✨ Яқинларизга юборинг
Азизларим
Мохларойим Гулим Канали уланинг🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️
🌹🍃👇👇👇😘
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
РЕКЛАМА. ВА ТУҒИЛГАН КУН КАНАЛГА ЧИҚАРИШ ПУЛЛИК .
@Gulim5979
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Реклама учун ? @ToporRek
прикол видеолар ?
прикол расмлар ?
прикол аудиолар ?
прикол латифалар ?
прикол фактлар ?
ФАҚАТ ЭНГ САРАЛАРИ СИЗЛАР УЧУН!
Last updated 2 months, 4 weeks ago
Эслатма!
Каналга кетган вактингизга рози болинг... зеро кийоматда йокамиздан ушламанг
реклама бойича @bzz017 ❗
@bilmisandee_bot идеалар учун?
Last updated 2 months, 1 week ago
Ассалому алайкум!
"Тўртинчи фасл" китобидан
К Ў П Р И К
Орамиздан ўтмас эди қил,
Энди бўлса ўтмоқда дарё.
Иккимизни қолдириб ғофил,
Остин-устун бўлди бу дунё!
Тақдир отди икки қирғоққа,
Қанотлари синган қумримиз.
Туйғулардан кўприк қурмоққа,
Сарф бўлади энди умримиз...
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.
Ассалому алайкум!
"Муҳаббат эртаклари" китобидан
БОЙНИНГ ЎҒЛИ
(115 ёшли Ҳақсурамомо айтими)
Тўс-тўполон дунёда,
Бир гапим бор зиёда.
Хоҳ отда, хоҳ пиёда,
Камбағалнинг боласи
Тилини тишлаб турсин.
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,
Бойнинг ўғли гапирсин!..
Бир сўз сўзлашдан олдин,
Чиқарсин хат, саводин.
Ичга ютсин фарёдин
Камбағалнинг боласи
Тилини тишлаб турсин.
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,
Бойнинг ўғли гапирсин!..
Зеб бермасин ўзига,
Бол томизсин сўзига.
Қараб юрсин кўзига,
Камбағалнинг боласи
Кўзига қараб юрсин.
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,
Бойнинг ўғли гапирсин!..
Гувоҳ Қуръони Карим,
Ҳақиқатдир гапларим.
Кўнгли бўлса ҳам ярим,
Камбағалнинг боласи
Тилини тишлаб турсин.
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,
Бойнинг ўғли гапирсин!..
шоирдан қўшимча:
Кўтармай шовқин, шов-шув,
Тарқатинг элга дув-дув.
Ўғил бола бор гап шу:
Камбағалнинг боласи,
Тилини тишлаб турсин.
Оғзи қийшиқ бўлса ҳам,
Бойнинг ўғли гапирсин!..
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.
Раҳмат, саломат бўлинг, ЭНГ зўр муҳарририм бу албатта СИЗ, ҳамиша дуоларимдасиз!!!👍👍👍
Қ И З Ғ О Н М А...
Кўнгилни кенг айлагин дўстим,
Ўлчама сув билан ҳавони.
Устун бўлиб қолмаган ҳеч ким,
Қўй, қизғонма, ёруғ дунёни...
Дилга туғён солган бу дунё,
Ғам-аламдан толган бу дунё.
Искандардан қолган бу дунё,
Қўй, қизғонма, ёруғ дунёни...
Мулкдор Қорун қолдирмади из,
Фиъравнни ямлади денгиз.
Банда боқий қолмагай ҳаргиз,
Қўй, қизғонма, ёруғ дунёни...
Меҳр кезсин ўнгу сўлингдан,
Хайир унсин юрган йўлингдан.
Яхшилик қил келса қўлингдан,
Қўй, қизғонма, ёруғ дунёни...
Бир кун ажал келганида ҳам,
Эзгуликни ўйлагин ҳар дам.
Икки дунё бўлмагайсан кам,
Қўй, қизғонма, ёруғ дунёни!..
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.
???
Ҳ А С А Д Г Ў Й
Шундайлар бор ҳасадгўй,
Яхшиларни кўролмас.
Миясида чиркин ўй,
Ғийбат қилмай туролмас.
Гап, насиҳат ғирт бекор,
Қилмас асло шукрини.
Боболарда нақл бор,
Гўр тузатар букрини...
Акрамжон АЗИЗОВ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.
Ассалому алайкум ҳурматли устоз, жудаям чиройли, ҳаёт ҳақиқатларига тўла шеър ёзибсиз. Тасанно.
??????????
Ассалому алайкум!
"Тўртинчи фасл" китобидан
Қ А Д Р
Қуввайи ҳофизам ўйга толади,
Нақадар ажойиб инсоннинг феъли.
Гоҳо ёшлигини қўмсаб қолади,
Кексайиб, қувватдан қолганда бели.
Борига шукрона айтмайди тугал,
Шодон лаҳзаларни босмас бағрига.
Баногоҳ ғам-андуҳ қилганда қамал,
Яхши кунларининг етар қадрига!
Хавфу хатардан ҳам бўлмайди огоҳ,
Қил устида жон-у, ташвиши ўзга.
Хасталик тўшакка михласа ногоҳ,
Соғ-омон юргани кўринар кўзга.
Саъй қилмас дунёни англамоқ учун,
Ўнг ишнинг ҳамиша терсин қилади.
Яхшининг қадрини кун ўтиб бир кун,
Ёмондан панд еган пайти билади.
Нақадар ажойиб феъллидир инсон,
Кўнгли қадр билмас, турар лоқайд, жим.
Умрининг қадрига ёрилиб осмон,
Ажал чорлаганда етади, балким...
Акрамжон АЗИЗОВ,
Ўзбекистон, Фарғона, Олтиариқ.
Ассалому алайкум! Ижодизга тасанно, зўр.
???????
???????????ИННА ЛИЛЛАХИ ВА ИННА ИЛАЙЙХИ РОЖИЪУН.??? . . Полосонни зир мотам тутди,
Дўст боқийга қилдилар сафар.
Абдураҳмон оламдан ўтди,
Аллоҳ раҳмат қилсин биродар...
Кўнгиллар эҳтиёжи эди у,
Одамийлик тожи эди у.
Энг самимий ҳожи эди у,
Аллоҳ раҳмат қилсин биродар!.. ... ??? . Қадрли ва қиёматли укажоним АКРАМЖОН! Синфдош дўстингиз Ҳожи Абдураҳмон Мирзакарим Ҳожи ўғлининг вафот этганлиги ҳақидаги ҳабар менинг ҳам қалбимни зириллатиб юборди. Албатта Аллоҳнинг иродасига кўнмай иложимиз йўқ. Бу мусибатга мен ҳам оиламиз ҳам шерикмиз. Аллоҳ жойларини жаннатларда қилсин. СИЗГА ва марҳумнинг барча яқинларига сабрижамил тилайман. Ҳаммамизга сабр берсин Аллоҳим. Марҳум дўстимизнинг оҳиратлари обод бўлсин.????? Тойирхон Мансуров. Тошкент вилояти Чиноз тумани
✨ Яқинларизга юборинг
Азизларим
Мохларойим Гулим Канали уланинг🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️
🌹🍃👇👇👇😘
https://t.me/joinchat/AAAAAFTHOz5ReZeUiwwLMA
РЕКЛАМА. ВА ТУҒИЛГАН КУН КАНАЛГА ЧИҚАРИШ ПУЛЛИК .
@Gulim5979
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Реклама учун ? @ToporRek
прикол видеолар ?
прикол расмлар ?
прикол аудиолар ?
прикол латифалар ?
прикол фактлар ?
ФАҚАТ ЭНГ САРАЛАРИ СИЗЛАР УЧУН!
Last updated 2 months, 4 weeks ago
Эслатма!
Каналга кетган вактингизга рози болинг... зеро кийоматда йокамиздан ушламанг
реклама бойича @bzz017 ❗
@bilmisandee_bot идеалар учун?
Last updated 2 months, 1 week ago