🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Сизга қайси китобни совға қилишларини истайсиз?
Карла Фодор. Совға
Етти яшар қизим Тамико шу кунларда жуда хурсанд. У Янги йил кириб келишини ва қорбобо ҳаммага совға улашишини интиқ бўлиб кутмоқда. Бугун Тамико мактабдан қайтибоқ, хонасига кириб олди. Ҳеч ким кирмай туришини айтди. Билишимча, унинг қўли тўла совға эди. Бироздан сўнг у эшикни очди ва ўралган совғаларини арча тагига териб қўйди. Мен эрим билан аста уларга кўз югуртирдик. Тамико совғаларнинг устига “онамга”, “дадамга”, “укамга” деб ёзиб қўйганди. Мамнун ҳолда қизимнинг бошини силадим. Бир пайт менинг совғамнинг орқасида турган яна бир қутига кўзим тушди. Тамико унга “бувимга” деб ёзиб қўйганди. Юрагим зириллаб кетди.
Қизимнинг умидбахш кўзларига турмулиб, нима дейишни билмай қолдим.
- Ахир ҳамма совғасини очгани келади-ку, тўғрими, ойи? –деди у илинж билан.
Гап шундаки, унинг бувиси бундан тўрт ҳафта илгари қазо қилганди. Ҳаммадан кўра, бувисини яхши кўрадиган Тамиконинг бу туҳфасидан уйимизга онамиз қайтгандек бўлди.
Нодирабегим таржимаси
қалбида тазарруси йўқ одамдан қочаман.
БУЮКЛАР ШУ ЕРДА. 21 АСР. Беруний эрталаб эрта уйғонди, Ювинди, таранди ва олди соқол. Ҳаммадан илгари ишга отланди, Жамоат ишида ҳамиша фаол. Ишхона русуми соат тўққизда, Эшиклар очилар, бошланар тартиб. Қарши бориб бўлмас одатимизга, Бўйин сунмоқликдир…
БУЮКЛАР ШУ ЕРДА. 21 АСР.
Беруний эрталаб эрта уйғонди,
Ювинди, таранди ва олди соқол.
Ҳаммадан илгари ишга отланди,
Жамоат ишида ҳамиша фаол.
Ишхона русуми соат тўққизда,
Эшиклар очилар, бошланар тартиб.
Қарши бориб бўлмас одатимизга,
Бўйин сунмоқликдир расмият шарти.
Ҳамма ишга шошган, кўчалар тирбанд,
Салом ҳам, алик ҳам нари-беридир.
Ишлаймиз, тишлаймиз, шу тақдирга тан,
Ғилдирак айланар, югур-ҳо югур...
Автобуслар ўтар, ана, бекатда –
Навоий ўлтирар, чеҳраси ҳорғин.
Ишда ўтирмоғи зарур бир пайтда,
Кечикиб турибди, бирпас олиб тин.
Мажлисга шошади Турди Фароғий,
Фароғат дегани асли бу мажлис.
Кеча кам ухлабди. Учар қовоғи
Бирлашайлик, дерди, бирлашди ҳаргиз.
Мажлис бирлашмоқдир мажбуриятдан,
Ризқу насибанинг пайида жамлик.
“Турмуш обод бўлар” деган ниятда,
Баъзан унутилиб қолар одамлик.
Янги бошлиқ келган – Мирзо Улуғбек,
Аввал олим эди, энди мансабдор.
Буйруқдан ўзга бир оҳанги йўқдек,
“Бажарилсин” бўлар такрору такрор.
Зарур масалалар чиқар ўртага,
Ҳайфсанга тортилар Машраб деган зот.
Бир ойки келмайди ишга жўрттага,
Ишчанлик туйғуси бўлмаса наҳот?
Бошлиқ ўқий туриб ходимлар исмин,
Ногоҳ олд қаторга ғазабнок боқур:
“Масъулият чатоқ. Ишдан олинсин,
Ўртоқ Заҳириддин Муҳаммад Бобур!”
Оқибат туйғуси жўшиб ногаҳон,
Забт этмиш бизнинг ул сарғиш бинони.
Тоби қочган эмиш шифохонада,
Кўргани борсакми ибн Синони?
“Кўп яхши инсон у, тузалиб кетсин”.
Дуога қўл очар Бухорий маъюс.
Дунёда дард деган йўқолиб битсин,
Ҳеч инсон зотида қолмасин афсус.
Бухоро кафеда ичавериб май,
Қарзга ботган эмиш Умар Хайём ҳам.
Танбеҳ бериб бўлмас ҳолини билмай,
Кимдадир қувонч кўп, кимдадир бахт кам.
Бирор муаммоси борга ўхшайди,
Ишга келмай қўйган. Суриштиринг тез.
Сўраб кўриш керак сал ҳушёр пайти,
Йўқса, ойлигидан кесиб қўямиз.
Сўзламоқ навбатин Қодирий олмиш:
“Бугун бир қарорга охир келамиз.
Касаба уюшма бўш туриб қолмиш,
Келинглар, Чўлпонни раис қиламиз!”
Шу билан тугайди бу қисқа мажлис,
Ҳамма ўз ишига тарқалар кейин.
Соат олтидан сўнг умр дахлсиз,
Соат олтигача етмоқлик қийин.
Тун чоғи автобус, метролар гавжум,
Шаҳар ухламайди, тинмас одамлар!
Бу дунё бозордир. Қизиган мавсум,
Савдога қўйилган қувончу ғамлар.
Казо-казоларга ҳамкасб бўлганман,
Маошга қарайман умидвор ҳисда.
Мен ҳам саҳар туриб, шошиб келганман,
Буюклар қатори соат тўққизда!
Турмуш ғори ичра беркиниб улар
Шу ҳаёт измига олганлар тушиб.
Қарайман, уларга ачингим келар,
Гўё бу – бир некбин кишининг туши!
Биз интилган манзил биздан кўп йироқ,
Бу турмуш – соҳилин йўқотган денгиз!
Оталар, оналар, кўп раҳмат, бироқ
Нега исмимизни бундай қўйдингиз?
Хуршид Абдурашид
Фотоалбомдан шу расмларни топиб олдим, биринчи марта шахсий хонамга эга бўлгандаги завқ эсимга тушди. Дархон тарафлар. Бешинчи қават балконидан кўчани кузатиш ёқарди. Биринчи президент ҳар тонг ва оқшом қора учта машинада зувиллаб ўтиб кетарди. Яна қор ёғишини, дарахт гуллашини узоқ томоша қилардим. Хонам кенггина эди, (балки ҳозир кичик кўринган бўларди). Деворни айлантириб Шохрух репер расмларини ёпиштириб чиқдим. Дадамга магнитафон олдиртирдим. Кассетага Сезам радиосидаги сара ашулаларни ёзволардим. Кечаси плеер тинглаб, "Телба"ни тушуниб тушунмай ўқирдим. Яхши кўрган шеърларимни газета ё китобдан дафтарга кўчириб чиқардим. Ёнимизда Ҳамид Олимжон метро, баъзан қишлоқдан қандошлар келса обтушардим, одам сийрак бўларди вагонларда. Бродвейни, Телман паркини айланардик. Сергей Эсенин музейи биқинимиздайди, аммо ҳеч кирмаганман. Баркамол авлод маркази бепул ва қизиқ жой эди, мактабдан кейин куним ўшатта ўтар, бир рақс, бир зардўзлик, бир инглиз тилига кирардим. Мактабга троллейбусда борардим хаёл суриб. Ўша пайт илк марта Твда Қиш сонатаси намойиш этилди, мактабда асосий муҳокамамиз шу эди: Жун Санг ўлмаганми? Южинни шарфини топиб тақиш мода бўлди. Блинчик пишириб, дўконга чиқарардим, ўша пайтам ҳозиргидек пул топишни ва ривожланишим учун сарф қилишни ёқтирардим. Талаба бўлгунимча ўша ерда яшадик. Ҳаётимни энг бахтли, беташвиш, орзули, унумли пайтлари экан энди билсам. Уч фасл ёстиғим тагида тинмай китоб алмашар, ҳикоячалар таржима қилар, синфдошларим билан қорбўрон ўйнар, кундалик тутар, ёзда эса Фарғонага уч ойга қочардим. У ердаги даврларим эса алоҳида ёзгулик завқ, муҳаббат. Дархонга бир борсаммикин шу кунларда, мактабимни, таниш кўчаларни сайр қилгим келди. Шу вақтгача бундай истак туғилмаганди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her