NA law firm

Description
💼 "NA LAW SOCIETY" адвокатлық фирмасы

☎️ 930583036
☎️ 934884811

📌 юридик жәрдем, ҳуқықый мәсләҳәтлер;
📌 жынайый, ҳәкимшилик, пуқаралық, экономикалық судларда ҳуқықыңызды қорғаў.

Мәнзил: Нөкис қаласы, Төрткүл гүзары, 38-үй
Ориентир: Карат рестораны
Advertising
We recommend to visit

Community chat: https://t.me/hamster_kombat_chat_2

Twitter: x.com/hamster_kombat

YouTube: https://www.youtube.com/@HamsterKombat_Official

Bot: https://t.me/hamster_kombat_bot
Game: https://t.me/hamster_kombat_bot/

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Your easy, fun crypto trading app for buying and trading any crypto on the market

Last updated 2 months, 1 week ago

Turn your endless taps into a financial tool.
Join @tapswap_bot


Collaboration - @taping_Guru

Last updated 2 weeks, 5 days ago

1 year, 5 months ago

Ҳеш ким өзине ҳәм жақын туўысқанларына қарсы гүўалық бериўге мәжбүр емес.

(ӨзР Конституциясы 28-статьясы 4-бөлими)

Каналға қосылыў:? @nalawfirm

1 year, 5 months ago

1 дело Москвада?

1 year, 5 months ago

ЭХХХХ?

1 year, 5 months ago

Прокурор ёрдамчиси дастлабки тергов олиб боришга ваколатлими?#тергов #прокурор_ёрдамчиси #норма

Тўғриси, амалиётда туман прокурор ёрдамчиси томонидан тергов қилинган, кейинчалик оқлов ҳукми чиқарилишига сабаб бўлган ҳолатга дуч келганим учун ҳам ушбу мавзуга тўхтатишга қарор қилдим.

Бизга маълумки, жиноят иши бўйича дастлабки терговни терговчилар олиб боради. Қайси орган терговчилари? Яна кимлар, шу жумладан туман прокурори ёрдамчиси бунда ваколатга эгами?

Келинг шу саволларга жавоб берсак. Амалдаги Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 344-моддаси 1-қисмига асосан, дастлабки терговни прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат хавфсизлик хизмати терговчилари олиб боради. Ушбу модда 2-қисми талабига кўра, дастлабки терговни прокурорлар ҳам олиб боришлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирдаги) нинг 29-моддаси 2-қисмига асосан, прокурор жиноят-процессуал қонунга мувофиқ ҳар қандай жиноятни тергов қилишни ўз иш юритувига олишга, шунингдек уни ўзига бўйсунувчи прокурорга топширишга ҳақлидир.

Мазкур қонуннинг 56-моддаси 5-қисмида биз юқорида таҳлил қилган 29-модданинг иккинчи қисмидаги “прокурор” айнан қайси лавозимдаги шахс эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Унга кўра прокурор деганда ўз ваколатлари доирасида иш олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, шунингдек уларнинг ўринбосарларини тушуниш керак.
Демак, дастлабки тергов олиб боришга ваколатли прокурорлар қаторида туман (шаҳар) прокурор ёрдамчиси назарда тутилмаяпти.

Шундай экан, туман (шаҳар) прокурори ёрдамчиси томонидан жиноят иши ўз иш юритувига олиниб, дастлабки тергов олиб борилиши ЎзР Жиноят-процессуал кодекси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни талабларига зид.

Ўз навбатида, ЖПКнинг 95-1-моддаси 1-қисми 4-бандига асосан, яъни жиноят иши бўйича процессуал ҳаракатнинг мазкур жиноят ишини юритишни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан бажарилиши натижасида, у томонидан олиб борилган тергов ҳаракатлари юзасидан расмийлаштирилган барча процессуал ҳужжатлар далил сифатида мақбул эмас деб топилиши керак.

*?*** @Advokat_Abdullayev

1 year, 5 months ago

Прокуратура органларида иш вақти душанба – жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача!#иш_вақти#интизом Бош прокуратура берган жавобга кўра, прокуратура органларида иш вақти душанба – жума кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, шанба – якшанба дам олиш кунлари, тушлик соат 13:00 дан 14:00 гача этиб белгиланганлиги маълум қиланган. Лекин, амалда прокуратура ходимлари кечаси билан ишлашларини биламиз. Бўлди, менимча нормал ишлаш вақтига ўтиш даври келди.

Тўғриси, ўз вақтида ва нормада ишлаш меҳнат удумдорлигига ижобий таъсир қилади. Улар 18:00 дан кейин ҳам ишлаб меҳнат қонунчилик талабларини бузмасликни тавсия қилган бўлар эдим.

Прокуратура органлари ходимлари бошқа орган, идораларга ўрнак бўлади деган умиддаман.

*?*** @Advokat_Abdullayev

We recommend to visit

Community chat: https://t.me/hamster_kombat_chat_2

Twitter: x.com/hamster_kombat

YouTube: https://www.youtube.com/@HamsterKombat_Official

Bot: https://t.me/hamster_kombat_bot
Game: https://t.me/hamster_kombat_bot/

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Your easy, fun crypto trading app for buying and trading any crypto on the market

Last updated 2 months, 1 week ago

Turn your endless taps into a financial tool.
Join @tapswap_bot


Collaboration - @taping_Guru

Last updated 2 weeks, 5 days ago