Otabek Usmanov | Raqobat qo‘mitasi

Description
O‘zbekiston Respublikasi Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi raisi maslahatchisining rasmiy kanali
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago

2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago
***?*** Куни кеча **Давлатимиз раҳбари бошчилигида** …

? Куни кеча Давлатимиз раҳбари бошчилигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига қаратилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

? Йиғилишда Давлатимиз раҳбарлигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

? Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида жойларда аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва бандликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

✈️ Бу борада таъминотчилар, масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан "SMART-MARKET.UZ" орқали оилавий тадбиркорлик учун маҳсулотлар етказиб берилиши йўлга қўйилган.
Аммо баъзи етказиб берувчилар томонидан ўзаро тил бириктирилган ҳолда маҳсулотларни айнан камбағалликдан чиқариш долзарб бўлган аҳоли учун юқори нархларда етказиб бериш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.

? Юқоридагилардан келиб чиқиб таъминотчилар, масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар қатъий огоҳлантирилади.

✍️ Мазкур ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан кучайтирилган назорат ўрнатилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-149-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 161-сонли қарорларига биноан қуйидаги йўналишлар доимий таҳлил қилиб борилади:
*?**Кредитлар ҳисобига маҳсулот (хизмат)ларнинг етказиб берилишида шаффофликни таъминлаш мақсадида «маркетплейс» эркин савдо майдончасида рақобат муҳитини шакллантириш;*?*нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик, таъминотчи корхоналар томонидан маҳсулот (хизмат)ларнинг ўз вақтида ва сифатли етказиб берилишини таъминлаш ҳолати.
Шунингдек,
*?*«маркетплейс» тизими таъминотчилар таклиф этаётган маҳсулотлар (хизматлар) бўйича устун мавқеини суиистеъмол қилмаслик;*?*таъминотчиларнинг ўзаро келишиб қилинган ҳаракатлари ва тил бириктиришлари орқали нархлар асоссиз ўсишга олиб келмаслик;*?*етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишига амал қилишлари кабилар.*

? Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда мувофиқлаштирилган ҳаракатлар яъни нархларни асоссиз равишда оширишлар аниқланган тақдирда уларга нисбатан белгилангантартибда қатъий чоралар кўрилади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимизки, давлатимиз олиб бораётган асосий шиорга ҳамоҳанг камбағалликни қисқартириш қонун доирасида, барчамизнинг биринчи навбатдаги умуммиллий ҳаракатимизга айланиши керак.

Каналга уланиш ? https://t.me/Press_Secretary_CC 

facebook | telegram | instagram | twitter | youtube

2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago
**“AGROBANK” АТБ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН …

“AGROBANK” АТБ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН БОШЛАНҒИЧ НАРХИ 2 МЛРД 620 МЛН СЎМ БЎЛГАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

? Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “AGROBANK” АТБ Навоий вилояти бошқармасида 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

? Ўтказилган ўрганишлар давомида, бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

✈️ Жумладан, танлов ҳужжатларига мос равишда баҳоламаслик, мувофиқлаштириш ҳамда иштирокчилар ўртасидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган талаблар мавжудлиги аломатлари кузатилди.

☝️ Юқоридагиларга кўра, Махсус комиссияси томонидан “AGROBANK” АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Ишни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Каналга уланиш ? https://t.me/Press_Secretary_CC 

facebook | telegram | instagram | twitter | youtube

2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago
2 months, 2 weeks ago

#инфографика

? Рақобат қўмитасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2024 йил 7 ой давомида жами 15 562 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 5 775 таси уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 5 824 таси савдо ва умумий овқатланиш, 3 503 таси алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 44 таси реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.

? Юқоридаги мурожаатларни ўрганиш мобайнида, 309 та ҳолатда истеъмолчилардан жами 109,2 млрд. сўм миқдорида ортиқча маблағ олингани аниқланган ва тегишли чоралар кўрилганлиги натижасида 95,5 млрд. сўммаблағлар қайтаҳисоб-китоб қилиниб, 8,4 млн нафар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланган.

*?*Батафсил видео инфографикада

Каналга уланиш ? https://t.me/Press_Secretary_CC 

facebook | telegram | instagram | twitter | youtube

2 months, 2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago
***➖*** **РАСМИЙ МУНОСАБАТ** ***➖***

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

? Ижтимоий тармоқлар орқали "Қамчиқавтойўл ИЙФК" Давлат муассасаси тасарруфидаги автомобиль йўлларини қишки қаров сақлаш ишларида сирпанчиққа қарши қум сотиб олиш бўйича ўтказилган бошланғич нархи 900 млн сўмлик танлов савдолари юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилган.

?Ушбу ҳолатга тезкорлик билан аниқлик киритиш мақсадида, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан назоратга олиниб, айни вақтда танлов савдолари юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда.

✔️ Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари ҳақида қўшимча ахборот тақдим этилади.

Каналга уланиш ? https://t.me/Press_Secretary_CC 

facebook | telegram | instagram | twitter | youtube

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 4 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 3 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 4 days, 11 hours ago