Хоразм вилояти судлари | Расмий канал

Description
Хоразм вилоят судларининг расмий канали
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 months, 3 weeks ago

Олий судда мамлакатимиз Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди

Telegram

2 months, 3 weeks ago

Мустақиллик байрами муносабати билан Хоразм вилоятидан бир гуруҳ судья ва суд ходимлари тақдирланди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

2 months, 3 weeks ago

ЯНГИ ТАЙИНЛАНГАН СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туманлараро ва шаҳар иқтисодий ҳамда туманларо маъмурий судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 29 агустдаги қарорига муфовиқ судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган Х. Тўйчиев, Ш. Шералиев, Л. Абдурахмонов, С. Чулиев, Х. Сулайманбекова, А. Рахимов, М. Байбекова, А. Хакимов, Х. Тошпулатов, Б. Абдуллаев, Р. Рузметов, Э. Розумбетов, М. Облокулов, С. Юлдашов, Б. Пардаев ва Н. Турсуновнинг қасамёди эшитилди.

Тадбирда иштирок этган судьяларнинг ота-оналари ва яқинлари уларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган 16 нафар янги судьяга судьялик гувоҳномалари топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

2 months, 4 weeks ago
**ҚУТЛАЙМИЗ!**

ҚУТЛАЙМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ

Олий суднинг судьяси Гулнора Парпиева ва **Тошкент туманлараро иқтисодий судининг раиси Зокир Худойқулов - “Содиқ хизматлари учун” медали,

Бухоро вилояти маъмурий судининг судьяси Жалолиддин Ҳусенов - “Шуҳрат” медали** билан мукофотланди.

Олий суд жамоаси Г. Парпиева, З. Худойқулов ва Ж. Ҳусеновни ушбу юксак давлат мукофотлари билан самимий табриклаб, келгуси фаолиятларида янада улкан муваффақиятлар тилайди!

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

2 months, 4 weeks ago
**ҚУТЛАЙМИЗ!**

ҚУТЛАЙМИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов - “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

3 months ago

Хоразм вилоятидаги туманлараро ва туман(шаҳар) судларида ободонлаштириш ишлари ўтказилдиУлуғ айём – Мустақиллик байрами арафасида Хоразм вилоят судлари жамоалари томонидан "Маҳалла обод – юрт обод" шиори остида ҳашар амалга оширилди.

Ҳашар давомида иштирокчилар томонидан туман ва шаҳарлардаги суд бинолари ҳамда ён-атрофларда тозалаш ишлари олиб борилди. Ерлар ободонлаштирилди, ариқ ва зовурлар тозаланди. Мавжуд дарахтларга шакл бериш, оқлаш ва уларнинг тагини юмшатиш каби ишлар бажарилди.

Уюшқоқлик билан ўтказилган озодалик тадбирларида иштирок этган судья ва суд ходимлари юртимиз ободлигига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Ободонлаштириш ишлари Хоразм вилоят, туманлараро ва туман(шаҳар) судларида давом этмоқда.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

5 months, 2 weeks ago

Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан Хоразм вилоят судининг Кадрлар бўлими бош консультанти Х. Сапаев, вилоят судининг судья катта ёрдамчилари И.Усмонов ва М.Бабаниёзовлар иштирокида Урганч давлат университетида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда талабаларга суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда вилоят судининг кадрлар захирасини яратиш тартиби тушунтирилди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

5 months, 2 weeks ago

Хоразм вилоят суди раиси Ш.Камолов, вилоят маъмурий суди раиси Ж.Султанова ҳамда судьялар иштирокида Янгиариқ туманида ҳудудда содир этилган жиноятлар муҳокамаси ва сайёр қабул ўтказилди

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

5 months, 2 weeks ago

**Урганч шаҳрида “Суд органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида масъулиятли ёритишда журналист ва блогерларнинг касбий маҳоратини ошириш” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида фаолият юритаётган журналист ва блогерлар учун тренинг бўлиб ўтди

Каналга уланиш:** @xorazmviloyatisudlari

5 months, 2 weeks ago

Ҳазораспда жамоатчилик иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг сайёр суд мажлисида 1991 йилда туғилган, маълумоти ўрта, оилали, 4 нафар фарзанди бор, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаро Ф.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Судда маълум бўлишича, Ф.М. фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг суд буйруғига асосан З.Л. фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун то у вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг тўртдан бир қисми миқдоридаги алимент ундириш белгиланган бўлсада, 2023 йил 1 декабрь кунидан 2024 йил 1 май кунига қадар жами 3.949.556 сўм алимент пулларини тўламасдан, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган.

Ф.М. судда айбига иқрорлик билдириб, ҳозирда алимент пулларни тўлашга имконияти етмаслиги, бироқ йигирма кунлик муддатда алимент пулларини тўлиқ тўлаб бериши ҳақида тушунтириш бериб, енгиллик қилишни сўради. Жабрланувчи З.Л. судда алимент пулларини ундириб, Ф.М.га нисбатан қонуний чора кўришни сўради.

Суд қарори билан Ф.М. МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбли деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек Ф.М.дан жабрланувчи З.Л. фойдасига 3.949.556 сўм пул ундирилиши белгиланди.

Каналга уланиш: @xorazmviloyatisudlari

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago