ELTUZ

Description
Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot.

Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago

1 month, 1 week ago
1 month, 2 weeks ago

*🔴*ЧИРЧИҚ ДАРЁСИ ЧИҚИНДИЗОРГА АЙЛАНТИРИЛМОҚДА
Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидан оқиб ўтган Чирчиқ дарёси ҳавзасидаги табиий бутазор ва жийдазорларга ўт қўйилгандан сўнг ҳамон ўнгланмаяпти. Ёввойи табиат инсон омили сабаб яксон этилмоқда, атроф муҳит чиқиндизорга айланди.

"Экофаол" Муҳаммадсаиддан таклиф шуки: чиқинди ташлаётган қонунбузарларни аниқлаш мақсадида кузатув камерлари ўрнатиб беришда амалий ёрдам беринг масъуллар!

Бу Ватан барчамизники, авлодларга экологик муаммони ташлаб кетмайлик!

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

1 month, 2 weeks ago

Мактабгача ва мактаб таълими бошқарма бошлиғи Ф.Қурбонов кадрларни лавозимга танловсиз ишга олмоқда. Унинг фаолиятида ишчи ходимларни меҳнат таътилидан мажбуран чақириб олиш, ишчиларга таътил бермаслик ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, Ф.Комилов ходимларга устама ҳақлари тўламаслиги, ички туризм учун нормани бажармаслиги далиллар билан исботланди.

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Бухоро филиали шикоятлар юзасидан тафтиш натижаларини тақдим этди. Бироқ Ф.Комилов фаолиятини ислоҳ қилишдан бош тортмоқда.

Элтуз инсайдерларининг хабар беришича Ф.Комиловни Мактаб ва мактабгача таълим вазири Ҳ.Умарова қўллаб-қувватлайди. Шу сабабдан бошқарма бошлиғи молиявий жиноятларини давом эттириб мансабини суистеъмол қилишда давом этмоқда.

Мунтазам равишда таътилсиз, устама тўловларсиз қолган ходимлар Ўзбекистон Республикаси бош прокуроридан тегишли чоралар кўришини талаб қилади.

Эслатиб ўтамиз Ф.Комиловнинг ноқонуний фаолияти ҳақида 2023-йил 30 январ куни Элтуз танқидий мақола эълон қилган эди. Ф.Комилов Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг огоҳлантиришини эътиборсиз қолдирди.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

1 month, 2 weeks ago
***🔴*****АНГРЕНДА ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАНЖАЛ ТУФАЙЛИ БИР …

🔴АНГРЕНДА ЎҚУВЧИЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАНЖАЛ ТУФАЙЛИ БИР НАФАР ЎҚУВЧИ ВАФОТ ЭТДИ

"Тошкент* вилояти Ангрен шахарда 21 март куни 41 ва 43 мактаб ўқувчилари ўртасида келишмовчилик юз берган. 41 мактабнинг 9-11 синф ўқувчилари 43 мактабнинг 11 синф ўқувчиси О. ни* вахшийларча уриб, унинг ўлимига сабаб бўлди. Ёшгина йигит увол кетди, жувонмарг бўлди.

Фарзандларимизга нима бўлаяпти? Наҳот ўсиб келаётган авлод шунчалик вахшийлашиб бораётган бўлса? Бунга сабаб нима? Менимча энг асосий сабаблардан бири бу ота- онанинг лоқайдлигида, оилада тарбиянинг бузилганлигида, чунки қуш инида кўрганини қилади деб бежиз айтишмаган. Яна бир сабаби мактаб, чунки мактаб ҳам 2 уйдек* гап. Соғлом муҳит бўлмаган мактабда мана шундай ноҳушликлар юзага келаверади.

41 мактабга янги раҳбар тайинлангандан кейин, ушбу мактабда соғлом муҳит йўқолди. Чунки янги раҳбар илгари пора билан қўлга тушиб ва қандайдир йўллар билан жазодан қутулиб қолган шахс эди. Мактаб рахбари ва мактаб маъмурияти фақат чўнтакларини тўлдириш билан оввора. Мактабда тинмай йиғди йиғди, ота- оналардан ҳали кўчатга, ҳали группага, ремонтга ва х.к. Мактаб маънавиятчилари тинмай ўзгаради, бу нарса ўқувчиларнинг тарбияси, ахлоқи ва таълимида ўзининг салбий натижасини намоён этди.

Мактаб маънавиятчилари ва психологлари аслида тарбияси оғир ўқувчилар билан алоҳида иш олиб боришлари керак, лекин бу мактабда бундай ишлар амалга оширилмаган. Мухтарам президентимиз ўқитувчилар мақомини оширган бир пайтда, мактаб ўқувчилари уни бир тийинга олмаса, мехнатини қадрламас экан, мамлакатда ўсиш, ривожланиш бўлмайди.
Ушбу 41 мактабда муҳитни яхшилаш учун энг аввало мактаб раҳбари ва маъмуриятини тубдан ўзгартириш керак. Зеро, коррупция бор жойда ривожланиш ҳам бўлмайди."*

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

1 month, 2 weeks ago

“БЕШАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИ ЕР МАЙДОНЛАРИНИ СОТМОҚДА”

Ассалому алайкум!

Бешарик тумани ҳокими дастидан туманда сотилмаган ер майдони қолмади. Каерда бўш ер бўлса, тендерга қўйиб сотмоқда.

Бугун туман марказий ўйингоҳи сотувга қўйилди. Шу билан бирга Шабада МФЙдаги марказий стадион олдидан бошланган катта зовурни опен бюджет орқали кўмдириб юбориш ҳаракатида юрибди.

Бюджет ташкилотидаги раҳбарларга шу лойиҳада ютиб чиқиш учун топшириқ берган. Энг ёмони, бу зовур кўмилса ўзи шундоқ ҳам зах бўлган бешариқнинг Шабада ва Файзобод МФЙларидаги зах баттар кучаяди. Дарахтлар қуришни, уйлар захдан нурашни бошлайди.

Бечора халк ҳокимга карши чиқолмайди. Қарши чиққанини милиция билан қўрқитади. Туман катта масжиди олдидан Оқтовуқ қишлоғига кетадиган йўл бўйидаги зовурниям шунақа қилиб кўмдириб сотмоқчи эди, аҳолиси қарз ҳавола қилиб бўлсаям уйини олдини сотиб олди.

Бешариқда сотилмаган жой қолмаябди. Энг ачинарлиси, ҳоким ҳар куни туман кадастр ва архитектура ишчиларига ер топиши бўйича топшириқ бераркан.

Ҳурматли, Элтуз! Сиздан илтимос, Шабада МФЙдаги зовурни кўмилиши ва стадион сотилиши бекор қилинишида ёрдам беринг

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

1 month, 3 weeks ago

⚡️⚡️⚡️Мисрдаги ҳужраларда мияси атала қилинаëган ўзбек болалари ИШИДнинг потенциал армиясидир. Бу тайм бомбани зарарсизлантириш лозим.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

1 month, 3 weeks ago

Хуллас, гап бундай: Хотинини калтаклаган зўравон бўйича Элтуз Франция прокуратураси ва хотин ҳуқуқлари ташкилотидан маълумот олди.

Ўзига Тўрабек Сано деб исм қўйиб олган ва асл исми Тўраев Раҳмат Санақулович бўлган психопат-маняк хотинини калтаклагани учун 3 кун Франция қамағида ўтирганини биламиз.

Ҳозир бу психопат судгача қўйиб юборилган.

Жорий тақиққа қарамасдан ўзи ҳақида тармоқда яхши имидж ясашга тиришиб ëтибди. Бу маняк Ўзбекистондан олиб келган хотини учун концлагер ташкил қилган.

Даҳшатли қоида ва чекловлар жорий қилиб, хотинини камар билан калтаклаш жазосини мунтазам амалга ошириб келган.

Элтуз Франция прокуратураси ва хотин қизлар ҳуқуқлари билан шуғулланадиган ташкилот билан боғланиб, калтакланган Шарофий Шодиябегим билан боглиқ жараëнни тўла ўрганди. (Умуман бир тонна маълумотимиз бор)

Қисқа айтаман, Ўзбекистондан Францияга келин бўлиб тушган Шарофий Шодиябегим инсон зоти бардош бера олмайдиган қийноқ ва хўрликларга бардош бера олди.

Айни пайтда Элтузга Тўраев Раҳмат Санақулович томонидан алдаб кетилган ва ундан азият чекканлардан мурожатлар келиб туша бошлади.

Тўраев Раҳмат Санокулович жазоланиши - қонун талаби.

Шодиябегим Шарофий кучли, иродали хотин. У ўзи мунтазам калтакланганида сабр қилиб бардош берди. Аммо бу психопат ўз боласини калтаклашни бошлаганида қочиб полицияга мурожаат қилишга қарор қилди. Чунки у - она! Боласиниинг бошида калтак синишини истамайди.

Билишимизча, Тўраев Раҳмат Санақулович хотин қизлар билан шахсийда "Ўткурий услубида" ëзишиб¸ авраб ўзига янги жертва топмоқчи.

Қори ишкамбадан баттар бу зиқна¸ Францияда ишсиз мақомида нафақа олиб ўтирган нотавон психопатнинг мақсади - хотинларнинг пулини шилиш.

Келажакда ўзбек хотин-қизлари бу апрс алфонс психопат қўлига тушиб қолмасликлари учун эҳтиëт бўлишга чақирамиз.

Исми: Тураев Рахмат Санакулович.

Ижтимоий тармокларда - Тура Бек. Францияда изини яшириш учун Turon Rahmat деб ўзига ном олган.

Қизлар илтимос бу апрсга ишонманг.

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

1 month, 4 weeks ago

🔴ТЕРМИЗДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ НИМАДАН НОРОЗИ?

"Ассалому алайкум, Туз оға! Миллий гвардия тўғрисида ёзмаган фақат биз қолган бўлсак керак!

Республиканинг олис ҳудуди, Термиз шаҳрида хизмат қилиб келяпмиз. Февраль ойида бизда бошлиқлар алмашди. Бошқарма бошлиғидан тортиб, батальон командиригача. Янги бошлиқлар янгилик олиб кирадими деб адашган эканмиз! Фақат "груз" қўйишдан бошқасига ярамайди. Батальон командирининг олдига кирган тирик жон борки, бирон бир "груз" билан чиқади. Ҳаттоки уйидаги wifi га ҳам пул тўлтади уялмай!

Жуда қўпол ва ҳурматсизлик билан муомала қилади. "Груз" ни кўтарган одамлари эса маза қилиб юради, қолганлар эса гап эшитишдан боши чиқмайди. Самарқанддан бўлган бу янги командир атрофига фақат самаркандликларни йиғиб олган. Қолганлар эса юраверади. Кимга додимизни айтишни билмаймиз, "инспекция" жанобалари эса кимнидур ушлаб олиб, ишдан "уволить" қилдирса ва ўша қилган ишига премия олиб чўнтакка урса бўлди. Қолган бўлаётган ишларни эса билса ҳам жим юраверади.

Элтузни муҳтарам президентимиз ҳам уқишини билиб, бу гапларни ёзяпмиз. Миллий гвардия қўмондонлиги зарур тегишли чораларни кўради деган умидда, нажот кутиб қолгувчи "танка" си йуқ ҳарбий ҳизматчилар."

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

1 month, 4 weeks ago

🔴КЛАСТЕР ФЕРМЕРЛАРНИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛМОҚДА

*"Ассалому алайкум, админ!

Кармана тумани фермерлари номидан мурожаат қилмокдамиз. Туманда 145 та фермер хўжаликлари томонидан жами  5600 гектар ғалла экилган. Шундан 55 та фермер хўжалиги "Сара Дон 2020" ғалла кластери билан шартнома тузилиб, 5 минг тонна ғалла топширилиши бўйича шартнома имзоланган.

"Сара Дон" МЧЖ тумандаги 73 фермер, 2505 гектар, 7899 тонна ғалла бўйича шартнома имзолаган. Афсуски, бу кластер билан шартнома қилган фермерларнинг барчаси норози. Сабаби, 2024 йил ғалла ҳосили учун ажратилган лимитларни кластер ўз ҳисобига ҳал қилиб, кредитларини ёпган фермерларга, пахта лимитидан ғаллани озиқлантиринглар деб қўрқмасдан тайзиқ ўтказмокда.

Чунки кластер раҳбари бошқа, амалда эса Навоий вилоят Агроинспекция бошлиғи А.Рашидов бошқаради.

Ҳозирда ғалла иккинчи бор озиқлантирилиши керак, лекин минг афсуски биринчи озиқлантириш ҳам бажарилмаган. Ғаллаларнинг аҳволи ўта абгор аҳволда. Фермерлар додини кимга айтишни билмаяпти.

Қолаверса кластер "Бахт текстил" МЧЖ билан келишиб айрим фермерлар ҳисобидан пул маблағларини уларнинг рухсатисиз ўзлаштирган. Пулга тўймайдиган А.Рашидов борган сари ҳаддини билмай боряпти.

Вилоят прокуратураси, вилоят ДХХ, вилоят ҳокими ушбу ҳолатни ўрганиб, биз фермерларга амалий ёрдам берилишини умид қилиб кутиб қоламиз."*

🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube

2 months ago
**Қарийб 100 миллион сўмлик «дело»ларни асоссиз …

Қарийб 100 миллион сўмлик «дело»ларни асоссиз тугатиб юборган МИБ мансабдорларига жиноий иш очилди

МИБ Зангиота тумани бўлими томонидан 98,4 млн сўмлик 435 та ижро ҳужжатлари тегишли қонунларга зид равишда тугатилиб, «МИБ портали» дастурига сохта ҳужжат ва квитанциялар, ижро ишларига алоқаси йўқ ҳужжатлар асос сифатида кўрсатилиб бириктирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилган.
PS. Охирги пайтларда фалончи мансабдорлар пистонча пул маблағларини талон-тарож қилгани-ю, бир қоп пул пора олгани ҳақида кўплаб хабарлар чиқади. Аммо сал вақт ўтиб, шу мансабдорларни тақдири нима бўлди экан деб қизиқсангиз, ҳеч бало бўлмаган бўлиб чиқади. Тиржайиб яна ўз ишини давом эттириб юрган ёки кўтарилиб кетган бўлади. Бу ҳолатдаям шундай бўлади деган хавотир йўқ эмас. Терговчи ва судьялар икки кўзимиз ва қулоқларимиз уларда эканлигини ҳис қилишсин. Ёпди-ёпди бўлиб кетса, албатта, буни жамоатчиликка етказамиз.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago