эди. Чунки хонадон ташқарисида юрган аёлларга масжид минорасида турган номаҳрам эркак муаззиннинг назари тушмаслиги зарур бўлган.

*🔷 Информа*

9 months, 2 weeks ago
***⚡️*****2021-йилда энг кўп ҳаражат кетган йўл …

⚡️2021-йилда энг кўп ҳаражат кетган йўл Гулистонда ётқизилган

Маълумотларга қараганда йўлнинг ҳар бир километрига $950 минг кетган. Лекин бу 3 ва 4-тоифадаги йўлдир.

Бошқа давлатларда:
— Россияда $620 минг;
— AҚШ.да $3 млн;
— Хитойда $2,5 млн;
— Қозоғистон:
1-тоифали йўл $1,8 млн;
2-тоифали йўл $910 минг;
— Украина:
1-тоифали йўл $4,6 млн;
2-тоифа учун $2,1 млн;
3-тоифа учун $1,89 млн
4-тоифа учун $1,071 млн талаб қилинади.

©Нарҳи қанча

Бизда янги қурилган йўлларни 10 баллик тизимда неччига баҳолайсиз?

*🔷 Информа*

10 months ago

*ОТМларга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга:*

—Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;
—Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;
—Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;
—«Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари;
—«Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;
—Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;
—«Ниҳол» мукофоти совриндорлари;
—Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);
—Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;
—Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;
—Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;
—Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;
—Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;
—Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;
—Ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;
—Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;
—Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

*🔷 Информа*

10 months ago
***⏫*** **Хитойнинг антиқа сиёсий усули — …

Хитойнинг антиқа сиёсий усули — «Панда дипломатияси»🐼****

Хитой ўзи учун муҳим, стратегик ҳамкор давлатларга «Панда дипломатияси»ни қўллайди. Яъни уларга қайтариб бериш шарти билан пандалар ижарага берилади. Мисол учун 2017-йилда Германияга ҳамкорлик рамзи сифатида бир жуфт панда 15 йил муддатга берилган.

Панда Хитойнинг миллий рамзи саналиб, бутун дунёдаги пандалар асли Хитойга тегишлидир. Мамлакатда пандани ўлдиргани учун ўлим жазоси белгиланган.

Агар бирор давлат билан муносабатлар ёмонлашса норозилик сифатида пандалар қайтариб олинади. Яқинда АҚШга нисбатан шундай қилинди.

*🔷 Информа*

10 months ago

Академик лицейларга киришда ёзма имтиҳон бекор қилинадиПрезидент қарорига кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:

— коллеж ва техникумларга давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари 2 бараварга оширилади;

— абитуриентларга «давлат гранти» ёки «таълим йўналиши» устуворликларидан бирини танлаш ва танлаган устуворлиги бўйича бакалавриат таълим йўналишлари кетма-кетлигида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.

🔽 2024/2025 ўқув йилидан:— ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;

— умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.

Бундан ташқари, таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизими жорий этилади.

*🔷 Информа*

10 months ago

Ходим илтимосига кўра қуйидаги ҳолатларда бошқа ишга ўтказилиши керак:
— соғлиғига кўра енгилроқ ишга ўтказишга оид тиббий хулоса бўлганида;

— ҳомиладор аёлни вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқаришдан холи ишга ўтказиш бўйича тиббий хулоса бўлса;

— 2 ёшга тўлмаган боласини парваришлаётган ота-онанинг бири (васий) томонидан аввалги ишини бажариш мумкин эмаслиги;

— бошқа узрли сабабларда ва бундай иш иш берувчида мавжуд бўлганда.

📋 Ходим ташаббусига кўра вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати жамоа шартномасида белгиланиши мумкин.

Ходим тиббий хулосага мувофиқ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқаришдан холи бошқа доимий ишга ўтказишга муҳтож бўлса, иш берувчида бўш иш ўрни бўлса ходим бошқа доимий ишга ўтказилиши керак.

©Ҳуқуқий ахборот

*🔷 Информа*

10 months, 1 week ago
***⏫*** Корея яриморолининг тунда олинган космик …

Корея яриморолининг тунда олинган космик сурати

70 йиллик тарих давомида Шимолий ва Жанубий Корея қанчалик ривожланишга эришганини ушбу сурат ифодалаб беради. Жанубий Корея Осиёнинг энг ривожланган давлатларидан бири сифатида ёп-ёруғлигини кўрасиз. Сеул пойтаҳт туманининг ўзида 26 млн одам яшайди.

Шимолий Кореяда пойтахт ва денгизбўйи порт ҳудудларидан бошқа ёруғлик кўзга ташланмайди. Таҳминан 25 млн одам яшайдиган Шимол ҳозирда озиқ-овқат инқирозида эканлиги айтилади.

*🔷 Информа*

We recommend to visit

۞Бизнинг каналдан топишингиз мумкин!👇

۝ Маноли видео марузалар

۝ Ибратли ҳикоялар

۝ Қалбларни титратадиган марузалар

Реклама учун @arzon_reklamar

Last updated 4 days, 13 hours ago

Буюртма учун 🔻
902222399

@chustlik_admin

Last updated 9 months, 1 week ago

Бу алдамчи дунёда одамларга таскин берадиган каналга хуш келибсиз!

Тижорий хамкорлик:👉 @Timur_bek

Last updated 6 days, 13 hours ago