PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago
????????????
⚖ “ҚАРОРИМ АДОЛАТ, ҚОНУНИМ ВИЖДОН”
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, журналист, публицист, шоира, болалар ижодкори Нилуфар Жабборова билан суҳбат.
➡️Мақолани ўқиш: “Қарорим адолат, қонуним виждон”
????????????
⭐️ “ИЖОД ЧАШМАСИ” БУЛОҒИДАН ҚОНИБ СУВ ИЧДИМ...
⚡️Одатда, “Ижод нима?” деган саволга дуч келганимизда, бирданига жавоб бера олмаймиз. Ростдан ҳам ижоднинг маъно-моҳияти унинг сирлилиги билан қизиқ. Чунки, ижодкор шундай шахски, юксак ғоялар тажассуми унинг бутун юрагини эгаллаб олган бўлади. Шу боис ижодкорнинг маънавий олами ҳамиша сирли ва жозибалилигича қолади. Мана шу сирлилик, жозибалилик туфайли маълум бир ижод кишисининг битиклари, ёзган ёки чизган ёхуд маълум бир қиёфани гавдалантирган роллари қўриқ ер очаётган Фарҳод мисоли кўнгилда ажиб мўъжизалар яратади. Мен “Ижод чашмаси” журналини қўлимга олганимда дастлаб ана шундай ичкин туйғуларни ҳис қилдим...
⚡️Журналнинг қисқа вақт мобайнида мухлислари, сўровчилари кўпайганлиги ҳам бир ажойиб белги, аслида. Бир-биридан қизиқ, ранг-баранг саҳифаларга қувонч билан нигоҳимни қаратар эканман, журнал жамоасининг, хусусан адиб ва журналист – Музаффар Муҳаммадназарнинг алоҳида, ўзига хос, профессионал услуби кўзга ташланади. Журналнинг бадиий безалиши, дизайни ҳам эътиборни тортадиган даражада кўркам бўлиб, ҳавасингизни келтиради.
⚡️Журналнинг бир нечта сонлари билан бақамти танишдим. Ҳар бир мақола ўзининг нозик тили, равон услуби ва халқчиллиги билан ажралиб туради. Устоз Мунаввара Усмонованинг “Бир куни”, Музаффар Муҳаммадназарнинг журналист ва шоира Нилуфар Жабборова ижоди ҳақида тайёрлаган “Қарорим – адолат, қонуним – виждон”, Адиба Умированинг “Алоуддиннинг саргузаштлари” каби қизиқарли публицистик мақолалари, Устозларимиз Абдуқаюм Йўлдошевнинг “Янги йил ҳикояси”, Қўчқор Норқобилнинг “Қорбобо” каби ҳикоялари менга жуда ёқди.
⚡️Музаффар Муҳаммадназар “Қарорим – адолат, қонуним – виждон” мақоласида ўқувчини шоира ва журналист Нилуфар Жабборованинг кўнгил оламига сайр қилдиради. Суҳбат – мақола жанридаги ушбу материал ўзининг равонлиги, маъно-мазмунга бойлиги, улкан, чўнг ҳаётий ҳақиқатларни ўзида акс эттириши билан таҳсинга сазовор.*⚡️*Муаллиф Нилуфарнинг ўзи, марҳума журналист онаси ҳамда яна буви ва онаси йўлини тутган ёш қизи мисолида СЎЗ йўли ва ижод заҳматини кўради. Музаффар қаҳрамонлари – уч авлод ўртасидаги ўтган йиллар кўнгилни улғайтириш, сўз санъати устидаги бетиним меҳнатлар жараёни бўлганлигини ифодалайди. Гоҳ маҳзун, гоҳ қувончли, нозик сарказмлар билан йўғрилган мақола ширин ва нафосатли тилда битилган.*⚡️*Муаллифнинг сўз танлашдаги диди ва маҳоратини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз. Нилуфар Жабборованинг “Қарорим – адолат, қонуним – виждон” деган сўзлари мақолага бош сарлавҳа қилиб олинганлиги ҳам унинг ўқишлилигини оширган. Бу таъкидлов замирида журналистнинг бош принципи ҳақиқат бўлиши кераклиги урғуланаяпти. Айниқса, мақола қаҳрамонига берилган саволлар унинг кўнгил оламини бор бўйича очиб беришга хизмат қилган.
⚡️ “Ижод чашмаси” журнали ҳар бир шоир ёки санъаткор учун ўзига хос катта минбарга айланган. Унда замондошларимизнинг қувонч ва ташвишлари, ҳаётий муаммоларни ечишдаги нуктадонликлари қаламга олинади. Кези келганда, каминанинг ҳам ижодига журнал саҳифаларида кенг ўрин берилганлигини мамнуният билан изҳор қиламан ва бундан миннатдорман. Назаримда, мухлислар меҳрини қозонган мазкур журналнинг ададини кўпайтириш керак, деб ўйлайман.
⚡️Ижод табиати ва ижодкор масъулияти ҳақидаги адабий-эстетик қарашларни акс эттириш нафақат ҳозирги давр, балки барча замонлар учун ҳам бирдай аҳамиятлидир. Зеро, ижод оламига қадам қўйган ҳар бир ижодкор қанчалик ўз устида ишласа, ижод лабораториясига қанчалик чуқур кирса, сўз санъати сирларини нечоғлик теран ўрганса, ижодда шунчалик камолга эришади. Бу эса, ўз навбатида, миллий адабиётимиз, санъатимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, салоҳияти юксак ижодкорларнинг янги авлоди шаклланишига олиб келади.
⚡️Бир сўз билан ифодалаганда, “Ижод чашмаси” журнали ва унинг жамоасининг мамлакатимизда маданият, санъат ва адабиётни тарғиб-ташвиқ қилишда алоҳида юксак ўрни борлигини эътироф этиш жоиз.
⚡️Журнал жамоасига, хусусан, заҳматкаш, жонкуяр ижодкор Музаффар Муҳаммадназарнинг келгусидаги барча маънавий-маърифий, ижодий фаолиятига омад тилаймиз.
Гуландом ТОҒАЕВА,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира
Мусиқий лаҳзалар
?*?*?*?*?*?*?****
*?* "Кўзлари ғамгин экан"
? Милена Мадмусаева**
#sheriy_lahzalar *? ? ? ? ? ? ? ? ?*
? Yolg‘izlik...
✍ Sayyora ZOIROVA
? O.Maftuna (AFIFA**)
"Ассалому алайкум, синглим. Раҳмаааат, умрингиз узоқ бўлсин, илоҳим! ??? Қайта-қайта эшитяпман, йиғлаяпман! Рамазон кунларида раҳматли онамнинг руҳлари шод бўлган бўлса ажабмас. Аввало Худойим, кейин ўтганларнинг руҳи мададкор бўлсин Сизга. Ҳар томонлама соғлом, кўркам, фахр ва ғурурингизга айланадиган фарзандларнинг онаси бўлиш насиб этсин, илоҳим. Овозингиз, оҳангингиз билан юрагимга меҳрдек кириб келдингиз. Яна бир бор ташаккур сингилжоним. Жонингиз доимо соғ-омон бўлсин!?"
Onajonimizning joylari jannatdan bo‘lsin ilohim?*?*
?** @mangu_sadolar
ТОЛЕИМДАН МИННАТДОРМАН
⚡️Яқинда "Ўзбекистон" радиоканалининг "Тафаккур ва ижод" эшиттиришида ўтказилган дилдан суҳбатда сўнггида сўзи ўткир журналист Робия Камол "Дўстларингиз кўпми?!" деб берган саволига "Дўстларим жудаям кам", дея жавоб қилгандим. Ўшанда Робия опа "Нега?!" деб таажжуб билан сўрагандилар. Шу суҳбатда мен бир Инсонни алоҳида эътироф этганман. У ҳам бўлса мана шу тасвирдаги жилмайиб турган аёлдир.
⚡️Шахсан мен учун ҳақиқий дўстликнинг ёши ҳам, чегараси ҳам йўқ. Дўстлик кўнгилларнинг, дилларнинг, ўй-хаёлларнинг ўхшашлиги, бир-бирига мутаносиблигидир!..
⚡️Онам вафотига қадар бу чеҳра мен учун фақат холамнинг қизи эди. Вақт ўтиб, кун, ой, йиллар ўтиб у мен учун ўрни келганда меҳрибон она, маслаҳатгўй опа, сирдош дўст сифатида бўй кўрсатди...
⚡️Бу хилқат сабр билан жииимгина тинглай олади, ўринли маслаҳат беради, шодон кунимда қувончимга қувонч қўшади, оғир кунимда далда, тиргак бўла олади. Қандай ҳолларда кўп гапиришимни ҳам, қандай ҳолларда жииим бўлиб қолишимни ҳам яхши англайди... Бирор марта ички кечинмаларим, ҳиссиётларим, ўй-хаёлларим билан ўйнашмаган. Танқидлари ҳам доимо ўринли ва асосли! Айрим "дўст"ларга ўхшаб ўзини дардкашдек кўрсатиб, оғриқли нуқталарни атайин тилиииииб ўтмайди, унга ишонган одамларни сабрини синамайди. Ўзгалар кўнгилини муқаддас қўрғондек эҳтиёт қилади, гарчи улардан кўўўп озор кўрган бўлса-да. Мана шунинг учун ҳам у мен учун жудаям қадрли ва эъзозли!.. ???
⚡️ Биз деярли ҳар куни гаплашамиз.
Ишда бўлса расмий оҳангда Нилуфар деб, уйда бўлса агар, ҳинд фильмидаги Рину бақалоққа менгзаб, Нилууу бақаааалооқ, деб гаплашади. Гарчи бақалоқ бўлмасам-да, унинг шу "Нилуууу бақалоқ" деган мурожаатида бир олам кайфият бор... ?
✨ Агар сизнинг ҳам ҳаётингизда бир дона бўлса ҳам шундай инсон бўлса, демак сиз ҳам мендек бахтлисиз. Зеро, бу ҳаётда бир дона бўлса-да қалби уммон, юраги дарё, ҳақиқий инсонни топиш мушкул иш!
⚡️⚡️ Феруза хола! Сизни яхши кўриб, эъзозлаётган барча яқинларингиз учун, асосийси ман учун доимо соғ-омон, умрингиз узоқ бўлсин. Сизни доимо соғ бўлиб юришингиз учун бақ-бақалоқ бўлишга ҳам розиман.???
Борингизга минг шукур. Сизни менга яқин қилган толеимдан миннатдорман, деб Нилу бақалоғингиз. ?
АҲД
Кўзларимга бермадим рухсат,
Ирмоқларин беркитиб қўйдим.
Қай ғўрлигим тутган бир фурсат,
“Йиғламайман”, деб сўз бериб қўйдим.
О, ҳаётнинг тўфонларига
Отилишим қайдан билибман.
Машъал тутиб аҳд қўлларига
Мағрур туриб фақат кулибман.
Тортиб олди яқинларимни,
Тақдир бутун сабримни сўрди.
Ўзи ўксик, ярим кўнглимни,
Ўтган-кетган бир чертиб кўрди.
Ортда қолган кунларим – ўгит,
Озорлар – яшашни ўргатди.
Юрагимга дегандим “унут!”
Кўксин очиб чандиқ кўрсатди.
Ичга ютган ёшларим – оғу,
Аламини юзимдан олди.
Ҳар бир томчи қасдма-қасдига
Сочларимга ўз рангин солди.
Ғам ночордек кўриниб юпун,
Атрофимда турарди сергак.
Гоҳи қаддим кўтармоқ учун
Керак бўлди биргина тиргак.
Илинж келди ҳолим сўроқлаб,
Мўртлигимдан аҳдимни буздим.
Юрагимни маҳкам қучоқлаб,
Неча йиллик ғуборни ювдим...
Билдирмадим, сездирмайин жим,
Қалбдан кўзга очдим бир йўлак.
Кўз ёшимни кўрмайди ҳеч ким,
Фақат ёлғиз Тангримдан бўлак!
✍Нилуфар ЖАББОРОВА
АҲД
Кўзларимга бермадим рухсат,
Ирмоқларин беркитиб қўйдим.
Қай ғўрлигим тутган бир фурсат,
“Йиғламайман”, деб сўз бериб қўйдим.....???
✍️Нилуфар ЖАББОРОВА
?Наргиза ҚУВОНЧЕВА
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 1 month ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 3 months ago