Шахсий фикрлар | БЛОГ

Description
Мурожаат юбориш учун: ?
@shaxsiy_fikrlarga_murojaat_bot

✅ Актуал воқеа-ҳодисалар, муаммоларга муносабатингиз, ҳамма билиши керак деб ҳисоблаган таклифлар ва фикрларингизни бизга юборинг!

❗️Иғво ва фитнага сабаб бўладиган мурожаатлар қўйилмайди!
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 Jahr, 4 Monate her
Ичимлик суви ҳақида. Бизда энг кўп …

Ичимлик суви ҳақида. Бизда энг кўп исроф қилинадиган неъматлардан бири бу шубҳасиз, ичимлик сувидир. Мен бу ерда дунё бўйича ичимлик суви заҳираси қанча миқдорда қолгани ҳақида рақамларни эълон қилмоқчи эмасман, зеро уларни жуда-жуда озлигини ҳаммамиз биламиз.…

1 Jahr, 4 Monate her

Америка сеҳрли диёр,
Ухлар эди Генри Форд хали,
Қўқон хони концерн очиб,
Файтунларни сотган маҳали..

Кўп монопол кўрган бу дунё,
Барчасига гувоҳ ер ости,
Лекин дўстлар чайқовчиликда,
Ягонадир "Уз авто", рости...

"GM"да бор аламим маним,
Монополист ватаним маним....

*©️ Бахтияр Каланов*@shaxsiy_fikrlar_blog

1 Jahr, 4 Monate her
***❓*****Қизиқ, булар ҳукумат биноси олдида Швеция …

Қизиқ, булар ҳукумат биноси олдида Швеция конституциясини ёқиб юбориш учун ариза берилса ҳам қабул қилармикин? Ёки унақа пайтда қонун эсларига тушиб қоладими?

@shaxsiy_fikrlar_blog

1 Jahr, 4 Monate her

✈️ "Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" авиакомпаниясининг аксарият рейсларида ўзбек тили жаранг сочмай қўйди, дея ёзмоқда vesti.uz нашри. Маълумотлар фақат рус ва инглиз тилларида берилмоқда экан.

Зўр-а? Миллий авиакомпания ўз она тилида гапирмайди. Ўзи аввалам жуда зўрмас эди буларда ўзбек тили. Ўрисга мажбурлаб ўзбекча ўргатилгандай бузиб гапиришади, ёки умуман гапирмайди ўзбекчада.

Кадрлар етишмаслигидан азият чекяпти экан бу эркатой компаниямиз. Ойликлар зўр лекин ?.

Масалан Airbus 320/321 ҳаво кемасида командир бўлсангиз 9000$ оласиз)) Boeing ҳаво кемаларидаги иккинчи учувчилар ҳам 3000$ олишар экан)) Орамизда пилотлар бўлса компанияга хой деворарсизлар ?

Обуна бўлинг?****@prozapreta

Вести.UZ

На рейсах Uzbekistan Airways перестала звучать узбекская речь

Пассажиры некоторых рейсов авиакомпании Uzbekistan Airways столкнулись с тем, что на борту пере

***✈️*** **"Ўзбекистон Ҳаво Йўллари" авиакомпаниясининг аксарият рейсларида ўзбек тили жаранг сочмай қўйди**, дея ёзмоқда [vesti.uz](https://vesti.uz/na-rejsah-uzbekistan-airways-perestala-zvuchat-uzbekskaja-rech/#:~:text=%D0%9B%D0%95%D0%9D%D0%A2%D0%90-,%D0%9D%D0%B0%20%D1%80%D0%B5%D0%B9%D1%81%D0%B0%D1%85%20Uzbekistan%20Airways%20%D0%BF%D0%B5%D1%80%D0%B5%D1%81%D1%82%D0%B0%D0%BB%D0%B0%20%D0%B7%D0%B2%D1%83%D1%87%D0%B0%D1%82%D1%8C%20%D1%83%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D1%81%D0%BA%D0%B0%D1%8F%20%D1%80%D0%B5%D1%87%D1%8C,%D0%B0%D0%B2%D0%B8%D0%B0%D0%BA%D0%BE%D0%BC%D0%BF%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D1%8F%20%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%BB%D0%BA%D0%BD%D1%83%D0%BB%D0%B0%D1%81%D1%8C%20%D1%81%20%D0%BD%D0%B5%D1%85%D0%B2%D0%B0%D1%82%D0%BA%D0%BE%D0%B9%20%D0%BA%D0%B0%D0%B4%D1%80%D0%BE%D0%B2.) нашри. Маълумотлар фақат рус ва …
1 Jahr, 4 Monate her

Мана геометрия нима учун керак)))Пицца ташувчи қорни очиб кетиб бир бўлак пиццани қамади ва "жиноят изи"ни қойилмақом тарзда яширди))

Обуна бўлинг?****@shaxsiy_fikrlar_blog

1 Jahr, 5 Monate her
***?*** **Қурбон Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин …

? Қурбон Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин азиз диндошлар!? Ушбу муборак айёмда қилган дуоларимизни Аллоҳ ўзи ижобат қилсин, қилган ибодатларимизни қабул айласин!

? Ушбу улуғ кунларда Ҳаж зиёратида юрган диндошларимизнинг дуоларини ҳам Аллоҳ ижобат қилсин! Янаги Ҳаж мавсумларида ўша муқаддас ерларда ибодат қилиш бизларга ҳам насиб этсин!

❤️ Оиламиз ва яқинларимизга бу кунда хурсандчилик улашайлик! Байрам муборак!@prozapreta

1 Jahr, 5 Monate her

ЎЗБЕКИСТОНДА ДОЛЛАР ВА НАРХЛАР НЕГА ТИНМАСДАН ОШАВЕРАДИ?

3 йил олдинги видео. Афсуски ҳамон долзарб мавзу. Муаллиф: Санжар Хўжа

@shaxsiy_fikrlar_blog

1 Jahr, 5 Monate her
*****❗️***Бугунги об-ҳаво ҳақида қисқача маълумот)**[**@shaxsiy\_fikrlar\_blog**](https://t.me/shaxsiy_fikrlar_blog)

*❗️Бугунги об-ҳаво ҳақида қисқача маълумот)*@shaxsiy_fikrlar_blog

1 Jahr, 5 Monate her

▪️"Мактаблар таъмирталаб, мактаблар хароб, қаровсиз, масжидга юз минглаб доллар сарф қилмасдан мактабга юз доллар бериш керак" дейишдан аввал "Бюджетдан таълим учун ажратилаётган миллиардлаган пуллар қани?" деб савол бериш керак.

"Сомсага юз минглаб, бир нарса салатга миллионлаб, бемаврид кайфу-сафога юз миллионлаб, миллиардлаб сарф қилгунча таълимга сарф қилайлик" дейиш керак. Мактаб пули еб юборилса масжиднинг айби нима?

Латифа эсимга тушиб кетди. Афанди ўрикка ўғирликка чиқса боғбон ушлаб олиб "мени ўригимда нима қиляпсан, туш пастга" деса, Афанди "ўзинг нега хотининга атлас иштон олиб бермадинг?" дебди. Боғбон "Ия, сени ўғрилигингни хотинимнинг атлас иштонига нима алоқаси бор?" деса, "Ха энди индамай турмай мен ҳам нимадир дейишим керак-ку!" деган экан...

Хуллас калом, ўғирлигингизга бировнинг ишини аралаштирманг!

Яна, ҳажга бориш ўрнига кўприк қуришга тарғиб қилиш хам алоҳида масала. Униям аслида пулларни ўғирлаганлар қурсин!

©️ **Кенжа Ботир

?**@shaxsiy_fikrlar_blog

1 Jahr, 5 Monate her

*▪️1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ҳам ўтди.*Ўзбекистон болаларини нималардан ҳимоя қилиш керак?

— Педофил раҳбарлардан (Хоразм воқеаси);— Лаборатория синовидан ўтказилмай, сотувга чиқариб юборилган дорилардан (20 дан ортиқ боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» фожиаси);— Болалар майдончасидан (8 ёшли боланинг ўлимига сабаб бўлган мустаҳкамланмаган арғимчоқ);— Камерасиз ва чироқсиз хавфли шаҳардан (Муслима фожиаси);— Ис газидан (қай бирини айтишни ҳам билмайсан кўплигидан);— Қоидаларга амал қилмайдиган, тезлигини пасайтирмайдиган ҳайдовчилардан (бунда ҳам шу: кўплигидан қай бирини айтишни билмайсан);

— ИИБдан (ИИБ муассасасидан жасади чиққан қўқонлик ўсмир воқеаси. Ўсмирни ким уриб ўлдиргани ҳақида маълумот берилмади, адашмасам);

— Болалар учун хавфли бўлган боғчалардан (Сурхондарёдаги, Намангандаги фожиалар эсимда);

— Техник хавфсизликларга амал қилмайдиган масъулиятсизлардан (Жиззахда 6 ёшли боланинг асфалт ётқизиш машинаси остида қолиб кетиши —даҳшатли фожиа);

— Парклардаги аттракционлардан;— Трансформаторни болалар майдончасининг ёнига, хавфсизлик қоидаларига амал қилмай, эшикларини қуфламай ўрнатиб кетадиганлардан (Навоийда 6 ёшли бола трансформатордан ток уриши оқибатида икки қўлидан айрилиши);— Боғча директоридан, унинг ўғлидан;— Боғча овқатидан гўшт ўғирлаб ейдиганлардан;— Сифатсиз таълимдан (3 млнга яқин ўқувчи сифатсиз таълим олаётган экан);— Ўрни келганда, ота-онадан ҳам ҳимоя қилиш керак.

Рўйхатни, афсуски, узоооқ давом эттириш мумкин!

Болалар билан содир бўлган бу фожиаларнинг ҳаммасида аниқ айбдорлар бор. Бирортаси инсон иродасидан ташқарида бўлган бахтсиз ҳодиса ёки табиий офат эмас.

Раҳбарлар, ходимлар, назорат қилувчилар, умуман, биз — катталарнинг виждонсизларча ҳаракати ёки ҳаракатсизлигидан шунча бола ўлиб кетаверган.

Менимча, касаба уюшмалари ходимлари кунини эмас, Болалар кунини умумхалқ байрами сифатида дам олиш куни қилиб белгилаш тўғри бўларди. Шу куни ота-оналар ишга бормаса, болалари билан вақт ўтказиб, театр-томоша, кўргазмаларга олиб борса, қандай яхши.

Бола — жамиятнинг энг ҳимоясиз ва ожиз аъзоси. Ҳамма яхшиликлар, яхши нарсалар, яхши кунлар болаларга бўлсин! Катталарга ва каттаконларга эса инсоф берсин!

©️ Дилроз Абраева@shaxsiy_fikrlar_blog

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago