Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 1 day ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
*🌼Шаҳодатнинг мукофоти
Юсуф алайҳиссалом Мисрга подшоҳ бўлганларидан кейин бир куни қасрдан кўчага қараб турсалар, жулдур кийимдаги нотавон бир йигитга кўзлари тушди. Унинг ҳолатига раҳмлари келиб, қалблари эзилди.
Шу онда Жаброил алайҳиссалом келиб: – Эй Юсуф, сиз бу йигитни танидингизми? – деб сўрадилар.
Юсуф алайҳиссалом: – Йўқ, – дедилар. .
Жаброил алайҳиссалом: – Эслайсизми, Миср азизининг хотини сизни ортингиздан қувиб кийимингизни орқадан йиртиб юборганда, Миср азизига гувоҳлик учун бешикда ётган эмизикли болани олиб келишган ва у гўдак сизни беайб эканингизга гувоҳлик берган эди. Шу гўдакнинг гапига кўра Азиз сизни кечирган эди.
Юсуф алайҳиссалом: – Ҳа, албатта эслайман, – дедилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Ўша гўдак мана шу йигит бўлади, – дедилар.
Юсуф алайҳиссалом йигитни ҳузурларига чақиртириб келдилар ва унга жуда катта илтифот кўрсатдилар, эгнига янги либослар кийдирдилар.
Буни кузатиб турган Жаброил алайҳиссалом табассум қилдилар.
Жаброилнинг табассум қилганини кўрган Юсуф алайҳиссалом: – Эй Жаброил, нега табассум қиляпсиз? Мен унинг ҳақидан озроқ нарса бердимми? – деб сўрадилар.
Жаброил алайҳиссалом: – Йўқ. Менинг табассум қилишимнинг боиси, СИЗ унинг бир мартагина гувоҳлик бергани учун шунча иззат-икром кўрсатдингиз. Аллоҳ таоло Ундан бошқа илоҳ йўқ эканига бир кунда бир неча марта шаҳодат калимасини айтиб гувоҳлик берадиган бандасига қанча иззат-икром кўрсатишини ўйлаб табассум қилдим, – дедилар.
Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллох,*
*Бир аскар ёнида намоз ўқиб бўлган аскардан сўради:
- Дўстим, нечанчи асрда яшаяпмиз ўзи? Нега ўзингни қийнаб ҳар куни 5 маҳал намоз ўқийсан!?
Намозхон аскар шу пайт сал нарироқда ўтиб кетаётган лейтенантни кўрсатиб:
- Шу инсон ёнингдан ўтиб кетса, ростланиб, салом бериб, айтган барча буйруқларини сўзсиз бажарасан. «Ёт» деса, ётасан, «тур» деса, турасан... Ҳолбуки, у ҳам сенга ўхшаган, икки оёғи, икки қўли, бир боши бор инсон. Шундай эмасми?
Аскар:
- Ҳа, шундай. У ҳам менга ўхшаган инсон. Лекин унинг рутбаси, елкасида юлдузи бор...
Намозхон аскар шундай жавоб берди:
- Дўстим, сен елкасида битта юлдузи бор, деб сенга ўхшаган инсонга итоат қиласану, мен қум зарралари ададича юлдузлари бўлган ва ҳаммасини тасбеҳ тошларидек тартиблаб, бошқариб турадиган Аллоҳга нега итоат қилмай? Нега намоз ўқиб, буйруғига итоат қилмай!?
© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси*
Bu gaplarni yuragingizga singdiring va har birini hayotiy o‘zgarishlarga ilhom sifatida qabul qiling. Unutmang, Allohning rahmati keng, lekin tavba qilish va gunohlardan tiyilish sizning qo‘lingizda.
#МАЖРУҲ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 28-қисм Маржона жуда чанқагани учун ошхонага тезликда кирганди. Бурни битиб, ҳид билмаётгани унга минусга ишлади. Газ ўчиб қолиб хонани ис гази тутиб кетгани ҳаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Туғишига ўн кунга яқин вақт қолган…
#МАЖРУҲ **МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
27-қисм
Уни қилма буни қилма болага қара дерди. Мухлиса жуда чаққон чиқди, бир ёшга кирмасдан юриб кетди.
Бир ёшарлигини катта қилиб туғилган кун қилдик. Айтилмаган меҳмон қолмади. Мени юзларим бахтдан ёнар, бутун умр шундай бахтли яшарман дея ҳисоблардим. Эримни мехри менга етиб ортарди. Эрим, мен, қизимиз тўкис оила эдик.
Ана шу йиллар хаётимдаги энг бахтли онларим бўлган.
Мухлис бирдан ошгандан кейин мен яна хомиладорлигимни билдим. Рости кутмагандим.
5 ойлик бўлганда Ультратовуш текширувидан ўтганимизда ўғил дейишганда эримни хурсандчлигидан боши осмонга етди.
Эндиликда у мени жуда авайлар эди.
— Жоним жудаям хурсандман. Бошим осмонга етди. Нима истайсан олиб бераман.
— Сиз бўлсангиз бўлди. Болаларимиз соғ бўлишсин.
Ҳақиқатдан менга бошқа ҳеч нарса керак эмасди.
Эрим коллежимдан дипломимни ҳам олиб келиб берди. Мен учинчи курсга бормай туриб дипломли бўлдим. Албатта бунинг учун бориб эрим ўқишга қатнамаслигим ҳақида тушунтириб, келишиб келган.
Сингиллари у ё бу дейишсаям эшитмаганга оларди.
Энди доим шунақа бахтли бўламан деб ўйлабман.
Лекин хаёт биз ўйлагандан кўра мураккаброқ экан.
Маржона ёруғ кунлари ниҳоясига етаётганини билмасди. Ғамсиз, аламсиз шундай бахтли ҳаёт кечираман доим деб ўйлаган. Бахтининг омонат эканини у ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаганди. Қайнонасини гаплари эрининг мехрибончилиги олдида сезилмай кетарди. Ўгай онасини нағмаларини ҳам ўйламай қўйганди. Лекин шундай кун келди-ки... Барчаси остун-устун бўлиб кетди.
Ўғлимни дунёга келишига охирги муддат қилиб 10 январни айтишди докторлар. Янги йил арафаси оёғимни зўрға босиб юрибман, эрим сирпаниб кетмасин дея мени иш қилишимга қаршилик қилар, боламни эсон омон қўлимга олишни истарди.
Байрам ўтди мехмон келди кетди, биласиз иш кўп бўлади, чарчаган устига сув ичибманми грипп бўлиб қолдим. Бурунларим битиб хид сезмай, хатто оғзим ҳам там сезмай қолди.
— Маржон ахволингни қара, доктор бормасак бўлмайди.
Беҳол бўлиб ётганимга, эрим қўймай шифокорга олиб борди.
Доктор таблетка сироплар ёзиб берди, олиб уйга келдик. Ярим тун, чанқаб кетдим, кейин дориларниям ичгани қайнаган сув керак дедимда ошхонага бордим.
Газни бураб гугурт чақганимни биламан қулоғим остида дахшатли чинқириқ эшитилди. Кўз олдим сап сариқ тусда ярақлаб кетди. Ердан оёғим узилганини хис қилдим. Шунчалик енгиллик билан отилиб эшикка урилдимки эшикни қўпариб чиқиб кетибмиз.**
#МАЖРУҲ **МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
20-қисм
Энг ачинарлиси , оиладаги , кўчадаги , ўқишдаги , ишдаги муаммолар сабаб , тенгдошларингдан эрта улғайиб қолишинг . Вақт ўтгандан кейин уларнинг гаплари сан учун қанақадир ғалати туюлиб қолади , тўғри улар билан ёшинг тенг бўлиши мумкин , лекин фикрлашинг дунё қарашинг унчалигам бир хил бўлмайди. Мен бир айланиб катта аёлдек фикрлашга ўтгандим. Йиллар мени шунга мажбур қилишди. Туни билан ўтириб чиқдим худди кимдир бир варакайига бурним қулоғим кўзимни юмиб тургандек димиқиб кетдим. Бу хона мени бўлар, гардун сари қочсам дердим.
Холам мен билан қолганди.
— Маржона ўзингни қўлга ол қизим. Биламан уйингдагилар сенга кўп зулм ўтказишди. Балки бу оилада ўз ўрнингга эга бўларсан?
Гапиролмасдим тилим ўзимга бўйсунмасди.
—Чиқиб келин салом қилишинг керак.
Холам кийимларимни, дўппимни тўғрилаб қўярди.
Хали энди чиқиб келин салом қилмоқчи эдим қайнонам кириб келди.
—Келинни келганда кўр сепини ёйганда кўр, - овозидан жахли чиқиб тургани сезиларди.
—Мени боламни кимдан кам жойи бор эдики, худди бева олиб келгандек қилиб, битта сандиқ 4 та кўрпача билан ташлаб кетади қизларини бу таги пастлар,- чунонам бақирдики беихтиёр қулоғимни ёпибман. Холам тургач дарҳол қўлимни туширдим.
— Қуда ҳола бахт нарсаларда эмаску.
— Мен туппа тузук оила десам қизига қилган нарсасини кўринг. Бевага бундан тузук нарса қилишади. Ҳеэе ўргилдим.
Қайнонам гапириб бўлмай туриб кимдир келиб кутишаётганликларини айтди. Кейин бизни ташқарига салом учун олиб чиқишди.
Мени алоҳида уйга келин қилиб туширишган экан. Сабаби қаёғам ичиб хотинини ураверган. Буларни бўлак қилиб чиқарсак барибир хотини буни эплолмайди. Шунга янги келинни янги уйга туширамиз деб мени хайҳотдек ҳовлига туширишганди. Ховлини нариги томони қайнота- қайнонамни уйи эди.
Чарчаб кетдим келин салом қилавериб. Ўзиям бутун маҳаллага салом қилдиришди. Қайта менга аталган уйга кирдик. Хамма уйига тарқаб битта уйда куёв билан ёлғиз қолдик.
Бу шунчалик қўрқинчли эдики йўқ бўлиб қолишни истардим. Куёв кириб келдида :
— Маржона яхшимисан, чарчамадингми,- деди.
Индамадим.
—Кел бошидан яхшилаб келишиб оламиз. Мен сени ёқтирмаслигимниям бошқасини жонимдан ортиқ кўришимниям яхши биласан-а?
Бошимни силкидим.
—Ўзи нимага менга тегдинг? шунга хайронман. Ха тушундим топармон тутармон эр алохида, ховли жой сенам биласан нима қилишни деб хохолаб кулди. Юрагим ёниб кетди. Қани эди менда илож бўлсаку, шунга тегмасам. Нафратланиб кетдим ундан.
—Хулласи қара деди мен сенга тегмайман, сен менга. Эрта тонгда туриб қайнона қайнотангни хизматини қилиб юравер,- деди.
Фақат мени безовта қилмасанг бўлгани.
Энг қизиғи мен хурсанд бўлиб кетдим
Давоми бор...**
#МАЖРУҲ **МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
19-қисм
Уйда ҳам бўш ўтиришмади кўрпа ёстиқларни тикишни бошлашди. Ҳаммасини мен иккинчи курсни тамомлагунимча тайёр қилиб қўйишди. Бирор марта куёв билан учрашмадим. На у келди, ва на учрашсин дейишди.
Мен ўша кун келмаслигини жуда жуда истардим. Лекин мени айтганим бўлмас экан.
Тўй куни белгиланди шунда аям ёнига чақирди.
— Маржон бу ёққа қара.
Индамай бориб олдиларига ўтирдим.
Дадам иккиси ўтирганди.
— Менга қара қизим, биз сенга мебель ололмасканмиз,- деди.
Индамай ўтиравердим.
—Биласан ойликга қараган инсонлармиз қурбимиз етмайди,-деди аям.
Тўғрисини айтсам менга уларни мебель оладими йўқми ,ахамияти йўқ эди.
Мен истамасдим тўғри инсон бўлиб қиз бўлиб бирор йигит учун юрагим илигани йўқ, лекин у одамга, яъни ўзим севги хатларини ташиб берган инсонга тегишни истамасдим холос.
Чунки фотиха ўтганига бир йил бўлсаям биз хатто бир маротаба кўришмагандик. Бир томондан шуниси тинчдек туюлса, иккинчи томондан бу юрагимга қурқув соларди.
Дилноза топаётган ойликлари ўгай қизига сарф бўлиб кетишини истамади
— Дадаси, куёв томон ўзига тўқ. Жаа дабдабали қилиб ўтказишни кераги йўқ.
— Нима демоқчисан?
— Кейинни ҳам ўйлаш керак. Ҳали қанча келди-кетдиси бор. Чаллари кутиб турибди. Ҳаммасига пул керак.
—Хўш?
— Мебель олмаймиз. Куёвни ўзи олаверсин. Шундоқ қизимизни беряпмиз, шукр қилсин. Бўлмаса қарзга кириб қоласиз. Бу ёқда ҳам икки боламиз бор.
Розиқ ўйланиб қолди.
Атрофимдагилар хурсанд ахир улар катта ташвишдан қутилишаётган эдиларда.
Тўй куни, ҳудди мени тўйим эмасдек эди. Ким менга гапиряпти, нима деяпти бирортаси қулоғимга кирмасди. Оқ кўйлак мени ҳуснимни очганини гапиришар, менда эса ҳаттоки кўзгуга боқишга ҳафсала йўқ эди.
Куёв келганидаям ҳиссиз қўғирчоқдек туравердим. Билсам куёв ҳам мендан кам аҳволда эмас экан. Тўй қандай ўтганини сезмадим ҳам. Айтилган ёр-ёрлар ҳудди бегонага атаб айтилгандек, дадам дуо қилгани ҳам бир тукимни қилт эттирмади. Мени бошқа инсонга ўзгартириб қўйишганди гўё. Ҳамма нарсага бефарқ, лоқайд.
Тўй ўтди худди туш кўраётгандек эдим. Ҳали у ёқга тортқилашади, хали бу ёқга шунақа жонимга тегди шу хотинлар.**
#МАЖРУҲ **МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
18-қисм
Кейин фотиха тўй бўлди.
Коллежгаям рўмол ўраб боришимни талаб қилишди.
— Бошидан рўмол тушмасин. Фотиҳали экани ҳам билиниб туради. Ортиқча гаплар кўпаймайди.
Бу энамни қарори эди. Балки қуда томон айтгандир. Менга аниқ эмас.
Шундай кунларда хафа юрганимда ўқитувчилар мени унашилганимни билиб олдига чақирди.
— Маржона бир гап эшитдик.
— Нима гап устоз?
— Сени тўйинг бўляптими?
Жавоб беролмадим. Шунчалар мулойимлик билан сўралган эдики, йиғлаб юбордим.
— Ростми шу?
— Рост.
— Йиғлама. Биз бунга йўл қўймаймиз. Маҳаллангга одам узатамиз. Сен ҳали ёшсан. Бу ёшда турмушга бериш таъқиқланади.
Устозимни гапидан кўнглимда умид пайдо бўлди. Бир икки кун ўтгач устоз маҳаллага мурожаст қилганларини билдим.
Уйимизга махалладан одамлар келганда шунақа хурсанд бўлганман, улар қиз хали ёш нима қиляпсизлар деса тўйни бекор қилишади деган умидда эдим.
— Розиқой тўй бошлабсиз деб эшитдим.
Маҳалла раиси дадамга жиддий тикилди.
— Ҳа шунақароқ.
— Ҳозирда бу мумкинмас. Қизингиз ёш. Қонуний чора кўрамиз бўлмаса.
— Тўй... Ҳали бўлмайди.
— Қачон бўлади? - раис ака ҳам саволини бераверди.
— Шу курсни битирса.
— Иккинчи курсни битирса ўн саккиз ёш бўлади. Ана унда берсангиз бўлади. Лекин унгача тўй қиламан десангиз хомҳаёл бу. Мен бунга жим қараб турмайман.
Дадам узоқ ўйлади.
— Бўпти, иккинчи курсни тугатмагунича тўй бўлмайди. Хотиржам бўлинг.
Дадам ваъда бериб раис акани кузатиб қўйди. Шунда 11 синфни тугатган хисоб бўларканман.
Қудалар келиб мени бозорга олиб чиқамиз дейишди.
— Дилнозахон ўзингиз ҳам шерик бўлиб боринг. Бирга ҳарид қиламиз.
Мени бозор айлантириб кийим кечак олиб беришди. Ҳиссиз қўғирчоқ эдим. Ҳеч нарсани танлаганим йўқ. Ўрнимга аям танлади барини.**
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 1 day ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago