Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Банкир ✅

Description
Сизнинг банкирингиз.

YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews

Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago

*❗️Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?*

8 март — Хотин-қизлар байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 3 кунгача дам олади. Аммо бу вақт ичида ҳам айрим банкларнинг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари ишлашда давом этади.

Демак, 8-9 март кунлари қуйидаги банклар орқали доллар олиш мумкин:

- Агробанк
- Асакабанк
- БРБ
- Гарант банк
- Давр банк
- Инфинбанк
- Ипак Йўли банки - Капиталбанк - МКБанк - Пойтахтбанк - Трастбанк - Туронбанк
- Универсалбанк - Халқ банки - Ўзмиллийбанк
- Ҳамкорбанк
- Ҳаётбанк

Банклар устига босиб қайси филиал ёки БҲМ ишлаши ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек, доллар олиш ёки сотиш учун банкоматлардан фойдаланса бўлади. Банкоматлар жойлашувини бу ердан аниқлаш мумкин.

@bankir

1 month, 2 weeks ago

Қайси банклар бошланғич тўловсиз автокредитлар ажратмоқда?
“Банкир” ҳозирги кунда тижорат банклари томонидан таклиф этилаётган автокредитлар шартларини ўрганиб чиқди. Унга кўра, қуйидаги банкларда бошланғич тўловсиз ёки тўлови камроқ автокредитлар ажратилмоқда:

Ипак Йўли Банки

Фоиз ставкаси – йиллик 29,9%
Кредит муддати - 5 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Кредит суммаси – 600 млн сўмгача
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит таъминоти – мулк гарови, олинаётган автотранспорт воситаси, бошқа енгил турдаги автотранспорт, пул гарови ва заргарлик буюмлари
Батафсил

Садерат Банк
Фоиз ставкаси – йиллик 28%
Кредит муддати – 48 ойгача
Имтиёзли давр – йўқ
Бошланғич тўлов – 0%
Кредит суммаси – 170 млн сўмгача
Кредит таъминоти – харид қилинадиган автомобиль
Батафсил

Капиталбанк
Фоиз ставкаси – йиллик 32%
Кредит муддати - 4 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Кредит суммаси – 85 млн сўмгача
Бошланғич тўлов – 16%
Кредит таъминоти автомобиль гарови ва суғурта полиси
Батафсил

Анорбанк
Фоиз ставкаси – йиллик 36%
Кредит муддати - 5 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Кредит суммаси – 400 млн сўмгача
Бошланғич тўлов – 15%
Кредит таъминоти автомобиль гарови ва суғурта полиси
Батафсил

Тенгебанк
Фоиз ставкаси – йиллик 26,9%
Кредит муддати - 5 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Кредит суммаси – 400 млн сўмгача
Бошланғич тўлов – 15%
Кредит таъминоти автомобиль гарови ва суғурта полиси
Батафсил

@bankir

1 month, 2 weeks ago

“Ҳамкорбанк” 50 млрд сўмлик облигациялар чиқаради
“Ҳамкорбанк” ресурс базасини ошириш мақсадида корпоратив облигацияларни чиқаришга қарор қилди.

Облигациялар 50 минг дона бўлади бўлади ва ҳар бирининг номинал қиймати 1 млн сўмдан белгиланади.

Чиқарилаётган корпоратив облигациялар сони чекланмаган инвесторлар ўртасида оммавий усулда (очиқ обуна йўли билан) бир йил муддатда жойлаштирилади.

Банк облигациясининг жойлаштириш нархи 819 672,13 сўм бўлади. Бир йил ичида у эгасига 1 млн сўм бўлиб қайтади — йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз. Корпоратив депозитларнинг ўртача фоиз ставкаси 2023 йилда 17,9 фоиз бўлганини инобатга олсак, бу компаниялар учун рақобатбардош фойда дегани.

@bankir

1 month, 2 weeks ago

Доллар тушади
7 март куни амал қиладиган доллар курси 15-16 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:
Infinbank — 12 480
Hamkorbank — 12 480
BRB — 12 475

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Infinbank — 12 525
Aloqabank— 12 525
Turonbank — 12 530

@bankir

1 month, 3 weeks ago

Бензин импорти учун нималар ҳалақит қиляпти?

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонга автобензин олиб кирувчи тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда тадбиркорлар бензин импорти билан шуғулланишдаги еттита асосий муаммони айтди. Хусусан, банклар томонидан бензин импорт қилувчилар учун ажратилаётган кредит юкламаси юқори. Шунингдек, импорт ёнилғи учун ҚҚС тўлаш муддати қисқа ҳисобланади.

Муаммолар қаторида, бундан ташқари, қуйидагилар бор:

- темирйўл логистикасининг қимматлиги;
- республикага олиб киришда қўшимча мажбурий сертификатлаш;.
- «геосиёсий вазият» сабаб ўтказмаларнинг тақиққа тушиб қолиши ва маҳсулот вақтида етиб келмаслиги;
- катта ҳажмдаги бензинни сақлаш учун сиғимлар мавжуд эмаслиги;
- мавжуд бўлган сиғимлар ижараси қимматлиги.

Тадбиркорлар, бунга қўшимча тарзда, Туркманистондан бензин харид қилиш жараёни жуда кўп вақт талаб қилиши, натижада айланма пул маблағлари музлаб қолишини айтди.

@bankir

3 months, 2 weeks ago

6 январь. Банклараро тўловларни қабул қилиш 19:00 гача узайтирилди.

@bankir

3 months, 2 weeks ago

“Кёнгнам банк”ка берилган аккредитация бекор қилинди, яна бир ломбард реестрдан чиқарилди

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси декабрь ойида 46 та масалани кўриб чиқиб, тегишли қарорлар қабул қилди. Жумладан, қонунчилик талабларига риоя этмаган 3 та банкнинг айрим операцияларни амалга оширишига чеклов ўрнатилди, 2 та банкка эса жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилмаган 1 та ломбард чора ва санкциялар қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, Корея Республикаси “Кёнгнам банк” АЖ Бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ, ушбу банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолияти тугатилгани сабабли унга берилган аккредитация сертификати бекор қилинди. Lombard Magic Crown МЧЖ эса ломбардда ўтказилган текширув натижасида аниқланган қўпол қоидабузарликлари учун ломбардлар реестридан чиқарилди.

Бундан ташқари, қўмита томонидан банкларга қуйидаги кўрсатмалар берилди:

- ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш;
- тижорат банклари бошқарувларида аниқланган камчиликларни тузатиш;
- ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш;
- банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш;
- молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш.

@bankir

3 months, 2 weeks ago

Доллар яхшигина кўтарилади

8 январь куни амал қиладиган доллар курси 30-31 сўм атрофида ошиши кузатилмоқда
Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank— 12 355
Ipotekabank— 12 345
NBU— 12 340

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курс:
Aloqabank— 12 370

@bankir

5 months, 1 week ago

❗️Qiwi Ўзбекистонни тарк этади

Qiwi Uzbekistan тўлов ташкилоти 18 декабрдан бошлаб Ўзбекистондан чиқиб кетади.

Компания мижозларини 18 декабргача иловадаги Uzcard ва Humo карталаридан пул ечиб олишга ёки хизматлар учун тўлов қилишга чақирди.

18 декабрдан кейин иловадан пул ечиб олмоқчи бўлганлар ариза билан мурожаат қилишига тўғри келади.

Компания Ўзбекистондан чиқиб кетишига сабаб қилиб Марказий банкнинг чекловларини келтирган.

Маълумот учун Марказий банк Qiwi ва бошқа тўлов ташкилотларига хорижий ўтказмаларни амалга оширишни тақиқлаган эди.

@bankir

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 5 days, 11 hours ago