☪️SHams_Tabriziy☪️ Oshiqlarga SALOM bo'lsin🌺

Description
Devona Shams Tabriziy va uning qadahidan sharob ichib sarhush bólgan Mavlono Rumiy va boshqa ishq ahillaridan hikmatlar va rivoyatlar.

Gullar Shams deya ochilmayotgan bo‘lsa, gulning isini naylayin ? 🥀


( Mavlono Rumiy )
Advertising
We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 week, 6 days ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 months, 1 week ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 6 months ago

4 months, 4 weeks ago

🕋 FARG‘ONADAN UCHAMIZ*🏖*AJWA TRAVEL-UMMAT UCHUN XIZMATDA! ********* *FARG'ONA - JIDDA - FARG'ONA *😊*☺️*☺️*☺️*☺️*☺️*☺️*☺️*😊 *HAR SESHANBA, SOAT 09:50da*📆*20-27-AVGUST*📆*03-10-17-24-SENTYABR

TO‘LIQ PAKET NARXI 1️⃣*0️⃣*5️⃣*0️⃣*💲*🔣*Bir Juma Madina va Makkada*🔣*3 mahal milliy taomlar*🔣*Malakali ellikboshilar*🔣*Ayol va erkak shifokor xizmati*🔣*Madina va Makka ziyoratlari*🔣*Xurmo bog'iga kechki sayohat*🔣*Qizil dengiz bo'ylab sayohat*🇺🇿* Xizmatlar litsenziyaga ega*👇* To'liq ma'lumot olish uchun:*📞*+99890 7776373📞**+99894 7776373

4 months, 4 weeks ago

Assalomu Aleykum qadrdon kanal axli Allohdan madad soragan xolda Umra xizmatlarini yolga qoydik shunga duo qilib qoyasilar Fargona Jidda Xar Seshanba uchadi Narxi 1050$
@Umra_Fargona1

7 months ago

***Тўрт қибла мавжуд:
1. Намоз қибласи бўлиб, унга Каъба дейилади ва ҳар қачон намоз ўқиганингда у тарафга юзланасан.
2. Дуо қибласи бўлиб, у само тарафдир. Ҳар қачон муножот ва эҳтиёж сезсанг ялиниб ёлвориб у тарафга юзланасан.
3. Мазлумларнинг адолат қибласи бўлиб, у одил подшоҳ тарафдир. Ҳар қачон бирор бир зулм ва ҳақсизликга учраганингда у тарафга юзланасан.
4. Аллоҳ дўстларининг қалблари бўлиб, ҳар қачон Аллоҳдан узоқлашиб, йўлингни йўқотганингда у тарафга юзланасан. Сени иршод ва гўзал хулқлари билан яна Унга йўллаб қўйишади.
Бу қалблар Аллоҳ назарининг қибласи бўлиб, коинотдан ҳам улуғ ва буюкдир…

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу***

11 months, 3 weeks ago

МАҲЗУРАНИНГ СОЧЛАРИ ВА ПСИХОЛОГИЯ

"Сиз психологияни қайси институтда ўқигансиз", деб ёзибди бир ўқувчим. Ҳар доим ёзардим: "Мавлога кетган йўллар Лайлодан ўтади". Менинг Лайлом Расулуллоҳим, унинг гўзал ахлоқи ва психологияси. Бошка йўл йўк. Бўлса ҳам бурунни ерга ишқаб-ишқаб барибир шу йўлга олиб чиқишади. "Хар бир яранинг ўз дориси бор, аммо ёмон ахлоқники йўқ", - дейди Али розияллоҳу анҳу. Мен билган психология ҳар бир ярага дори, малҳам. Бу антидепрессия дориси эмас, табиий.
    Инсон елкасида юрагининг бўшлиғини ташиб юради. Унутмайлик, бу йўллар фақат эслаш ва ўрнак олишии шарт қилиб қўяди. Чунки бўшлиқни уларгина тўлдиради. Агар бир кишини севсак, биздан аввалги моғорлаган хамма кирларни унутишга мажбурмиз. Йўқса, кўз қорачиқларимиз бўшлиқнинг кирларини кўраверади, кўраверади.
    Мен Лайломнинг гўзал ахлоқини севдим. Лайломнинг ахлоқи на юракда, на елкада бўшлиқ қолдирди. У икки дунёмни тўлдирди ва севдирди. (Марзия айтмади бизга деманг яна, айтиб қўяй.)
    Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кетаётиб ўсмир болаларнинг азонни масхара қилаётганини кўриб қолди. Расулуллоҳ уларнинг ёнига келиб, аввал қўлини кўтариб салом берди (бу психологияда мендан сизга зарар келмайди, хотиржам бўлинг дегани). Кейин: "Бироз аввал кимдир жуда гўзал, ширали овозда азон ўқиди, ким эди у?" деб сўради. Бола ширали овоз деган сўзни эшитиб ўртага отилиб чиқди (бола-да). "Мен ўқидим азонни", деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Сенинг овозинг бунча чиройли, шу масжидга олиб борсам, у ердаги амакиларингга ҳам бир азон айтиб бера оласанми?" дедилар (психологияда бу ғурурни силаб-сийпалаш дейилади). Бола: "Азонни тўлиғича билмайман-да", деди. "Мен сенга ўргатаман, агар истасанг", - деди Аллоҳнинг расули ҳам. Ва такрорлаб ўргатди. Кейин уни ва бошқа болаларни эргаштириб масжидга олиб кетдилар. Йўл-йўлакай унинг сочларини силадилар. Бола масжидда азон ўқигач, саҳобаларнинг ҳаммаси уни мақтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам боладан: "Овозинг шундай чиройлики, сени Маккага жўнатсам Каъбанинг муаззини бўласанми?" деб сўради (психологияда бу инсонни қозониш санъати дейилади). Бола фарқига бораётгани йўқ, аммо мусулмон бўляпти. Каъбага муаззин бўлиш буюк бир мартаба. Бола дарров рози бўлди. Бу бола кимлигини биласизларми?! Кейинчалик Каъбанинг муаззини бўлган ғаройиб саҳоба Абу Маҳзурадир. Нега ғаройиб? Чунки у ҳеч қайси муаззинга ўхшамайди. Сочлари шунақа узун эдики, ўша кундан кейин умуман сочини кестирмади. Ўтирганида сочларини ўриб, йиғиб тўплар ва ётганида бир идишга солиб қўярди. "Эй Маҳзура, сен қандай муаззинсан? Сочларингни кес", - дейишарди. У эса: "Қандай кесаман, бу сочларга кимнинг қўли теккан, биласизларми?" - дерди.
   Бу ҳақда яна бир хабарда шундай дейилади: Абу Маҳзура Қурайшнинг Жумаҳ уруғидан.У Макка
фатҳ бўлган йили Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Жиъронда учрашган эди. "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Тоифдан Жиъронга қайтаётган эдилар, намоз вақти кирганида Маккада азон айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан улкан адоват ва душманлик билан ўсган Маҳзура ва 10 нафар йигит азонни масхара қилиб такрорлай бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ёнларига чақириб, бирма-бир азон айтишларини сўрадилар. Абу Маҳзуранинг овози жуда гўзал эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг сочларини силадилар, сўнг кумуш пул ҳадя қилди. Иккинчи намоз вақти келганида Маҳзура Исломни қабул қилди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан мени Маккага муаззин қилиб тайинланг деб илтимос қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Макканинг волийси Аттоб бин Асийдга жўнатдилар. У умрининг охиригача -Макка фатҳининг 56 йилигача муаззин бўлди".
   Умуман, Маҳзура розияллоҳу анҳу азонни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламдан ўрганганлиги хақидаги имом Аҳмад ибн Ханбал раҳматуллоҳи алайҳ ўз "Муснад"ларида 8 та ҳадис келтирганлар.
(Давоми бор)

11 months, 3 weeks ago

Куйида копчилигимиз билган эшитган адибимиз Хак ахилларидан болган Марзия Сайдамнинг Сув хиди китобидан хикоялар келтирамиз ажабмас фойда берса

САЛОМ, ҒОР!
Баъзан менга ҳақорат тўла хабарлар хам келиб туради. Дипломсиз ва чаласавод каби мазмунда. "Нега дипломингиз йук?" - дейишади. Қаерда ўқиганим, кандай дипломларим борлиги ҳақида ҳеч қаерда маълумот қолдирмаганман. Бошқалар фалон-фалон унвонларини ёзиб қўйгандек. Ёки "Тўралар, зодалар, саййидларнинг эвара, чевара келиниман" деб. (Аслида, аллақачон ажрашиб кетишган ўша эвара, чевара куёвлардан.)
Уларга дейманки:

"Эътиқод килмагин насл-насабга, Насаб нима берди Абу Лаҳабга?"

Фикрларим билан думини босиб олганим айрим кимсалар бор. Ана ўшалардан келади хабарлар. Шайх Гуглга савол беришади, қаерда ўқиган бу деб. Шайх хам хайрон. Чунки Гуглда менинг расмим ҳам, шахсим ҳақида хам бирор нарса йўқ. Топа олмагач, "Бу бир ўқимаган қумри, дипломсиз", - деб ёзишади.

Нима деса десин, мен диплом расмини қўймоқчи эмасман.

Чаласавод дейишига сабаб эса...

Ўн йил давомида хеч нарса ёзмадим. Фақат тафсир, психология, квант физикасига оид китоблар ўқидим. Ўн йил уйдан чиқмадим, ибодат қилиб Қуръон ёд олдим, севганларимга хизмат қилдим. Ўқиганларим ўзбекча бўлмагани ва телефонимда ҳам ўзбек-кирилл алифбоси йўқлигидан бу тилда ёзишни ва гапиришни унута бошладим. Бир канал очиб, ёзиб туришга қарор қилганимнинг сабаби ҳам тилимнинг ўлаётгани эди. Уни эвтаназиянинг қўлидан қайтариб оламан деб уйлаган эдим. Ўзбекча ҳарфларга эришганимда эса "қ, ғ, ҳ. лар эвтаназиянинг қўлида қолиб кетди.
Мақолаларимда орфографик ва техник хатолар кўплигининг сабаби шу эди. Бунинг ортидан чаласавод деган хабарлар олиб турдим. Майдонни тўласавод инсонларга қолдириб, чекинишга қарор қилдим. Шунгача мақолаларимни сабр билан ўқиб келганларга раҳмат айтаман. Бу ёзмайман дегани эмас, ёзаман! Аммо китоб ҳолида ўқишни истаганлар кутиш ва таъқибда қолсин. Ҳеч қаерда эълон қилмасдан китоб қилмоқчиман.

Шаъм ёнганида ипнинг атрофи қоп-қора бўлиб қолади. Шаъмнинг ёруғлиги ўша қоронғи марказда туғилади. Бизнинг миямиз ҳам бутун вужудимизнинг қоронғи марказидир. Мия - вужуднинг энг ҳаракатсиз ва сокин қисми. Ўз истеъдоди билан ичкаридан ҳаракатга кела олмайди ва ташқаридан ҳам чайқалмасин дея муҳофазага олиниб, энг мустаҳкам суяклар билан қаттиқ сиқиб ёпиб қўйилган. Қимирлашига изн йўқ. Зотан, чайқалганида масъуллигини йўқотади. Сукут саломатлик, тўғри қарор бериш, тўғри дунёқараш, омонлик ва ўзидан амин булишнинг аломатидир.

Мўминда ҳикмат қачон содир бўлади? Фақат сукунат билан ва ўз устида қунт билан ишлаганида воқе бўлади. Кейин у мўминдаги "сўз"ларнинг тоқати либоссиз қолади. Худбинлик майдонларда мусобақа ўйнаган бу замонда теран фикрларнинг уйгониши мумкин эмас. Ҳикматнинг аломати сукунатдир. "Инсон ҳеч жим бўлмайди, факат ақли комил бўлганидагина жим бўлади", - дейди Канъон Рафоий. Мен ўша ўн йиллик умримни ғордаги ҳаётим деган
бўлардим. Ғор ҳаётимга қайтяпман.
Салом, Ғор! Алвидо, балчиқ хаёт!

#Сув ҳиди китобидан 1-ҳикоя

#Марзия Сайдам ёзди

1 year, 3 months ago

Замон тезлашмоқда, айрим янги одобларга ҳам эхтиёж пайдо бўляпти:

  • Кимдандир пластик карта орқали қарз олсангиз, қайтаришда хизмат хақини хам қўшиб ўтказинг;

  • Бошқаларнинг қанча ойлик олишини сўраманг. "Ишда левийлар борми?" дея иржайманг;

  • Кимгадир телефон қилганингизда иккинчи линиядан тушсангиз битта чақириқдан кейин алоқани узинг. У одамга Сиз қидирганингизни англаш учун шу кифоя. Узлуксиз чақириқларингиз билан сухбатини хира қилманг;

  • Телеграмдан (ёки бошқа ижтимоий тармоқдан) ёзилган саволга ёзма жавоб беринг, дархол телефон қилманг;

  • Кимгадир қўнғироқ қилсангиз ва у томон жавоб бермаса, бир секунддан кейин хам жавоб бермайди. Қайта-қайта қўнғироқ қилаверманг. Умуман, жавоб бериш у томоннинг хуқуқи, зинхор мажбурияти деб қараманг;

  • Жума намози якунланганда дархол туриб одамлар орасида жайнамозингизни қоқманг;

  • Кимдир бирорта суратни кўрсатиш учун телефонини берса, фақат ўша суратни кўриш билан чекланинг. Бармоғингиз билан кейингиларига ўтиб кетманг. Хаққингиз йўқ бунга;

  • Хаддингиз сиғмаган одамга, яна жамоат орасида иккинчи хотин, оила масалаларида қочирим қилманг;

  • Чоррахаларда тўхтаб турилганда ёнингиздаги машинадагиларга олайиб қараманг. Хеч ким хақингизни еб кетмаяпти. Умуман айтганда буткул қарамасангиз янада яхши. Чунки улов хам бировнинг мулки, унинг ичи кимнингдир хонадони мақомида;

  • Кимдир телефонида нимадир қидираётган бўлса тикилиб турманг, бошқаларнинг телефон экранига рухсатсиз ва ўта заруратсиз қараманг;

  • Умумий овқатланиш масканида атрофингизда аёллар ва болалар бўлса, сўзларингизни хам, овозингизни хам, кулгингизни хам назорат қилинг...

1 year, 5 months ago

?@Elektron_pdf_kitob

kitobxonlar uchun maxsus kanal ekan

We recommend to visit

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz

Everyday Interesting, Videos and Photos!

Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA

📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз

Last updated 1 week, 6 days ago

@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !

💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama

👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot

Last updated 2 months, 1 week ago

 «Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)

©️ @AJK_GROUPUZ

Last updated 1 year, 6 months ago